IV. 2. Топономиканинг турлари (тармоқлари)
Ҳар қандай фаннинг ўз терминлари бўлади. Ана шу терминларни я\ши тушуниб олмасдан туриб шу фаининг сир-асрорларини билиб олиш мушкул. Терминлар хоҳлаган соҳанинг, хусусан, фаннинг калитлари - кодларидир. Бундай очқичларсиз фаннинг ичига кириб бўлмайди.
Топонимлар деб аталмиш ер-сув номларидан баҳс этадиган нисбатан ёш топонимика фанининг ҳам талай терминлари мавжуд. Қуйида ана шу кодлар қискача ҳижжалаб берилган.
Антропоним (юнонча antropos - одам) - атоқпн отнинг бир тури. Одамнинг исми, фамилияси, ота исми, тахаллуси, лақаби (Нуриддин Акрамович Муҳитдинов, Навоий, Уста Ширин).
Антропотопоним - ҳар қандай антропонимдан - кишининг исмидан, фамилиясидан, тахаллусидан ном олган топоним (Навоий шақри, Усмон Юсупов номидаги Кагга Фаргона канали, Амир Темур ғори).
Атоқли от - " бирон объектни бошқа объектлардан
Фарқ.қилиш учун хизмат қиладиган сўз ёки сузлар бирикмаси, оним: Мирзачўл, Махмуд
Гидроним (юнонча hidro - сув, onim - ном, исм)^" топонимнинг бир тури, Табиий ёки инсон томонидан яра-птган қар қандай сув объектлари - океанлар, денгизлар, қўлтиқлар, дарёлар, каналлар, сойлар, жилғалар, сув омборлари, қудукларнинг номлари .
Геноним (юнонча hidra - уруғ, келиб чиқиш) - yруг-аймокларнинг атокли оти: Найман» Дўрмон, Тама.
Диминутив – лотин тилидан олинган сўз бўлиб, кичрайтирилган шаклдан топоним ясалиши демакдир. Ўзбекистонда –ча ва –ак баъзан –ик аффикслари диминутив шаклдаги топонимлар ясайди: бундай топонимлар отлардан (Ҳисорак, Хумдонак, Рудак), сифатлардан Кўкча, Оқча, Қорача, Сарича), этнонимлардан (Дўрмонча, Найманча) ясалиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса Бирон топонимга тақлид қилиб ном ясалади, чунончи Бухороча, Самарқандак, Бағдодлик, Регистонак ва бошқалар.
Исм - кишининг шахсий номи, оти. Арабча исм, форсча-тожикча ном, туркий от сўзлари маънодош. Аслнда исм сўзининг маънолари кўп бўлган: исми зот ёки исми хос "атокди от", исми ом "турдош от", тасмия: тақисмия-исм кўйиш, ном қўйиш, от қўйиш. Кўпгина географик объектлар - қишлоқлар, сой-жилғалар, кўча-кўй кишилар исмларидан ном олган. Кейинги вақтларда исми шариф деган қўшма сўзнинг шариф унсурини "юлиб" олиб "фамилия" ёки "ота-исм" (отчество) маъносила ишлатишмокда. Тўғриси исми шариф "мукаддас исм", яъни мусулмоннинг исми, бировга мурожаат қилганда ҳурмат маъносида ишлатилади, Ал-асмо ал-ҳусно - гўзал исмлар, яъни Оллоҳнинг исмлари. Буни Ал-асмоу танзилу минассамо "исмлар осмондан инади (тушади)" деган ҳадисдан билса ҳам бўлади. Қиёсланг: Зоти шариф -"табаррук зот", Каломи шариф - "Мукдпдас калом" (Куръон), Бухорои шариф - "Муқаддас Бухоро" ("дин маркази").
Do'stlaringiz bilan baham: |