«валеология асослари»


§ 6.2. Соглом турмуш тарзининг асосий социологик йуналишларини



Download 0,7 Mb.
bet23/47
Sana09.01.2023
Hajmi0,7 Mb.
#898532
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47
Bog'liq
валеология китоб

§ 6.2. Соглом турмуш тарзининг асосий социологик йуналишларини
Соглом турмуш тарзининг асосий социологик йуналишларини шакллантиришда социологик тушунчалар ва катешрияларга таянган холда иш куриш бу жараённинг амалийлигини таъминлабгина колмасдан, балки соглом турмуш тарзи талабларини алохида социологик тушунча ва категориялар билан уйгунлаштириш имконини хам беради. Шунга кура соглом турмуш тарзининг асосий социологик йуналишларига:
-соглом шахсни шакллантириш;
-одамлар уртасидаги ижтимоий соглом муносабатларни шакллантириш ва ижтимоий зиддиятларнинг олдини олиш ;
-соглом ижтимоий муносабатларни шакллантиришни маданийлик категорияси талаблари билан совситалаштириш;
-шахснинг ижтимоийлашуви жараёнида соглом турмуш тарзи талабларини хисобга олиш;
-соглом турмуш тарзининг шакллантиришда ижтимоий институтлар (оила, ишлаб чикарш, давлат, таълим ва дин) имкониятларидан фойдаланиш кабиларни киритиш мумкин.
Соглом шахс деганда-инсон саломатлигининг барча учта таркибий кисмлари жисмоний саломатлиги, рухий саломатлиги ва маънавий-аклий саломатликлари узаро мутаносиб ривожланган шахсларга айтилади. Бу хусусиятларнинг муттаносиб ривожланишини ушбу жараёнда шахснинг фаол иштирокисиз тасаввур килиш мумкин эмас.
Шу сабаьдан бу борада олиб бориладиган ва соглом шахсни шакллантириш билан боглик ишлар куйидаги асосий вазифаларни ечишга каратилган булиши лозим:
- Уз саломатлигини мустахкам килиб яратишни, кузлаган ва шахс томонидан мухимлиги англаб етилган устахкам кадриятлар тизимини яратиш, бунда саломатликга муносиб урин ажратиш ;
-Узининг жисмоний саломатлигини бахолаш ва ташхислаш буйича куникмаларни шакллантириш, шунингдек уни талаб даражасида усуллари ва воситаларидан фойдалан олиш ;
-Атроф мухит (куча, уй-ховли, иш жойи ва х.к.) тозалигини таъминлаш ;
-Рухий холатини бахолай билиш ап бошкара олиш ;
-Хакгуйлик, намунавий хулк, хотиржамлик, севги, шунингдек , зуравонликсиз яшаш каби олий инсоний кадриятларни тарбиялаш каби жамиятда баркарорликни таъминловчи умуминсоний сифат белигиларини кафолатлаш. Одамлар уртасида соглом муносабатларни шакллантириш, зиддиятли вазиятларнинг олдини олишда ва бундай муносабатларни тартибга солиб бориш шаклланиб ва такомиллашиб борган. Меъёрий механизмларнинг самарали ишлаши жамиятда баркарорлик урнатишга хизмат килади.
Бундай механизмлар каторига : ахлокий меъёрномалар, урф-одатлар, тантанали учрашув коидалари, шунингдек турли хил таъкикловлар ва конунларни киритиш мумкин. Ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун урнатилган бундай механизмларнинг имкониятларидан уринли ва маврудига кура фойдаланиш алохида шахслар ва турли ижтимоий гурухлар уртасида вужудга келиши мумкин булган зиддиятларни, турли хил бухтонларнинг олдини олишга имкон яратади. Жамиятнинг баркарор ривожланиши ва осойишталигини таъминловчи соглом ижтимоий муносабатларнинг урнатилиши шахсларнинг етаклиги ва маданийлик даражаларини курсатувчи мухим мезон булиб, бундай сифатлар шахсларнинг орасидаги муносабатларда амал килиниши лозим булган маданийлик тушунчаси- миллий анъаналар, урф-одатлар, тартиб-коидалар, ижтимоий меъёрномаларни уз ичига кам раб олиб, муайян жамията бугун яшаётган шахслар орасидаги муносабатларни тартибга солибгина колмасдан, бундан кейин яшайдиган келажак авлодларга хам берилиб борилади ва жамиятнинг кимматли ахлокий бойлиги булиб хисобланади. Муносабатлар уртасидаги бундай маданийликнинг авлоддан-авлодга узатилиши шахсларнинг ижтимоийлашуви жараёнида амалга ошади.
Шахснинг ижтимоийлашуви деганда- хар бир индивиднинг уз хаёти давомида жамиятга кириб бориши ва узининг табиатида, шунингдек жамиятнинг ижтимоий таркибида тегишли узгаришларни келтириб чикара олиши билан боглик жараёнга тушунилади.
Одатда бундай жараён икки хил кечади:
Биринчиси, шахснинг ижтимоийлашуви мавжуд ижтимоий мухит ва унинг талабларига пассив мослашуви булиб, бундай мослашув авторитар бошкарув тизимининг таъсирида ёхуд шахснинг иродасизлиги, интеллектуал ривожланмаганлиги, узлигини англаб етмаганлиги туфайли содир булдаи.
Иккинчиси, интегратик жараён булиб, бунда шахс ижтимоий ташки мухит билан фаол муносабатга онгли равишда киришади, уни заруриятига ва максадга мувофиклигига кура узгартира олади. Бундай турдаги ижтимоийлашув демократик типдаги давлатлар хаётига хос хусусиятдир.
Ижтимоийлашув жараёни шахснинг бутун умри буйича давом этади. Вазифа шахснинг бундай ижттмоийлашуви жараёнининг болалик, етуклик, кексалик каби даврлари имкониятларидан фойдаланиб соглом турмуш тарзига хос одатларини муттасил равишда шахснинг онгига сингдириб боришнинг самарали механизмларини ишлаб чикиш, хамда улардан унумли ва максадли фойдаланишдан иборат. Шахсларнинг ижтимоийлашуви жараёнларини жамиятнинг ижтимоий институтлари (оила, давлат, дин, ишлаб чикариш, таълим) воситасида фаол бошкариш мумкинлиги, соглом турмуш тарзи талабларини шахснинг ижтимоийлашуви жараёнига уйгунлаштириш имконини беради.
Одамлар уртасида соглом муносабатларни урнатишда, соглом турмуш тарзи талабларини кенг тагибот килиш ва солиштиришда ислом дини ва ислом маданиятнинг тутадиган урни бекиёсдир.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish