Ва ўрта махсус


Кичкина бир кампири билан. (“Тандир ҳақида эртак”) Шунингдек, атоқли отлар сирасига кирувчи - антропонимлар



Download 3,18 Mb.
bet98/133
Sana09.06.2022
Hajmi3,18 Mb.
#647641
TuriУчебное пособие
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   133
Bog'liq
Услубият (кулланма-тайёр)

Кичкина бир кампири билан. (“Тандир ҳақида эртак”)
Шунингдек, атоқли отлар сирасига кирувчи - антропонимларнинг муайян мақсад билан қўлланишига алоқадор кузатишлар олиб бориш мумкин. Чунки бадиий асарда қўлланилган исмлар ичида алоҳида услубий мақсад юкланганлари ҳам бўладики, улар ёзувчининг ғоявий-бадиий ниятини аниқлашга ёрдам беради. Тоғай Мурод асарларидаги антропонимларнинг услубий қўлланиши ҳақида тадқиқотчи М.Қосимова қуйидагиларни ёзади: «Деҳқонқул - асардаги асосий қаҳрамон. Деҳқон - асосий касби экин экишдан, деҳқончиликдан иборат киши. Лекин ёзувчи Деҳқон сўзига ўзбек исмларига қўшиб айтиладиган -бой, -жон, -бек каби шакл ҳосил қилувчи қўшимчаларни эмас, айнан «қул» морфемасини қўшади. Бунда қул сўзининг кўчма маънодаги «кимсага кўр-кўрона хизмат қилувчи, бўйсунувчи, итоатгўй, малай, хизматкор» семалари юзага бўртиб чиқади. Натижада шўролар мустамлакаси даврининг муте, итоатгўй, хокисор қурбони бўлган Деҳқонқул образи китобхон кўз ўнгида яққол намоён бўлади» ва узоқ сақланиб қолади. Қаҳрамоннинг ҳаёти, тақдири ва руҳияти билан унинг исми ўртасидаги мувофиқликдан экспрессив эффект юзага келган. Бу, албатта, ёзувчининг лисоний маҳорати ҳисобланади ва бундай ҳолатларни тадқиқ этиш орқали ёзувчининг поэтик оламига кириб борилади.
1-топшириқ
1-кейс
1-вазият : Э, укам, соатнинг тайини борми бизни ишда? (Ў.У.) Илтимос, синглим, соатни айтиб юборинг. (сўзлашувдан)
Юқорида келтирилган 2 хил ҳолатда нотаниш одамга мурожаат қилиняпти. Сизнинча, эгалик қўшимчаси қандай услубий вазифа бажарган?
Муаммоли вазият
1-талаба...
2-талаба...
3-талаба...
2-кейс
Хонзода: Тағин, қози поччангиз сизга янги аяча топган бўлмасин, Холматжон! (Ҳ.Ҳ.)
Ушбу гапда 1-талаба: -ча қўшимчаси кичрайтириш маъносини берган.
2-талаба: шевада аяча сўзи ишлатилади.
Муаммоли вазият:Ушбу гапда –ча қўшимчаси қандай маъно ифодалаган?
2-топшириқ. Ажратилган сўзлар таркибидаги кўплик шаклининг семантик-услубий хусусиятларини аниқланг.
1.Кўзлар мени этдилар хумор, Табассумлар ёқиб қолдилар. (Б.Бойқобилов) 2.Қушбеги жанобларининг ишқ ва муҳаббатдан ҳам хабарлари бор. (С.А.) 3.Қоп яна бир марта ариққа юмалаб тушганда, уни қўлларим билан уриб йиғлаб юбордим. (П.Қ.) 4.Дуруст, икки кўздан оқадиган қонли ёшлар бу ўтни сўндириш, бу кутишни пасайтиришда эдилар. (С.А.) 5.Шунча қийинчиликлар устига хўжайиндан сира яхши сўз эшитмас, очиқ чеҳра кўрмас эди. (С.А.) 6. Хўжайин, ўзларининг қўллари тегмаса, ўғилчаларини юборсинлар. (“Муштум”) 7.Ёш ойбеклар байроғин кўтарайлик баландга. (А.О.)


3-топшириқ. Сўзлар таркибидаги кўплик, эгалик аффиксларининг қўшилиш тартибига диққат қилинг. Уларнинг ўзаро ўрин алмашишидаги семантик-услубий ва функционал–услубий хусусиятларини аниқланг.
Ўғилларим-ўғлимиз, болалар-боламлар, талабалар-талабамиз, сенлар-сизлар, аканглар-акангиз, мақоламиз-мақолаларим, юракларим-юрагимлар, уйдан чиқди-уйидан чиқди.


4-топшириқ. Белгили ва белгисиз қаратқич шаклли сўзларни аниқланг. Қайси ҳолларда қаратқич белгисиз ишлатилмаслигини изоҳланг. Белгили қаратқичнинг ўзига хос маъно ва услубий вазифасини баён қилинг.
1.Ҳар бир нарсанинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши. (Мақол) 2. Ҳамма йиғилиши билан биз ишга киришдик. 3. Ҳ.Олимжоннинг “Роксананинг кўз ёшлари” шеърининг таҳлили бўлди. 4.Уйда, Кумушбибининг тоғасининг уйида, қизлар мажлиси, гуллар мажлиси. (А.Қодирий). 5.Кампир дадамнинг онаси, қиз амакимнинг қизи Сарвинисо эди. (А.Қ.) 6. Тоғларнинг баландлиги узоқдан кўринади. (П.Қ.) 7. Мақтанганнинг уйини кўр, керилганнинг тўйини. (Мақол). 8.Бухоро давлат педагогика институти ўзбек филологияси факультети бешинчи курс талабалари шанбаликда фаол иштирок этди. 9. Курс мажлиси душанба кунига қолди.


5-топшириқ. Қуйидаги сўзлар таркибидаги келишик шаклларини функционал алмаштириб ёзинг ва семантик-услубий фарқини аниқланг. Қайси вақтда келишик шакли функционал алмаша олишини тушунтиринг.
1.Йўлчибой ака, қаер (-га, -да) жим бўлиб кетдингиз. (О.) 2.Ёш кўнглимда орзуларим мўл. Қуёш эрир юрак тафтим (-га, -да, -дан). (Э.В.) 3.Меҳмонлар келгани (-га, -дан) хурсандман. 4.Шахсий ҳаётингиз (-га, -да) муваффақият тилайман. 5.Меҳмонлар (-нинг, -дан) ёши улуғи сўзлади. 6.Милтиқ отиш (-ни, -га) ўрганди.7.Ёнбоши (-га, -да, -дан) ётди. 8.Ош (-га, -дан) тўйди. 9.Ёқаси (-ни, -дан) ушлади. 10.Гўштни (-ни, -дан) еди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish