В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

у ч у н ,
2010 йилда давлат харажатларининг ЯИМдаги 
улуши Австрия (52,3%), Бельгия (53,0%), Дания (55,8%), Ирландия 
(53,0%), Италия (51,2%), Франция (56,3%), Швецияда (53,7%) 50,0% дан 
юқори бўлгани ҳолда, бу кўрсаткич АҚШда 41,4% га, Японияда эса 39,7% 
га тенг бўлди (5.5.1-жадвал).
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ривожланган мамлакатлар 
иқтисодиётида давлат аҳамиятини янада оширди.
Умуман, 
ривожланган 
бозор иқгисодиётига эга мамлакатлар 
жаҳоннинг уч иктисодий ва сиёсий марказини (“триада”) ташкил этишади. 
Ушбу учлик ичида иқтисодий кучлар нисбати ўзгариб туради, иқтисодий
96


алоқалар интеграцион бирлашмалар - ЕИ ва НАФТА ичида жадал 
суръатларда ривожланмокда.
5 .5 .1 -ж а д в а п
Давлат харажатлари ЯИМга нисбатан %даи
М амлакат
2009
2010
М амлакат
2009
2010
Австрия
52,3
52,3
Нидерландия
50,0
50,1
Бельгия
54,0
53,0
Норвегия
46,1
45,5
Бую к Британия
47,2
46,6
Португалия
48,0
47,7
Германия
47,6
46,5
Россия
40,5
39,3
Дания
58,4
55,8
Словакия
40,8
38,9
Исроил
42,4
42,0
Словения
46,8
47,7
Ирландия
49,0
53,0
АҚШ
43,3
41,4
Исландия
52,1
48,2
Финляндия
49,4
50,2
Испания
45,8
45,6
Франция
56,0
56,3
Италия
51,9
51,2
Ш вейцария
36,7
36,4
К анада
43,8
42,7
Ш веция
52,7
53,7
Кипр
46,4
47,4
Чехия
46,1
45,9
Люксембург
42,5
42,0
Япония
39,7
39,7
Ривожланган мамлакатларнинг тармоқ таркибида охирги ўн йилликларда 
постиндусгриал ўзгаришлар юз берди. Бирламчи тармоқларнинг улуши ялпи 
ички маҳсулотга нисбатан 2% гача, иккиламчи тармокларнинг улуши 26% 
гача кисқарди, учламчи тармокдар улуши эса 73% га кадар ортди.
Ривожланган мамлакатлар учун мунтазам бюджет тақчиллиги хосдир. 
Ривожланган мамлакатларда давлат бюджета тақчиллигининг сабаблари 
XX асрда давлат харажатларининг кескин ошиб кетиши билан боглиқ. 
Бюджет тақчиллиги инфляцияни келтириб чиқариш сабабларидан бири 
ҳисобланади. Ушбу ҳолат уруш даврларигагина хос бўлган бўлса, ҳозирда 
замонавий иктисодиётнинг асосий хусусиятига айланиб қолди.
Ривожланган мамлакатлар жаҳон савдоси ва капиталлар ҳаракатида 
етакчилик қилишса-да, охирги ўн йилликда уларнинг улуши қисқариш 
тенденциясига эга. Жумладан, “Катга еттилик” мамлакатларининг жаҳон 
товар экспортидаги улуши 1953-2010 йилларда 46,4% дан 34,1% гача 
қисқарди.
XX 
асрда аксарият ривожланган мамлакатларда аҳолининг даро­
мадлар бўйича табақалашувидаги фарқнинг қисқариши кузатилди.
Асосий тушунчалар
“Кагга еттилик” мамлакатлари - жаҳон хўжалиги тизимининг 
ривожланиш йўналишларини ва барча давлатларда ижтимоий-икхисодий
п  Куликов А.Г., Куликова Е.Г. Россия и Китай: пути модернизации //Деньги и кредит, №5,2011, С. 34.
97


тараққиёт тенденцияларини белгилаб берувчи мамлакатлар гуруҳи (АҚШ, 
Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Канада ва Италия).
Либерал (америкача) модель - хусусий мулкчилик, ишлаб чиқариш, 
савдо, инвестиция, ишчи кучидан фойдаланиш соҳаларида бозор-рақобат 
механизмининг устуворлиги ва ижтимоий табақаланишнинг юқори 
даражаси хос бўпган модель.
Швед модели — ижтимоий консенсусга эришиш мақсадида 
даромадларни кенг кўламда қайта тақсимлаш асосида ижтимоий 
кафолатларни таъминлаш устуворлик қилувчи модель.
Япон модели - хусусий капитални жамгариш имкониятлари 
давлатнинг иктисодий ривожланишини дастурлаш, таркибий, инвестиция, 
ташқи иктисодий ва ижтимоий сиёсат соҳаларидаги фаол роли билан 
уйгунлашиб кетувчи тартибга солинувчи корпоратив капитализм модель.
Янги иқтисодиёт - инсон капиталининг моддий-ашёвий ресурслар — 
ер ва капиталга нисбатан катта улушга эга бўлганлиги билан 
тавсифланади ган соҳалар мажмуи.
Янги иқтисодиёт — маҳсулотни яратиш жараёнида ахборотлар ва 
билимларнинг 
етакчи 
ўрин 
тутишини 
эътиборга 
олган 
ҳолда 
“ахборотлашган иқтисодиёт”, “билимлар иқтисодиёти” ёки “интенсив 
иктисодиёт”, деб ҳам аталади.
Индикатив режалаштириш - иқтисодиётни узоқ муддатли тартибга 
солиш тури бўлиб, иктисодий дастурлаш ва башоратлашга асосланади.
Назорат саволлари
1. Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларга хос бўлган асосий 
белгиларни санаб ўтинг.
2. Саноат жихдтдан таракқий этган мамлакатларнинг асосий 
иқтисодий ривожланиш кўрсаггкичларига қайси кўрсаткичлар киради?
3. Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларнинг қандай 
ривожланиш моделлари мавжуд?
4. Саноат жиҳатдан 
тарақкий этган мамлакатларнинг 
жаҳон 
иқтисодиётидаги ўрни қандай?
5. Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар учун қандай 
ижгимоий-иқгисодий ривожланиш тенденциялари хос?
6. Ривожланган мамлакатлар иқгисодиёти қандай таркибга эга?
7. «Катта еттилик»нинг ривожланган мамлакатлар гуруҳидаги ўрни 
қандай?
8. «Янги иктисодиёт» нима ва унинг қандай омилларини биласиз?
9. Қайси мамлакатлар ИТТКИ харажатлари бўйича етакчи ҳисоб- 
ланади?
10. Ривожланган мамлакатларда давлатнинг роли қандай?
98


6 - Б О Б . А Қ Ш И Қ Т И С О Д И Ё Т И
6.1. АҚШда бозор иқтисоднётининг ривожланиш 
омиллари ва хусусиятлари
АКД1 иқтисодий салоқияти ва ривожланиш даражаси бўйича дунёнинг 
энг йирик мамлакаги ҳисобланади. АҚШ иқгасодиётининг ҳолати ва 
ривожланиш 
динамикаси 
иктисодий 
ривожланишнинг умумжаҳон 
тендендияларини белгилаб беради.
Мамлакат худуди 9,7 млн. кв. км.ни, аҳолисининг сони 310 млн. 
кишини (2010 й.) ташкил этади. АКТ Ида 100 дан ортиқ миллат вакиллари 
истиқомат қилади ва шундан келиб чиқишига кўра европаликлар 80% ни, 
қора танли америкаликлар 12% ни, испан тилида сўзлашувчи амери- 
каликлар 5% ни, келиб чиқиши бўйича осиёликлар 2% дан кўпроқни, 1% га 
яқини эса ҳиндулардир.
АҚШ ЯИМ ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни (2010 йилда 14,5 
трлн. долл.), аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ ҳажми бўйича 5 
ўринни (2010 йилда 46 774 долл.) эгаллайди. АҚШ ҳиссасига жаҳон 2010 
йилда ЯИМнинг 23% и, жаҳон валюта захираларининг 61,4% и, СДР 
валюта саватида долларнинг улуши 41,9% ни 
т а ш к и л
этди1.
АҚШ федератив республика ҳисобланиб, маъмурий жиҳатдан 50 та 
штат ва федерал Колумбия округига бўлинади. Ҳозирда АҚШ куйидаги 
тўртга иқгисодий ҳудудга ажратилади: Шимоли-Шарқ, Ўрта Ғарб, Жануб 
ва Ғарб.
Шимоли-Шарқий иқтисодий худуд ҳудуди жиҳатдан катга бўлмаса- 
да, унда мамлакатнинг расмий пойтахти — Вашингтон ва “иқгасодий 
пойтахт” - Нью-Йорк жойлашган. Нью-Йорк мамлакат ялпи ички 
маҳсулотининг 10% ини беради.
Урта Ғарб Чикаго — Детройт, Кливленд каби мамлакат ҳудудининг 
20% ини эгаллайдиган саноат марказларини ўз ичига олади.
АҚШнинг Жануби мамлакатда нефть, газ, кўмир, фосфоритларни 
қазиб чиқариш бўйича биринчи ўринда туради. Бу худуд ҳиссасига 
матолар ва тамаки мах.сулотларини ишлаб чиқаришнинг 9/10 қисми тўғри 
келади.
Ғарб АҚШнинг энг тараққий этган худуди ҳисобланиб, Калифорния, 
Вашингтон штатлари, Лос-Анжелес шақри киносаноат, ҳарбий саноат 
мажмуаси, авиация, космос ва электрон саноатининг ривожланганлиги 
билан ажралиб туради.
АҚТНда қўлланиладиган макроиқгисодий ривожланиши модели 
иқтисодиётни ўз-ўзини бошқаришнинг бозор механизми асосида қурилган, 
давлат мулкчилигининг кичик улуши ва 
ишлаб чиқариш жараёнида
1 Красавина Л.Н. Тенденции развития международных валютных отношений в условиях глобализации 
мировой экономики. //Деньги и кредит, №11,2011. С. 15.
99


давлатнинг сезиларли бўлмаган тўғридан-тўғри тартибга солиши билан 
тавсифланади.
АҚШ иқтисодиёти куйидаги афзаллик ва омиллар асосида ривож­
ланган:
- йирик ишлаб чиқариш салоҳиятининг мавжудлиги;
- бой табиий хомашё захиралари, юқори демографии салохдягг, илмий 
техник ва технологик устунликка эгалиги;
- мамлакатнинг кулай геополитик жойлашуви ва қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш учу н кулай имкониятларнинг мавжудлиги;
- мамлакат худудида 150 йилдан ортиқ 
в
акт мобайнида урушлар 
бўлмаганлиги;
- ички бозор миқёси ва ҳажмининг катталиги;
- постиндустриал иқгисодий таркибга эга янги ишлаб чиқариш 
соҳаларининг ривожланганлиги;
- ривожланган хизматлар соҳаси ва бозор инфратузйлмасининг 
мавжудлиги;
- давлат томонидан иқгисодий фаолият эркинлигининг эркин 
рақобатни ҳимоялаш, тадбиркорликни рагбатлантириш, монополияга 
карши чора-тадбирлар ёрдамида қўллаб-кувватланиши.
XXI 
аср бошида АҚШ иқгасодиёги ривожланиш жиҳатдан янги 
технологик босқичга ўтди. Бу босқич микропроцессорлар, микроэлектро­
ника, биоинженерия соҳасида янги авлод техника ҳамда технологияларини 
жорий этиш орқали табақалашган ва майда серияли ишлаб чиқаришни 
шакллантиршп босқичи х^собланади.
Замонавий АКД1 иқгисодиёти иктисодиётнинг фан сигимкорлиги 
даражасининг ортиши, “билимлар иқгисодиётининг” шаклланиши билан 
ажралиб туради. 2010 йилда АКД1 ИТТКИни ривожлантириш харажатлари 
учун 395,8 млрд. доллар сарфлади. Ушбу кўрсаткич мамлакат ялпи ички 
маҳсулотига нисбатан 2,8% ни, жаҳон ИТТКИ харажатларининг 34,4% ини 
ташкил этди2.
АҚ1П иқгасодиётига хос хусусиятлардан бири мамлакатда кенг 
камровли ахборот инфратузилмасининг шаклланганлигидир. 
АҚШ 
ҳиссасига жаҳонда ишлаб чиқарилаётган компьютерларнинг 40% и тўғри 
келади, иқгисодиётда Интернет оркали амалга оширилаётган савдо 
битимларининг ўзи 2000 йилларда 1,3 трлн. доллардан ошиб кетди.
АҚ1П иқгисодиётининг ривожланишидаги кейинги муҳим хусусият 
дунёнинг бошқа мамлакатларида такрорланмайдиган хизматлар соҳаси 
улушининг юқорилигидир. Иқгисодиётда банд бўлганлар ва мамлакат 
ЯИМнинг 80% и хизмат соҳаси ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга 
кайта ишлаш саноати ҳам жаҳон иқгисодиётида энг йирик тармоқлигича
2 R&D Magazin. 2011 Global R&D Funding Forecast. P. 5.
100


қолмокда ва таркибий жиҳатдан фан сиғимкорлиги юқори тармоққа 
айланмоқда.
Замонавий АҚШ иқтисодиётини тавсифловчи жиддий ўзгаришлар 
мулкчилик муносабатларида ўз аксини топмокда. Жумладан, агар 1970 
йилда даромадларининг 70% и корпоратив секторда яратилган бўлса, бу 
кўрсаткич XXI аср бошларида 90% ни ташкил этди. Иктисодиётда турли 
мулк шаклига эга компаниялар - инвесторлар (акционер капиталининг 
80% дан ортиги), ишчи-ходимлар (8%), истеъмолчилар ва нотижорат 
ташкилотлар (акционер капиталининг 12% и) кенг ривожланди ва ўз 
ўрнига эга бўлди.
АҚШ товарлар бозорининг амал қилиш ва иктисодий ривожланиш 
циклларида 
хам 
жиддий 
ўзгаришлар 
содир 
бўлди. 
Ахборот 
технологияларининг ривожланиши материал захираларни бошқариш 
тизимини такомиллаштириб, уларнинг ортиқча тўпланиб қолишининг 
олдини олиш ва шу орқали ишлаб чиқаршп капитал ини жамғарихпнинг 
моддий асосини қисқартириш нмконини берди. Натижада охирги ўн 
йилликларда ишлаб чиқариш цикли билан боғлиқ иқгисодий пасайишлар 
қисқара борди, кўтарилиш босқичлари эса барқарор ва узоқ муддатли 
бўлиб борди. Жумладан, охирги 8 та пасайишга нисабатан 1900-1953 
йилларда содир бўлган 14 та пасайишларда ЯИМдаги йўқотишлар уч 
баравар юқори бўлган. Иктисодий кўтарилишларнинг ўртача муддати 
1990-1953 йилларда 2,5 йилни ташкил этган бўлса, XX аср иккинчи 
ярмида 5 йилга тенг бўлди. Шу билан бир вақтда ишлаб чиқаришнинг 
пасайиш босқичи 17 ойдан 11 ойгача қисқарди. Аммо жаҳон молиявий- 
иқгисодий инқирози ушбу тенденцияларга жиддий ўзгаришлар киритди.
АҚШ иктисодий ривожланишидаги мухим омиллардан бири - давлат 
томонидан тартибга солиш ҳисобланади. XX асрнинг 80-йилларига қадар 
иқгисодиётда давлатнинг роли ЯИМдаги улуши, федерал бюджет орқали 
қайта тацсимлаш, штатлар ва маҳаллий бюджетларда (70-йиллар охирида 
34%) мунтазам ортиб борди. 80-йиллардан бошлаб давлат томонидан 
тартибга солиш Кейнс тамойилларидан чекина бошлади. XXI аср бошида 
мамлакат ЯИМда федерал бюджет улуши даромадлар бўйича 18-19% дан, 
ЯИМни яратишда давлат улуши 12% дан ошмайди.
АҚШ 
иқгасодиётида 
юқорида қайд 
этиб 
ўтилган 
ижобий 
тенденциялар бир қаторда жиддий муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, 
АҚШ иқтисодиёти циклик тебранишларга мойил. 2008 йилда бошланган 
молиявий-иқтисодий инқироз ҳозирга қадар мамлакат иқтисодиётида 
стагнация ҳолатида ушлаб турибди.
Давлат бюджета, савдо ва тўлов баланси тақчшшиги мамлакат 
иқгисодиёти учун жиддий муаммо ҳисобланади. АҚШ давлат қарзи 
мунтазам ўсиб боршп тенденциясига эга ва 2010 йилда ЯИМга нисабатан 
94,4% ни ташкил этди. ХВФ мутахассисларининг прогнозларига кўра 2016 
йилгача ушбу кўрсаткич 115,4% гача ўсиши мумкин (6.1.1 -жадвал).
101



Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish