Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника



Download 1,58 Mb.
bet31/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

Синов саволлари
8. Қувватлар баланси кўринишидаги тугун кучланишлари тенгламалари Ньютон усулида қандай ечилади?
9. Ньютон усулининг геометрик маъноси нимадан иборат?
10. Ньютон усулининг афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат?
11 – маъруза .
Маъруза режаси

1. Электр системасида актив қувват балансини таъминланишнинг аҳамияти. Электр системасида частотанинг оғиши ва тебраниши. Частотанинг рухсат этилган оғиш қиймати.


2. Турбиналарда частотани ростлаш. Автоматик частота юксизлагич.
3. Электр системасида частотани ростлаш.


Таянч сўзлар: Қувват баланси; частота; частотанинг оғиши ва тебраниши; қувват резерви; автоматик частота юксизлагич; статик тавсиф; астотик тавсиф; биламчи ростлаш; иккиламчи ростлаш.
(Адабиётлар: 1-4, 6, 12, 13).


Электроэнергетика системаларининг иш ҳолатлари.


11.1 Актив қувват баланси ва унинг давртезлик билан боғлиқлиги.
Электрэнергетика системаларининг афзаллиги шундаки, унда энергия манбадан истеъмолчига деярли бир онда узатилади ва ишлаб чиқарилган электроэнергия катта миқдорда йиғилиб қолмайди. Бу хусусиятлар электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жароёни бир вақтда юз беришини кўрсатади.
Системанинг ўрналган иш ҳолатида ундаги электр станциялар шундай қувват ишлаб чиқариши керакки, бу қувват тармоқда истеъмол қилинадиган ва исроф бўладиган қувватлар йиғиндисига тенг бўлиши керак, яъни ишлаб чиқарилувчи ва истеъмол қилинувчи қувватлар баланси сақланиши керак:

Ри..ч=Рист..=Рю+Р (8.1)


Бу ифодада: Ри..ч - станция ишлаб чиқарувчи актив қувват (станциянинг ўз эҳтиёжларига сарф бўлувчи қувватни ҳисобга олмаганда);
Рист. - истеъмол қилинувчи актив қувватлар йиғиндиси;
Рю- истеъмолчилар юкламаларининг актив қувватлари йиғиндиси;
Р- актив қувват исрофларининг йиғиндиси.
Системанинг юкламалари ўзгармас бўлганда улар истеъмол қилувчи қувват ўзгарувчан ток давртезлигига боғлиқ. Қувватлар баланси бузилганда давртезликнинг қиймати ҳам ўзгаради. Ишлаб чиқарилувчи актив қувват камайса, давртезлик ҳам камаяди, актив қувват ортса, давртезлик ҳам ортади Бошқача айтганда Ри..ч.> Рист.. бўлса, давртезлик камаяди, Ри..ч>Рист.. бўлса, давртезлик ортади. Буни бир хил давртезлик билан айланаётган генератор ва двигателдан иборат системада тушиниш осонроқ бўлади. Бунда генераторнинг қуввати камайиши билан давртезлик ҳам камаяди ва аксинча. Электр системада ҳам шундай бўлади, масалан Ри..ч>Рист..бўлганда турбиналар тез айлана бошлайди ва давртезлик ортади. Қувват балансининг бузилишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
а) Генераторнинг авария туфайли узилиши;
б) Истеъмолчилар қувватларининг кутилмаган катта қийматларга ортиши, масалан температуранинг жуда пасайиб кетиши туфайли электр иситгичлар истеъмол қилувчи қувватининг ортиши;
в) Катта қувват узатувчи тармоқларни боғловчи линияларнинг ёки трансформаторларнинг авария туфайли узилиши.
Охирги ҳолни боғловчи линия орқали бирлаштирилган, икки қисмдан иборат система мисолида кўриб чиқамиз. Системанинг иккала қисми ҳам биргаликда ишлаганда қувват баланси сақланади:
Рг1+Рг2=Рист..1+Рист..2
Бироқ, системанинг биринчи қисмида ишлаб чиқарилаётган қувват истеъмол қилинаётган қувватдан катта , яъни Рг1>Рист..1 иккинчи қисмида эса аксинча Рг2<Рист..2 . Агар боғловчи линия авария сабабли ишдан чиқса, системанинг ҳар бир қисми мустақил ишлайди ва уларнинг ҳар бирида қувват баланси бузилади. Системнинг биринчи қисмида давртезлик ортади, иккинчи қисмида эса камаяди.
Системнинг давртезлиги - давртезликнинг оғиши билан белгиланади. Давртезликнинг оғиши бу берилган вақт моментида давртезлик ҳақиқий қийматининг номинал қийматига нисбатан оғишидир:
=-н ; (8.2)
%=(-н ) / 100 % ; (8.3)
Давртезликнинг оғиши нормал ҳолатда 0,2 Гц - гача ва чегаравий максимал ҳолатларда 0,4 Гц гача рухсат этилади.
Келтирилган давртезлик оғишининг нормалари энергосистеманинг нормал иш ҳолати учун бўлиб, авариядан кейинги ҳолат учун қўлланилмайди.
Авариядан кейинги ҳолат учун давртезлик оғиши +0,5 ÷ -1 Гц оралиқда рухсат этилади ва оғишнинг бир йил давомидаги умумий вақти 90 соатдан ошмаслиги керак.
Электр тармоқларида давртезликни нормада ушлаб туриш қаттиқ талаб қилинади, чунки давртезликнинг катта қийматга оғиши станция жиҳозларининг ишдан чиқишига, двигателларнинг иши сусайишига ва ишлаб чиқаришда технологик жароённинг бузилиши сабабли сифатсиз маҳсулот чиқарилишига сабаб бўлади. Рг>Рист. бўлганда генераторнинг қувватини камайтириб, ёки улардан бир қисмини ўчириб, давртезлик ортишининг олдини олиш мумкин. Рг<Рист. бўлганда давртезликнинг камайиши эса автоматик частота юксизлантиргич (АДЮ - А×Р) қурилмасини ёки қувват резервларини ишга туширишни талаб қилади. Акс ҳолда давртезликнинг камайиши истеъмолчиларда сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилишидан ташқари станция жиҳозларининг шикастланиши ва системанинг ишдан чиқишига сабаб бўлиши бўлиши мумкин. Ҳар қандай иш ҳолатида юклама ортишига мос ҳолда ишлатиладиган қувват резерви бўлиши шарт. Энергетик системада иссиқ резерв ва ишга туширилишига кўп вақт талаб қилинадиган совуқ резерв бўлиши мумкин.
Энергосистеманинг умумий зарурий қувватлар резерви қуйидагилардан иборат: юклама резерви, тузатиш ишлари учун резерв, авария ҳолати учун ва халқ хўжалик резервлари. Юклама резерви тармоқдаги юкламанинг кутилмаган қийматга ортиши ва бошқа тасодифий ўзгаришларни қоплаш учун ишлатилади. Тузатиш ишлари учун резерв электр станцияси жиҳозларини зарурий тузатиш ишларини олиб бориш учун имконият яратиши керак. Авария ҳолати учун резерв - авария туфайли ишдан чиққан қурилмаларни алмаштириш учун мўлжалланган. Халқ хўжалик резерви эса электр энергия истеъмол қилишнинг мўлжалдагидан ортиб кетишини қоплаш учун хизмат қилади.
Система электр станцияларида қувват резервидан ташқари энергия резерви ҳам бўлиши шарт. ИЭС да етарли ёқилғи заҳираси, ГЭС да эса етарли сув заҳираси таъминланган бўлиши керак. Агар станция резерви тугаган,лекин системда давртезлик номинал қийматга етмаган бўлса, АДЮ – автоматик давртезлик юксизлантиргич қурилмаси ишга тушади. Бу қурилма истеъмолчиларнинг муҳимлик даражаси пастроқ бўлган қисмини узиб, қувват балансини қисқа фурсатда тиклаш учун мўлжалланган.Ҳамма электр энергия истеъмолчилари уларни электр билан таъминлашда муҳимлигига қараб учта асосий тоифаларга бўлинади. Биринчи навбатда АДЮ III тоифадаги истеъмолчиларини узади. Бундай истеъмолчиларни 24 соатдан ортиқ бўлмаган вақтга зарурий тузатиш ишлари учун ва тармоқнинг шикастланган қисмини алмаштириш учун электр таъминотидан узиi рухсат этилади.
Охирги навбатда энг муҳим истеъмолчилар узилади. АДЮ истеъмолчиларни поғонали равишда (навбати билан) тармоқдан узиб қўядиган дискрет ростлаш системасидир. Тармоқда давртезлик  - қийматга камайса, АДЮ қурилмаси таркибига кирувчи давртезлик релеси ишга тушади ва истеъмолчиларнинг Р қувватга эга бўлган бир қисмини узиб қўяди. Бунинг натижасида системада давртезлик ростланади.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish