4.Келдим мен бугун кечикиб ишга гапининг одатдаги тартибини топинг.
А) Мен келдим бугун ишга кечикиб.
В) Мен бугун келдим кечикиб ишга.
С) Мен бугун кечикиб келдим ишга.
Д) Мен бугун ишга кечикиб келдим.
5. Тўғри тартибда қайси гап бўлаклари эгадан олдин келади?
А) тўлдирувчи, ҳол
В) ҳол, аниқловчи
С) кесим, ҳол
Д) аниқловчи, тўлдирувчи
6.Қуйида берилган таърифни давом эттиринг.
Кесим гапнинг марказий бўлагидир. Эга...
7.Нуқталар ўрнига керакли сўзларни қўйинг.
Инверсия деб гап ... ёки гап бўлаклари жойлашиш тартибининг маълум бир мақсад билан ўзгариши ҳодисасига айтилади
8.Инверсия атамаси қайси қаторда тўғри изоҳланган?
А) Гапда эганинг уюшиб келиши
В) Гапда кесимнинг феълдан бошқа сўзлар билан ифодаланиши
С) Гапда сўзлар тартибининг ўзгариши
Д) Гапда сўзларнинг отлашиши
9.Қаратқич билан қаралмиш қайси гапда инверсияга учраган?
А) Одоб-кишининг зебу зийнати
В) Кумуш қишдан, зумрад баҳордан, Қолишмайди кузнинг зийнати
С) Умринг сенинг ўқилмаган китобдир.
Д) Суви йўқ анҳорнинг қадри йўқ.
10.Истадим сайр айламоқни мен ғазал бўстонида гапида қайси бўлаклар ўз ўрнига нисбатан олдинга ўтиб қолган?
А) кесим, тўлдирувчи
В) эга, кесим
С) барча бўлакларнинг ўрни ўзгарган
Д) эга, тўлдирувчи, ҳол
Гапда грамматик алоқага киришмайдиган бўлакларнинг услубий хусусиятлари
Режа:
1. Ундовларнинг услубий хусусиятлари
2. Ундалмаларнинг услубий хусусиятлари
3.Кириш сўз ва киритмаларнинг услубияти
Таянч сўз ва иборалар: ундов, ундалма, кириш сўз, киритма, мурожаат бирликлари, экспрессивлик.
Дарснинг мақсади: Талабаларга грамматик алоқага киришмайдиган бўлакларнинг услубий хусусиятлари ҳақида маълумот бериш.
Гапда грамматик алоқага киришмайдиган бўлаклар ундов сўзлар, ундалмалар, кириш сўз ва кириш бирикмалар, киритмалардир.
Ундовлар оҳанги билан ажралиб туради, лекин ундов оҳанги хилма-хилдир. Бир ундов сўз турли хил оҳанг билан талаффуз қилиниб, турли хил маъноларни ифодалаши мумкин. Масалан: Вой, бу ишни қилиш мумкин эмасми? (ажабланиш), Вой-вой, қўлим (азобланиш), Вой, ким бу?! (қўрқиш) Вой, эсимдан чиқибди. (ачиниш) Вой-вой, шу шеърни ўзингиз ёздингизми? (кесатиш), Вой, бунча чиройли кўйлак (ҳайратланиш), Вой сен шу ишни қилдингми? (ажабланиш). Шунинг учун ҳам улар ўта ҳис-ҳаяжон ва таъсирчанлик талаб қилувчи сўзлашув, бадиий ва қисман публицистик услубда ишлатилади. Расмий ва илмий услубда қўлланиш доираси чекланган. Баъзан хат жанрида ҳам ишқий мактубларда ундовлар қўлланиши мумкин. Расмий доираларнинг хатларида ундовлар қўлланилмайди, сабаби расмий доираларнинг хатлари ҳар қандай эҳтирослардан ҳоли бўлади. Ҳис-ҳаяжон ундовлари полисемантик бўлиб, уларнинг маънолари контекстда билинади. Юқоридаги вой сўзининг турли хил маънолари контекст орқали юзага чиққан.
Бадиий асарда ундовни оз ёки кўп қўллаш асарнинг жанр хусусиятига кўра фарқланади.
Оҳ, менинг ортимдан оввора онам,
Бир парча юраги минг пора онам (М.Юсуф)
Драматик асарларда ундов кўп ишлатилади. Саҳнада сўзлашувчиларнинг турли руҳий ҳолатини, ҳаяжонини яққол гавдалантиришига ёрдам беради.
Тилшуносликда сўзловчи нутқи қаратилган шахс, нарса-предметни англатувчи гап узви ундалма саналади.
Ўзбек тилшунослигида ундалмаларнинг семантик-синтактик хусусиятлари атрофлича ёритилган. Гапнинг бу узви кейинги йилларда мурожаат бирликлари термини билан ҳам махсус тадқиқ этилди32.
Гапда ундалмаларнинг эмоционал-экспрессив маънони ифодалаши ўзига хос хусусиятга эга. «Ўзбек тили стилистикаси» китобида ҳам ундалмалар баҳо характеристикаси оттенкасини ифодалашига кўра ўзаро қуйидагича фарқланган:
1. Стилистик нейтрал ундалмалар. Бундай ундалмаларда нутқ субъектининг баҳо характеристикаси нейтрал бўлади.
2. Баҳо характеристикасини ифодаловчи ундалмалар. Бундай ундалмалар эмоционал-экспрессив бўёққа эга бўлиб, фақат нутқ адресатини ифодаламай, уни характерлайди, унга муносабат билдиради33.
Англашиладики, иккинчи турга мансуб ундалмалар нутқда турли эмоционал маънони юзага чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |