5 .2 .1 - ж а д в а л
Саноат жнҳатдан тараққий этган мамлакатларнинг макроикгисодий
кўрсаткичлар динамикаси4
1993-
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010 i
ЯИМ
2,8
1,9
3,1
2,7
3,1
2,8
0,1
-3,7
3,1
Хусусий
пстеьмол
харажатлари
2,9
2,8
2,7
2,7
2,6
2,4
0,1
-1,4
1,9
Давлат
истеьмоли
2,0
2,2
1,8
1,3
1,7
1,9
2Д
2,5
1,2
Ялпи жамгариш
3,4
2,1
4,5
4,3
4.0
2,2
-2,8
-12,5
2,2
Ички талаб
2.8
2,1
2,9
2,8
2,7
2,3
-0,1
-2.9
1,8
Инфляция
2,2
1,9
2,0
2,3
2,4
2.2
3,4
0,1
1,6
Экспорт
6,0
4,0
9,6
6,5
9.1
6,8
2,1
-11,9
12,3
Импорт
6,3
4.8
9,7
6,7
7,9
5,2
0,6
-12,4
11,7
Иктисодий тараққиётдаги кескин ўзгаришлар жаҳон урушлари билан
боғлиқ бўлиб, урушлар алоҳида мамлакатлар ёки мамлакатлар гурухднинг
жаҳон хўжалигидаги ўрнининг ўзгаришига олиб келди. Мисол учун
Биринчи жаҳон уруши Германиянинг мағлубияти ва АҚШ, Англия.
Франциянинг жаҳон хўжалигидаги ўрнининг кучайишига олиб келган
бўлса, Иккинчи жаҳон уруши эса АҚШнинг сўзсиз ривожланган
мамлакатлар етакчисига айланишига олиб келди.
XX
асрнинг иккинчи ярмида фан-техника ютуқлари таъсирида
ривожланган мамлакатларда меҳнат унумдорлиги даражаси орасидаги
фарқнинг қисқариш жараёни кучайди. АҚШнинг жаҳон ялпи ички
маҳсулоти, жаҳон савдоси ва капиталлар миграциясидаги улуши қисқарди.
Ғарбий Европа, хусусан, Германия ва Япониянинг жаҳон хўжалигидаги
мавқеи кучайди. XX асрнинг иккинчи ярмига келиб жаҳон хўжалигида
учта иктисодий марказ (АКД1, Fарбий Европа ва Япония) шаклланди.
Ривожланган мамлакатларнинг иқгисодий ривожланишида глобал
лашув жараёни етакчи тенденция ҳисобланади. Ушбу мамлакатларнинг
экспорт
квотаси,
капитал
кўйилмалар
таркибида тўғридан-тўгри
инвестициялар улуши, ишчилар таркибида хорижлик ишчилар улуши,
интеллектуал мулк савдосининг ҳажми ортиб бормокда. Бу жараён аввало
ривожланган мамлакатлар таркибида содир бўлмоқца. АҚШ ва Япония
экспортининг географик таркибида ривожланган мамлакатлар улуши
4 Перспективы развития мировой экономика. Замедление роста, увеличение рисков Обзор. Сентябрь
2011. МВФ. Вашиппон,2011 йил маълумотлари асосида туэилган.
83
тахминан 50% ни ташкил этади. Шунта қарамасдан ривожланган
мамлакатларнинг
ташки
иктисодий
алоқалари
географ иясида
ривожланаётган ва ўтиш иқгасодиёти мамлакатларининг улуши ортиб
бормокда. Жумладан, 2000-2010 йилларда АҚШ, Европа ва Япония
экспортининг таркибида Хитойнинг улуши мос равишда 2,1; 1,7; 8,9% дан
7,2; 2,9; 22,3% гача ортган5. Демак, глобаллашув натгокасида ривожланган
мамлакатларнинг ўзаро бир-бири билан иқгисодий боғлиқлигидан ташқари
уларнинг бошқа мамлакатларга ҳам боғликдиги ортиб бормоқда.
Ривожланган мамлакатларнинг иқгисодий ривожланишидаги яна бир
муҳим тенденция интеграция ҳисобланади. Жаҳоннинг етакчи уч маркази
ўртасида иқтисодий муносабатлар фаол ривожланаётган бўлса-да,
интеграция жараёнлари учликнинг асосини ташкил этувчи интеграцион
гуруҳлар ва уларнинг аъзолари ўртасида янада жадал суръатларда
ривожланмокда. Мисол учун НАФТА доирасидаги савдо ҳажми ушбу
гуруҳнинг жами ташки савдосида 1970 йилда 36% ни, 1990 йилда 41% ни,
2010 йилда эса 48,7% ни ташкил этди. НАФТАнинг бошқа мамлакатлар
билан савдосида Европа мамлакатларининг улуши юқори ва бу кўрсаткич
2010 йилда 16,8% га тенг бўлди6.
Интеграцион бирлашмалар аъзолари ўртасидаги савдо жараёнлари
ЕИда ҳам фаоллашиб бормокда. ЕИ ичидаги савдо ҳажми 1970 йилдаёқ
60% ни ташкил этгани ҳолда ҳозирга қадар 55% дан 67% га қадар ўзгариб
туради. Жумладан, ушбу кўрсаткич ЕИ-27 да 2010 йилда 65,3% ни ташкил
этди. Шу билан бир вақгда Европанинг бошқа худудлар экспортидаги
улуши ҳам ортиб бормокда. Жумладан, 2010 йилда МДҲ экспортида
Европа мамлакатларининг улуши 52,4% га, Африка ва Яқин Шарқ
мамлакатлари экспортининг таркибида мос равишгда 36,2 ва 12,1% га тенг
бўлди7.
Япониянинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари Шарқий, Жануби-
Шарқий Осиё мамлакатлари хисобланади ва уларнинг мамлакат ташқи
савдосидаги улуши 40% дан юқори,
Япониядан ушбу мамлакатларга
йўналтирилган тўғридан-тўғри инвесгициялар эса шу турдаги жами
инвестицияларнинг 25% ини ташкил этади.
Ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишидаги муҳим
жиҳатлардан
бири иқгисодиёгга давлат аралашувининг камайиши,
иктисодиётнинг эркивлашиш жараёнидир. Биринчи жаҳон урушидан XX
асрнинг 80-йилларига қадар ривожланган мамлакатларда давлат томонидан
щтисодиётга аралашиш даражаси давлат харажатлари ва иқгасодиёгда
давлат секгори улушининг ўсиши шаюшда жадал суръатларда ортиб борди.
Жаҳон иқгисодиётида глобаллашув ва интеграция жараёнларининг
чукурлашиши натижасида аксарият ривожланган мамлакатларда давлат
5 WTO. International Trade Statistics 2011. P. 232,234,234.
“’Ўшаманба. P. 21.
1 Ўша манба. P. 21.
84
харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши қисқариб борди. Бундан
ташқари, хусусийлаштириш, транспорт ва алокз, энергетика, коммунал
хўжалик каби тармоқларда давлат мулкини хусусий компанияларнинг
бошқарув ихтиёрига топшириш бошланди.
Ривожланган мамлакатларда иқгисодиётни эркинлаштириш иқгисодий
сиёсатда кейксчиликдан неоклассиклар, неолиберализмдан институ
ционализм томон чекиниш билан бирга олиб борилди. Ривожланган
мамлакатлар иктисодий сиёсат мактабларида тўпланган бой тажриба, гоя
ва дастакларни мавжуд иқгисодий ҳолат ва иқгисодий ривожланиш модели
хусусиятларига мос равишда самарали қўллашга ҳаракат қилишади.
5.3. Ривожланган мамлакатлар иқгисодиётининг таркибв
XXI
асрнинг бошларига келиб ривожланган мамлакатлар иқти-
содиётининг таркиби постиндустриал таркибга эга бўла бошлади.
Тахлиллар кўрсатишича, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг
таркибида 1980 йилда бирламчи (қишлоқ хўжалиги, қазиб чиқариш, ўрмон
ва балиқчилик хўжалиги) тармоқларнинг улуши ялпи ички маҳсулотга
нисбатан 3,5% ни ташкил этган бўлса, 2009 йилда
2 %
гача қисқарган.
Ушбу вақг ичида иккиламчи тармоқлар (саноат ва курилиш) улуши 33,5%
дан 26% гача қжжаргани ҳолда, учламчи тармоқлар (хизматлар соҳаси)
улуши 63% дан 73% гача ошган8.
XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб ривожланган мамлакатларда,
хусусан, АҚШда қшплоқ хўжалиги ва тог-кон саноати самарадорлигининг
ўсиши натижасида ялпи ички мақсулот таркибида бирламчи тармоқлар
улушининг кескин пасайиши ва миллий хўжаликлар таркибида қайта
ишлаш саноатининг улушининг сақланиши шароитида хизмат кўрсатиш
соҳасининг улуши барқарор ортиб бориши кузатилди.
Ривожланган мамлакатлар иқгисодиётида таркибий ўзгаришларнинг
рўй беришида хизматлар соҳаси ва самарасиз ишлаб чиқаришларнинг
қисқариши, 1973-1975 йиллардаги энергетика ва хом ашё инқирози катта
туртки бўлди.
Ривожланган мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги 1900, 1950 ва 1970
йилларда дунё қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг учдан бир қисмини
ишлаб чиқарган бўлса, ушбу кўрсаткич XXI асрнинг бошларига келиб 25%
га тушиб кетди. Бу ҳолат агросаноат мажмуасининг қисқариши эвазига
эмас, балки ривожланган мамлакатлар аҳолиси сонининг секин кўпайиши
ва аксарият озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг тўйиниши билан
боғлиқ. Ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалиги ўз ақолисини озиқ-
овқат билан таъминлашдан (Ғарбий Европа XX асрнинг ўрталарига қадар
8 Мировая экономика и международные экономические отношения: учебник, /под ред. Проф.
А.С.Булатова, проф. Н.Н.Ливенцева. -М.: Магистр, 2010. С. 253, 254; World Development Report 2011.
World Bank. P. 313.
85
ўзини озиқ-овқат билан таъминлай олмаган) ташқари миллиардяаб бошқа
.мамлакатлар аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлай бошлади. Ушбу
ҳолатнинг асосий сабаби ривожланган мамлакатларнинг барчасида қишлоқ
хўжалиги давлат томонидан фаол қўллаб-кувватланади ва агросаноат
мажмуасини ривожлантиришга алоҳида эътибор каратилади.
Ривожланган мамлакатларда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги
улупш йилдан-йилга қисқариб бориш тенденциясига эга. Саноат
улушининг
қисқариши
ривожланаётган
ва
ўтиш
иқгисодиёти
мамлакатлари томонидан кучли рақобат натижасида енгшт саноат,
металлургия мажмуаси каби тармоқларнинг тугатилиши ёки баъзи
тармоқларда
ўсишнинг
секинлашуви
(кимиё,
ўрмон
мажмуаси),
ривожланган мамлакатларда аксарият саноат тармоқлари маҳсулотларига
бўлган талабнинг қисқариши билан изоҳланади. Шу бир вақтда саноатнинг
баъзи тармоқлари (ёқилғи-энергетика мажмуаси) барқарор суръатларда
риБОЖланмоқда, жумладан, машинасозлик мажмуасининг дунёдаги ўрни
янада кучаймокда.
Ривожланган мамлакатларда ёқилғи-энергетика мажмуаси куйидаги
омиллар таъсирида ривожланмоқда:
— энергия тежовчи технологияларнинг ўзлаштирилиши натижасида
ишлаб чиқаришда энергия сиғимининг камайиши. Мисол учун 1973—1985
йилларда ИҲТТга аъзо мамлакатларда ялпи ички маҳсулот 32% га ўсгани
ҳолда энергия истеъмоли 5% га ошди. Бундан ташкари ривожланган
мамлакатларда янги технологиялар ва устун даражада хизматлар
соҳасининг ривожланиши таъсирида ялпи ички маҳсулотнинг энергия
сигимкорлиги пасайиб бормокда. Мисол учун 1970—
2000 йилларда АКД1
ялпи ички маҳсулотининг энергия сиғимкорлиги9 0,713 дан 0,417 гача
пасайди;
— ривожланган мамлакатларнинг ёқилғи импортига боғлиқлиги;
— ёқилғига бўлган талабнинг қисқариши билан бир вақтда
электроэнергияга бўлган талабнинг ўсиши.
Ушбу омиллар ўртасидаги боглиқликдан келиб чиққан ҳолда
ривожланган мамлакатларда бирламчи энергия ресурсларига бўлган талаб
ва электроэнергия ишлаб чиқариш барқарор суръатларда ўсиб боргаии
ҳолда ушбу мамлакатларнинг нефть ва газ импортига кучли боғлиқлиги
сакданиб қолади.
Машинасозлик мажмуаси ривожланган мамлакатлар саноатининг
асосини ташкил этади ва саноат ишлаб чиқаришининг 30-45% и ушбу
мажмуа хиссасига тўғри келади. Ривожланган мамлакатлар машинасозлик
маҳсулотларининг
аксарият
қисмини
ишлаб
чиқаришади.
Улар
машинасозлик соҳасининг мураккаб бўлмаган (арзон автомобиллар) ёки
оралиқ
маҳсулотларини
(компъютерларнинг
эҳтиёт
қисмлари)
9 Минг доляарлик ялпи ичкн маҳсулот (донмий нархларда) >шшаб чиқаршя уч;-н сарфланадпган шаргли
ёқилғя, тонна.
86
ривожланаётган
мамлакатларда
ТМК
филиаллари
орқали
ишлаб
чнқаришни
рағбатлантириб,
нисбатан
мураккаб
машинасозлик
маҳсулотларини ишлаб чиқаршига ихтисослашмокда. Ривожланган
мамлакатларда электрон
машинасозлик
машинасозликнинг
асосий
тармоғига айланиб бормовда. Мисол учун, 2010 йилда АҚШ, ЕИ-27 ва
Япониянинг офис ва телекоммуникация асбоб-ускуналари, интеграл
схемалар ва электрон компонентлар, автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт
қисмлари жаҳон экспортининг таркибидаги улуши мос равишда 20,5%,
33,2% ва 39,0% ни ташкил этди’0.
Хизматлар соҳаси траснпорт, савдо, маиший хизмат ва таълимнинг
ҳисобига XX асрнинг биринчи ярмидаёк ривожланган мамлакатлар
иқтисодиётининг асосий тармоғига айланиб улгурди. Иккинчи жаҳон
урушидан кейин хизматлар ижтимоий соҳа - таълим, фан, соғлиқни
сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, маданият ва санъат, уй-жой коммунал
хўжалиги, ижтимоий таъминот ҳисобига, кейинчалик эса молия
хизматлари ва ахборот-коммуникация хизматлари ҳисобига жадал
суръатларда ривожланди. Жумладан, 2010 йилда жахон транспорт, туризм
ва тижорат хизматлари экспортида АҚШ, ЕИ-27 ва Япониянинг улуши мос
равишда 35,6%, 25,8% ва 42,1% ни ташкил этди11.
Ривожланган мамлакатларда молия сектори иқгисодиёт холатини
ифода этувчи асосий индикаторга айланиб бормокда. Ривожланган
мамлакатларда давлат харажатларининг ортиши бюджет тақчиллиги ва
давлат қарзларининг вужудга келишига олиб келди. Ушбу мамлакатлар
учун мунтазам бюджет тақчиллиги хос бўлиб, 2008 йилдан бошлаб
биронта мамлакатда консолидациялашган бюджет профицитга эга
бўлмаган. Хусусан, 2010 йилда ушбу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотга
нисбатан Ирландияда 32,4% га, АҚШда 11,2% га, Грецияда 10,5% га,
Испанияда, 9,2% га, Португапияда 9,1% га, Фракцияда 7,0% га. Евро
худудида 6,0% га тенг бўлди12.
Ривожланган
мамлакатларда давлат
бюджети
тақчшши гин ин г
сабаблари XX асрда давлат харажатларининг кескин ошиб кетиши билан
боғлиқ. Йирик мамлакатларда ушбу харажатларни давлат қимматбаҳо
қоғозларини
чиқариш
ҳисобидан
қоплаш
имкони
мавжуд.
Бу
мамлакатларда ялпи ички маҳсулот, кўпроқ ички бозор ва ички талаб учун
мўлжалланган. Ўрта ва кичик мамлакатларда бундай имконият мавжуд
бўлмагани сабабли улар давлат бюджетный мувозанатлашга эътибор
беришга мажбур бўлишади.
Бюджет тақчиллиги давлат қарзининг ўсишига олиб келади. Европа
мамлакатларининг аксариятида давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга
нисбатан 50% дан ошади. 2010 йилда эса ушбу кўрсаткич Греция (130,2%),
10 WTO. International Trade Statistics 2011. P. 96, 111, 118.
" Ўшаманба.Р. 96, III, 118.
12 Соколов B.B. Зона евро: современный этап. //Деньга и кредит, №8,2011. С. 49.
87
Италия (118,4%), Исландия (115,6%), Бельгияда (100,2%) 100% лик
кўрсаткичдан ошиб кетди. Жаҳоннинг муҳим иктисодий марказлари АҚШ
ва Ялонияда давлат қарзи 2010 йилда мос равишда 92,7 ва 225,9% га тенг
бўлди13. Давлат қарзи Молия вазирлиги томонидан бюджет тақчиллигини
қоплаш мақсадида чиқариладиган қимматбаҳо қоғозлардан иборат бўлади.
Бюджет тақчиллиги инфляцияни келтириб чиқиш сабабларидан бири
хисобланади. Ушбу ҳолат уруш даврларигагина хос бўлган бўлса, ҳозирда
замонавий иқтисодиётнинг асосий хусусиятига айланиб қолди. Ғарбий
Европада инфляциянинг ўртача йиллик суръатлари 1820—1900 йилларда
0,1% га, 1990-1998 йилларда 3,6% га тенг бўлган. XX асрнинг 70-80-
йилларидан
бошлаб
ривожланган
мамлакатларда
инфляция
суръатларининг пасайиши кузатилмокда. Шунга қарамасдан инфляция
суръатлари ушбу мамлакатларда юкорилигича қолмокда: 1988-1997
йилларда ўртача 3,4%, 1998-2007 йилларда 2,0%, 2008-2010 йилларда
1,7%. Ривожланган мамлакатларда инфляция даражаси 2010 йилда 0,7%
дан (Япония) 5,4% гача (Исландия) ўзгариб турди.
Ижтимоий соҳа. XX асрда аксарият ривожланган мамлакатларда
ахолининг даромадлар бўйича табақпашувидаги фарқнинг қискариши
кузатилди. Аҳоли даромадларининг ўсипга билан бир вақтда бой ва
камбағал қатламлар даромадларидаги фарқлар қисқарди. Мисол учун
Жини коэффициента Буюк Британияда солиқлар тўлагунга қадар 1938
йилда 0,43 га, урушдан кейинги даврда эса 0,3-0,36 оралиғида, АҚШда
1929 йилда 0,51 га тенг бўлгани ҳолда урушдан кейинги даврда 0,38-0,44
оралиғида ўзгариб турди.
Ривожланган мамлакатларда аҳоли даромадларининг кескин ошшпи
натижасида ўрта синфнинг шаклланиши ижтимоий табақалашувнинг
қисқариш сабабларидан бири ҳисобланади. XIX асрда олиб борилган либерал
иқгисодий сиёсатнинг ижшмоий соҳага нисбатан эътиборсизлиги
XIX
асрнинг охири
X X
асрнинг бошларида ижтимоий қарама-қаршиликларга
олиб келди. Натижада ривожланган мамлакатларда XX асрда давлатнинг
ижтимоий сиёсати ўзгарди, давлат бюджетининг катта қисми ижтимоий
соҳага ажратила бопшанди, сиёсий ҳаётнинг демократлашуви аҳоли ўртасида
ижтимоий тўсиқларнинг қисқаришига олиб келди.
Ривожланган мамлакатларда турли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
моделлари доирасида иш вақги давомийлиги ва ишсизлик даражаси
ўртасида фарқ кузатилади. Аҳоли турмуш даражасининг юқорилигига
қарамасдан АҚШ ва Япония ривожланган мамлакатлар ўртасида бир
ишчига ҳисобланган расмий иш соатлари (1800 соат атрофида) бўйича
етакчилик қилишади. Бу кўрсаткич 2003 йилда Буюк Британияда — 1700,
Италияда — 1600, Германия ва Францияда — 1500, Нидерландца ва
Норвегияда- 1400 соат атрофида бўлган.
13 Оверченко М. Три угрозы мировой экономики. /Ведомости, 14.03.2011.
88
Ишсизлик даражаси ҳам ижтимоий-иқгисодий ривожланиш модел
лари доирасвда фарқ қилади.
Ғарбий Европада ишсизлик даражаси 1913 йилда 1,5% ни, 1950-1973
йилларда ўртача 2,9%, 1973-1998 йилларда 7,1%, 1998-2007 йилларда
8,5% ни ташкил этгани ҳолда жаҳон молиявий-иқгисодий инқирози
таъсирида 2010 йилда 10,1% га тенг бўлди. Ғарбий Европада ишсизлик
даражаси иктисодий ўсишнинг паст суръатлари сабабли тарихий ўсиб
бориш тенденциясига эга. Жумладан, ЕИга аъзо мамлакатлар ўртасида энг
юқори ишсизлик даражаси 2011 йилнинг охирига келиб Испания (22,6%),
Греция (17,6%), Латвия (16,1%), Литва (15,5%), Ирландия (14,2%),
Словакия (13,5%), Эстонияда (12,8) кузатилди14.
АҚТНда ишсизлик даражаси 1913 йилда 4,3% ни, 1950-1973 йилларда
ўртача 4,6% ни, 1973-1998 йилларда 6,6% ни, 1999-2007 йилларда 4,9% ни
ташкил этган бўлса, молиявий-иқгисодий инқироз туфайли 2010 йилда
9,6% га қадар ошди. Умуман, АКТ И да ишсизлик даражаси Ғарбий
Европага нисбатан инқироз таъсирини ҳисобга олмаганда юқори
иқгисодий ўсиш суръатлари туфайли камроқ ўзгаришга эга,
Японияда ишсизлик даражаси 1950-1973 йилларда ўртача 1,6% ни,
1973-1998 йилларда 2,5% ни, 1998-2007 йилларда 4,6% ни ташкил этган,
Жаҳон молиявий-иқгисодий инқирознинг мамлакат иқгисодиёгига салбий
таъсири оқибатида ишсизлик даражаси ортиб. 2010 йилда 5,1% га
тенглашди.
Таҳлиллар ишсизлик даражаси ва иқгисодий ўсиш суръатлари
ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмокда. Шунга
қарамасдан Япониянинг иқгисодий ривожланиш модели 1998-2007, 2008-
2010 йилларда иқгисодий ўсиш суръатларининг пастлигига қарамасдан
ишсизлик даражасининг пастлигини намойиш этмокда. Бунинг сабаби
япон моделига хос бўлган коммунализм билан боғлиқ бўлиб, япон
фирмалари ўз ишчиларини камдан-кам ҳолларда ишдан бўшатишади.
Ривожланган мамлакатларда, хусусан, Гарбий Европа мамлакатларида
ижтимоий йўналгирилганликнинг кучайиши демографик жараёнлар билан
боғлиқ. Гап умумий аҳоли сонида кекса ёшдагилар (65 ёшдан ошган)
улушининг ошиши билан изоҳланадиган демографик вазият -
Do'stlaringiz bilan baham: |