Музей турлари.Республикамиз ҳудудида уч турдаги музейлар мавжуд бўлиб:
биринчи турдаги музейларга илмий – тадқиқот ва маданий – маърифий ишларни олиб борадиган музейлар кирад.Улар бир вақтнинг ўзида илмий – тадқиқот ва маданий – маърифий ҳамда таълим – тарбиявий ишларни олиб боради.Улар музейларнинг асосий қисмини ташкил қилиб, баъзан халқ музейи ёки оммавий музейлар деб ҳам аталади.
Иккинчи турдаги музейларга фақат бир соҳа бўйича илмий – тадқиқот ишлари олиб борадиган музей лабараторияларига эга бўлган махсус музейлар (масалан, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги бактериялогик ва минералогия музей) киради.
Учинчи турдаги музейларга фақат ўқув туридаги музейлар киради. Бу музейнинг асосий мақсади ўқув жараёнини яхшилашдан иборат.
Музей турлари кўп жиҳатдан унда сақланаётган коллекция фондларининг характерига ва улар фаолиятининг йўналишига боғлиқдир.Шунингдек, турли фан соҳаларига бўлинган музейлар ҳам бор.Бу музейлар орасида кўпроқ маълум бўлганлари ёки фақат ўша соҳа мутахассислигигагина равшан бўлган маълум тармоқни акс эттирувчи музейлар ҳам мавжуд.Масалан,Тошкентдаги Ўзбекистон тарихи давлат музейини, Тасвирий санъат музейини, Алишер навоий номли адабиёт музейини, Туркистон Ҳарбий Округи музейини, Табиатшунослик музейини кўпчилик омма яхши билади, аммо археология, этнография, ҳарбий – тарихий, мемориал, регионал,санъатшунослик, техник музейларини кўпроқ ўша соҳа мутахассислари биладилар.Булардан ташқари яна мураккаб ва комплекс соҳали музейлар ҳам мавжуд.Улар эса мемориал, ўлкашунослик музейлари сифатида қайд этилади.
VI. 2.2 Ўзбекистон тарихи Давлат музейи.
Ўзбекистон тарихи Давлат музейи - Ўзбекистон Фанлар академиясининг йирик илмий - тадқиқот ва маданий - маърифий муассасаларидан бири. 1876 йилда Тошкент музейи номида ташкил этилган.1883 йил Туркистон оммавий кутубхонаси билан бирлаштирилди.Этнография, археология, нумизматика, ҳарбий - тарих бўлимлари бўлган (1903 й). 1918 йил Туркистон ўлка халқ музейига ,1922 йилдан Туркистон бош музейига, 1925 йилдан Ўрта Осиё бош музейига айлантирилди. 1943 йилдан Ўзбекистон халқлари тарихи музейи деб номланган. 1969 - 1992 йиллар Ойбек номидаги Ўзбекистон халқлари тарихи музейи деб аталган. 1992 йил 21 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 203 - сонли қарорига мувофиқ, бир неча музейларни
бирлаштириш асосида ҳозирги номи билан қайта ташкил этилди.
Музей Ўзбекистон ва Ўра Осиё халқларининг моддий ва маънавий обидаларини сақлаш ва ўрганиш бўйича мамлакатда йирик илмий - тадқиқот маркази ҳисобланади.Ҳозирги кунда унинг заҳирасида 250 мингга яқин тарихий, санъат ва маданият ёдгорликларидан иборат осори атиқалар сақланади. Бунинг 60 мингдан ортиғини археология, 80 мингдан зиёди нумизматика ва 16 мингдан ортиғини этнография ёдгорликлари ташкил этади. Унда маҳаллий ўлкашунослар ўтмиш билан қизиқувчи ҳаваскорлардан тўпланган ўлка тарихига оид нумизматика, археология, уй - рўзғор буюмлари ва фотосуратлардан иборат коллекциялар ҳам мавжуд.
Археология фондиди археологик ёдголиклардан топилган ашёлар, деворий тасвирлар, уй - рўзғор буюмлари,меҳнат қуроллари, қадимий ёзувлар тасвирланган ашёлар ва бошқа буюмлар сақланади.
Нумизматика фондида эса энг қадимги даврлардан то шу кунгача зарб этилган олтин, кумуш, мис тангалар, пуллар, олтин ва кумуш медаллар ва подшо сулолаларининг мкҳрлари жамланган.
Музейдаги этнография фонди эса ниҳоятда қимматли буюмлардан иборат бўлиб, халқимизнинг уй – анжомлари, кийим – кечаклари, заргарлик буюмлари, халқ ҳунармандчилигининг ҳамма соҳасига оид иш қуроллари ва маҳсулотларидан намуналар – ҳар бир этнографик ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.Шулардан 10 мингдан ортиғи ўзбек халқининг ижтимоий ҳаётига оид бўлса, 6 мингги Ўзбекистон ҳудудида яшовчи бошқа миллатларга тааллуқлидир.
Музейнинг янги экспозицияси Ўзбекистонни жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссасини, шу билан бирга Ўзбекистон ҳудудидаги тарихий – маданий жараёнларнинг энг қадимий даврларидан бошлаб,ҳозирга қадар бўлган тараққиётини ўзида акс эттирган.
Юнон – Бақтрия, Кушон, Кўҳна Хоразм,Нахшаб, Бухоро ва Чочда зарб қилинган тангалар алоҳида диққатга сазовор.Бу тангаларда маҳаллий ҳукмдорларнинг қиёфаси, бошқаларида эса қабила белгилари ёки тамғалар зарб қилинган.Музей экспозициясида Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган тоҳирийлар, сомонийлар,қорахонийлар, темурийлар,Бухоро, Қўқон ва Хива хонликларига мансуб тангалар намойиш этилган.
Музей архив ва кутубхонага эга. Музей фаолияти давомида олимлар томонидан илмий асарлар, илмий ва оммабоп китоблар, альбом, буклет ва турли кўрсаткичлар ҳамда мактаб ўқувчилари ва талабалар тарбияси учун илмий – методик қўлланмалар нашр этиб келмоқда.Улар орасида кейинги йилларда нашр этилган “Темурийлар сулоласининг тангалари” (1996 й); “Каталог металлических и керамических изделий Ўзбекистана XIII – XIX вв.” (2000); “Ўзбек миллий кийимлари” (2002); “Фарғона водийсидаги миллий озодлик курашлари” (2003); “Тошкентнинг янги шаҳар қисми тарихи” (2004) каби нашрлар бор.
Музейда 4 та фан доктори ва 4 та фан номзоди ишлайди. 2003 йил апрелда музей қошида илмий – методик кенгаш ташкил қилинган.
Музей 1964 йилдан 1887 й. қурилган собиқ Туркистон давлат палатаси биносида фаолият юргизган. 1992 йил апрелдан собиқ Ленин биносига кўчиб ўтди. Мазкур
бино (1970, меъмори Е. Розанов, В. Шестопалов ва б.) Тошкент шаҳрининг марказида Шароф Рашидов шоҳкўчасида жойлашган.Бино мурабба тарҳли, 20 та зал (умумий экспозиция майдони 3,2 минг кв.м), маърузалар (500 кв.м) ҳамда конференция (170 кв.м) заллари, устахоналар, фонд, иш хоналаридан иборат.Анъанавий панжара услубида ишланган қуёш нуридан сақловчи тўсиқлар оддий геометрик шаклдаги бинога жозибадорлик бахш этган; кенг йўлка (пандус) бино олди майдонига олиб бориб, 2-қават вестибюли билан боғланади. Бино 1999 – 2003 йилларда қайта таъмирланди (меъмор Р. Искандаров ва б.), ички тузилиши ўзгартирилди,янги дизайнда замонавий техника билан жиҳозланди. Устахоналар,фонд ҳамда ходимларнинг иш хоналари 1 – қаватда жойлашган.Бино интерьери миллий анъаналарда (ганчкорлик – М. Усмонов ва б.;ёғоч ўймакорлиги – Қ. Ҳайдаров ва б. ) зийнатланган, таъмирлаш даврида маҳобатли деворий расмлар (рассом А. Икромжонов, А. Алиқулов) билан безатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |