Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника


Электр узатиш йўллари, очиқ ва содда ёпиқ тармоқлар



Download 1,58 Mb.
bet11/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

Электр узатиш йўллари, очиқ ва содда ёпиқ тармоқлар
ҳолатларини ҳисоблаш


3.1. Электр системаларнинг схемалари. Барқарор ҳолатнинг
чизиқли ва ночизиқли (эгри чизиқли) тенгламалари

Электр системасининг схемалари ва уларнинг элементлари. Электр системаси – бу электр энергияни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш учун мўлжалланган электр занжиридир. Электр занжири ва унинг қисмларини уланиш кетма - кетлигини кўрсатувчи ҳамда унинг асосий хусусиятларини акс эттирувчи чизма шаклида бериладиган тасвир электр занжирининг алмаштириш схеми дейилади. Электр занжир ва унга мос алмаштириш схемаси шохобчалар, тугунлар ва умумий ҳолда контурлардан иборат бўлади.
Шохобча деб электр занжирининг элементлари кетма - кет уланган ва бир хил ток оқувчи қисмига айтилади.
Икки ёки ундан ортиқ шаҳобчаларни бирлаштирадиган нуқтага тугун дейилади.
Контур деб бир нечта шохобчалар бўйлаб ўтадиган ҳар қандай ёпиқ йўлга айтилади.
Агар электр занжирининг схемасида контурлар бўлмаса, у очиқ занжир (тармоқ) дейилади.
Электр занжирлар назариясида тугунлар ва контурлар йўқотиладиган ва йўқотилмайдиган бўлиши мумкин. Йўқотиладиган тугунлар ва контурлар фақат иккита шохобчани бирлаштиради. Бундай йўқотиладиган тугун ва контурларни кетма - кет ва параллел улаш қоидалари ёрдамида схемадан йўқотиш мумкин. Ночизиғий ток манбалари бунга кирмайди. Келгусида фақат йўқотилмайдиган тугун ва контурлардан фойдаланамиз. Очиқ тармоқда ҳар қандай юклама фақат бир томондан таъминланади (3.1- расм), яъни ҳар қандай тугундаги истеъмолчи қувватни фақат бир томондан олади. Демак исталган шохобча узилса, шу шохобчадан қувват истеъмол қилувчи ҳамма юкламаларнинг таъминланиши узилади.



а) б)

3.1-расм. Электр тармоқнинг туташиш схемаси: а – очиқ тармоқ; б – ёпиқ тармоқ.



Агар схемада камида битта контур мавжуд бўлса, у ёпиқ дейилади. Ёпиқ тармоқда икки ёки ундан ортиқ шохобчалар орқали таъминланадиган камида битта тугун бўлади, шунинг учун шохобчалардан бирининг узилиши бошқа шохобчаларнинг истеъмолчидан узилишига олиб келмайди.
Электр схеманинг элементлари актив ва пассив элементларга бўлинади. Пассив элементлар фақат электр токи ўтиши учун йўл ҳосил қилади ва улар ўз навбатида иккига - бўйлама ва кўндаланг пассив элементларга бўлинади.
Кўндаланг пассив элементлар - бу схемнинг тугунлари ва холис, яъни потенциали нолга тенг бўлган тугун оралиғига қўйилган шохобча. Бўйлама пассив элементлар - бу потенциали нолга тенг бўлган тугундан (холис тугундан) ташқари ҳамма тугунларни бирлаштирувчи шохобчалар, яъни бўйлама шохобчалар холис тугунга уланмаган. Бўйлама шохобчалар ЭУЙ ва трансформатор чулғамларининг актив ва индуктив қаршиликлари, бўйлама компенсацияловчи қурилмалар сиғимлари кабиларни ўз ичига олади. Айрим ҳолларда трансформаторнинг пўлат ўзагидаги исрофлар ҳам алмаштириш схемасида кўндаланг элемент кўринишида тасвирланади. ЭЮК ва ток манбалари алмаштириш схемасининг актив элементлари ҳисобланади. Бу элементлар занжирга уланган нуқталарда кучланиш ва токни бошқа параметрлардан мустақил аниқлайди. Электр системаларнинг ҳолатларини ҳисоблашда ЭЮК манбаларидан кам фойдаланилади. Шу сабабли бундан кейин асосан ток манбалари ҳақида гап боради.
Электр системлари ҳолатларини ҳисоблашда ток манбалари электр станция генераторлари ва истеъмолчилар юкламаларига мос тушади. Мана шу актив элементларда қувват ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish