Ва ўрта махсус


Эвфемизм ва унинг турлари



Download 3,18 Mb.
bet74/133
Sana09.06.2022
Hajmi3,18 Mb.
#647641
TuriУчебное пособие
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   133
Bog'liq
Услубият (кулланма-тайёр)

Эвфемизм ва унинг турлари

  • Мақол ва маталларнинг услубий вазифаси

  • Ҳикматли сўзларнинг услубияти

    Таянч сўз ва иборалар:барқарор бирикмалар, эвфемизм, мақол, матал ва ҳикматли сўзлар.
    Дарснинг мақсади: талабаларга ибора, эвфемизм, мақол, матал ва ҳикматли сўзлар ҳақида маълумот бериш, уларнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари ҳамда матн таркибидаги маъноларини тушунтириш.
    Фразеологизмлар (иборалар) Иборалар ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни кузатиш, жамиятдаги мақбул ва номақбул ҳаракат-ҳолатларни баҳолаш, турмуш тажрибаларини умумлаштириш асосида халқ чиқарган хулосаларнинг ўзига хос образли ифодаларидир. Ёзувчилар одатда тасвир мақсадига мувофиқ ибораларни танлаб қўллаш билангина кифояланиб қолмайдилар. Балки, қаҳрамонлар табиати, руҳий ҳолати, ҳаёт тарзига мослаб ўзгартиради ва таъсирчанликка эга бўлади. Шу тарзда халқ иборалари сайқалланиб, янги маъно нозикликлари билан намоён бўлади.
    Фразеологизм тил ҳодисаси сифатида тил ва нутққа дахлдор бирликдир. Бирдан ортиқ мустақил лексема кўринишининг бирикувидан ташкил топиб, образли маъновий хусусиятга эга бўлган лисоний бирлик фразеологизм дейилади: тепа сочи тикка бўлди, сиркаси сув кўтармайди, ўтакаси ёрилди, дўпписи яримта, бошга кўтармоқ ва шу кабилар. Фразеологизм ибора, фразеологик бирлик, турғун бирикма, барқарор бирикма, фразеологик бирикма терминлари билан ҳам қўлланади. Фразеология лексикология бўлимининг таркибий қисмидир. Фразеологизм ташкил этувчисига кўра қўшма сўз, сўз бирикмаси ва гапга ўхшайди. Бироқ улар кўпроқ қўшма сўз каби тил жамияти онгида тайёр ва барқарор ҳолда яшайди. Бошқача айтганда, фразеологизм тилда барча лисоний бирликларга хос бўлган умумийлик табиатига эга ва нутқда хусусийлик сифатида намоён бўлади. Фразеологизм ташқи кўриниши жиҳатидан сўз бирикмаси ёки гап кўринишида бўлади. Сўз бирикмаси кўринишидаги фразеологизм: кўнгли бўш, энка-тинкасини чиқармоқ, жиғига тегмоқ, бел боғламоқ, кир изламоқ, терисига сиғмай кетмоқ ва ҳ.к.
    Фразеологизм, асосан, белги ва ҳаракат ифодалайди. Демак, улар грамматик жиҳатдан белги ёки ҳаракат билдирувчи сўз туркумига мансуб.
    Феъл туркумига мансуб фразеологизмлар: боши осмонга етмоқ, омонатини топширмоқ, ҳолдан тоймоқ, сабр косаси тўлмоқ, тепа сочи тикка бўлмоқ, оғзига талқон солмоқ, тирноқ ичидан кир қидирмоқ.

    Download 3,18 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   133




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish