Ва масъулиятнинг ижтимоий ва м



Download 54,7 Kb.
bet13/14
Sana24.02.2022
Hajmi54,7 Kb.
#193493
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4-мавзу Оила маънавияти

Қуйидагиларни тайёрлаш:
Ўзбек халқининг кексаларни эъзозлаш бўйича кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини акс эттирадиган бадиий фильмлар;
ўзбек халқ эртаклари мотивлари бўйича «Қари билганни пари билмас» мультипликацион фильмлар туркуми;
бош қаҳрамонлари кексалар бўлган театр спектакллари;
Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Ойбек ва Зарифа Саидносирова, Абдулла Қаҳҳор
ва Кибриё Қаҳҳорова, Пиримқул Қодиров ва Шамсияхоним, Эркин Воҳидов ва Гулчеҳра Воҳидовалар, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Абдулла Орипов ва Ханифа Орипова кабишахсларнинг миллий оилавий қадриятларни асраганлиги, ҳаёт синовларидан муносиб ўтганлиги ҳақидаги фильмлар;
кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги «Умрбоқий сиймолар» ҳужжатли фильмлар.
VII. Аҳолининг томорқа маданиятини ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш (60-65)

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ижтимоий дастурлар, шу жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури“Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури”“Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.





  1. Оила ва унинг функциялари




    1. Оила ва унинг функциялари (Оилавий бурч ва маъсулиятнинг ижтимоий ва маънавий асослари)

Оила унинг жамият ҳаётидаг ўрни, оилавий муносабатлар бўйича жуда кўплаб тадқиқот ишлари амалга оширилган. Оила ва оилавий муносабатлар қадимдан инсониятни қизиқтириб келаётган ижтимоий-тарихий ҳодисалардан биридир. Шунинг учун ҳам улар билан фалсафа, социология, иқтисод, ҳуқуқшунослик, этнография, психология, демография, педагогика, тиббиёт каби фанлар шуғулланиб келади. Ушбу фанларнинг ҳар бири ўз соҳаси нуқтаи назаридан оилани тадқиқ этади. Ижтимоий фанлар эса оила ва оилавий муносабатларни билим ва эришилган тажрибаларга асосланиб, яхлит ҳолда ўрганади. Илм-фанда оила ижтимоий институт сифатида жамият билан бирга пайдо бўлган деган қараш шаклланган1. Илк тарихий босқич ибтидоий жамиятда оиладаги муносабатлар уруғ ва қабиладаги урф-одатлар ёрдамида бошқарилган. Ахлоқ, илк диний тасаввурлар ва кейинчалик давлатнинг пайдо бўлиши билан, бу муносабатлар ахлоқий, диний ва ҳуқуқий меъёрлар билан йўлга қўйила бошлаган. Хар қандай даврда хам жамият ва давлат аҳоли сонининг бир маромда ўсиб бориши, муайян анъаналар ва муқаддас удумларнинг сақланиб, авлоддан авлодга етказилиб турилишидан манфаатдор бўлган. "Оила – никоҳга ёки туғишганликка асосланган кичик гуруҳ. Унинг аъзолари рўзғорнинг бирлиги, ўзаро ёрдами ва маънавий масъулияти билан бир-бирига боғланган"2 бирлик сифатида шаклланишида ижтимоий муносабатлар, жамият маънавияти ва маданий тараққиёти муҳим роль ўйнаган.
Буюк рус психологи А.Н.Леонтьев авлодлараро мулоқотнинг жамият тараққиёти учун ахамиятини ўрганиб, илк асарларидан бирида агар шундай мулоқот бўлмаганида, тараққиётнинг ўзи хам мутлоқ бўлмас эди, деб таъкидлаган. Бу вазифани бажаришда жамиятнинг муҳим бўлаги бўлмиш оиланинг роли каттадир. Демак, оила ижтимоий институт сифатида энг аввало туғилиш орқали ахолининг маълум микдорда муттасил ўсиб бориши, одамлар ўртасида миграция, яъни у ердан бу ерга кўчиб туриш ёки ўлим оқибатида камайиб борадиган миқдорини тўлдириш вазифасини бажаради. Чунки ижтимоий ҳамда икисодий ривожланиш учун мехнат ресурслари ва ишчи кучининг янгиланиб боришидан жамият хам, одамлар хам манфаатдордир. Бундан ташқари, хар бир жамиятнинг бетакрор кадриятлари, ўлмас мероси, авлоддан авлодга ўтиб борадиган анъаналари бўлади. Фуқаролик холатлари, маданий ўсиш, маънавий юксалишга хизмат қилувчи қадриятларнинг сақланиб келаётганлиги хам оила туфайлидир. Масалан, шундай оилалар сулоласи борки, улар асрлар оша у ёки бу муқаддас қадриятларни касб-кори, турмуш тарзи орқали сақлаб келади (рассомчилик, санъатшунослик, хунармандчилик, гулчилик, кулолчилик, илмий мерослар, аграр сохада ва х.з). Умуман одамлар жамиятининг сақланиб қолишида хам оила айрим алохида олинган шахс билан яхлит жамият ўртасида ўзига хос “буфер” - кўприк ролини ўйнаб келмокда. Зеро, маданий ва маънавий қадриятларни сақлаб, авлоддан авлодга етказишда давлат ва жамиятдаги таълим муассасалари, маданият ўчоқларининг хам муайян роли бор, лекин уларда ўзгаришлар тез-тез рўй бергани сабабли, уларнинг авлодлараро муқаддас саналиб келинаётган қадриятларни асраб-авайлашдаги роли оиладек юқори бўлолмайди. Оиланинг давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувидаги ролини ошириш, уларга эътиборни кучайтириш, жамиятда тутган ўрнини юксалтириш давлат ва жамиятнинг тараққиётига улкан ҳисса қўшади. Хозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизини ёллар ташкил этади. Яъни сататистик маълумотларга қараганда хозирги кунда 29 фоиз 14 ёшгача, 28 фоиз 15-30 ёшлилар, 21 фоизи 31-45 ёшлилар, 15 фоизини 46-60 ёшли аёллар ташкил этади3. Демак жамиятнинг ярмини аёллар ташкил этади. Оиланинг равнақи ҳам фарзандлар тарбиясининг асосий қисми ҳам аёллар хиссасига тўғри келади.
Шу ўринда Президентимиз Шавкат Миризёев ҳам “Ўсиб келаётган авлод айнан оилада маънавий-ахлоқий тарбия олади, маъсулиятли бўлиш ва лоқайд бўлмасликни ўрганади”4 дейди. Шунинг учун давлат оиланинг мустаҳкам ва фаровонлиги, одамларнинг унда тинчлик, хотиржамликда яшашларидан хамиша манфаатдор эканлиги сабабли хам муайян қонунлар ва юридик тизимни ушлаб турадики, улар орқали нафакат никохнинг ўзи, балки ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни хам мувофиклаштириб боради. Ўзбекистонда ёш оилаларга кўрсатилаётган мурувватлар, бола туғилиши ва катта бўлиши учун суюнчи пули, нафақаларнинг белгиланиши, оналик ва болаликнинг ижтимоий мухофаза қилинаётганлиги, ота ёки она фарзанд олдида ўз бурчини бажармаган тақдирда моддий, маънавий, хатто, жиноий санкциялар орқали жазоланиши ушбу ноёб масканни мустахкамлаш, у орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни кейинги авлодлар учун сақлаш вазифасини бардавом этишдан иборатдир. 2020 йил 8-март Халқаро-хотин қизлар байрами муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табригида ҳам аёллар бахтли бўлса оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса жамият ҳам бахтли бўлади деб алоҳида таъкидлаб ўтди.
Оила ва унинг функциялар кўпқиррали бўлиб. Оилашунос олимлар вазифаларидан келиб чиқиб турлича таъриф берганлар. Масалан биринчи Президентимиз И.Каримов “Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир”5, деб таъриф берганлар. Оила масаласи билан шуғулланиб келаётган олимлар унинг функцияларини турлича кўрсатадилар. Масалан, А.Г.Харчев оила функцияларига аҳоли таркибини қайта қуриш, ижтимоийлаштириш, хўжалик юритиш, истеъмол ва бўш вақтни унумли ўтказишни киритса, Г.М.Свердлов, В.А.Рясенцев оиланинг асосий функцияси наслни давом эттириш, ёш авлодни тарбиялаш, хўжалик юритиш ва ўзаро ёрдам беришни уюштиришдир, деб ҳисоблайдилар, Г.В.Осипов ва унинг издошлари эса, оила функцияларини наслни давом эттириш, бола тарбияси билан шуғулланиш, иқтисодий-хўжалик ишларини олиб бориш, ўзаро ёрдам уюштириш, соғлиқни сақлаш, бўш вақт ва дам олишни ташкил этиш, биринчи ижтимоий назоратни уюштиришлар оиланинг функцияси, деб таснифлайдилар. С.С.Фролов эса жинсий бошқариш, янги авлодни яратиш, ижтимоийлашув, ҳиссий қониқиш, ҳимоя, иқтисодий ҳаётни олиб боришни оиланинг асосий функцияларидир, деб кўрсатади6. Шундан келиб чиқиб хозирги кунда замонавий оиланинг функциялари қуйидагилардан иборат:
Оиланинг ҳиссий-эмоционал функцияси: бу унинг ўз аъзолари ўртасида муайян илиқ муносабатларни сақлаш, улар ўртасида мехр-оқибат, ўзаро ғамхўрлик, бир-бирини қўллаб қувватлаш, севиш, севилиш каби қобилиятларни намоён этишдир.
Жисмоний қувватни таъминлаш функцияси: оила аъзоларининг жисмонан соғлом, тетик ва ўзини яхши хис қилишларини таъминлашга боғлиқ бўлган шароитларни назарда тутади.
Маънавий мулоқотни таъминлаш функцияси: одамнинг ўз насл-насаби, маънавий-маданий анъаналари бўлишига интилишдан келиб чиқади, бир шахс ўзининг кимнинг авлоди, қандай анъаналарнинг вориси эканлигидан, чексиз фахрланади.
Жисмоний-хирсий мулоқот функцияси: эр ва хотин ўртасидаги иккаласигагина таълуқли бўлган жинсий эхтиёжларни қондириш, шу орқали авлодлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бахт ва тинчлик хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси: оила аъзосининг муаммоларини ечиш, уни ташқи турли таасуротлардан химоялаш керак бўлса унда химоя иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради.
Репродуктив функцияси: бу оиланинг нафақат авлодларнинг, ворисларни яратишга алоқадор вазифаси, балки шу орқали ота-она бўлишдек бахтга муяссар бўлиш, давлатнинг эса туб ахоли сонини муайян миқдорда ушлаб туришига хам хизмат қилади.
Тарбия ва назорат функцияси: ота-оналар зурриётларини қобил ва ақлли иймон-эътиқодли, соғ-саломат вояга етказиш таъминлашларига боғлиқ. Хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш функцияси: бир оиланинг ўз жамланаси бўлишни тақозо этилди.Оила жамиятнинг муҳим таркибий қисмидир. Оиланинг шаклланиши ва ривожланишини жамият хаётидаги сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий муносабатлар билан бевосита боғлиқ равишда амалга оширилади. Жамият хаётида бўлиб турадиган ўзгаришлар, кишиларнинг турмуш тарзи, яшаш ва меҳнат қилиш шароитлари, миллий аҳлоқ нормалари, психологияси, диний эътиқодлари ҳам оилавий муносабатларининг шакли ва мазмунига таъсир этган. Шу сабабли оилавий муносабатларининг аҳлоқий, ҳуқуқий, ижтимоий мезонлари ҳам ўзгариб турган.
Оила жамият маҳсули сифатида ташкил топиб, ривожланиб борар экан, унинг жамият олдидаги масъулиятлари ҳам тобора ортиб боради. Бу масъулият оила зиммасига, юқорида айтилганидек, инсон наслини давом эттирувчи авлод яратиш, уларни тарбиялаш, камолга етказиш вазифаларини юклайди. Оила ушбу вазифаларни бажарар экан, ўзи ҳам, маълум маънода тараққий этиб боради. Оиланинг тараққий этишини у бажараётган вазифалар моҳиятига кўра уч йўналишга ажратиш мумкин: 1. Оиланинг ижтимоий таракқиёти; 2. Оиланинг иқтисодий тараққиёти; 3. Оиланинг демографик тараққиёти7. Оила доим ривожланишда бўлиб, унинг шакллари, тарбиявий имкониятлари ҳам ўзгариб турган. Тарихий тараққиёт жараёнида оилавий муносабатлар ривожланишига жамият, жамоатчилик таъсирини ўтказиш, уларни бошқариш зарурияти ҳам кучаяди. Бу зарурият натижасида никоҳ билан боғлиқ муносабтатлар келиб чиққан. Никох оила қураётган икки ёшнинг муносабатларининг давлат, жамият томонидан муайян аҳлоқий , хуқуқий мезонлар асосида бошқарилиши зарурияти натижасида вужудга келган маросимдир. Никох икки ёшнинг розилиги асосида қайд қилинади ва ўзаро ишонч, хурмат ва мухаббатга таянади. Никоҳ оила қураётган икки ёшнинг бир-бирига, жамиятга, фарзандларига нисбатан бўлган маънавий, ҳуқуқий бурчи ва маъсулиятини белгилашдир. Никоҳ муқаддас деб саналиши ҳам оила барқарорлигининг асосий омилларидан бири бўлиб келмоқда. Бу ёруғ оламга энди келаётган янги авлоднинг маънавияти шаклланиши никоҳнинг хаққонийлиги ва оиланинг мустахкамлигига боғлиқ. Маънавий бирлик севги, муҳаббат эътиборга олинмай тузилган никоҳ оилани заифлаштиради, фарзандларнинг маънавияти шаклланишига хам салбий таъсир кўрсатади. Оила мустахкам бўлмаса жамият хам мустахкам бўлмайди. Шу сабабли хам барча даврларда оила мустахкамлиги жамият барқарорлигининг муҳим шарти деб қаралган. Ислом фалсафаси ва ҳуқуқининг етук билимдонларидан бири, машхур мутафаккир Ризоуддин ибн Фахруддин оиланинг жамият хаёти ва тараққиётидаги ўрни, аҳамияти хақида қуйидаги фикрларни айтган эди. “Инсонлар дину-дунёларини тузатмоқ матлуб бўлса, энг аввало гўзал хулққа эга бўлмоқ ила оилаларни тузатингиз.! Оилалар тузалгандан сўнг хам дин хам дунё тузалади”8.
Оилани шакллантиришга даъват этган ахлоқий хуқуқий ижтимоий омиллар қуйидагилар:
1. Оила икки жинсга мансуб ёшларнинг балоғатга етиб бирлашуви табиий эхтиёж муайяан анаъналар, ахлоқий кадриятлар, хуқуқий муносабатларга таяниб бирга турмуш қуришидир.
2. Оила инсонларга хос ахлоқий кадриятларини ўзаро хурмат ишонч мухаббат, хамкорлик, хамдардлик йигит қиз бир — бирини севгани бир умрга бирга бўлиб ахл яшашга ҳаётнинг оғир, енгил, аччиқ ширинликларини енгиб ўтишга учун оила куришидир. Оила муносабатларида табиий эхтиёждан кўра, ижтимоий маънавий омиллар устувордир.
3. Оилада фарзанд тарбияси катта ижтимоий аҳамиятга эга. Фарзандлар ақлли, одобли, мехнатсевар, халол болалардан ота —она хам, бутун жамият хам манфаатдор. Чунки жамият тараққиётининг асосини маънавий, жисмоний соғлом ёшлар таъминлайди.
4. Оилада қариндош уруғликка асосланган муносабатлар шаклланади. Бу хам инсоният учун ғоят мухим хаёти ва тараққиётида катта ўрин тутади. Уларнинг бурч ва маъсулиятига асосланган хамкорлиги хамжихатлиги муносабатларни баркарорлаштиришнинг мухим шартидир. Ўзбек оилаларда муносабат масаласига хукуқий бурчга нисбатан ахлоқий маъсулят устиворлик килади. Ўзбекларда келин ёки куёв сиҳат саломатлигини суриштириш хам ажойиб ва нисбий анъана бўлган Бу анъаналар ёшларнинг оилавий турмуши жамият ва фарзандларнинг оиладаги бурчлари билан боғлик маъсулятларини оширади. Соғлом оиланинг маънавий салоҳияти мустахкам бўлмаганлиги сабабли эр ва хотиннинг ажралиб кетиши фарзандларнинг қаровсиз колиши учрайди. Оила инсон янада ривожланишининг давомийлигини таминлайди. Оилада камол топган бола жисмоний етук, муайан маънавий фазилатларни эгаллаган ижтимоий ва хуқуқий бурчини англаган инсон сифатида тарбияланади. Инсоннинг асосий мохияти маънавият экан унинг тарбия жараёнида шаклланади. Хаёти давомида инсоннинг маънавий камолотига жуда кўп омиллар тасир этади лекин биронтаси хам оиладаги тарбиянинг ўрнини боса олмайди. Оиланинг жамият учун муҳимлилиги инсон маънавий камолотидаги ўзига хос бетакрор мактаб эканлигидир. Давлат оиланинг мустаҳкамланиши унинг моддий таъминоти ва маънавий холати эр ва хотин фарзандлар билан ота оналар ўртасидаги муносабатларни бошқариш билан муаммоларни хал килишни ўз зиммасига олади.
Оила - ижтимоий, табиий омиллар асосида шаклланган кичик жамоа сифатида икки жинсга мансуб бўлган шахслар ўртасидаги муносабатларнинг бирга хаёт қуриб насл колдириш фақат фарзандни дунёга келтириш эмас, балки уларни маънавий ва жисмоний камол топдириб, хаётга мустақил қадам қуйишига шароит яратишдир. Оилани бошқариш жамият хаётини бошқаришнинг оила аъзолари ўртасидаги яқинлик, ишонч, хурмат, самимийлик, бурч, талабчанликдан ёшларнинг ички шаклланишига таъсир этадиган мухим омиллардандир. Жамият ривожланиб сари маънавий омилларнинг ижтимоий тараққиётдаги ахамияти ортгани сари оиладаги тарбияга эътибор хам кучайиб боради.
Оила олдидадаги асосий вазифалардан бири, оиладаги маънавий мухитни баркарорлаштириш, ота оиладаги маънавий мухитни шакллантириш ота-онанинг фарзандлар, фарзандлар олдида ота -онага нисбатан бурчларни, хурмат эътиборларини, уларнинг жамият олдидаги маъсулиятини кучайтиришдир. Хозир нафакат бизда, балки жаҳондаги барча демократик дунёвий давлатларда оилани мустахкамлаш, тарбияни яхшилаш, хотин - кизлар, болаларнинг хуҳуқларини химоя килиш, жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига эътибор каратишмоқда. Фитрат шундай деган: Хар бир оиланинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллатлар хам шунча кучли булади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсиз ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йул қўйса шунда бу миллатнинг саодати ва хаёти шубха остида колади.
Оилани мустахкамлашни таминлашга жаҳондаги нуфузли ташкилотлар хам эътибор қаратмокда. 1970 йил 18 декабрь БМТ "Хотин кизлар хуқуқларини барча шаклларига бархам бериш тўғрисида конвенция"9 кабул килинди. Бу конвенция жамиятдаги маънавий мухитни баркарорлаштириш, оиланинг ижтимоий, иқтисодий асосларини мустахкамлаш, ёшлар тарбиясини яхшилашга каратилган хужжатдир.
Оилада фарзанд тарбиясини аёлнинг ўрни биқёсдир. Мустакил Ўзбекистонда оилани мустахкамлаш кўп болали оналарни ижтимоий химоя килиш маънавий етук, жисмонан соғлом авлодни тарбиялашдаги тадбирлар, чиқарилаётган қарорларга асосланган. Биринчи Президент Ислом Каримов "Оила қадриятлари ва қон-қариндошлик муносабатларини кайта тикланиш хар бир оиланинг иқтисодий, маданий ва касбий жихатларини эркин бўлиши имконияларини англаш лозим"10дир деган эди. 1998 йил "Оила йили", 1999 йил Аёллар йили” деб эълон қилинди. 1998 йил май ойида "Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси" кабул килинди. Бу хужжатларнинг мақсади мохиятига кўра мамлакатимиздаги маънавий мухитни баркарорлашга оналик ва болалик ҳуқуқларини химоя килишга ёшлар тарбиясини яхшилаш учун барча шароит ва имкониятларни яратишга каратилган - унда оилавий муносабатларнинг хуқуқий ахлоқий асослари ота- оналарнинг жамият ва фарзандлари олдидаги бурч масаласига катта урин берилган. Унда яна бир масала оила қуришда ёшларнинг жинси, ирки, миллати, тили, диний эътикоди, келиб чикиши ва барча холатларда камситилмасдигидир.
Оила кодексида мустақил Ўзбекистонда оила, оталик, оналик ва болалик хуқуқи давлат химоясидалигига кенг ўрин берилган. Ўзбекистон Республикасининг халқ таълимини ривожлантиришнинг дастурида хам оилани мустаҳкамлаш ўқув юрти билан ота-оналар, жамоатчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада яхшилаш масаларига катта эътибор берилган.
2000 йил Ўзбекистонда "Соғлом авлод йили" дейилди. Соғлом авлод -жисмонан бакувватликда эмас, балки биринчи навбатда маънавий етуклик белгисидир. Соғлом авлод тушунчаси инсон танаси ва руҳиятига бу икки жиҳатнинг муштарак бирлигдир. Бу ўзбек халқининг миллий тарбия борасидаги анъаналар заминида ётган асосий тамойилларидан биридир. 2000 йил 15 феврал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Соғлом авлод дастурининг амалга оширишнинг мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун маҳсус Республика комиссияси тузилди.
Оиладаги икки мухим масала ёшларда соғлом оила хақидаги тушунчани шакллантиришдадир. Ёшлар оиланинг буюк маънавият, қадрият бурч ва маъсулият эканини англаб етишлари зарур.
-Оналар ва ёшлар болаларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун шароитлар яратиши лозим.
- Бир ёшгача бўлган даврда уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш.
-Беш-олти ёшгача бўлган даврда уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш.
- Ногирон болаларни давлат томонидан ҳимоялашни кучайтириш
- Болаларни мактаб даврлигида тарбиялаш.
- Ёшларни бўш вақтини банд этиш.
- Ёшларнинг хуқуқий маданиятини шакллантириш хам маънавий етук инсонни тарбиялашнинг мухим шартидир.

Download 54,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish