Ва ўрта махсус



Download 3,18 Mb.
bet77/133
Sana09.06.2022
Hajmi3,18 Mb.
#647641
TuriУчебное пособие
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   133
Bog'liq
Услубият (кулланма-тайёр)

Эвфемизм –Айтиш ноқулай ва ноўрин бўлган сўз ёки ибора ўрнига ишлатиладиган “пардали” сўз ёки ибора эвфемизм дейилади. Масалан: иккиқат – оғироёқ, ҳомиладор каби.
Тилда эвфемизмларнинг яратилиши этнографик тушунча табу ҳодисаси билан алоқадордир. Ибтидоий даврда ожиз бўлган инсон қўрқув уйғотадиган сеҳрли ва зарарли ёвуз кучлардан, жин, арвоҳ, офатли касалликлар ва йиртқич ҳайвонлардан сақланишнинг бирдан-бир чораси уларнинг номини айтишни ман этиш деб тушунишган. Табу ҳодисаси изларини ҳозир ҳам учратиш мумкин. Масалан, чаён ўрнида эшак, оти йўқ, беном. Қизамиқ касали ўрнида гул, оймома, ҳаймома, шунингдек, чўчқа гўшти ейиш, ароқ ичиш одатининг исломда ман этилиши (этнографик табу) билан боғлиқ воқелик номлари ҳам тўғридан-тўғри тилга олина бермаган. Чўчқа сўзи ўрнида қора кийик, оқ қўй; ароқ сўзи ўрнида ичимлик, шиша, оқ, заҳри қотил, оғу, ҳалиги эвфемалари қўлланилган.
Лекин тилда айтиш ноқулай ва ноўрин бўлган тушунчани эвфемистик усул билан юмшоқ, силлиқроқ шаклда ифода этишдан ташқари, қўпол ва дағал шаклда ифодалаш усули ҳам мавжуд. Бундай сўз ва иборалар какофемизм деб юритилади. Масалан, ўлим тушунчасини ифодалаш учун қуйидаги каби какофемизмлар ишлатилади: кўзига тупроқ тўлмоқ, асфолософилинга жўнатмоқ, ер тишлатмоқ. Какофемизмлар сўзловчининг тингловчига ёки бирор предметга нисбатан масхара, истеҳзоли, илтифотсиз қараши каби муносабатини ифодалайди.
Мақоллар– грамматик жиҳатдан тугалланган фикрни билдирувчи, кичик, ихчам, ўткир мазмунли, кўчма маънода ҳам ўз маъносида қўлланадиган ҳикматли халқ ибораларидир. Мақолларда фикрни лўнда ва тиниқ ифодалаш имкониятининг мавжудлиги нутқнинг таъсирчанлигини таъминлашда жуда қўл келади. Бадиий асарнинг халқчиллигини, ҳаққонийлигини таъминлашда мақолларга мурожаат қилинади. Қаҳрамонлар нутқини бойитиш, эмоционал-экспрессивликка эришиш мақсадида ҳам мақоллардан кенг фойдаланилади. Яхшининг сўзи – қаймоқ, Ёмоннинг сўзи – тўқмоқ. Эшикли бўлдинг – бешикли бўлдинг. Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин. Сулаймон ўлди девлар қутилди. Ҳамал келди – амал келди каби образли ва яхлит барқарор бирикмалар мақол ҳисобланади.
Маталлар–тарбиявий, панд-насиҳат маъноларини ифодаловчи, грамматик жиҳатдан тўлиқ гап шаклида бўлган, фақат ўз маъносида – тўғри маънода қўлланадиган, қисқа, ихчам халқ ибораларидир. Масалан: Гўшт суяксиз бўлмас, шоли – курмаксиз. Гумон иймондан айирар. Гул тиконсиз бўлмас кабилар матал ҳисобланади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish