Оила жамиятнинг мухим таркибий кисмидир. Унинг шаклланиши ва ривожланишида жамият хақидаги сиёсий, ижтимоий маънавий муносабатлар билан амалга ошади. Жамият хаётидаги ўзгаришлар кишиларнинг турмуш тарзи яшаш ва мехнат қилиш шароитлари миллий ахлоқий меъёрларни диний этиқодлари оилавий муносабатларнинг шакли мазмунига тасир этади. Шу сабабли оиланинг ахлоқий хуқуқий меъёрий мезонлари хам ўзгариб туради. Тарихдан маълум милоддан аввалги даврларда оила қурган эр билан хотин бирга эмас, балки, ўзлари мансуб бўлган уруғ ва қабиларда яшаганлар. Оила доимо ҳаракат шакллари тарбиявий имкониятлари ўзгариб турган. Бир эр бир хотиндан оиланинг шаклланиши ҳам жамият тараққиётининг муайян давридаги имкониятлари эҳтиёжлари маънавий эътиқодлари туфайли юзага келган. Тарихий тараққиёт оилавий муносабатларни ҳам бошқа тартибига қўйди. Шу тариқа никох билан борлиқ муносабатлар келиб чиқди. Никох қураётган икки ёш ўртасидаги муносабатларни давлат, жамият томонидан муайян ахлоқий, хуқуқий мезонлар асосида бошқариш зарурияти туфайли вужудга келган маросимдир. Никох икки ёшнинг розилиги асосида қайд этилади. Никоҳни икки ёшнинг бир-бирлари жамиятга фарзандларга нисбатан маънавий, хуқуқий бурчи ва маъсулиятини белгилашдир. Никох-оила барқарорлигининг асосий омилларидан биридир. Янги авлод маънавиятининг шаклланиши никохнинг хаққонийлигига ва оиланинг мустақиллигига боғлиқдир. Маънавий бирлик севги-мухаббат этиборга олинмай тузилган никох оилани фақат заифлаштиради, фарзандлар маънавиятига салбий таъсир этади. Оила мустахкам бўлмаса жамият ҳам мустаҳкам бўлмайди Оила мустаҳкамлиги эса жамият барқарорлигининг муҳим шартидир. Ислом фалсафаси ва хуқуқ билимдони Ризоуддин Ибн Фахриддин ёзади. Инсонлар дину—дунёни тузат бўлса, энг аввало гўзал хулқга эга бўлмоқ ила оилаларни тузатингиз. Оила тузалгандан хам дин хам дунё тузалади. Оила шакллантиришга даъват этган ахлоқий хуқуқий ижтимоий омиллар мавжуд бўлиб улар қуйидагилар.
1. Оила икки жинсга мансуб ёшларнинг балоғатга етиб бирлашуви табиий эхтиёж муайяан анаъналар ахлоқий кадриятлар хуқуқий муносабатга таяниб бирга турмуш қурушидир.
2. Оила инсонларга хос ахлоқий кадриятларини узаро хурмат ишонч мухаббат хамкорлик хамдардлик йигит киз бир — бирини севгани бир умрга бирга булиб ахл яшашга ҳаётнинг оғир енгил аччик ширинликларини енгиб утишга учун оила куришидир. Оила муносабатларида табиий эхтиёждан кура ижтимоий маънавий омиллар устувордир.
3. Оилада болалар тарбияси катта ижтимоий ахамиятга эга. Болалар ақлли обобли мехнатсевар халол ота-она хам бутун жамият хам манфаатдор. Чунки жамият тараққиётининг маънавий ва жисмоний соғлом ёшлар таъминлаайди.
4. Оилада қариндош уруғликка асосланган муносабатлар шаклланади. Бу хам инсоният учун ғоят мухим хаёти ва тараққиётида катта урин тутади. Уларнинг бурч ва маъсулиятига асосланган хамкорлиги хамжихатлиги муносабатларни баркарорлаштиришнинг мухим шартидир. Ўзбек оилаларда мунсабат масаласига хукуқий бурч нисбатан ахлоқий маъсулият устуворлик килади. Ўзбекларда келин ёки куёв сиҳат саломатлигини суриштириш ҳам ажойиб ва нисбий анъана бўлган Бу анъаналар ёшларнинг оилавий турмуши жамият ва фарзандларнинг оиладаги бурчлари билан боғлик масъулиятларини оширади. Оила инсон янада ривожланишининг давомийлигини таминлайди. Оилада камол топган бола жисмоний етук муайян маънавий фазилатларни эгаллаган ижтимоий ва хуқуқий бурчини англаган инсон сифатида тарбияланади. Инсоннинг асосий моҳияти маънавият экан унинг тарбия жараёнида шаклланади. Ҳаёти давомида инсоннинг маънавий камолотига жуда кўп омиллар таъсир этади лекин биронтаси ҳам оиладаги тарбиянинг ўрнини боса олмайди. Оиланинг жамият учун муҳимлилиги инсон маънавий камолотидаги ўзига хос бетакрор мактаб эканлигидир. Давлат оиланинг мустаҳкамланиши унинг моддий таъминоти ва маънавий ҳолати эр ва хотин, фарзандлар билан ота оналар ўртасидаги муносабатларнинг бошқариш билан муаммоларни хал килишни ўз зиммасига олади.
1 Голод С.И. Сексуальность, гендер и семья: социологическая интерпретация. // Человек. №4. 2004.-С.113-
115.
2 Ўзбек Миллий Энциклопедияси. Т.: -Б.469
3 www.lex.uz Давлат статистика қўмитаси расмий сайти.
4 Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. –Т.:, Ўзбекистон 2018 йил. 331-б.
5 Каримов И.А. Оила фаровонлиги – миллат фаровонлиги. /Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6.-
Т.:Ўзбекистон, 1998, -Б.400.
6 Сайдалиева Н.З. Ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф. Тошкент 2005.
7 Қаранг: Бўриева М. Ўзбекистонда оила демографияси. –Т.:, Университет, 1997. Б-11
8 Шарқ юлдузи журнали 1992 йил, 10-сон 84-бет.
9 “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш-мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим омили” Республика илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами. Тошкент “Иқтисод молия” 2019 йил 3-б.
10 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 52-53.