Вахабова дилрабо бахтияровна


-§.Ҳаракат малакалари техник тайёргарликнинг асоси сифатида



Download 2,8 Mb.
bet20/41
Sana12.04.2022
Hajmi2,8 Mb.
#546740
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
Наби акадан 1

2-§.Ҳаракат малакалари техник тайёргарликнинг асоси сифатида
Машқлар техникасини эгаллаш ўз мазмунига кўра спорт ҳаракатлари малакасини эгаллашдан иборат.
Шунинг учун ҳам спортчиларни техник тайёрлашнинг марказий психологик муаммоси бу − ҳаракат малакаларини шакллантириш ва уларнинг ишлата билиш масаласидан иборатдир.
Ҳаракат малакалари дейилганда нималар тушунилади? Ҳаракат малакалари дейилганда машқлар жараёнида маълум мукаммаллик даражасига етказилган, тез, аниқ ва вақтни тежаган ҳолда юқори сифат ва миқдорий натижа билан бажариладиган яхлит ҳаракат тушунилади.
Юқоридаги таърифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, малакаларга қуйидаги ҳусусиятлар хосдир:
1. Ҳаркатларни аниқ бажариш, яъни хатоларга йўл қўймаслик.
2. Ҳаракатларни бажаришдаги енгиллик, бу қўшимча зўриқишлар, ортиқча куч сарфлашнинг йўқлиги билан боғлиқ.
3. Мукаммалликка эришилган ҳаракатлар тез бажарилади.
4. Малакалар ҳамиша яхлитлик ҳарактерига эга бўлади.
Физиологик механизми бўйича малакалар динамик ҳаракат стереотипларидан иборатдир. Улар фаолиятдаги борлиқнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари орасидаги ўзаро муносабатлар асосида шаклланади.
3-§.Малакаларда онгнинг ўрни
Бирор бир ҳаракатни изчил равишда такрорлаш натижасида улар аста-секин автоматлашади ва малакага айланади. Бош мия қобиғида шаклланган мустаҳкам асаб толалари ушбу хатти-ҳаракатларни бажаришни осонлаштиради. Натижада харакатланиш малакаси ташкил топгандан сўнг кишидаги мазкур харакатнинг бажарилиши устидан онгнинг амалга оширадиган назорати пасаяди. Бу назорат энди мия қобиғининг бироз тормозланган қисмлари ҳисобига амалга оширилади. Шу сабабли ҳам одам юриб кетаётиб ҳам газета, журналларни ўқиши, бирор бир масала хусусида ўйлаб бориши ва хоказоларни амалга ошириши мумкин. Бироқ бу ҳолат кескин ўзгариши ҳам мумкин, масалан пиёда юриб бораётган кишининг олдига бошқачароқ, унга муайян масофани энг юқори тезликда босиб ўтиш вазифаси қўйилганда.
Максимал суръатлар билан ишлаш эса, кишидан ўта зўриқишни, диққатни тўла - тўкис мазкур ишга қаратишни тақозо этади, зеро энг кичик даражадаги чалғиш ҳам иш суръатини пасайтириб юборади.
Кўриниб турганидек, юқоридаги мисолда одатий автоматлаштирилган ҳаракатлар мия қобиғининг тормозланган қисмлари билан эмас, балки кучли тарзда қўзғатилган мия қобиғи қисмлари орқали амалга оширилади. Бундай ҳолат спорт фаолиятига бевосита хосдир.
Ушбу ҳолатларнинг барчаси киши томонидан агар у ўз ҳолатини сўз билан ифодалаб бера олса, англанади. Агарда сўз билан ифодалаб бера олмаса, демак, англанмайди.
Бу борада махсус ўтказилган тажрибалар (Р.С.Абелская, Д.Я.Богданова ва бошқалар) шуни кўрсатдики, бажарилган ишлардаги, уларнинг энг умумий ва муҳим жиҳатлари билан боғлиқ бўлган асосий бўғин ва ўрганилган ҳаракатлар бўғини англанган бўлиб қолади. Шунингдек ҳаракатни бажаришнинг умумий йўналиши ва амалга оширилган харакатларнинг меъёри ҳам англанади. Шунингдек ҳаракатларни бажаришда йўл қўйилган хатоларнинг англаниши ҳам кескин кўтарилади. Зарур ҳолатларда ҳаракатларнинг амплитудасидан фойдаланиб, унинг йўналишини, кучини, тезлигини ва хоказоларни аниқлаш мумкин. Бу эса, агар зарурият туғилиб қолса, ҳаракатларни бажаришни ихтиёрий равишда бошқариш имкониятини беради.
Юқорида айтилганларнинг барчаси албатта, айрим ҳолларда ёдланиб қолинган ҳаракатларни бажаришда ҳам англанмаган ҳаракатлар содир этилиши мумкинлигини истисно этмайди (уйқуда, қўрқув остида ва хоказоларда).
Спорт ҳаракат малакалари техникасини шакллантириш ва такомиллаштириш, тезлик, куч, чидамлилик, эпчиллик каби жисмоний сифатларнинг ривожлантирилиши билан бевосита боғлиқдир. Бинобарин бирор бир машқнинг техниксини онгли равишда эгаллаган спортчи айни пайтда ўзида ушбу турдаги машқни бажариш учун зарур бўладиган жисмоний сифатларни ривожлантиради, бу сифатларни ривожлантириш орқали эса ўрганаётган машқнинг техникасини такомиллаштиради.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish