Ва масъулиятнинг ижтимоий ва м


Муҳаммад Хойр Шаъолнинг “Ёшлар масалалари” номли мақолалар



Download 54,7 Kb.
bet9/14
Sana24.02.2022
Hajmi54,7 Kb.
#193493
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4-мавзу Оила маънавияти

Муҳаммад Хойр Шаъолнинг “Ёшлар масалалари” номли мақолалар
туркуми асосида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Баратов Ғиёсиддин ва 3-курс талабалари томонидан тайёрланди
2. Оиланинг ижтимоий функциялари:
Психологлар, социологлар ва педагогларнинг қарашларини умумлаштириб, оиланинг ижтимоий функцияларини тасаввур қилиш мумкин.
Оиланинг моддий фаолияти унинг ривожланишининг турли босқичларида бевосита ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш, хусусий мулкни жамғариш, истеъмолни ташкил этиш сингари функциялар орқали ифодаланади.
Шу билан бирга иқтисодий, моддий ишлаб чиқариш, хўжалик – маиший функциялар жамият ривожланишининг ҳар хил босқичларида кўп жиҳатдан, шунингдек, ўсиб келаётган авлодни ижтимоий, профессионал, маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий тарбиялаш воситаси ҳам бўлиб келди. Ишлаб чиқариш меҳнати у вақтларда ҳали оила доирасидан четга чиқмаган, болаларнинг кўз ўнгида юз берар эди. Шу сабабли ота оналарнинг меҳнат фаолияти болалар кўз ўнгида уларнинг обрўсини кўтарар эди.
Оилага энг қадимги замонлардан хос бўлган навбатдаги функция – бу репродуктив функция, яъни болалар туғилиши, аҳолининг янгиланиб бориши функциясидир. Бу асосан оиланиннг биологик функциясидир. Бироқ аҳолининг янгиланиб бориши бу нафақат биологик, балки ижтимоий жиҳатга ҳам эга. Яъи фақат болалар туғилишини эмас, балки уларни тарбиялашни ҳам ўз ичига олади. Унда ижтимоийлашув функцияси юзага келади. Ижтимоийлашув ўз хулқ атворида муайян ижтимоий қадриятларга амал қиладиган болани камол топтириш мақсадида уни тарбиялашни, болаларга ижтимоий тарбия беришни ва уларни касбга йўналтиришни ифодалайди.
Оила бирламчи ижтимоийлашув бўғини. Ота-оналар болаларга ўз ҳаётий тажрибаларини беради, яхши амалларни сингдиради, ҳунар ўргатади. Айнан оиланинг қулай муҳитида бола ўз шахсининг асосларига эга бўлиб боради. Болага сингдирилган ахлоқий-руҳий салоҳият узоқ йиллар ўз кучида қолади ва кейинчалик касбий ўсишида сезиларли роль ўйнайди.
Тарбиявий ишлар ҳам оиланинг функцияларига тегишли. У репродуктив функция билан мустаҳкам боғлиқ. Оила болага муайян ғоявий-сиёсий қарашлар асосларини сингдиради, бола оилада ахлоқ нормаларини билиб олади ва уларни ўзлаштиради, ундаги дастлабки кўникмалар ва хулқ атвор намуналари оиада шаклланади. Жисмоний соғломлик ва камол топиш асослари ҳам оилада қўйилади. Бу энг аввало, оиланинг тарбиявий фаорлияти, яъни жамиятнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда болага муайян фазилатларни сингдириш учун унга аниқ мақсадни кўзлаб таъсир кўрсатиш туфайли амлага оширилади. Тарбия боланинг оила аъзолари билан кундалик муамалада бўлиши жараёнида амалга оширилади. Бола мактабда, сўнгра олий ёки бошқа ўқув юртида ўқиган, ишлаб чиқаришда ишлаган даврда ҳам оиланинг тарбиявий функцияси тўхтаб қолмайди.
Оила ўз аъзоларининг васийлигини, ҳимоя қилинишини, ижтимоий хавфсизлигини таъминлайди. Болалар истиқомат жойига, овқат ва кийим кечакка эҳтиёж сезибгина қолмай, уларга бундай ҳимоя ва қўллаб-қувватлашни ҳеч ким таклиф қилмаган даврда ота ва онанинг руҳий қўллаб-қувватлаши жуда зарурдир. Оила ногиронлиги, кексалиги ёки ёшлиги сабабли ўзига ғамхўрлик қила олмайдиганларни қўллаб-қувватлайди. Бу эса оиланинг Ғамхўрлик ва ҳимоя қилиш функциясига киради.
Оиланинг рекратив (тиклаш) функцияси. Маълумки, шаклланган шахс ўзини, энг аввало, ижтимоий фойдали фаолиятда рўёбга чиқаради. Барибир оила кундалик, асосий рекреация институти ҳисобланади. Биз оилада бир биримиздан жисмоиний, моддий, маънавий ва руҳий мадад оламиз, жамиятда, ўзимизнинг шахсий ишимизда, лавозим ва касбимизда кун бўйи орттирилган зўриққишдан айнан оилада халос бўламиз. Бизнинг ижтимоий соғлиғимиз айнан оилага боғлиқ.
Оиланинг коммуникатив (муносабатлар ўрнатиш) ифункцияси инсоннинг икки бир-бирига зид ҳодисалар – муомала ва ёлғизликка бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборатдир. Уйда инсон ўзига руҳан яқин бўлган, хушмуомалалик билан муносабатда бўладиган одамлар билан муносабатда бўладиган одамлар билакн алоқада бўлади. Бундай функция асосан соғлом оилаларда бажарилади. Оилали киши оила учун масъулиятли.
Шунингдек оилада ижтимоий ўзини ўзи аниқлаб олиш функцияси ҳам бор.Инсоннинг туғилишини қонунлаштириш унинг юридик ва ижтимоий таърифини англатади.Оила туфайли инсон насл насабга эга бўлади.
Айрим социологлар оилани регулятив функциясини ҳам ажратиб кўрсатади. У оила ҳар бир аъзосининг бир-бири билан, бошқа одамлар билан, бутун жамият билан муносабатларини тартибга солиш тизимини ўз ичига олади.
Айнан оила ижтимоий аҳамиятли қадриятлар устуворлигини таъминлаши зарур. У маънавий-ахлоқий тарбиянинг бош вакили ҳисобланади. Замонавий оиланинг ҳолати жамиятда юз берадиган бир қанча жараёнларнинг ҳам оқибати, ҳам сабаби ҳисобланади. Оила асос солувчи ижтимоий институтлардан бири бўлгани ҳолда бутун жамият ривожланишининг муҳим тенденцияларини акс эттиради.Шу муносабат билан оилавий ҳаётда юз бераётган жараёнларни таҳлил қилиш ижтимоий ҳаётнинг яхлит манзарасини тўлақонли тушунишга ёрдам беради.
Оилада қадриятлар, идрок қилиш, устунрликлар бериш, йўналиш, ўзини тутиш ва ҳатти ҳаракатларнинг базавий тизимини ўзлаштириб олади. Оилада инсоний қадриятлар, эътиқод, идеаллар барқарор шахсий тавсифларга айланади, шахснинг мотивациясини шакллантиради. Айни вақтда ҳар бир оила халқ, конфессия, давлатнинг умумий маданияти доирасида ўзининг табақалаштирилган маданий муҳитини яратади. Оила маънавий-маданий тикланишда жуда улкан рол ўйнайди., чунки у маънавият ва маданият яшайдиган ва озиқланадиган ехуд емриладиган ва ҳалок бўладиган ижтимоий муҳит ҳисобланади.
Ижтимоий фикр маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра (2003) Оила жамиятда қандай вазифани бажаади? Саволига 70,6 фоиз респондентлар ижтимоий тарбия ва маънавият соҳасида оиланинг устунлик қилувчи ролини қайд этишган. 40,4 фоиз респондент оила – жамиятнинг маънавий асоси деб ҳисоблайди. 30,6 фоизи Оила инсон шахсини тарбиялашнинг негизи деб белгилайди.
Оилада бола маънавиятини шакллантиришнинг асосий йўллари ва шарт-шароитлари нималардан иборат?

  1. Оиладаги меҳр-муҳаббат.

  2. Самимийлик муҳити

  3. Тушунтириш

  4. Болани кўз ўнгида меҳнат билан шуғулланиш

  5. Бола ҳаётидан дабдаба, қашшоқлик, алкогол сингари ҳолатларни истисно қилиш зарур.

  6. Болани ахлоқсиз одамлар билан мулоқотга киришишдан эҳтиёт қилиш зарур.

  7. Ота оналар оилавий муносабатларнинг софлигига эътиборни қаратишлари зарур.

Демак, оила бирқанча функцияларни бажарадиган ижтимоий институт ҳисобланади. Бу функциялар ичида муайян бир мафкура доирасида мустаҳкамланган ғоялар, қадриятлар, идеаллар тизми асосида дунёқарашни шакллантириш функцияси ҳам бор.
Жамиятимизда инсон маънавиятини шаклланишига нималар кўпроқ таъсир кўрсатади?
Оила – 76,9 (1999) – 85,6 (2006)
Маҳалла – 58,1 (1999) – 43 (2006)
Таълим муассасаси – 48,2 (1999) – 45,6 (2006)
Телевидение – 60,1 (1999) – 25
(2006)

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февлардаги (ПФ – 5938-сонли) “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг Оила маънавиятини юксалтиришдаги ижтимоий-маънавий аҳамияти.


Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
1. Алоҳида таъкидлаб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва маҳаллалар фаолларининг ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи янги тизимни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
- жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш;
- хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;
- жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан ислоҳ қилиш;
- маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг (кейинги ўринларда — профилактика инспектори) роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш;
соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилсин.
4. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш;
оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;
хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш;
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда «Маҳалла» ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин ва Вазирлик тузилмасига ўтказилсин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
6. Қуйидагиларнинг:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги;
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги «Нуроний» жамғармасининг (кейинги ўринларда — «Нуроний» жамғармаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етишларида кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Вазирлик «Нуроний» жамғармаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалга оширадиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.

Download 54,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish