Мовароуннаҳрда
|
Олий ҳукмдор
|
Хуросонда
|
Мирзо Улуғбек
1409-1449
Абдулатиф
1449-1450
Абдулло Мирзо
1450-1451
Султон Аҳмад
1469-1494
Султон Маҳмуд
1494-1496
Бойсунқур Мирзо
1496-1497
Султон Али
1497-1500
|
Амир Темур
1370-1405
Халил Султон
1405-1409 Шохрух Мирзо 1409-1447
Мирзо Улуғбек
1447-1449
Абу Саид 1451-1469
|
Абулқосим Бобур
1449-1457
Султон Махмуд
1457-1459
Ҳусайин Бойқаро
1469-1506
Бадуиззамон
1506-1507
|
Темурийлар даврида бошқарув тизими
Ҳукмдор
Диний ҳокимият
Дунёвий ҳокимият
Шайхулислом
Аълам
Қозикалон
Қози аскар
Садри Аъзам
Муҳтасиб
Мударрис
Мутавалли
Додҳоҳ
Ҳоким, бек
Эшикоғаси
Ясовул
Қалақчи
Муҳассил
Оқсоқол
Доруға
Темурийлар даврида ҳарбий бошқарув тизими
Ҳукмдор
Амирул-умаро
Амирлар
Тавочи
Мингбоши
Доруға
Юзбоши
Қутвол
Ўнбоши
Қоравулбеги
Баҳодирлар
Тунқотар
Миршаб
Темурийлар даврида маҳаллий ҳокимият
Бек (Ҳоким)
Доруға
Шайхулислом
Қутвол
Сипоҳийлар
Қози
Амир
Фақиҳ
Ёрғучи
Мунши
Кадхудо
Раият
Зироатчи
Ҳунарманд
Савдо аҳли
Улуғбек Муҳаммад Тарағай (1394-1449) - машҳур давлат арбоби ва буюк олим. Отаси Амир Темурнинг ўғли Шоҳруҳ Мирзо эди. 1447 йилда Шоҳруҳ Мирзо Ҳирот тахтини қўлга киритгач Мирзо Улуғбекни 1449 йилда Мовароуннаҳрга ҳукмдор қилиб қўяди. Улуғбек табиатан илм кишиси бўлганлиги сабабли давлат ва ҳарбий ишларга камроқ эътибор бериб, илм-фанга берилиб кетади. 1417-1420 йилларда Самарқандда ўз номидаги мадраса қурдиради. Бу мадраса фан ва маданият ўчоғига айланади. 1424-1428 йилларда Самарқанднинг Кўхак деган жойида расадхона қурдиради. Улуғбек астрономия мактаби вужудга келади. Бу расадхонада ўз даврида мўъжиза ҳисобланган “Зижи жадиди Кўрагоний” деб аталган юлдузлар жадвали яратилади (1438). Улуғбек геометрия, тригонометрия ва математика билан ҳам шуғулланган. У Марказий Осиё халқлари тарихига оид “Тарихи арбаъ улус” (Тўрт улус тарихи) асарининг муаллифидир. Улуғбек шунингдек мусиқа илмига оид “Рисола дар илми мусиқа” ва Балужий, Шодиёна, Ахлоқий, Табризий, Усули равон, Усули отлиғ куйларини ҳам ижод қилган.
Улуғбек
академияси
|
Мирзо Улуғбек
|
«Зижи жадиди Кўрагоний»
«Тўрт улус тарихи»
|
Қозизода Румий
|
«Ҳисобга доир рисола»
«Астрономия асосларига шарҳ»
«Синус ҳақида рисола»
«Тафтазонийнинг Илмлар калити асарига шарҳ»
|
Ғиёсиддин Жамшид
|
«Осмоннинг нарвони»
«Ватерлар ва синус ҳақида рисола»
|
Али Қушчи
|
«Рисола дар илми ҳисоб»
«Рисолаи қусур»
«Рисола дар ҳандаса»
«Рисола дар фалакиёт»
«Рисола дар илми ҳайъат»
«Рисолаи мантиқ»
|
Мавзуга оид тарихий атамалар луғати
Авангард - Амир Темур қўшинининг манглай (олдинги) қисми.
Айл - Амир Темур қўшинида ўн кишилик ҳарбий бўлинма.
Амир - Ислом динини қабул қилгунга қадар арабларда амир сўзи қабила бошлиғи, ҳарбий бошлиқ деган маъноларни билдирган. Араблар кўп жойларни босиб олиб ўз динларини ўтказганларидан сўнг Араб халифалигига қарам бўлган мамлакатларни бошқариш учун тайинланган ҳокимни, қўшин қўмондони ва йирик лашкарбошиларни амир деб аташган. Мўғул истилосидан сўнг Олтин Ўрдада, кейин Ўрта Осиё ва Эронда мўғул ва турк қабилалари бирлашмаси-улус бошлиғининг унвони ҳам амир деб юритилган. Соҳибқирон Амир Темурнинг унвони ҳам амир деб аталган. Ҳозирда Амир унвони араб подшоларининг ўғилларига берилади (масалан Саудия Арабистонида). Маккага зиёрат учун борувчи катта гуруҳ йўлбошчилари ҳам Амир деб аталади.
АстрОбод - Журжон (Гургон)нинг катталиги жиҳатидан иккинчи шаҳри. Каспий денгизининг жанубий-шарқий тарафида, Мозандарон чегарасида жойлашган.
“Афлотуни замон” - Улуғбек Расадхонасида фаолият юргизган машҳур астроном ва математик Қозизода Румийни замондошлари шундай ном билан улуғлашган.
Балх - Афғонистоннинг шимолидаги ўрта аср шаҳри. (Қадимги Бақтра).
Банно - ўрта асрларда иморат қурувчи уста.
Барид - 1. Чопар, хат элтувчи, почталион. Сомонийлар давлат бошқаруви тизимида барид девони мавжуд бўлиб, у мактубот ва ахборот, яъни почта вазирлиги ҳисобланган.
2. XIV-XVI асрларда Ўрта Осиё халқларида кенг қўлланилган масофа ўлчов бирлиги бўлиб, икки фарсаҳ, яъни тахминан 12 км. га тенг йўл бўлган.
Барот - 1. Подшоҳ, хон томонидан бирор солиқ ёки жаримадан озод этиш;
2. Маълум шарт билан бирор мулк ёки мансабни эгаллаш, халқдан солиқ тўлаш ёки пул, ғалла, ем-хашак олиш учун берилган махсус ёрлиқ ёки гувоҳнома. Бундай гувоҳнома олган киши баротдор деб аталган.
Бегор - Ўрта Осиёда ўрта асрларда мавжуд бўлган мажбурий ишлаб бериш мажбурияти бўлиб, меҳнаткаш халқ хон ва маҳаллий ҳукмдорлар тарафидан давлат ва феодалларнинг турли қурилишларида текинга 12 кунлик ишлаб бериш мажбурияти (ҳашар).
Do'stlaringiz bilan baham: |