В.Р. Аширов. (ТДДУ Термиз филиали ассистенти)
А.Э. Усанов. (ТДДУ Термиз филиали ассистенти)
Ж.А. Умрзоқов. (ТДДУ Термиз филиали ассистенти)
Т.Қ.Турдиев (ТДДУ Термиз филиали абаси)
Ички ёнув двигателларига водородни қўшимча ёқилғи сифатида бериш орқали кўрсаткичларини яхшилаш.
Ўзбекистон Республикамизда ҳозирги вақтга келиб, ёқилғи тежамкорлиги юқори булишини ва қайта тикланадиган ёқилги ресурсларидан фойдаланишни талаб этмокда. Бу қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Прездентимиз томонидан 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПФ‑4954‑сонли “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонилари Рспубликамиз аҳолисини яшаш шароитларини яхшилаш, транспорт воситаларини замон талабига жавоб берадиган даражада ишлаб чиқариш, кўплаб сифатли автомобиль йўлларини қуриш, экологик муҳитни яхшилаш ва бир қатор муҳим талабларни бажаришга қаратилган
Ички ёнув двигателлари ҳозирги замон транспорт машиналарининг энг муҳум, мураккаб ва зуриқиб ишлайдиган агрегати ҳисобланади ва унинг иш унумдорлигини, тежамкорлигини ва ишончлилигини кўп жиҳатдан белгилаб беради. Ҳозирги замон ички ёнув двигателларининг ёқилғи тежамкорлиги ва экологик талабларининг ошиб бориши алтернатив ёқилғилардан фойдаланишни тақозо этади.
Учкундан ут олдириладиган двигателларининг ривожлантириш жараёни унинг ёқилғи тежамкорлигини ва бошқа иш кўрсаткичларини белгилаб берувчи сиқиш даражасининг тоборо ошириб бориши билан ифодаланади. Бунга ёниш камерасининг конструкциясини узгартириш, ёнувчи аралашмани совитиш ва унинг камерадаги харакатини кераклигича ташкил қилиш орқали эришилади.
Ут олдиришни илгарилатиш бурчагини электрон тизимлари орқали бошқаришни кенг қўллаш. Бу усул ёнилғи сарфини 3...5% камайтиришга имкон беради. Нефт ёнилғилари урнини босувчилар алтернатив ёқилғилардан фойдаланиш учун газлардан ташқари, спиртлар ва водород ўрганилмоқда. Метил спирт (метанол) ва этил спирт (этанол) келажаги порлоқ ёнилғилардир. Иккала спиртнинг ҳам ёниш иссиқлиги нефтдан олинган суюқ ёнилғиларникидан анча паст. Шу сабабли уларнинг двигатель фойдали иш бирлигига тўғри келувчи масса бўйича сарфи анча кўп бўлади. Шу сабабли ИЁДнинг ёқилғини дозаловчи аппаратлари ўзгартирилиши ва улардаги идишларнинг сиғими катталаштирилиши зарур. Спиртлар ёнганда чиқадиган иссиклиқнинг юқорилиги хатто атроф-муҳитнинг ҳарорати мусбат бўлганда хам двигателни совуклайн ишга туширишда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради ва қизимаган ҳолда ишлашини мураккаблаштиради. Спиртлар ёнганда кислота ва тузлар вужудга келиб улар деталларнинг ейилишини нефт ёнилғиларида ишлагандагига қараганда тезлаштиради.
Спиртлар осонгина сувли эритмаларни ҳосил қилади ва ҳатто сақлаш жараёнида ҳам сувланиб қолади, бу ҳодиса деталларнинг мойланишини ёмонлаштиради ва уларнинг занглаб шикастланишини кучайтиради, шунинг учун махсус мойлардан фойдаланиш зарурати туғилади. Бензинда ишлайдиган ИЁДларда нефт ёнилгисини тежашнинг дастлабки тадбири сифатида бензин-спирт аралашмаларини қуллаш мақсадга мувофиқдир. Оз миқдорда (метанолда 5%гача ва этанолдан 10%гача) спирт қўшилганда двигателга хеч қандай ўзгартишлар киритишга зарурат бўлмайди.
Водород ИЁД учун катта истиқболга эга бўлган ёнилғи туридир, чунки у битмас хом ашё базасига эга, ёниш иссиқлиги жуда юқори. Водороднинг диффузияланиш коэффиценти юқорилиги ёнилғи цилиндрга ҳар қандай усулда узатилганда ҳам бир жинсли аралашма ҳосил қилиш, двигателнинг барча иш режимларида уни цилиндрларга бир текис тақсимлаш имконини беради. Айни пайтда водородни мотор ёнилғиси сифатида ишлатиш камчиликларига ҳам эга. Уни ишлаб чикариш нисбатан қимматга тушади, ИЁДда водородни ишлатиш учун махсус юқори босимга чидамли газ балонлари керак бўлади.
Учқундан ут оладиган двигателларда водородни бензин-ҳаво аралашмасига қўшимча бериш орқали унинг техник иқтисодий ва экологик кўрсаткичларини яхшилаш устида профессор С.М. Кодиров раҳбарлигида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Илмий лаборотория қайта жихозланиб, водородни бензин-ҳаво аралашмасига қўшимча бериш орқали автомобилнинг экплуатацион кўрсаткичларини ошириш устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда[5]. Автомобилнинг эксплуатацион синов натижасида олиб борилган илмий изланишлар натижасида бензин-ҳаво аралашмасига водородни бериш орқали ёқилғи тежамкорлигини 17...20% гача камайишига олиб келди.
ХУЛОСА. Водородни бензин-ҳаво аралашмасига қўшимча сифатида бериш ёниш жараёнига таъсир кўрсатиб, ёниш жараёнини тўлиқ кечишини таъминлаб беради ва бунинг натижасида иқтисодий ва экологик кўрсаткичлар яхшиланади. Ёқилғининг тўлиқ ёниши атроф муҳитга чиқаётган заҳарли газлар (СО, СО2 ва СН)ни камайишига олиб келади. Двигателнинг қуввати 10% гача ошади, автомобилнинг эксплуатацион кўрсаткичлари ва динамикаси яхшиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |