3.Иш қоғозлари турини аниқланг ва жадвалдаги изоҳга мос рақамларни ёзинг.
1) қабул қилишни илтимос қилади; 2) дарс қолдирганлик сабабини тушунтиради; 3) ишга тушганлигини билдиради; 4) ўзи ҳақида тўлиқ маълумот беради; 5) қимматбаҳо буюмни олганлигини айтади.
4.Аризанинг ёзилиш тартибини рақам билан схемада ифодаланг.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар номи
|
|
Ариза ёзилган вақт
|
|
Асосий матн
|
|
Ариза йўллаган муассасанинг номи
|
|
Ҳужжатнинг номи
|
|
Ариза ёзувчининг турар жойи, вазифаси, исми, ота исми ва фамилияси
|
|
Ариза ёзувчининг имзоси, исми ва ота исмининг бош ҳарфлари, фамилияси
|
|
5.Берилган гаплар қайси ҳужжатга хослигини аниқланг ва жадвалга ёзинг.
1.Дарс қолдирган талабаларга чора кўришингизни сўрайман.
|
|
2.Таътилдан сўнг ишга тушганлигимни маълум қиламан.
|
|
3.Менинг номимга келган почта жўнатмасини олиш учун ишонч билдираман.
|
|
4.У камтарин ва тўғрисўзлиги, меҳрибонлиги туфайли ҳамкурслари ҳурматига сазовор бўлган.
|
|
5.1997 йил 8 сентябрда Тошкент шаҳрида, хизматчи оиласида туғилдим.
|
|
6.Тушунтириш хати қайси ҳолатларда ёзилади? Жавоблар жадвалига ҳа ёки йўқ сўзларини ёзинг.
1) дарсга кеч қолганда;
2) моддий ёрдам олмоқчи бўлса;
3) имтиҳонни муддатидан олдин топширса;
4) сабабли дарс қолдирса;
5) сабабсиз дарс қолдирса;
|
6) формада келмаса;
7) ишдан озод қилинса;
8) талабалар дарсга келмаса;
9) ўқитувчи дарсга келмаса;
10) ишга қабул қилинса;
|
7.Қуйида берилган тавсифнома ва тавсияномага хос хусусиятларни ажратинг ва мос рақамларни жадвалнинг жавоб рақамлар қисмига ёзинг.
1) шахснинг исми, фамилияси; 2) миллати; 3) маълумоти; 4) яхши фазилатлари; 5) ёмон фазилатлари; 6) тақдим қилиш учун берилди; 7) ишлаш учун тавсия қилинади; 8) имзо, сана, муҳр; 9) жамоат ишларидаги иштироки; 10) матн 1-шахс томонидан ёзилади.
Ҳужжат тури
|
Жавоб рақамлар
|
Тавсифнома
|
|
Тавсиянома
|
|
8.Ҳужжатнинг номини топинг ва асосий қисмларига мос келувчи рақамларни жадвалнинг ўнг томонига ёзинг.
1) эшитилди; 2) ташкилот номи; 3) сана (мажлис номи); 4) матн; 5) қарор қилинди; 6) кун тартиби; 7) баённома тузилган жой; 8) имзолар; 9) ҳужжат номи; 10) нусха тасдиқланганлиги ҳақида муҳр.
Ҳужжатнинг номи
|
Жавоб рақамлар
|
|
|
9. Ҳужжатларнинг турлари ва ички бўлинишини аниқлаб, тўғри тартибда жадвалга тўлдиринг.
Мазмунига кўра
|
Тузилишига кўра
|
1.
|
1.
|
2.
|
2.
|
3.
|
3.
|
4.
|
|
5.
|
|
Илмий услуб ва унинг турлари. Илмий услубнинг лексик-грамматик хусусиятлари.
Режа:
Илмий услуб ҳақида маълумот.
2. Илмий услубнинг турлари.
3. Илмий услубнинг лексик хусусиятлари.
4. Илмий услубнинг синтактик хусусиятлари.
5. Илмий услубда мақола ёзиш.
Таянч сўз ва иборалар: илмий услуб, термин, атама, соҳа атамалари, нейтрал, объектив, фан-техника, таъриф.
Дарснинг мақсади: Талабаларни илмий услуб ва унинг хусусиятлари билан таништириш. Талабаларни мустақил фикрлаш, ўз фикрларини ҳимоя қилиш ва асослашга ўргатиш.
Илмий услуб. Илмий услуб фаннинг турли соҳаларига алоқадор сўз ва терминларни (атамаларни) кўпроқ тасарруф қилиш, баённинг мантиқий далилларига таяниши билан бошқа услублардан ажралиб туради.
Илмий услубда табиат ва жамият ходисалари аниқ, қандайдир қоидалар, формулалар асосида ифодаланади. Илмий баёнда фикр мантиқий ва ашёвий далиллар билан мустаҳкамланиб борилади. Мазкур услубда тўлиқсиз гаплар, бир таркибли гаплар сўз-гаплар деярли учрамайди. Сўзлашувнинг қисқа диалогик тури ҳам илмий услуб учун бегонадир.
Илмий услубнинг илмий ва илмий-оммабоп кўринишлари бор. Илмий-оммабоп баён ўзининг лексик таркиби ва синтаксиси билан халқ оммасига мўлжалланган бўлади: бунга изоҳли луғатлар, соҳаларга оид луғатлар киради. Илмий услубда эса табиат ва ижтимоий ҳаётдаги ҳодисалар аниқ таърифланади, тушунтирилади. Бу услуб ўзининг алоҳида махсус вазифасига эга эканлиги билан ажралиб туради. Илмий услуб илмий терминология билан боғлиқ. Одатда, терминлар илмий услубнинг лексикасини ташкил этади. Лекин илмий асарлар тили фақат терминлардангина ташкил топмай, унда абстракт лексика ва кўп маънолилик хусусиятига эга бўлган умумхалқ сўзлари ҳам шартли равишда қўлланади. Илмий услубда яна фаннинг турли соҳаларига оид символ ва белгилари, рақамлари ҳам ишлатилади.
Илмий услубнинг грамматик қурилиши мантиқий боғлиқликни, изчилликни, синтактик аниқликни талаб этади. Шунинг учун илмий услубда эллипсис (назарда тутилган бирорта сўзнинг тушиб қолиши) ҳодисасидан қочилади. Масалан, предметнинг номини билдириб, ким?, нима?, қаер? сўроқларига жавоб берадиган сўзлар туркумига от сўз туркуми дейилади. Келтирилган таъриф илмий баёнда бўлиб, бунда фикрлар аниқ ва изчил тарзда берилади.
Илмий услуб нутқ услублари орасида ўзига хос муҳим хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу ycлуб нутқ кўриниши сифатида махсус вазифага эга. Илмий услуб нутқ услубларининг илмий адабиёт билан боғлиқ тури саналади. Шунга кўра илмий услуб турли илмий адабиётларни: техника, тиббиёт, филология, кимё ва бошқаларни қамраб олади. Чунки ушбу соҳаларнинг барчасида илмий услуб yчун хос бўлган фикрий аниқлик, мантиқийлик, объективлик акс этади. Илмий услуб ниҳоятда аниқлик, мантиқийликни талаб қилиб, асосан, бир маъноли сўзларнинг қўлланилишини тақозо этади. Шу боисдан ҳам илмий услубнинг таянч лексикаси – атамалардир. Атамалар ҳар бир соҳага оид ва умумилмий aтамалар бўлиши мумкин.
Сoҳа атамалари маьлум бир фан ёки фаннинг бирор соҳасига хосдир. Масалан: лексика, лексема, морфема, фонема, пароним – лингвистикага, ватт, вольт, масса, магнит майдони – физикага, аспирин, миокард, наркоз, пневмония, укол – тиббиётга, аммияк, водород, карбон, полимер – кимёга хос атамалардир.
Умумилмий атамалар илмий адабиётнинг барча кўринишларида бир хилда кўлланади. Уларни фаннинг бирор соҳаси билан изоҳлаб бўлмайди. Конференция (анжуман), конституция, килограмм, монография, самолёт, сессия кабилар.
Илмий услуб бошқа услуб турларидан луғавий жиҳатдан ундов сўзлардан фойдаланмаслиги билан характерланади. Бу услубда деярли тасвирий воситалар қўлланилмайди.
Илмий услубда нарсалар ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш учун сифатлашлардан фойдаланилади: оний тезлик, нотекис ҳаракат, тўғри чизиқли ҳаракат (физика); субтропик ўлка, иссиқсевар ўсимлик, тропик чўл, чала чўл (география); перпендикуляр текислик, тўғри призма, кесик конус, кесик пирамида (математика) каби. Бундай воситалар илмий услубда предметнинг аниқ белгиларини кўрсатиш вазифасини бажаради.
Илмий услуб бошқа услуб турларидан луғавий жиҳатдан шартли
белги, формулаларнинг қўлланилиши билан фарқланади. Шартли белгилар
муҳим луғавий восита сифатида илмий техник адабиётларда фаол қўлланади. Масалан, Н-водород, 0-кислород, G-углерод, А-Ампер каби.
Илмий услубнинг грамматик қурилиши жуда изчил, мантиқан боғланган бўлиб, синтактик жиҳатдан ўта аниқликни талаб қилади.
Илмий услуб фан, техника ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган вазифавий услубдир. Илмий услубнинг ҳозирги замон тараққиёти билан боғлиқ равишда қуйидаги умумий хусусиятларини кўрсатиш мумкин:
1. Ахборотнинг объективлиги, аниқлиги;
2. Нутқнинг маълумотларга бойлиги;
3. Фикрнинг қисқа, лўнда ифодаланиши.
Фаннинг у ёки бу соҳасига тегишли тушунчаларни ифодаловчи атамаларга бойлиги – илмий услубнинг энг асосий хусусиятларидан биридир.
Илмий услуб лексикасига кўпроқ китобий, нейтрал сўзларни тўғри маъносида қўллаш характерлидир. Бу услуб учун бегона унсурларни, тилнинг образли воситаларини қўллаш характерли эмас.
Илмий услуб ўзининг қуйидаги морфологик хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради:
1. Турли хил тушунчаларни ифодаловчи отларнинг кўп ишлатилиши;
2. Адабий тилда одатда бирлик шаклда қўлланувчи санаш мумкин бўлмаган нарсаларни «нав», «тур» маъносида кўплик аффикси билан ишлатиш (сувлар, мойлар);
3. Отларни асосан бирликда ишлатиш.
Илмий услубнинг синтактик хослиги шундаки, унда қўшма ва мураккаб гапларга тез-тез мурожаат қилинади.
Илмий матн қурилишининг мантиқий изчил бўлиши учун бошланмалар, гап қисмларини боғлаш учун шундай қилиб, шу сабабли, кўринадики, шунга кўра, айтилганларга кўра каби сўз ва сўз бирикмаларининг қўлланилишини шартлаб қўяди. Кўп қўлланиладиган биринчидан, бир томондан, иккинчи томондан, хуллас, демак типидаги кириш бўлаклари ҳам юқоридаги мақсадларга буйсундирилган бўлади. Кўпроқ феълнинг мажҳул нисбатидан фойдаланилади.
Илмий услубнинг оғзаки ва ёзма шакллари ҳам мавжуд. Илмий оғзаки услуб тили анча сўзлашув тилига яқин бўлса-да, бироқ ундаги қўлланаётган сўз-терминлар, аниқлик, таъриф ва изчилликлар илмий услуб эканлигини исботлаб туради. Бунда адабий тилнинг оғзаки шакли муҳим ўрин тутади. Илмий услубда фикр юритаётган шахс турли хил тасвирий воситалардан иложи борича озод бўлмоғи лозим. Ҳар бир фикр ўз тасдиғини илмий ва мантиқий асосда топмоғи зарур. Илмий услубнинг ёзма шакли деганда турли хил илмий доирадаги ўқув қўлланмалар тили тушунилади. Бу услубнинг ўз лексикаси ва грамматик қурилиши бўлиб, уни асосан, юқорида айтганимиздек терминлар ва атамалар ташкил қилади. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш керакки, баъзи илмий асарларда термин ва атама тушунчасига турлича қарашлар мавжуд. Бизнинг фикримизча, термин билан атама ҳар иккиси ҳам илмий услубнинг лексикасидир. Термин илм-фанга тегишли бўлган тушунчаларнинг номи, фонетика, эга, кесим, кислород, водород каби. Атама эса мавжуд нарсаларга атаб қўйилган ном: инсон, осмон, китоб, олма каби.
Илмий услуб тили ёки унинг йўналишини илмий тадқиқот ишларида, маърузада, шарҳ, аннотация, илмий мақола, диссертация каби иш турларида кузатиш мумкин. Демак, илмий услуб бугунги кунда алоҳида соҳа сифатида шаклланиб келмоқда. Илмий услубга доир қандай иш ёки асар ёзилмасин, унда муҳим мавзунинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилиши шарт.
Хуллас, илмий услуб бирор нарса, воқеа-ҳодиса ҳақида аниқ, асосланган, изчил маълумот беришга қаратилган бўлади, шунга кўра унда таърифлаб бериш, таҳлил қилиш сабабини аниқлаб, исботлаш ва натижаларини баён қилиш асосий ўрин олади.
Илмий услуб фан-техника ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган вазифавий услубдир. У яна илмий-техникавий, илмий-ҳужжат, илмий-оммабоп, ўқув-илмий, публицистик каби жабҳаларга эга. Фаннинг у ёки бу соҳасига оид тушунчаларни ифодаловчи термин ва атамаларга бойлиги илмий услубнинг энг асосий хусусиятларидан биридир. Кўринадики, илмий услуб адабий тилнинг меъёрларини тўла сақлаш билан ҳам ажралиб туради. Бу услубда нутқнинг ихчам бўлишига интилиш кучли, лекин синтактик қурилма кўпинча мураккаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |