Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

 
 
 
 
 



Англия буржуа инқилоби 
Р Е Ж А : 
1. XVII аср бошларида сиѐсий тараққиѐт.
2. Инқилоб арафасида Англиядаги ижтимоий иқтисодий тузум.
3. Англияда инқилобий вазиятнинг вужудга келиши ва инқилобий 
ҳаракатларнинг бошланиши.
4. Парламент ва қирол тарафдорлари ўртасидаги кураш.
5. Оливер Кромвель ва Англияда Республиканинг ўрнатилиши.
6. Инқилоб натижалари ва юз берган ўзгаришлар.
Тарихда шундай воқеалар юз берадики, бу воқеалар жаҳон сиѐсий 
тараққиѐтида муҳим роль ўйнайди. Ана шундай воқеалардан бири XVII аср 40-
йилларда бўлиб ўтган Англия буржуа инқилобидир.
XVII аср 40-йиллардаги инглиз инқилоби илк бор буржуа жамияти ва 
давлати тамойилларини эълон қилди. Бу инқилоб Франция, Италия, Германия, 
Польшада юз берган ижтимоий-сиѐсий ўзгаришлар билан бир вақтда бўлиб, 
қўшни Францияга жуда катта ғоявий таьсир кўрсатди. Инқилоб Англияда 
ривожланган фалсафий ва сиѐсий характердаги буржуа ғоялари, айниқса ХVIII 
аср Франция буржуа инқилоби арафасида Француз буржуа мафкурасининг 
шаклланишига ѐрдам бериб, Англиянинг ўзида капитализм тараққиѐти учун 
кенг имконият очиб берди. Натижада ХУIII аср 2-ярмида бу ерда тарихий 
аҳамиятга эга бўлган саноат тўнтариши юз берди.
Англия XVI-XVII асрларда аграр мамлакат бўлиб, XVII аср бошида 
Англиядаги аҳолининг 1/5 қисми шаҳарларда яшар эди. XVII аср 1-ярмида 
инглиз савдо флоти кичик эди. Шу сабабли, Голланд кемаларидан фойдаланиб, 
турли мамлакатлардан ва мустамлакалардан Англияга жуда кўп маҳсулотлар 
ташиб келинар эди. Англиянинг четга чиқарадиган молларидан бири дағал 
мовут бўлиб, у Голландияда қайта ишланар эди.
Мовут саноати Англиянинг турли районларида:шарқий графликларда 
(асосий маркази-Норфолкдаги Норич шаҳри) , шимолий округларда Йоркшир 



графлиги, марказий графликларда-Ньюбери шаҳри ва жанубий-шаркда 
Девоншир, Уилтшир ва Досерт графликларида ривож топган эди. Мовут ишлаб 
чикаришда цех ҳунармандчилигининг роли ишлаб чиқаришнинг мануфактура 
шаклига қараганда анча кичик эди. Лекин ҳали яшаб келаѐтган 
ҳунармандчиликдан ҳам капиталистик элементлар ажралиб чика бошлаѐтган 
эди.
Шундай қилиб, инқилобдан олдинги даврда, инглиз саноати учун, гарчи 
капитализм ҳали қисман ниқоб остида майдонга чикаѐтган бўлса ҳам, ишлаб 
чикаришнинг капиталистик формаси етилиб келаѐтганлиги характерлидир.
XVI аср 2-ярми ва XVII аср бошларида денгиз ортидаги турли 
мамлакатлар билан савдо қилувчи кўплаб монопол 
капиталистик 
компанияларнинг пайдо бўлиши, инглиз капиталининг ер шарининг ҳамма 
тарафларига панжа сола бошлаганлигидан далолат берарди. Россия билан савдо 
қилиш максадида тузилган Москва компанияси ва Ост-Ҳинд компанияси энг 
йирик акцияли савдо ташкилотлари эди.
Американи колонизация қилишда дастлабки қадам қўйилиши, 
Ҳиндистонда ва ғарбий Африка қирғоқларида баъзи таянч пунктларининг 
босиб олиниши, инглиз мустамлакачилик сиѐсати бошланганлигидан далолат 
берарди. Мустамлакачилик сиѐсати кўпрок, юқори табақа дворянлар манфаати 
билан боғлиқ эди, бу табақа дворянлар эса ўзига ер олишни истар ва Европа 
талаб килаѐтган баъзи маҳсулотларни купайтиришдан манфаатдор эди.
Шу тариқа капиталистик муносабатларнинг қишлоқ хўжалигига кириб 
келиши, инглиз феодализмининг емирилишига муҳим туртки бўлди. Инглиз 
қишлоғи илк даврдан бошлаб дастлабки ташқи бозор билан, сўнгра ички бозор 
билан боғланган эди. Айникса XIII-XIV асрлардан бошлаб Англиядан Европа 
қитъасига жуда кўп жун чиқарилар эди. Англиянинг ўзида мовут тўқиш 
қанчалик ривожланаѐтган бўлса мамлакат ичида шунчалик кўп жун талаб 
қилинар эди. Ташқи ва ички бозорда инглиз жунига талабнинг ўсиши Англияда 
қўйчиликнинг ривожланишига олиб келди. Қўйчиликнинг ривожланиши эса 
XV-XVI асрлардаги ва XVII асрнинг 1-ярмида машҳур бўлиб кетган "ғов 



тутиш" нинг бошланишига туртки бўлди. Қўй бокишнинг оммавий суратда 
кўпайтирилиши муҳим иқтисодий натижалар берди. Ғов тутишни инглиз 
қишлоғида катта ер эгалари мажбурий равишда очиқдан-очиқ экспроприация 
қилишнинг аѐвсиз формалари орқали амалга оширдилар. Ердан маҳрум 
қилинган деҳқонларнинг кўпайиши ғов тутишнинг натижаси бўлди.
Англияда капиталларни ўз қўлига тўплаган йирик буржуазия синф 
сифатида ўсмокда эди. Буржуа мануфактурачилари савдо буржуазияси билан 
бирлашиб уларга давлат қарз бериб тургач чет эл билан алокада бўлган банк-
судхўр буржуазиясига яқинлашдилар. Ер эгаси бўлган инглиз феодаллари XVI 
асрдаѐқ бўлиниб кетаѐтган эди. Ўз хўжалигини капиталистик изга кўяѐтган 
янги дворянлар ривожлана борди, булар асосан ўрта ва майда дворянлардан 
иборат эди. Буларнинг бир қисми XVII аср бошига келиб лорд лавозимини ола 
олди. Дедфорд, Пемброк, Сесил ва бошқа номлар бунинг яққол мисолидир. 
Янги дворянлар асосан Англиянинг жанубий шарқида ва марказий 
графликларида шаклланган эди. Инқилоб арафасида Англияда синфий 
зиддиятлар кескинлашди. "Юқори табақалар" билан "қуйи табақалар" 
ўртасидаги фарқ чуқурлашди. Натижада қирол бошчилигидаги раҳбар синф 
бўлган феодаллар билан деҳқонлар ўртасида келишмовчиликлар кучайди. 
Деҳқонлар ерига гов тутиш ва капиталистик фермерликнинг ривожланиши 
жамоа манореал тартибни дарҳол тугата олмади. Копигольдер-деҳқонлар ва 
бошқа ижорачилар ҳали ҳам бор эди. Лекин уларнинг ерини ижарага олиб 
"эгалик қилиш" шароити борган сари оғирлашиб борди. Лорд ва жентельменлар 
одатдаги "эски" рентани оширмай деҳқонларни эксплуатация килишнинг ва 
бошқа усулларини излаб топардилар. Улар жуда катта миқдорда файн тўлашни 
талаб қилардилар. Яъни ижорачилар учун йиллик рентадан бир неча бор кўпроқ 
бўлган бир йўла олинадиган бир қатор тўловларни тайинлар эдилар. 
Инқилобдан олдинги даврда шаҳарларда ҳам халқ оммасининг чиқишлари юз 
бериб турди. Буржуазия инқилобнинг дастлабки даврида ўз манфаати учун 
усталик билан фойдаланди. Кейинчалик у ўзининг қирол ва эски феодал 
дворянларга қарши кайфиятидан ҳам фойдаланиб, деҳқонлардан ўз ҳарбий 


10 
отрядларини тузди. Феодал-абсолютистик давлат узоқ вақт давомида 
буржуазия билан иттифоқ бўлиб турди. XVI асрда туюдорлар династияси 
даврида бу давлат буржуазияга ѐн бериб келди ва бу билан буржуазияни XVI 
асрда ғалаѐнлар кўтариш олдида турган деҳқон плебей революцион кучлар 
билан иттифоқ тузишга йўл қўймай, ўз томонида сақлаб қолди. Туюдорлар 
абсолютизми факат феодаларга эмас буржуазиялашган янги дворянларга таянар 
эди. Тюдорлар давлати дворянлар давлатчилигича қолавериб, капитализмнинг 
ривожланишига ва буржуа оппозициясининг кучсизланишига ѐрдам берган 
сиѐсат олиб борди. Буни шунда кўрамизки парламент тоифа вакиллари органи 
бўлиб, бутун XVI аср давомида яққол намоѐн бўлди. Парламентнинг 
умумпалатасида асосан янги дворянларнинг вакиллари ўтириб, буржуазиянинг 
манфаатларини йўқларди. Аммо парламентнинг бундай келиштирувчилик роли 
буржуазиянинг ривожланиши ва кучайиши билан ўзгариб борди. Парламент 
аста-секин абсолютизимга нисбатан оппозиясига бўлган органга айланади. 
Тюдорлар династиясининг сўнгги вакили бўлган қиролича Елизаветта даврида 
қироллик билан парламент ўртасидаги келишмовчилик намоѐн бўлди. 
Умумпалата қиролича ҳукумининг бир қатор яъни тахт вориси тўғрисидаги, 
диний масалалар тўғрисидаги, савдо-саноат монополияларини сотиш 
тўғрисидаги тадбирларидан норозилигини билдирди. Тюдорлар даврида ҳалқ 
оммасининг чиқишлари ўсиб борди. Ирланд халкининг озодлик кураши ҳам 
жиддий ахамият касб эта бошлади. 1603 йил Елизаветтанинг васиятига кўра 
Яков VI Англиянинг қироли қилиб тайинланди. Англияда у Яков I номини 
олди. Янги династия даврида феодал тузум билан буржуазия ўртасидаги 
ажралиш яққолроқ кўринди. Янги қирол Англиянинг оқ суяк феодал 
элементларига таяниб иш кўрди. Парламент Яков I га солиқ йиғиш ҳуқуқини 
бермаган пайтларда у жуда ғазабланарди. У 1610 йилда ғазаб билан "Ахир, 
Франция, Дания, Испания қироллари бож оладиларку, нега мен бож олмас 
эканман?" дер эди. Пул топишга интилиб, Яков I савдо ва саноат 
монополияларн тузиш ҳуқуқини берадиган патентлар сотишни қизитиб 
юборди. Аммо парламент бу гал ҳам қиролдан суистеъмол қилишларни 


11 
тугатишни талаб килди. 1624 йилда Яков I давридаги сўнгги парламент молия 
министри граф Мидлсексни суд жавобгарлигига тортди. Қиролнинг ўзи 
ордонанс чиқариб, унда қиролликда нимаики бўлмасин сотиш, тортиб олиш, 
ишлаб чикариш ѐки истеъмол қилишга монопол ҳуқуқ берувчи ҳамма 
патентлар бекор қилинди, деб эълон қилди. Парламент қиролнинг ички 
сиѐсатидангина эмас, балки ташқи сиѐсатидан ҳам норози бўлганди. Елизаветта 
испанларга ва католикларга қарши турган бўлса, Яков I сиѐсатни ўзгартириб 
мен Испания билан уруш ҳолатда эмасман деб эълон қилди. Бундай сиѐсат 
инглиз буржуазиясига қарши чиқиш деган raп эди, чунки инглиз буржуазияси 
Испанияни ва мустамлакачилик савдоси соҳасидаги рақиби эди. Испания ва 
Нидерландия ўртасида уруш давом этаѐтганлиги сабабли, Испанлар 
Голландларни ѐки Голланд товарларини қидириш баҳонаси билан инглиз 
кемаларини тез-тез тутиб қолар эдилар. Инглиз ҳукумати ўз савдогарларининг 
арзларига қулоқ солмай келаѐтган эди. Европада 30-йиллик уруш бошланиб 
кетганда Яков I Герман протестантларининг бошлиғи Фридрих Пфальцнинг 
қайнатаси сифатида Габсбургларга қарши урушда қатнашди. Аммо Яков I 
Германия протестантларига ѐрдам бериш ўрнига, Фридрих Пфальцга 
император тортиб олган ерларни қайтариб олиб бермоқчи бўлди. Испан 
дипломатлари, чунончи Яков I нинг чексиз ишончига сазовор бўлган элчи 
Гондомар уни неча йиллар ахмоқ қилиб келди, чунки Испан Габсбурглари 
Австралиялик Габсбурглар билан ягона сиѐсат юргизаѐтган эдилар. 1624 йилда 
Яков I ўз ўғли Карл I ни Испан маликасига уйлантириш тўғрисидаги 
масалаларни ҳал қилиш учун Мадридга жўнади. Бу дипломатик ниятларидан, 
табиийки ҳеч нима чиқмади. Яков I нинг яна шу мақсадга Фридрих Пфальцга 
ѐрдам бериш учун Франция билан иттифоқ тузишга уриниши муваффақиятсиз 
чиқди. Шахзода Карл I билан Француз маликаси Генриета-Мария ўртасидаги 
никоҳни Англияликлар совуққина қабул қилдилар. Бy никоҳ натижасида инглиз 
саройи католикларнинг иғво марказига айланиб кетади деб хавфсирадилар. 
Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. Яков I 1625 йил баҳорида вафот этди. Уни 
ўрнига тахтни эгаллаган Карл I (1625-1649) отаси каби у ҳам қирол 


12 
ҳокимиятини чексиз деб хисоблади. Герцог Бекингемнинг маслаҳатларига амал 
қилиб, актив ташқи сиѐсат олиб боришга уринди, лекин мувафақиятсизликка 
учради. Испанияга қарши уруш бошлаб, Бекингем 3-та экспедиция уюштирди. 
Бу экспедицияларнинг асосий мақсади Америкадан Испанияга кумуш 
ташиѐтган испан кемаларини қўлга киритган, маҳсулотларни сотиб, қиролнинг 
молиявий аҳволини яхшилаш, шу йўл билан хукуматни парламентдан мустақил 
қилиб олиш назарда тутилган эди. Испаниянинг Кадис портини қўлга киритиш 
ва Испания ҳудудига экспедицион корпус тушириш ҳам мўлжалланган эди.
Уруш натижасида инглиз кемалари шарманда бўлиб, кўп солдат ва 
матросларни йўқотиб ўз юртига кайтиб келди. Холбуки. Франция билан 
иттифоқда бўлган инглиз хукумати француз қироли томонида туриб, Ла-
Рошель калъасида тўпланган гугенотларга қарши курашда иштирок қилиши 
лозим эди. Бу эса Англияда стюартлар сиѐсатидан яна норозиликни оширди. 
Шундан кейин Англия жамоатчилик фикри тазйики остида. Франция билан 
иттифоқни бузди ва уруш эълон қилди. Аммо герцог Бекингемнинг қамал 
остидаги Ла- Рошелга уюштирилган ѐрдами ҳеч нарса бермади ва 1628 йил 
кузида француз қўшинлари қалъани ишғол қилди. Карл I яна шарманда бўлди. 
Стюартлар истибдодига қарши парламент оппозицияси Яков I давридаѐқ яққол 
намоѐн бўлган эди. Ҳар гал парламент чақирилганида Яков I ташқи сиѐсати 
танқидга учрарди. Карл I даврида ҳам парламент оппозицияси вакилларининг 
чиқишлари янада кескин тус олди. Парламентнинг умумпалатаси герцог 
Бекингемнинг истеъфо беришини талаб қилди. Карл I нинг 1625 йилда 
чақирилган 1-парламент йиғилиши жуда кисқа бўлди, қирол уни бир неча ҳафта 
ўтгач, тарқатиб юборди. Ана шу парламентдаги оппозиция аъзоларидан етук 
нотиқлар ажралиб чиқдилар. Шулардан юрист сэр Эдуард Кок Буюк озодлик 
хартиясининг ихлосманд тарафдори полковник Жон Элиот, бекингемширлик 
бой сквайр Жон Гемпден ва Кокршлик дворян - юрист Томас Уент-ворт 
парламентдаги нотиклардан эдилар. 1626 йилда чақирилган 2-парламент ҳам 
тарқатиб юборилди. Карл I нинг учинчи парламенти (1628-1629) герцог 
Бекингемни суд қилишини, католикларга қарши қонунларни амалга оширишни, 


13 
қонунсиз солиқлар тўплашни тўхтатишни талаб қилди. Парламент қабул қилган 
ва қирол тасдиқлаган хужжат 1628-1629 йилларда сиѐсий кураш олиб 
борилганлигининг ѐркин мисолидир. Бу-ҳуқуқ тўғрисидаги 1629 йилги 
Петиция эди. У 4 моддадан иборат бўлиб: жумладан 
1. Аҳоли ва парламент тасдиқидан ўтмаган заѐмлар олишга ва соликлар 
тўлашга мажбур этилмаслиги лозим; 
2. Суднинг қонуний ҳукмисиз ҳеч ким қамоққа олиниши ва мулкидан 
маҳрум қилиниши мумкин эмас; 
3. Ҳарбий давр қонунлари асосида фуқароларни қамаш тўхталиши лозим; 
4. Қўшинларнинг аҳоли уйларида туриш тартиби тугатилиши лозим. 
Петицияда XIII асрдаги Буюк эркинлик хартияси пеш қилинган эди. Карл I куп 
ўтмай Петицияни буза бошлади. 1629 йил мартда 3-парламент ҳам тарқатиб 
юборилди. Парламент аҳолини солиқ тўламасликка чақирувчи резолюция қабул 
қилди. Карл I нинг мамлакатни парламентсиз идора қилишга қарор қилиши 
натижасида мустабид ҳукуматнинг аҳволи янада танг бўлди. Парламентнинг 
солиқлар тўланмасин деган чакириғи кенг халк оммасига маъқул тушди. 
Испанияга ҳамда Францияга қарши урушнинг давом этиши, ташқи савдо 
соҳасида кризисга олиб келди. Парламентсиз идора даврида Карл I 
маслаҳатчиларидан учинчиси хазиначи-лорд Ричард Уэтсон бўлиб, у Карлни 
ноҳақ йиғимлар жорий қилишга ундади. Парламентсиз давридаги молия 
сиѐсати шундай эдики, бунда салтанат хусусий мулкчиликка қўпол аралашар 
эди. Ҳукумат парламент тасдиқламаган янги солиқлар ундириб олиш учун ҳар 
хил баҳоналар қидириб топар эди. Парламентга боғлиқ бўлмаган молия 
базасини яратиш ва доимий армияни ташкил этиш, абсолютизмнинг аниқ 
мақсади бўлиб қолди. Бу вазифаларни амалга ошириш учун қилинган 
уринишлар революцион портлашни тезлаштирди, холос.
Карл1 томонидан турли-туман ноҳақ йиғимлар, ниҳоят Англияда XI-XII 
асрларда жорий қилинган кема пуллари яна олинадиган бўлди ва бу ҳукуматга 
маблағ тушиб туришини таъмин этмади, балки давлат бюджетига ямоқдай 
кичик бир мадад бўлди, холос. Бундай солиқлар ер солиқларидан кўра кенг 


14 
аҳоли оммасининг ғазабини қўзғатди. 1635 йилда хукумат ‖кема солиғи‖ни 
жорий килгандан сўнг солиқ йиғишга қарши норозилик ҳаракатлари бошланди. 
Натижада мамлакатда революцион вазият вужудга кела бошлади. Бу 
Шотландия билан Карл I нинг урушига сабаб бўлиб, Шотландия қўзғолони 
Англияда инқилобнинг бошланиши учун туртки бўлди . 
Шотландия устидан назоратни кучайтиришга уриниши натижасида келиб 
чиққан бўлиб, Шотландия 1603 йилда Яков I вақтида Англия билан шахсий 
уния асосида бирлашган бўлсада, ҳали автономия ҳуқуқини сақлаб қолган эди. 
Шотланд дворянлари ўз мустақилликларини ҳимоя қилишларининг сабаби 
шундан иборат эдики, қуйи Шотландия буржуазияси Англия савдогарларининг 
рақобатидан қўрқиб, Англия билан батамом бирлашишдан қўрқар эди. 
Шотланд дворянлари Яков I нинг онаси Мария Стюарт вақтида қўлга киритган 
феодал эркинликларини сақлаб қолишга интилар эди. ХVI асрдан бошлаб 
Шотландияда кенг тарқалган оппозицион рухда бўлган дворянларга қўл келган 
пресвитерианлик шаклидаги кальвинизм бу икки синфнинг иттифоқини 
мустаҳкамлаб, стюартларга қарши курашда идеологик қурол бўлган эди. 
Шотландияда инглиз епископ черковига нафрат билан қарар эди. Лорд 1637 
йилда Шотландияни инглиз черкови таркибига киритмоқчи бўлганида, Карл I 
га қарши қўзғолон кўтаришга сабаб бўлганлиги бежиз эмас эди. Шотландлар 
махсус ҳужжатга имзо чекиб, папа олдида "ҳақиқий динни" ҳимоя қилиш 
мажбуриятини олган эдилар. Шотландияда жуда тез кўнгилли қўшин ташкил 
топди ва 1639 йилда Англияга бостириб кирди. Англияда халқнинг кенг 
қатламлари, шотландларга хайрихохлик билдирдилар. Ёлланма қўшинлар 
ѐрдамида Шотландияга қарши уруш яна бошланиб кетди. Карл I 1640 йил 13 
апрелда парламентни чақирди. Парламентга Жон Пим ва Жон Гемпден каби 
олдинги парламентдаги оппозиция аъзолари яна қайтадан сайланди. Парламент 
урушни давом эттиришга пул ажратмади. Натижада 1640 йил 5 майда Карл I бу 
парламентни ҳам тарқатиб юборди ва бу қирол хукуматига қарши намойиш 
қилинишига сабаб булди. Халқ 6-майда қамалдаги "тўполончиларни'' қутқариш 
учун қамоқхоналарга ҳужум қилдилар. Деҳқонлар бу сиѐсий кризисни ўз 


15 
иқтисодий манфаатлари йўлида ошкорона кураш олиб бориш учун қулай 
фурсат етганлигини ҳисобга олиб, 1640 йилнинг ѐзидан бошлаб революцион 
ҳаракатларини кучайтира бошлади. Ана шу ҳол инқилобнинг негизини ташкил 
қилди.
Шотландлар эса парламент тарқатилгандан кейин ҳужум бошладилар. 
1640 йил 24 сентябрда Йорк шаҳрида тўпланган лордлар палатаси аъзолари ҳам 
янги парламентни чақириши керак деб ўз фикрларини билдирдилар. Карл I 
1640 йил 30 сентябрда парламент чақирилишини эълон қилди. Октябрда 
Англияда фавқулотда кескин бир шароитда парламент сайлови бўлиб ўтди. 
Пуритантларнинг пешволаридан Пим, Гемпден, шунингдек 1628-1629 
йиллардаги парламент депутати бўлган Кромвель сайлов вақтида активлик 
кўрсатдилар. Сайлов эскича тартиблар асосида ўтказилишига қарамай, 
сайловда парламент-буржуазия оппозицияси устидан ғалаба қозонди. Пим 
парламент раҳбари қилиб белгиланди.
Англияда вужудга келган революцион вазият ниҳоят инқилобга айланди. 
1640 йил 3 ноябрда чақирилган парламент то 1653 йил апрелгача ўз фаолиятини 
давом эттирди. Унинг аъзолари орасида асл буржуазия намоѐндалари оз бўлса-
да, бошланиб кетган Англия буржуа инқилобида улар катта роль ўйнадилар. 
Сал кам 13 йил ушбу парламент феодал абсолютик лагерга қарши курашни 
уюштирувчи марказ бўла олди.
Буржуа тарихчилари инқилобнинг бошланишини парламент билан қирол 
ўртасида чиққан "конститутцион келишмовчилик" эди дейдилар. Бу ҳақиқатга 
унча тўғри келмайди. Аслида пуританлар қиролга қарши тарғибот ишларини 
анча олдин бошлаб юборганлар. Фермерлар ва шаҳарликлардан узлуксиз 
парламентга хатлар келиб турди. Бу хатларни кўриб чиқиш учун махсус 
комитет тузиш лозим бўлди. Узоқ парламент деворлари орқасида ва кўпгина 
графликларда деҳқонлар урушининг алангаси ловулламоқда эди.
Бир томондан парламент ижтимоий кучлардан мадад олиб иккинчи 
томондан уларни "тинчлантириш"га интилиб, ўз зарбаларини Карл I нинг энг 
яқин ѐрдамчиларига қарши қаратди. Узоқ парламент чақирилгандан кейин кўп 


16 
вақт ўтмай, Страффорд қамалди.
Страффорднинг суди бир неча ой мобайнида парламентнинг диққат 
марказида турди. Лекин 1641 йилнинг май ойининг бошида Лондонда халқ 
оммаси Страффордни ўлдиришни талаб қилиб чиқди. Халқ оломони 
"хиѐнатчини" ўлдиришга қаршилик қилаѐтган пешволарнинг номларини айтиб 
беришни талаб қилди. Натижада лордлар Страффордни айбдор деб эълон 
қилишга мажбур бўлдилар.
Карл I ҳам ѐн беришга мажбур бўлди ва 1641 йил 12 майда халқ олдида
Страффорд қатл қилинди.
Шу нарса диққатга сазоворки, 1641 йил май ойининг ўрталарида 
парламент абсолют режимнинг қурбонлари Жон Лилбернни ва сиѐсий 
маҳбусларни озод қилдирди. Демократик кучлар ўртасида Жон Лилберн жуда 
машхур эди.
Ўша 10 май куни парламент қиролни яна ѐн беришга мажбур қилиб, 
парламент розилигисиз парламентни тарқатиш мумкин эмас деган хужжатга 
қиролни имзо чектиришга мажбур этди. Узоқ парламент 1641 йилнинг май 
ойида Лондон шаҳри меҳнаткашларининг ғалаѐнларидан фойдаланиб, қиролни 
яна шундай ғоят муҳим сиѐсий масала яъни парламент рухсатисиз олинадиган 
хар қандай солиқ ғайри қонуний эканлиги яна бир марта қатьийроқ 
тасдиқланди.
1640-1641 йилларда деҳқонлар ҳаракати кучайиб борди. Шундай қилиб, 
лордлар палатаси аъзолари манфаатларинигина эмас, балки умумпалатасида 
кўпчиликни ташкил қилган янги дворянларнинг манфаатлари ҳам хавф остида 
қолган эди. Хатто буржуазиянинг Мильтон каби идеологи "болтанинг жуда 
аниқ хавфи" борлигини огохлантирди. Шунинг учун ҳам парламентнинг 
кўпгина аъзолари ислоҳотлар ѐрдамида деҳқон-плебейлар қўлидаги болта 
"зарбасининг" олдини олиш мумкин, деб реформалар ўтказишни талаб 
қилдилар.
Парламент ѐзги каникулдан кейин 1641 йил 20 октябрда яна иш бошлади. 
Абсолютизм билан кураш давом этди.


17 
Карл I ҳатти-ҳаракатларидан ғаши келган, узоқ парламент 1641 йил 
ноябрда Улуғ ремонстрация деган ном билан муҳим хужжат ишлаб чиқди. 204-
моддадан иборат бўлган хужжатда Карл I суистеъмолликлари санаб 
кўрсатилган эди. Улуғ ремонстрацияда узоқ парламентнинг тадбири ҳам 
кўрсатилган бўлиб, бундан кейин министрлар парламентнинг ишончини 
қозонган кишилардан тайинланиши талаб қилинган эди. Савдо ва саноат 
эркинлиги масалалари, буржуазия пресвитеран черковини барпо қилиш, 
парламент олдида жавобгар ҳукумат тузиш ҳақидаги фикрлар Улуғ 
ремонстрацияда йўк эди. Буржуазия ва янги дворянлар халқ оммаси 
манфаатларини кўзлаб, жиддий-социал-демократик реформалар ўтказмоқчи 
эмас эдилар. Вахоланки, парламент ўзи, Англия халқининг кенг норозилиги 
асосида сиѐсий куч бўлиб қарор топган эди. Жон Гемпденга "кўмаклашгани" 
келган Гхекингемшер графлигининг дехқонлари, айниқса, катта фаолият 
кўрсатдилар. Қирол парламент биносидан чиқиб, оламон олдида гапирмоқчи 
бўлди, аммо халқ унинг сўзига кулоқ солмади Натижада қирол оппозиция 
пешволарини камоққа олиш тўғрисидаги фармонини бекор қилди. 10 январда 
Карл I Лондонни тарк этиб, дворянлардан мадад олиш ниятида, Йорк шахрига 
жўнади. Бу ҳол Англияда гражданлар уруши хавфи кучайиб бораѐтганлигини 
кўрсатар эди.
Улур ремонстрацияда инглиз буржуазияси билан янги йирик дворянлар, 
мануфактурачи-мофутчилар ва индипендентлар манфаатлари акс этган эди. Бу 
синфий кучларнинг ҳаммаси ўз дастурида Англия феодал муносабатларига 
қарши кураш ғояларини илгари сурган эдилар. Гражданлар уруши йилларида 
синфий манфаатлар бир биридан ажралди. Бу зиддиятлар шунинг учун ҳам 
кучайдики, энг радикал куч деб талқин қилинган инглиз пуританизми ғоялари 
халқ оммасига сингиб бориб, халқни янада инқилобни кучайтиришга 
отлантирди. 1642-1648 йиллар гражданлар уруши жараѐнида йирик буржуазия 
Англиянинг феодал абсолют кучлари билан муросага келишга интила бошлади.
Карл I парламентга қарши кураш учун ҳарбий куч тўплаш максадида, 
1642 йилнинг январида пойтахтни ташлаб, кичик бир отряд билан Гун 


18 
шаҳридаги қуролхонани олишга уриниб кўрди. Бу уруниш муваффакиятсиз 
бўлгач, Нотингем графлигига йўл олди ва ўз кучини мустаҳкамлаб олишга 
эришди. Парламент эса қирол билан келишишга ҳаракат қилди. Жумладан, 
1642 йилнинг ѐзида қиролга 19 таклиф деб аталган ҳужжат - Улуғ 
ремонстрацияда қўйилган талабларнинг қисқача рўйхати юборилиб, Парламент 
папа тарафдорларининг лордлар палатасидан чиқарилишини ва янги мэрлар 
парламентнинг иккала палатаси розилиги билан тайинланишини ва ниҳоят, 
ушбу тайинлаш парламент ихтиѐрига ўтказилишини талаб қилди.
Қирол бу талабларни рад қилди. Натижада парламент билан қирол 
ўртасида келишмовчилик келиб чикди. Бу воқеалардан сўнг парламент армияси 
тузила борди ва унга кўпроқ кишилар ѐзила бошладилар. Англияни шимоли 
билан ғарби асосан қирол қўлида эди. Лекин Англиянинг шимолидаги йирик 
саноат марказлари эса парламентни қувватлар эди. Барча энг йирик денгиз 
портлар парламент томонида эди. Бу мамлакатнинг барча ҳудудларини 
парламент атрофида бирлашишга кенг имкон берди. Аммо Франциядан қурол-
аслаҳа келтиришни қийинлаштирди.
Англия территорияси шу тарзда икки қисмга бўлинди. Бу бўлиниш 
Англиянинг синфий жиҳатдан ҳам яъни феодаллар ва буржуа Англиясига 
бўлинишига олиб келди. Шундай қилиб, қирол армиясининг синфий негизи 
эски дворянлардан ташкил топган эди.
1643 
йилнинг 
май-июнь 
ойларида 
жанубий-ғарбий 
Англияда 
деҳқонларнинг катта қўзолонлари бўлиб ўтди. Жамоа ерларининг ўраб 
олинишига турли гуруҳдаги деҳқонларнинг муносабати турлича эди. Шундай 
бўлишига қарамай, гражданлар урушининг биринчи йилларида бўлиб ўтган 
деҳқонлар ҳаракатлари ер-сув эгаларига қарши қаратилган, аммо яхши 
уюшмаган ва стихияли кураш эди. Католизмга мойил бўлган англичан черкови 
қиролга таянч бўлди, аммо инглиз пуританизми таркибига кирувчи 
пресветирианлар билан индепендентлар парламентни кўллаб қувватлади. 
Кальвинизм Англиядаги буржуазиянинг энг илғор қисмининг диний ва сиѐсий 
идеологияси бўлиб қолди, бу идеологияни у монархияга қарши курашнинг 


19 
"тайѐр жанговар назарияси" деб билди. Иктисодий жиҳатдан қолоқ ҳисобланган 
католиклар Ирландияси ҳам, қирол томонида эди. Қирол тарафдорлари 
"каваллерлар" деган умумий лакаб олди, парламент тарафдорлари эса "думалоқ 
бошлилар" (сочи олинганлар) деб атала бошланди. Гражданлар урушининг 
биринчи катта жанги 1642 йилнинг кузида Эджгиллда бўлди. қиролнинг отлиқ 
аскарлари парламент қўшинларига оғир талофот етказишди. қирол Оксфордни 
босиб олиб, Лондон томон йўл олди. Бироқ у ерда матонатли халқ 
лашкарларининг каттиқ қаршилигига дуч келди. Қуролли курашнинг дастлабки 
даврида қирол пойтахтни рўпарадан зарба бериш йўли билан ололмай, 
Оксфордга чекинди. Оксфорд бутун гражданлар уруши даврида қиролнинг 
асосий қароргоҳи бўлди. Парламентнинг иккала палатасидаги қирол 
тарафдорлари ниҳоят Оксфордга қочдилар.
1643 йилнинг ѐзида парламент кучлари яна катта хавфга дуч келиб, 
парламент қўшинлари мағлубиятга учрадилар, бунинг натижасида қирол 
қўшинлари Девоншер билан Бристолни босиб олдилар. Бу жойларда Карл I кўп 
қурол аслаҳаларни қўлга киритди. Аммо Лондонга шимолдан яъни 
Оксфорддан, Темза водийси орқали ҳужум қилиш учун қиролнинг кучи камлик 
қилди.
1643 йилнинг 25 сентябрида Англия парламенти била Шотландия 
парламенти ўртасида иттифоқ 'ковенант" тузилди, бу "ковенант" га мувофиқ 
инглизлар билан шотландлар ўз зиммаларига Англия ҳамда Шотландия 
парламентларининг эркинликларини сақлаб қолиш мажбуриятларини олдилар.
'Ковенант" тузилиши натижасида 1644 йилда вазият парламент учун 
бирмунча қулай бўлди. Шимолдан бостириб кирган Шотландия армияси 
парламент қўшинлари билан биргаликда ҳаракат қилди ва бу армия, шубҳасиз, 
гражданлар урушининг дастлабки пайтида катта роль ўйнади.
Парламент армияси қиролнинг асосий қароргоҳи бўлмиш Оксфордга 
ҳужум қилди. Аммо Карл I парламентнинг икки генерали-Эссекс ва Уоллер 
қўшинларини батамом тор-мор қилди. Парламент армиясининг мағлубиятга 
учрашишнинг икки сабаби бор эди. Биринчидан парламент армияси доимий 


20 
қўшинлардан ва халқ лашкарларидан иборат эди. Қирол армияси эса асосан 
дворянлардан иборат эдики, улар учун харбий хизмат касбдай бўлиб қолган 
эди. Иккинчидан граждан урушининг биринчи йилларида қирол томонидан 
қозонилган ғалабаларнинг сабаби қирол армиясининг "ковалерлар" дан иборат 
армиянинг ҳарбий жихатдан устунлиги эмас, балки парламент қўшинларига 
шундай кишилар бошчилик қилар эдики, бу кишилар қирол билан келишишни 
хохлар ва инқилобнинг янада чуқурлашиб боришидан қўрқар эди. Бу 
армиянинг бош қўмондони эски арестократ граф Эссекс бўлиб, унинг қўл 
остидагилар асосан зодагонлардан иборат эди. Булар қирол билан парламент 
ўртасидаги жангларни факат "конституцион" жанжал деб қарашар эди. Шунинг 
учун улар қиролга камроқ шикаст етказишга интилар эдилар. Бу армиянинг 
бош қўмондонларидан бири Лорд Манчестер ўз мавкеини қуйидагича 
ифодалаган эди: "Биз қиролни хатто 999 марта тор-мор келтирсак ҳам, барибир 
у қироллигича қолаверади, аммо қирол бизни бирор марта тор-мор келтирса, 
хаммамиз осиламиз, авлодларимиз қулликка тушади". Урушнинг биринчи 
йилларидаѐк Кромвель ўзининг зўр ҳарбий ташкилотчилик қобилиятига эга 
эканлигини кўрсатди. Парламент армиясининг камчиликларини кўриб, 
Кромвель ўз маблағлари хисобидан отлиқ аскарлар отрядини тузишга киришди 
ва бунга эришди. Кромвель интизомга онгли равишда бўйсунадиган кишиларни 
танлаб, бундай кишиларни у Кембридждаги деҳқон йоменлар ва ҳунармандлар 
ичидан осонгина тўплай олди. Кромвель шулар билан бир вақтда аскарликка 
фақат сектантларни, ўз курашига диний кураш деб қаровчи кишиларни ҳам 
олди. Кромвелнинг назарида, бу хусусиятлар халкнинг жанговор кучини, 
дворян буржуа раҳбарлигида бўйсундириш учун имкон беради. Кромвель 
отряди "темир бикинлилар" деган лақаб олди. 1644 йилнинг 2 июлида Марстон 
Мур ѐнида бўлган жангда "темир бикинлилар" душман сафини ѐриб ўтиб, жанг 
натижаларини ҳал килди. Бу ғалаба инқилоб тарафдорларининг руҳини жуда 
ҳам кўтариб юборди. Шундан кейин қирол тарафдорларини тор-мор келтириш 
мумкин эканлиги аниқ бўлиб қолди. Аммо армия қўмондонлиги буни эътиборга 
олмади. Кромвель эса қўмондонларнинг бу хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, 


21 
халқ мададига таянган ҳолда "янги хил" армия тузишга киришди ва барча 
қўмондонлар ўз вазифасидан четлаштирилди. Натижада кенг халқ оммаси 
Кромвелнинг бу сиѐсатини ҳар жихатдан маъқуллашди. Омманинг 1644-1646 
йиллардаги революцион ҳаракатлари ўзига хос икки формада яъни парламент 
назоратидаги территорияда бу ҳаракат сектанлик группалари ва жамоаларнинг 
фаолияти формасида ва камбағалларнинг революцион фаоллиги эса эски 
феодал-абсолютизм усул идорасига қарши каратилган диний оппозиция тусида 
намоѐн бўлди. Парламент 1643 йилнинг кузида "конвент" қабул қилиш билан 
эски инглиз давлат черковини бекор қилди ва янги давлат пресветериан 
черковини жорий этган эди. Ана шу давлат динига барча секталар қарши чиқди. 
қабул қилиниши мажбур қилиб қўйилган бу динга қарши олиб борилаѐтган 
курашнинг яширин формаси эди. Ҳар бир диний жамоанинг тамоман мустақил 
бўлиши секталар оппозициясининг асосий масаласи бўлиб қолди. Шимолий 
Америкадан кайтиб келаѐтган қочоқ пуританлар бу эркинлик руҳини авж 
олдириб юборди Халқ харакатининг бошқа бир формаси Англиянинг ғарбида 
ва жанубий ғарбида рўй берди. Бу "таѐқчилар" ѐки "клобменлар" деб аталган 
ном билан машҳурдир ("Clubs" -таѐқ дегани бўлиб, дехқонлар қурол топа 
олмаганларидан таѐклар билан ҳам қуролланган эдилар) . Клобменлар ҳаракати 
деҳқонларни стихияли харакати бўлиб, унинг ғояси йўқ эди. Аммо бу 
ҳаракатнинг раҳбарлари томонидан илгари сурилган фикрлардан маълумки, 
ҳаракат раҳбарлари бадавлат кишиларга мансуб эди.
Клобменлар парламент армиясига ҳам душманлик билан қараган ѐки гоҳ 
унга, гоҳ бунга ѐрдам бераѐтган гурух бўлиб, бу парламентнинг деҳқонлар 
манфаатига бефарқ караганини билдирар эди. Деҳқонларни қирол армияси 
кандай хонавайрон қилган бўлса, парламент армияси ҳам шундай хонавайрон 
қилди. Деҳқонлар кандайдир "учинчи бир гурух" ташкил қилишга уриндилар. 
Клобменлар "Бизнинг ниятимиз-зўравонликдан ва алданишдан сақлаб 
қолишдир, хақиқатан биз истаган бахтли дунѐнинг душмани ким эканлигини 
билиб олмагунимизча ҳеч кимга қўшилмаслик ва ҳеч кимга қарши иш 
кўрмасликдир", -дедилар. Шубҳасиз, бир хил группалар баъзан: клобменларни 


22 
қирол қўшинлари томонидан туриб парламентга қарши жанг қилишга тортди. 
Кромвель томонидан қайта тузилган армия 1645 йилнинг 14 июнида Нэзби 
ѐнида қирол армияси устидан катта ғалабани қўлга киритди. Ғолиблар 
қиролнинг қароргохини ва у ердаги "шахсий кабинетини" (бу кабинетда 
дипломатик ѐзишмалар бўлиб" бу ѐзишмалар Карл I ни батамом фош қилиб 
ташлади) қўлга киритди. Қиролнинг Ирландия католиклари билан шартнома 
тузилганлиги, Европада чет элдан харбий ѐрдам олишга ҳаракат қилганлиги 
аниқланди. Карл I шотландлар билан парламент ўртасидаги зиддиятлардан 
фойдаланиш мақсадида, 1646 йилнинг майида шотландлар лагерига қочиб 
борди. У, шунингдек, кланларнинг (уруғ жамоаларининг) бошлиқдаридан хам 
ѐрдам олиш умидида уларга мурожаат қилди. Бундай бошлиқларнинг бири, 
Монтроз 1645 йилдаѐқ очиқдан-очиқ Карл I томонига ўтган эди. Аммо шу 
йилнинг августида Монтроз тор-мор келтирилди. Қиролнинг Шотландияни ўз 
томонига оғдириб олиш умидлари пучга чиқди, унга ишонмадилар.
Парламент Шотландия армиясига 1645-1646 йилларда кўрсатган ѐрдами 
учун тўланиши лозим 400 минг фунт стерлинг маошни энди дарҳол тўлай 
бошлашни таклиф қилди ва шу пулга қиролни шотландлардан сотиб олди. 1647 
йилнинг февралида Англия вакиллари қиролни Нэзби яқинидаги Голмби 
қалъасига соқчилар билан олиб кетдилар. Пресвитерианлардан иборат 
кўпчилик ўз мувафақиятларини янги мазҳаб-пресветерианлар (кальвинистлар) 
черковини жорий этиш йўли билан мустаҳкамлади. Ҳамма ерда оқсоқоликка 
махаллий пулдор кишилар кўтарила бошлади, бу оқсоқоллар, парламентнинг 
пресвитериан сиѐсатини айниқса, сўлдан туриб калинадиган ҳар кандай 
танкиддан химоя қилишга ҳаракат қилдилар. "Левеллерлар" -"тенглаштирув-
чилар" ижтимоий состави хилма-хил бўлган бир гурух эди. Левеллерлар, 
асосан, 17 асрнинг 40-йилларидаги инглиз буржуазиясининг энг революцион 
қисмининг манфаатларини акс эттирарди. Аммо левеллерлар ўз фаолиятининг 
дастлабки даврларида (1848 йилнинг охиригача) халқнинг индепендентлардан 
ихлоси қайтган табақаларини-ўз кетидан эргаштира олди.
Аммо бу партиянинг биринчи босқичидаги асосий талаблари кенг сиѐсий 


23 
реформалар ўтказиш, умумий сайлов ҳуқуқи жорий этиш, хаммани қонун 
олдида расмий равишда тенг қилиш ва бошқа демократик ўзгаришлар эди. 
Иқтисодий соҳада левеллерлар тўла савдо ва саноат эркинлиги жорий 
этилишини, талаб қилди.
Лильберн асарлари солдатлар орасида зўр бериб ўқилар эди, ҳамда халқ 
орасида кенг тарқалган эди. Лильберн 1646 йилнинг ноябрида Трауэрда 
қамокда ѐтган вақтидаѐқ "Лордлар залемона ҳукмронлигининг анатомияси" 
деган асар езди. Бу асарда у Вильгелмни герцоглар, графлар, баронлар деб 
аталган сафдошларининг авлодларидан, деб атади. Карл I нинг парламентга 
ушлаб берилиши ва уни кейинги тақдири масаласи баѐн қилинган бўлиб, 
қиролнинг ўлимга маҳкум этилиши айтилган эди. Парламент революцион 
халқнинг тазйиқидан сўнг Карл I нинг ўз тахтига қайтиб келиш шартлари 
ҳақида у билан музокара олиб бориш ниятида эди. Аммо индепендет 
қўмондонликнинг амалдаги сиѐсати эса бу хаѐлий умидларга мутлақо тўғри 
келмас эди. Шундай бўлса ҳам 1647 йилнинг ѐзи ва кузида солдатлар 
оммасининг тазйиқи остида армия кенгаши давлатни янги, демократик асосда 
тузишга уринди.
1647 йил июль ойининг ўрталаридаѐк тарғиботчилар армияни пойтахтга 
киришини ва парламентнинг ҳеч қанақа баҳона билан унга қаршилик қила 
олмаслигини маълум қилаѐтган эдилар. Уайт оролига қочиб кетган қирол йирик 
феодалларнинг Шотландияда ғалаба қилган ўнг пресвитеран партияси билан 
1647 йил декабрининг охирларида махфий шартнома тузди. Унга кўра 
шотландлар қурол кучи билан қирол ҳокимиятининг тиклашлари ҳамда армия 
ва парламентни тарқатиб юборишлари керак эди. Англиянинг ўзида ҳам 
қиролни ѐқловчи ҳаракатлар тайѐрланаѐтган эди.
Карл I парламент билан алоқани узди. 1648 йилнинг март ойидан бошлаб, 
бир қатор ҳудудларда қиролни ѐқлаб деҳқонлар қўзғалонини кўтаришга 
уриндилар. Аммо ҳеч нарсага эриша олмадилар. 1648 йил апрел ойида Лондон 
кўчаларида парламент солдатлари билан қирол тараф солдатлар ўртасида 
тўқнашувлар бўлиб ўтди.


24 
Бир неча кемалар, қўзғолон кўтариб, Голландияга жўнаб кетди, бу ерда 
улар билан Карл I нинг ўғли шахзода Уэльский алоқа боғлади. Шимолдан 
Англияга шотландларнинг 20 минг армияси босиб келмоқда эди.
1648 йил августда Кромвель армияси билан шотландлар армияси 
Престонда тўқнашдилар ва шотландлар батамом тор-мор келтирилди.
1648 йил сентябр ойида инглиз қўшинлари Шотландия пойтахти 
Эдинбургни ишғол қилди. Шотландияда хокимият Англия парламентининг 
иттифоқчиси бўлган сўл пресвитеранлар қўлига ўтди.
Бироқ энди бошқа томондан хавф туғилди. Армия Лондондан ташқарида 
бўлганидан фойдаланиб, пресвитеранлар парламентда яна устун бўлиб қолди. 
Бундан фойдаланган қирол ўз талабларини парламент олдига қўя бошлади.
Ғолиб парламент армияси Лондонга қайтиб келди, барча музокараларни 
тўхтаттирди ва қирол устидан суд ўтказилишини, парламентни тозалашни 
талаб қилди.
1648 йил 5 декабрда полковник Прайд бошчилигидаги отряд парламент 
мажлис ўтказаѐтган бинонинг барча зинапояларини ва унга кирадиган 
эшикларни ишғол қилди ва қирол Карл I аср олинди.
Қирол устидан суд ўтказиш учун 135 кишидан иборат махсус олий 
трибунал ташкил қилинди. Бу трибунал составига иккала палата аъзолари, 
машхур юристлар, катта офицерлар кирдилар.
1649 йилнинг 27 январида Олий суд қирол Карл I ни ўлим жазосига 
ҳукум қилди. 30 январда Карл I қатл қилинди. Шундай қилиб, Англия 1649 йил 
февралидан бошлаб қиролсиз ва лордлар палатасиз республика булиб колди.
Ёш Англия буржуа республикаси тез кунда ҳам ташқи ҳам ички соҳада 
катта қийинчиликларга дуч келди. Қиролнинг қатл қилиниши роялистларнинг 
инқилобга нафратини оширди. Роялистлар сафида энди факат кавалерларгина 
бўлмай, балки кўпгина дворянлар, шунингдек сити пресветирианлари ҳам бор 
эди. Англиянинг 1649 йилдаги хўжалик аҳволи ниҳоятда оғиp эди...
Ҳатто ўрта ҳоллар ҳам камбағаллашиб қолдилар. Халқ оммаси 
ҳукуматнинг бундай сиѐсатига революцион чиқишлар билан жавоб берди. XVII 


25 
асрнияг 50 йиллари бошларида диггерлар ҳам левеллерларнинг ҳам сиѐсий 
роли тугади. Буржуа дворян блокининг Республикадан воз кечиб, Кромвелнинг 
ҳарбий диктатурасига ўтишга сабаб ҳам шу эди. Кромвель армияни Ирландияга 
қарши қаратиб, имтиѐзлар бергандан кейин армиянинг революцион руҳи 
тугади.
1649 йилда Ирландияни бўйсундириш учун армияга бош бўлиб, 
Кромвелнинг ўзи борди. Бу жазо экспедицияси бўлиб, 1641 йилги қўзғолонлари 
учун жазо бериш баҳонаси билан кўрилган чора эди, амалда эса Ирландия 
халқи ҳисобига парламент кредитлари билан хисоб-китоб қилиш учун қилинган 
тадбир эди. Инглизлар Ирландиянинг барча истехкомлари ва шаҳарларини 
бирин-кетин босиб олди, 1652 йилнинг майида харбий операциялар асосан 
тугаши билан инглизлар ўз режаларини амалга ошира бошладилар. Ирландия 
деҳқонларига парламентнинг диленквентлар ва папачиларнинг ерларини 
хатлаш тўғрисидаги фармон ва актлари ҳам тайѐрланди. Ирландия тўғрисидаги 
1652 йилда "тузилган" актга асосан "Кўк орол" аҳолисининг ерлари талана 
бошланди ва деҳқонлар оммавий суратда экспроприация қилинди. Кўпгина 
Ирландлар мажбурий оролнинг ғарбига кўчирилди, Ирландияда қолган аҳоли 
эса очликдан аста-секин қирилиб кетишга маҳкум бўлган, майда ижарачиларга 
айланди. Карл I қатл қилингач унинг Нидерландияга қочиб юрган ўғли Карл II 
номи билан қирол деб эълон қилинди. Карл II йирик инглиз капитали 
манфаатларини назарда тутиб, 1649-1651 йилларда катта флот қуришга 
киришди ва Голландия кисмларидан устун бўлган янги кема қуриш учун 1654 
йилда Дания билан шартнома тузди. Шартнома Англия кемаларига зунд орқали 
Болтик денгизига чиқишга йўл очиб берди, Франция билан бошланган 
тўқнашувлар 1653-1655 йилларда бир-бирининг яқинлашуви билан, 1655 йилда 
эса Испанияга қарши иттифоқ тузиш билан якунланди. 1655 йилда Кромвель 
Франция билан биргаликда Англиянинг бир вақтлар душмани бўлган, 
Испанияга қарши кураш бошлади.
Кромвелнинг Ирландия ва Шотландия устидан қозонган ғалабалари унга 
енгилмас деб ном олишга сабаб бўлди. Шотландия армиясининг 1648 йилда ва 


26 
1650-1651 йилларда икки марта тор-мор қилиниши Кромвель ҳарбий 
маҳоратининг ѐрқин мисолидир. 1653 йилнинг июнда маҳаллий диний 
ташкилотлар томонидан кўрсатилган номзодлардан кичик парламент 
чақирилди.
Номзодлар рўйхати Кромвель томонидан тасдиқланди ва кичик 
парламентга секталарнинг кўпгина вакиллари сайландилар. Буларнинг хаммаси 
сўл қанотни ташкил этарди. 1654 йилда янги Конституцияга мувофиқ сайланган 
биринчи парламент йиғилди. Сайланганлар орасида ҳарбий диктатурага 
душман бўлган бир қанча киши бўлиб, улар янги Конституцияга содиқликлари 
хақида қасамѐд қилишдилар. Шуниси характерлики, парламент ҳам армияни 
қисқартиришни талаб қила бошлади. Шундан кейин Кромвель парламентни 
тарқатиб юборди.
Кромвель Голландия ва Португалия урушларидан кейин Испанияга 
қарши уруш олиб борди. Кромвель, Испания ҳукумати билан келишиб, 
Англиянинг эркин савдо қилишига рухсат олишга уриниб кўрди. Бу натижа 
бермагач, 1655 йилда Испан мустамлакаларини босиб олиш учун Вест-Индия 
қирғоқларига аскар юборди. Инглизлар Ямайка оролини" босиб олдилар бу 
орол биринчи инглиз мустамлакаси эди.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish