Ва ўрта махсус


Янги сўзларнинг услубий хусусиятлари



Download 3,18 Mb.
bet87/133
Sana09.06.2022
Hajmi3,18 Mb.
#647641
TuriУчебное пособие
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   133
Bog'liq
Услубият (кулланма-тайёр)

Янги сўзларнинг услубий хусусиятлари
Янгилик бўёғига эга бўлган, янги нарса-ҳодиса ва тушунчаларни ифодалаш учун ҳосил қилинган лексемалар неологизмлар дейилади. «Неологизм тилга умуман мансуб бўлиши ёки якка шахс нутқига хос бўлиши мумкин. Биринчиси умумтил неологизми деб, иккинчиси индивидуал нутқ неологизми деб юритилади.»29
Адабий тил доимо янги сўзлар - неологизмлар билан бойиб боради. Неологизмлар ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатда бўладиган ўзгаришлар, фан-техника янгиликлари, санъат, адабиёт ва публицистикадаги янгича тушунчалар - умуман, жамиятнинг, ҳаётнинг талаб-эҳтиёжи билан пайдо бўлган сўзлардир.
Мисол: новатор, чанглагич, пуркагич, изчил, зиёкор, пўлат қуювчи, ер йўлдоши, космодром.
Янги сўз тезда умумтил меъёрига айланиши ёки кўп вақт қўлланмасдан истеъмолдан чиқиб эскириши мумкин. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан эскириб қолган, истеъмолдан чиққан ширкат, чипта, муҳандис, ҳоким, вазир каби атамалар қайтадан янги сўзлар қаторига қўшилмоқда. Бадиий асарда асосан индивидуал нутқ неологизмлари бадиий-эстетик қиммат касб этади. Маҳоратли ёзувчилар воқеликни ўзига хос, бетакрор ва янгича ифодалашга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳали кўникилмаган ёки умуман қўлланилмаган, янгисўзлардан фойдаланадилар. Масалан: 1.Баҳорлашиб бир бориб келаман, деб юриб эдим. (Чўлпон) 2.Бажаражак юмушларимни бот–бот баёнлайди. 3.Директоримиз кабинадан ташқарилайди. (Т.Мурод)
Янги сўзлар замон илдамлаши билан вужудга келаверади. Шу боис улар устидаги изланишлар тугамайди.
Чет ва ҳақорат сўзлари
Бадиий адабиётда муайян тасвир мақсади билан ўзга тилга оид сўз ва иборалар қўлланиши кузатилади. Тилнинг луғат таркибига киритилмаган, фақатгина оғзаки нутқда мавжуд бўлган бундай чет сўзлардан бадиий нутқда воқеалар бўлиб ўтаётган ўринга ишора қилиш, нутқий вазият ва унда иштирок этаётганларнинг миллий мансублиги, қаҳрамонлар характери ҳақида маълумот бериш мақсадида фойдаланилади. Бундай бирликлар варваризмлар деб юритилади.
Тилшуносликда вульгаризмлар деб аталувчи ҳақорат сўзларида ўта салбий муносабат, камситиш, менсимаслик, ҳақорат каби бир қатор ифода семалари жуда очиқ кўриниб турган бўлади. Бундай сўзлар кўпроқ номинатив маъноларига кўра эмас, айни шу коннотатив маъноларига кўра нутқда яшайди. Ҳақорат сўзлари бадиий асарларда, асосан, қаҳрамонлар нутқида ишлатилади. Лисоний таҳлил жараёнида бадиий асарга олиб кирилган вульгаризмларни кимнинг (жинси, ижтимоий табақаси, мавқеи, ёши кабилар) нутқида ишлатилаётганлигига қараб гуруҳлаш, қандай вазиятларда ва нима сабабдан қўлланилаётганлигини ҳамда уларнинг лексик-семантик таркиби, шевага хосланганлиги кабиларни аниқлаш лозим бўлади.
Мисоллар: – Ҳей! Баққа туш, энағар!, Момо қо-олди... Юрагинг совудими, ҳароми? Энди яйлов кенг бўлди сенга! Боғда жавлон урасан, силкасал! (Ш.Холмирзаев) - Аҳмоқ! – деди кампир. – Қаёқларда санғиб юргандинг?(С.Аҳмад) – Нима, нима? Менга тил тегизди? Нималар дейди хотинталоқ? (Чўлпон). Ғанимат ғарники, дейдилар, -деди Ботир фирқа. (Т.Мурод)



Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish