4-топшириқ. Талабалар 3 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳга вазифа берилади: 1-гуруҳ тилшуносликка оид, 2-гуруҳ математикага оид, 3-гуруҳ адабиётшуносликка оид атамаларни ёзиб изоҳлайди.
5-топшириқ. Ўқинг. Ўтмишда маҳсидўз косиблар нутқида ишлатилган атамаларни кўчириб, маъносини билиб олинг.
Шонлар, ҳар хил синиқ-миниқ қолиплар, чарм резгиси, ширач коса, маҳси ичига ёпиштириладиган эски латталар ва ҳоказо дўконхона юзини тутган. Катта осма лампа тутаброқ ёнганидан дўконхонада ис ва қурум ҳиди билан тўлган ҳаво дарров димоққа урар эди.
Устанинг шогирди - ўн тўрт яшар Йўлдош - дераза олдида ўтирарди: шон қоқилган, бўйи бир қарич келар-келмас тайёр маҳсиларни (Шокир ота бачканадўз эди) силлиқ ёғоч билан кучи борича ишқалаб, сўнг қора гул суркаб, уларга пардоз берарди (Ойбек.)
6-топшириқ. Сўз ва терминлар қайси соҳага тегишли эканлигини аниқлаб, алоҳида устунларга кўчиринг.
1.Аргумент, афиллия (баргсизланиш), оқсил, ғунча, миқдор, катталик, нотўғри каср, тоқ сон, номерлаш, проекция, астронавтика, телескоп минораси, ой тутилиши, фонетика, фонема, акустика, метеор, нурланиш, гултож, новда, вильт, чексиз ечим, эҳтимолий хато, сиғим, график усул, пунктуация, семасиология, ўзак, кабиса йили, комгоник, гипотеза.
2. Катта айиқ, вақт, абсолют вақт, негиз, сўз ясовчи, аффикс, бўлувчи, ёпиқ чизиқ, тенглик ишораси, логарифм, урғу, миллий тил, бўғин, товуш, лексикография, комета, метеор, ой ўроғи, ассимиляция, мослик, эллиптик нуқта, дуккак, ён илдизлар, вегетатив ҳужайра, Омега туманлиги, бачки, куртак, гербарий, Юлдузсимон ядро, туркий тиллар, кўчирма гап, каллак, ғалласимонлар, нектар, мослашув, ҳаракат номи.
7-топшириқ. Термин ва атамаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини Венн диаграммасига жойлаштиринг.
Мустақил бажариш учун қўшимча вазифалар
1- топшириқ. Илмий-оммабоп услубдаги ушбу матнни илмий услубга айлантиринг. Бу услубдаги гапларнинг лексик ва грамматик хусусиятларини ажратиб кўрсатинг.
... Товушдошликнинг маъно билан сингишиб кетган олий намуналарини Навоий асарларида кўриш мумкин. Масалан, шоир «Хамса»нинг Низомий Ганжавийга бағишланган қисмларининг бирида: Ганжа ганжуриким чекиб кўп ранж, Қўймиш эрди жаҳонда беш ганж, — дейди. Бу байтда «иштиқоқ» деб аталган санъат ҳам бор. «Иштиқоқ» сўзининг бадиий атама бўлишига унинг грамматик маъноси асос бўлган. Сўз ясалиши иштиқоқ дейилади. Шунга асосан гапда бир ўзакдан ясалган сўзларни келтиришни иштиқоқ деб атаганлар. Биз бу ҳодисани ўзакдошлик ва уни вужудга келтиришни ўзакдошлаштириш деб атасак ҳам бўлади. Лекин иштиқоқ сўзини ёдимиздан чиқармасак яхшироқ бўлади. Демак, Навоий мазкур байтда сўзларни ҳам товушларни бир-бирига мослаштирган, ҳам ўзакдошлаштирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |