3.Ундалма қатнашган гапнинг кесими кўпинча қандай шаклда бўлади? А) биринчи ва иккинчи шахс-сон шаклда
В) иккинчи шахс-сон шаклда
С) биринчи шахс-сон шаклда
Д) иккинчи ва учинчи шахс-сон шаклда
4.Она тилим, сен борсан, шаксиз, Булбул куйин шеърга соламан. Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз, мен ҳам тўти бўлиб қоламан. Шеърий парчада гап бўлаклари билан алоқага киришмайдиган нечта бўлак қатнашган? А) 2
В) 3
С) 4
Д) шеърда бундай бўлак иштирок этмаган.
5.Тўғри сўзи кириш сўз вазифасини бажарган қаторни аниқланг. А) Тўғри сўз тошни кесади.
В) Тўғри ўзади, эгри озади.
С) Сен мисолни тўғри ечдинг.
Д) Тўғри, мен янглишибман.
6.Ачинишни билдирган кириш сўз қайси қаторда қўлланган? А) -Ҳа, ўзининг дуч келганига анча бўлди, шекилли...
В) Шундай қилиб, ёз ҳам ўтди.
С) Демак, Раҳмонқуловга бош эгиш йўқ.
Д) Афсуски, ёлғон эмас,-деди Акбар.
7.Киритма гаплар нутқнинг қайси кўринишида кўпроқ қўлланади? А) насрий нутқда
В) шеърий нутқда
С) драматик нутқда
Д) барчаси тўғри
8.Киритма гап берилган қаторни топинг. А) Ниятингга еткур, қулоқ сол.
В) Бир сўз билан айтганда, табиат аёлни алоҳида маҳорат ва муҳаббат билан яратган.
С) Қосимжон ака (у биздан тўрт-беш ёш катта эди) чой олиб келди.
Д) Бобомнинг айтишларича, бир вақтлар бу телефонни Ориф оқсоқолга энг катта оқсоқол совға қилган экан.
9.Ҳис-ҳаяжон ундовлари ифодалаётган ҳиссиётлар тўғри кўрсатилган жавобни топинг. А) қувонч, эркалаш, ғазаб-нафрат
В) эркаланиш, роҳатланиш, оғриқ
С) ҳайрон қолиш, норозилик
Д) барчаси тўғри
10.Вой ундови қандай маъно нозикликларини билдиради? А) ҳавас, завқ
В) қўрқув, алам
С) ҳайрат, ажабланиш
Д) барчаси тўғри
«Ўзбек тилининг амалий услубияти» фанининг мақсад ва вазифалари. Нутқнинг вазифавий услублари. Оғзаки ва ёзма нутқ. Сўзлашув услуби............................................................................................................7
Бадиий услуб. Бадиий услубга хос матнлар таҳлили............................23
Публицистик услуб. Оммавий ахборот воситалари тили......................40
Расмий услубнинг тил хусусиятлари......................................................57
Расмий услуб жанрлари..........................................................................69
Илмий услуб ва унинг турлари. Илмий услубнинг лексик-грамматик хусусиятлари.............................................................................................83
Илмий услуб жанрлари............................................................................96