«валеология асослари»



Download 0,7 Mb.
bet3/47
Sana09.01.2023
Hajmi0,7 Mb.
#898532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
валеология китоб

ВАЛЕОЛОГИЯ ФАНИ ТАРИХИ

Хукукий демократик жамият барпо этиш йулидан бораётган Узбекистон Республикаси ўз мустакиллигининг илк йиллариданок соғлом авлод тарбиялашни устувор вазифалардан деб белгилади. Соғлом ва юксак маънавиятли бугунги авлод миллатимиз ва давлатимиз келажаги пойдеворидир.


Узбекистон Президенти И.А. Каримов ташаббуси билан жисмонан бакувват, маънавий бой, аҳлокан етук, интеллектуал ривожланган, юқори билимли, ҳар тарафлама камол топган шаҳсни шакллантиришга каратилган кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш максадида мамлакатимизда 2000 – йилни «Соғлом авлод йили», 2005 – йилни «Сиҳат – саломатлик йили» деб эълон килинди. 2005 йили Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 30 – сонли Қарори билан «Сиҳат – саломатлик йили давлат дастури» ни эълон килди.
Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги томонидан «Сиҳат – саломатлик йили давлат дастури» нинг ҳаётга тадбик этилиши ва ижроси юзасидан зарур чора – тадбирлар режалаштирилди. Ушбу чора – тадбирлар каторига устувор аҳамиятга эга бўлган тадбирлардан бири жисмоний тарбия институтида, университетлар ва педагогика институтларининг факультетларида жорий йилнинг сентябр ойидан «Валеология асослари» фанини киритиш режалаштирилди. Баркамол авлодни тарбиялаш масаласи – давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Саломатлик инсоннинг энг улуғвор бойлигидир. Аммо саломатлик жараёнини идора этилиши ҳар бир инсон учун хос бўлган шахсий саломатлик муаммоларини аниқ еча билиш билан боғликдир. Маълумки, саломатлик инсон томонидан, унинг биологик ва ижтимоий фаолиятини тўлик ва кенг микёсида бажарилиши учун энг асосий омилдир, ўзини намоён килишдаги пойдеворидир. Афсуски, МДХ давлатларида турли касалликларга чалиниш ҳозирги кунда ниҳоятда юқори даражада бўлиб, гепатит, сил касаллиги, рухий касалликлар, онкологик касалликлар микдори ортиб бормокда. Гиёхвандлар ва ВИЧ инфекция билан зарарланганлар сони бетухтов ортиб бормокда. Шу жумладан, алкоголизм ва наркоманиянинг тамаки чекишнинг миллат генофондига салбий таъсир курсатиши, уларнинг камайиш ва йуколиб кетиш хавфини туғдирмокда. Халқларнинг 70 фоизи «ҳали бемор эмас, лекин соғлом хам эмас» деган ибора билан аталишига лойик бўлиб қолган. Инсониятнинг маънавий жиҳатдан етук бўлишида адабиёт, санъат ва диннинг аҳамияти етакчи бўлса, интеллектуал ривожланишда таълим, тарбия ва илмнинг аҳамияти каттадир. Жисмоний жихатдан соғлом ривожланишда эса жисмоний тарбия, спорт ва соғликни саклаш тизимини аҳамияти бебаҳодир.
Оҳирги 20 йил мобайнида олимлар томонидан саломатлик холати учун кандай микдорий ва сифатли курсаткичларни асос қилиб олиш зарурлиги, саломатликка хос бўлган хамма жараёнларни камраб оладиган таърифларни шакллантириш, саломатликни касаллик холатидан фаркланиши, учинчи ёки «оралик ҳолат» учун хос бўлган белгиларни ажратиш ва кандай йуллар ва воситалар ёрдамида соғликни саклаш ва тиклаш каби муаммоларни хал этиш устида илмий – тадкикотлар утказилди. (Брехман И.И. 1987, Апанасенко Г.Л., Попова А.А. 1998, Ананьев В.А., Давиденко Д.Н. ва бошкалар, 2001, Петленко В.П., Давиденко Д.Н., 2001, Мохнач Н.Н., 2004) олимларнинг фикрига кура, саломатликланинг холатига турли омилларнинг таъсири қўйидаги микдорий курсаткичлар билан ифодаланди: ирсият – 20 %, ташки муҳит таъсири – 20 %, турмуш тарзи – 50 %, тиббий ёрдам даражаси – 10 %. Демак, одам саломатлиги – бу ижтимоий, ташки муҳит ва биологик омилларнинг бир бири орасидаги мураккаб муносабатлар натижасидир. Бу борада янги илмий йуналиш валеология фани вужудга келди. Валеология сўзи юнонча – valeo – сузидан олинган бўлиб, унинг маъноси саломат бўлиш демак деганидир. Бу атама биринчи маротаба 1982 йилда И.И. Брехман томонидан таклиф этилган.
Валеология – тиббий педагогик ва ижтимоий тоифадаги фан бўлиб, хам жисмонан, хам руҳан соғлом бўлган миллат намоёндасини тарбиялаш ва такомил эттириш борасидаги зарур омилларни ва услубларни ўрганиб уларни турмушга тадбик этиш каби вазифаларни зиммасига олади. Валеологиянинг асл максади муайян шахснинг саломатлигини назорат қилиш ва таъминлаш оркали оиланниг, жамиятнинг, миллатнинг ва давлатнинг мустаҳкам бўлишига асос яратишдир. Валеология фан сифатида тиббиёт, жисмоний тарбия назариёти ва амалиёти, экология, биология, психология, хукукшунослик, жамиятшунослик ҳамда ўзга фанларнинг инсон саломатлигига тегишли асослари жамламаси сифатида шаклланган. РФ ФА нинг академиги В.П. Петленконинг таърифига биноан валеология фанининг руёбга чиқиши – бу саломатлик туғрисидаги тафаккурнинг шиддат билан олга интилишининг аксидир. Валеология кафедраси биринчи бор 1987 йилда Ленинград шахрида врачлар малакасини ошириш институти кошида профессор В.П. Петленко томонидан ташкил этилган. Бу фанга оид 5 томлик биринчи илмий ва ўкув кулланмаси хам В.П. Петленко каламига мансубдир.
Валеология урганадиган ва хал киладиган муаммоларни қўйидагилар ташкил этади:
1) саломатликнинг тиббий – биологик ва ижтимоий омилларини ўрганиш;
2) саломатликнинг шаклланиш механизмларини ўрганиш;
3) муайян шахснинг саломатлиги даражасини ва турмуш тарзини баҳолаш услубларини яратиш;
4) саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида амалий услублар яратиш;
5) валеология таълимини ўргатиш борасида назарий ва услубий кўлланмалар яратиш.
Валеология фанининг вазифаси соғлом ёки касалликка мойил инсон хусусиятларини таҳлил қилиш ва ўрганишдан иборат бўлса, унинг максади эса хар бир инсоннинг саломатлигини шакллантириш, саклаш ва мустахкамлаш туғрисидаги назарий ва амалий билимлар билан куролланишидир. Валеология тиббиёт ходимларининг, файласуфларнинг, таълим бериш соҳаси намоёндаларининг, экологларнинг, маданиятшуносларнинг ва бошқаларнинг инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш йулидаги интилишларини ва ютукларини жамлаштиради. Валеология – саломатликнинг назарий ва амалий асосларидир. Саломатлик хакидаги назария нафакат тиббий – биологик концепциялари асосида яратилади, балки жисмоний тарбия ва спорт назариясига ҳам асосланиди. Жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланиш жисмонан соғлом ва ҳаёт мобайнида фаолиятнинг барча турларини олий даражада кодир шахснинг шаклланишига ижобий таъсир курсатади. Иккинчи томондан, у тарбиявий аҳамиятга эга: шахснинг кенг дунё карашга эга бўлишини, маънавий, ижтимоий ва биологик баркомолликка эришишини, касалликларга чалинмаслик хусусиятига эга бўлишини таъминловчи асосий омиллардан биридир. Жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланишнинг ривожланаётган организмга ижобий таъсири заминида организмдаги ҳамма аъзолар, тизимлар ва яҳлит организмнинг ички ва ташки муҳитлар ўзгаришларига, ижтимоий ҳаётда юз берадиган ўзгаришларга кенг микёсида мослашиш хусусиятларнинг шаклланиши ётади. Кам харакатлик (гипокинезия) шароитида вояга етаётган болалар ва усмирлар организмининг ва аъзоларининг мослашув хусусияти коникарли даражада бўлмайди. Шу сабабли улар организми ташки муҳитнинг, ички муҳитнинг ҳамда фаолиятнинг турли ва кескин ўзгаришларига ўз вақтида ва етарли даражада мослаша олмайди. Натижада болалар организмида турли хил патологик жараёнлар ва касалликлар келиб чикади. Бу хол айникса вояга етган ёш аёллар аъзоларининг хомиладорликка хос булган юкори ва узлуксиз ортиб борувчи фаолиятни бажаришга мослаша олмаслиги окибатида куплаб касалликлар келиб чикишига сабаб булади. Уз урнида бундай аёллардан тугилган авлодларнинг хам хаёти мобайнидаги мослашув хусусиятлари чекланган булиши мумкин.
Валеологиянинг таълим тизимидаги улугвор максади – хар бир шахсда узига нисбатан эмоционал ва ижтимоий жихатдан мухим мантикий, дунёвий ривожланишнинг бир намоёндаси сифатида бахо беришни ургатишдир. Талабаларга соглом турмуш тарзини ургатиш ва мустахкамлаш деганда факат салбий урф – одатлардан воз кечишнигина эмас, балки харакат фаоллигига асосланган валеологик маданиятни хам даъват этиш кузда тутилади. Назарий валеология тиббий – биологик, педагогик, психологик, ижтимоий фанларнинг илмий асосларига таянган булса, амалий валеология уз навбатида яна иккита булимга ажралади. Ташхисий валеология саломатликни улчов курсаткичларини аниклаш билан чегараланса, хусусий амалий валеология организмни согломлаштириш муаммоларини хал этади. Умумий тушунчалардан валеология сузининг таърифи, унинг максади, вазифалари, келиб чикиши ва тараккиёти курилиб чикади. Сунг «саломатлик», «касаллик», «оралик» ёки чегараланувчи холатлар хакидаги тушунчалар талабалар эътиборига тавсия этилади.
Валеология бугунги кунда нисбатан янги илмий ва укув фани булиб, тузилиши ва услублари жихатидан тулик шаклланган фанлар даражасига етмаган. Шу билан бир каторда, валеологиянинг келажакда инсоншуносликка оид фанлар орасида етакчи уринни эгаллаши муайяндир. «Инсон ва унинг саломатлиги» муаммоларини тахлил килиш тизимида, айникса, юкори тоифали мутахассисларни тайёрлаш жараёнида валеология берадиган билимлар мухим урин тутади. Бизнинг асримизда валеология олий даражада мухим булган илмий – педагогик фанга айланишига ишончимиз комилдир.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish