43
Шундай қилиб, барча унсурлари ўз маъносида қўлланилган сўз
бирикмалари ва ҳатто жумлаларни таржима қилишда ҳам моддий аниқлик
йўлидан бориш ҳамма вақт ҳам кутилган таъсирчанликка олиб келавермайди.
Прагматик мутаносибликка эришишда аслият матн бирликлари таржимасига
ижодий ёндашиш, таржима тилида мавжуд синонимик вариантларнинг қайси
бири ушбу ҳолатга кўпроқ мос келишини аниқлаш зарурати туғилади. Зеро,
муайян фикр аслият тилида бир ифода ёрдамида баён этилса, таржима тилида
моддий жиҳатдан ўзгача ифода воситаси орқали мақбулроқ акс эттирилади.
Ўз она тилида жуда кўп сўз бойлигига эга моҳир таржимон, одатда, луғавий
муқобилликдан кўра вазифавий уйғунликка кўпроқ эътибор бериб, бадиий
матннинг эстетик хусусиятини қайта яратади.
Шундай ҳол, айниқса, диалогик нутқ таржимаси мисолида янада яққолроқ
кўзга ташланади. Бу, хусусан, маданият даражаси ва билим савияси билан бир-
биридан ажралиб турадиган персонажлар нутқи таржимасида кўпроқ намоён
бўлади. Шундай қилиб, таржимон нафақат муайян услубий вазифа ифодаси учун
қўлланган образли ёки ҳиссий-таъсирчан лисоний воситани, балки амалий
жиҳатдан қийинчилик туғдирмайди деб тасаввур қилинадиган эркин маънодаги у
ёки бу сўз ёхуд сўз бирикмасини ўгиришда ҳам ҳар доим ўша восита
мазмунини таржима тилида қандай сўз ёки сўз бирикмаси аниқроқ ва тўлароқ
ифода этиши мумкинлиги, мавжуд вариантлардан қайси бирининг аслият руҳига
кўпроқ мос келиши ҳақида ўйлаши ва доим ўз олдига назарда тутилган фикрни қай
тарзда янада равонроқ баён этиш мумкин деган саволни қўйиши зарур.
Меҳмонни таомга таклиф этаётган рус кишиси: «Прошу, к столу!» – дейди.
Аммо ўз она тилидаги сўз бойлиги кўп ва ўзи мансуб халқ анъанасидан яхши
хабардор ўзбек таомнинг стол устига тортилган бўлишига қарамасдан, меҳмонга:
«Марҳамат, дастурхонга!» – дея лутф қилади.
Ўзбек тилида «ҳали буниси ҳолва» деган фразеологик бирлик мавжуд бўлиб, у,
асосан, бирор азоб-уқубатнинг келажакда муқаррар тарзда содир бўладиган
ташвиш ва уқубатлар олдида арзимас эканлигини образли ифода этади. Шу фикр
инглиз ва рус тилларида эркин маънодаги сўзлар ёрдамида баён этилган экан, ўзбек
тилида ҳам уни шу тариқа ифода этиш имконияти мавжуд. Аммо муқобил нутқий
вазиятларда ўзбек тилида, одатда, қуйидаги мисол таржимасидагидек, эслатилган
фразеологизмдан фойдаланиш табиий ўзбекона жарангдорликни юзага
келтиради: Doеs that sting? Good, that’s nothing to how it will feel later. The pain hasn’t
started yet. – Нима, куйдиряптими?
Буниси ҳолва. Ҳамма ҳунарини кейин кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: