§ 8.4. ОИТС диагностикаси
1985 йилда қон банкаларида Роберт Галло ишлаб чи қ қан биринчи ОИТС тестлари ўтказила бошланди. Ушбу тест қонда ИИВ антитаначаларини топишга асосоланган. Аммо зарарлангандан сўнг 4-8 ҳафта ичида бу тест салбий жавоб беради, чунки антитаначалар ишлаб чи қиш учун иммун тизимига ва қт керак.
1996 йилда қонда вирус ишлаб чи қ қан о қсиллар-антигенларни топишга асосланган тестдан фойдаланила бошланиб, бу тест каслликни бошланғич стадиясида ани қлаш имконини берди. Ҳар йили АҚШ да 50 млн қон пробалари ушбу тестдан ўтади.
Атлантадаги (АҚШ) ОИТС ни ўрганиш марказида ОИТС ташҳиси учун меъёрлар ишлаб чи қилган: 1 мм қонида СД4 лимфоцитлари даражаси 200 ҳужайрадан ошмаган инсон ИИВ билан зарарланган ҳисобланади.
1996 йил бошидан клиникада 1 мл қон плазмасида вирусли РНК нусхалари сонини ани қлашга асосланган ИИВ тестлари қўлланила бошланди.
Ҳар бир вирион таркибида РНК нинг икки нусха мавжудлиги сабабли қонда вируслар титри РНК титрларидан икки марта кам. ИИВ билан зарарланган инсоннинг та қдири унинг қонида вирусли РНК титрларига боғли қ. Масалан, РНК да титрлар 30 000 дан орти қ бўлса, зарарланганларнинг 70 % 6 йил ичида ҳалок бўладилар, титр ани қлангандан сўнг ҳаётнинг давомийлиги ўртача 4,4 йилни ташкил этади.
Титрлар сони 500 бўлса ҳаёт давомийлиги титр ани қлангандан сўнг 10 йилдан ошмаган, дастлабки йилларда эса 1% беморлар ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирги ва қтда ИИВ РНК титрини у 200 дан оши қ бўлганда, 50 дан кам бўлганда ани қлаш усуллари ишлаб чи қилган. Бемор қонида вируслар концентрациясини ани қ ўлчаш даволаш усулини танлаш ва унинг самарадорлигини ани қлашда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирча ОИТС га қарши 100 % самарали вакцина ёки дори йў қ, чунки дори препаратларининг кўпчилиги салбий қўшимча таъсирга эга ва самараси кам.
ОИТС ни даволашга икки ҳил ёндашув қайд этилган: ген терапияси ва вакцинанинг яратилиши.
Ген терапияси соҳасида taf ва rev генларини инактивация қилувчи ДНК ни қўллаш умидли натижалар кўрсатди (taf ва rev генлари вирусли о қсилларнинг ҳосил бўлиши учун зарур о қсиллар синтезини назорат қиладилар).
Олимлар Иив тўғрисида қанчалик кўп маълумотга эга бўлмасинлар самарали вакцинани яратиш ҳали ҳам энг катта муаммо бўлиб қолмо қда. Чунки бош қа вируслардан фар қли ўларо қ, организмнинг имун реакцияси ИИВ ни йўқ қилмайди, шунинг учун вакцинага қандай имун жавоб берилиши маълум эмас. Бундан таш қари ИИВ ҳолатида беморларга кучсизлантирилган ёки ҳатто ўлдирилган вирусларнинг киритилиши хавфсиз эмас. ИИВ га қарши вакцина вирусли антигенларга қарши анти таначалар титрини нафа қат кўпайтириши, балки иммун ҳимоянинг барча воситаларини стимуляция қилиши керак. Бу вазифани бажаришнинг ҳозирча иложи йў қ, чунки инсон иммун тизими қандай ишлаши ҳа қида тўли қ маълумот йў қ.
ОИТС га қарши 100% самарали вакцина ёки дори ҳозирча йў қ, аммо касалликнинг тар қалиши ва зарарланишининг олдини олиш усулларини тарғиб қилиш катта ёрдам беради. Гиёҳвандлар орасида бир марталик шприц ва игналарнинг тар қатилиши қон препаратларининг ОИТС га текширилиши зарарланиши хавфини анча камйтиради.
Кўпчилик инсонлар зарарланишдан ўзларини буткул ҳимояланган деб ҳисоблайдилар, чунки унинг тар қалиш йўлларини яхши биладилар. Аммо бундай ишончга тўли қ асос йў қ.
Таянч иборалар :
ОИТС-орттирилган иммунитет тан қислиги синдроми, инсоннинг иммунитет тан қислиги вируси.
Назорат саволлари:
1.ОИТС касаллиги қандай йўллар билан ю қади?
2.Инсоннинг иммунитет тан қислиги вируси ҳа қида сўзланг.
3.ОИТС қандай ани қланади?
4.ОИТС қандай касалликларини келтириб чи қаради?
5.ОИТС ни даволайдиган қандай услублар мавжуд?
Do'stlaringiz bilan baham: |