31-Б О Б . Х А Л К А Р О В А Л Ю Т А М У Н О С А Б А Т Л А Р И
31.1. Валюта муносабатлари тушунчаси ва валюта тизими
Валюта - жаҳон
бозорида, давлатлар ўртасида пул вазифаларини
бажарувчи давлатларнинг миллий пул бирликяари. Масалан, Америка Қўшма
Штатлари “доллари”, Буюк Британия “фунт стерлинги”, Канада “доллари”,
Япон “иенаси” ва бошқа шу кабилар.
Муайян бир давлатнинг миллий пули - унинг миллий валютаси бўлади.
Шу давлат учун бошқа давлахларнинг миллий пул бирликлари эса - хорижий
валюталардир. Масалан, АҚШ “доллари”, Буюк Британия “фунт стерлинги”,
Канада “доллари”, Япония “иенаси”, Туркия “лира”си ва
шу каби эркин
муомалада юрадиган валюталар Узбекистон Республикасида хорижий валюта
бўлади, уз навбатида, Ўзбекистон “сўм”и ушбу давлатлар учун хорижий
валюта бўлиб хисобланади.
Хорижий валюта билан девиз тушунчаси боғликдир. Девиз -
бу хорижий
валютадаги ҳар қандай в сюита.
Валюталар жаҳон бозорида ўзларининг муомалада бўлиш хусусиятларига
кўра эркин муомалада юрадиган, муомаласи кисман ёки бутунлай чекланган,
ёпиқ валюталарга бўлинади. Баъзи бир давлатларнинг миллий пул
бирлиьсларини мазкур давлагларда валюта муносабатлари борасида мавжуд ва
ҳаракатда булган қонун-қоидаларига асосан хорижга чиқиши ҳамда у
ерда
муомалада бўлиши чегараланади.
Халкаро валюта муносабатлари моддий ишлаб чиқариш жараёни, яъни
бирламчи ишлаб чиқариш, тақсимот, апмашув ва исггеъмол жараёнларига
алоқддор бўлган халқаро иқгисодий муносабатларни ўз ичига олади.
Халкаро валюта муносабатлари - валюталарнинг жаҳон хўжалигцдаги
харакати натижасида юзага келадиган ижтимоий-иқгисодий муносабатлар
мажмуаси.
Халкаро валюта муносабатлари такрор ишлаб чиқаришга нисбатан
иккиламчи хисобланади, чунки ишлаб чиқарилган товарларни экспорт-импорт
қилиш натижасида халқаро валюта муносабатлари юзага келади. Тарихан,
халкаро савдонинг юзага келиши халкаро валюта
муносабатларини юзага
келтирган бирламчи омил бўлди. Аммо халкаро валюта муносабатлари такрор
ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичига - ишлаб чикдриш.
тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмолга бевосита фаол таъсир кўрсатади.
Валюта муносабатлари ва такрор ишлаб чикдриш ўртасида бевосита
(тўгридан-тўгри хамда тескари) алокалар мавжуд. Уларнинг объектив асоси
бўлиб
товарлар, капиталлар, хизматлар билан халқаро алмашувни вужудга
келтирувчи ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни хисобланади.
Валюта
муносабатларининг
шаклланиши,
ўзгартирилиши
ёки
тугатилишининг хукуқий асослари бўлиб халқаро келишувлар ва ички давлат
қонун-қовдалари хисобланади.
591
Валюта
муносабатлари нисбатан мустақил муносабатлар бўлган ҳолда
тулов баланси,
валюта курси, ҳисоб-китоб операциялари орқали жаҳон
иктисодиётига сезиларли таъсир кўрсатади.
Валюта муносабатларининг асосий иыггирокчилари сифатида халқаро
молиявий ташкилотлар, мамлакатлар,
мамлакатларнинг резидент ва
нерезидент шахслари майдонга чикади.
Резидент шахе - муайян давлагг ҳудудида яшаётган ва
шу давлат фуқароси
булган хамда мазкур давлат ҳудудида фаолият курсатаётган юридик ёки
жисмоний шахе.
Норезидент шахе — муайян давлат худудида яшаб фаолият курсатаётган,
бирок шу давлат фуқароси бўлмаган юридик ёки жисмоний шахе. Масалан,
элчихоналар, ваколатхоналар, чет эл фирма ва корхоналарнинг бўлинмалари
шулар жумласидандир.
Халкаро валюта муносабатларини юзага келтирувчи асослар
қуйидагилардир:
- товарлар экспорти ва импортининг мавжудлиги;
- хизматлар экспорти ва импортининг мавжуд лиги;
- халкаро кредитларнинг жаҳон айланмасидаги ҳаракати;
- капиталларнинг жаҳон айланмасидаги ҳаракати;
- нотижорат туловларнинг мавжудлиги (хорижий давлатларда савдо ва
дипломагик ваколатхоналарни очиш ва сақлаш, хорижий давлатларнинг
худудида ҳарбий қисмлар саклаш, туризм, спорт,
маданий тадбирлар билан
боғлиқ бўлган хорижий валютадаги тўповлар).
Do'stlaringiz bilan baham: