В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

30.1.1-расм. Тўлов баланси
566


Тўлов баланси тушунчаси илк маротаба 1767 йили меркантилизм мактаби 
вакштларидан бири Дж. Стюарт томонидан қўлланилган. Тўлов баланси 
биринчи марта J 923 йили АҚШ Савдо вазирлиги томонидан нашр этилган. 
Ушбу балансда барча операциялар 34 гуруҳга бўлинган бўлиб, улар жорий ва 
капитал операциялар, олтин ва кумуш билан боғлиқ операцияларни қамраб 
олган.
Тўлов баланси ХВФнинг тўлов балансини тузиш бўйича 1993 йилда 
ишлаб чиқилган Услубий йўриқномасининг 5-нашри талабларига мувофиқ 
статистик ҳисобот шаклида тузилади. 2000 йилда ХВФ бу йўриқномага 
қўшимча равишда “Молиявий ҳосилалар” ни нашр этди.
Ушбу йўриқномага мувофиқ тўлов балансида мамлакатнинг фақат тўлов 
ва тушумларигина эмас, балки мамлакатдан четга чиқарилган ва мамлакатга 
хориждан олиб кирилган товарлар, хизматлар, капитал акс этгирилади. Агар 
мамлакатга олиб кирилган товар учун тўловлар тўлов баланси тузилган вақгда 
(ой, квартал, йил) амалга оширилмаса, етказиб берилган товар қиймати 
мамлакатнинг пулли мажбурияти ҳисобланади. Бу тўловлар бошқа вақгда 
амажа оширилади. Шу тариқа тўлов балансида нафақат ҳақиқатда амалга 
оширилган тўловлар ва тушумлар, балки келажакда амалга оширилиши лозим 
бўлган халқаро мажбуриятлар ва талаблар хам акс этади.
Статистик тўлов балансидан (муайян вақг оралиш учун тузилган) 
ташкари муайян сана учун тузилган тўлов баланси хдм муҳим аҳамиятга эта. 
Ушбу тўлов баланси мамлакатнинг муайян санада тўланиши лозим бўлган 
пулли мажбуриятлари ва талаблари ўртасвдаги нисбаши акс этпфади. У 
хорижий валютага бўлган ҳақиқий талаб ва таклифни белгилайди хамда 
валюта курсшинг шаклланишида асосий омил хисобланади. Муайян санага 
тузилган тўлов баланси бозор иқгисодиёти шароитида тузилиши мумкин эмас.
ХВФ тўлов балансини тахдилий ва статистик варвднтларда нашр этади. 
Улар бир-биридан модцэларининг жойлашуви бўйича фарқ қилади. Стандарт 
тўлов баланси тахдилий вариангга қараганда тўликроқдир.
Тахдилий вариантдаги тўлов баланси қуйидаги таркибга эга.
A. Жорий счёт — жорий операциялар баланси. Бу счёт савдо балансини ўз 
ичига олиб, унда ФОБ нархларцда ҳисобланган экспорт/импорт ҳажми, ташқи 
савдо билан боғлиқ хизматлар баланси, туризм бўйича тўловлар, шахсларнинг 
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган пул ўтказмалари ҳамда 
инвестициялари бўйича даромадларини акс этгиради.
B. Капитал счет — напитал билан боғлиқ операциялар счёти. Бу счётда 
капитал трансфертлар - асосий фондлар ёки асосий фондларни сотиб олиш ва 
капитал қурилиш учун мўлжалланган маблаглар ҳаракати акс этгирилади.
C. Молия счёти — молия дастаклари билан операциялар счёти. Унда 
тўгридан-тўғри, портфель инвестициялар, молиявий деривативлар, бошқа 
турдаги (накд хорижий валюта, жорий счеглардаги қолдиқлар ва депозиглар, 
ссуда ва займлар, муддати ўтиб кетган қарздорлик ва б.) инвесгициялар акс 
этгирилади.
567


D. Соф хатоликлар ва йўқоташлар. Ушбу моддага бошкд операциялар ва 
битимлар бўлими бўйича бир томонлама акс эттирилган эквивалентлар 
киритилади.
E. Резерв активлар. Бу бўлимда 
захираларнинг ўзгариши, ХВФ 
кредитлари ва қарзларидан фойдаланиш ҳамда фавқулодда молиялаштириш 
(ташқи қарзни реструктуризациялаш) тўғрисидаги маълумотлар акс 
этгирилади.
Тўлов балансининг йириклаштирилган схемасини куйидаги 30.1.1- 
жадвалда кўриш мумкин.
30.1.1-жадвал 
Тўлов балансининг йнрнклаштнрилган схемаси1
С чет ном и
К редит (хориж ий 
валю та туш ум и)
Д е б ет (хорижий 
валюггани сарфлаш )
Сальдо
С авдо б ал ан са
Товарлар экспортидан 
келадиган туш ум лар
Товарлар им порта 
у ч у н хараж атлар
Туш ум лар минус 
харажатлар
Х изматлар
баланси
Х изм атлар 
экспортидан келадиган 
туш ум лар
Х изм атлар им порта 
учун хараж атлар
Туш ум лар минус 
харажатлар
Ў тказмалар
баланси
Х ориж дан олинган 
ўтказмалар
Х ориж га тўланган 
ўтказмалар
Х ориж дан олинган 
ва хориж га тўланган 
ўгказмалар 
ўртасидаги ф арқ
Ж орий
операциялар
(1+2+3)
Ж ори й операциялар 
счёти бўйича ж ам и
туш ум лар
Ж ор и й операциялар 
счёти бўйича ж ам и 
тулоачар
Ж орий операциялар 
счёти бўйича ж ам и
туш ум лар в а
туловлар ўртасидаги 
фарқ
Капитал в а
молиявий 
дастаклар билан 
операциялар
К апитал им порта
Капитал экспорти
К апитал эксп орта в а
им порта ўргасидаги 
фарқ
М арказий 
банкииыг валю та 
захиралари
М ам лакат валю та 
захираларининг 
кулайиш и
В алю та
захираларлнш п:
ўзгарш пи
Тўлов баланси икки ёқпама ёзув усули бўйича тузилади. Икки ёкдама 
ёзувда резидент ва норезидентлар ўртасидаги ҳар бир битим дебет (харажат) 
ва кредит (тушум) бўйича икки ёқлама акс этгирилади:
К редит
Д ебет
Сальдо (кредит-дебет)
1 модца
N м одда
' Баранов А.О Платежный балапс Россигп or кризиса до кршиса. //ЭКО,№11,2011. С. 109.
568


Ҳар бир модда бўйича тўловлар ва тушумлар (ёки активлар ва пассивлар) 
кўрсатилади. Беғараз асосда такдим этилаёттан товарлар, хизматлар ёки 
молиявий активлар ни икки марта акс эттириш учун алоҳвда “трансфертлар” 
моддаси жорий этилган.
Тўлов балансини тузишда икки ёқлама ёзиш ҳар доим хам амалга 
ошавермайди. Баъзи ҳолларда бигимларнинг молиялаштириш манбаи 
номаълум бўлса, баъзида операцияни руйхатдан ўтказиш имкони йўқлиги 
сабаб қайга ёзишнинг иложи бўлмайди. Барча кредит ва дебетли ёзувларнинг 
тенглитини таъминлаш мақсадида “Хатоликлар ва йўқотишлар” моддаси 
жорий этилган бўлиб, унда бир томонлама акс эттирилган битимлар тескари 
белги билан акс этгирилади. “Хатоликлар ва йўқстишлар” моддаси халқаро 
киска муддатли капиталлар ҳаракати, аввало хусусий шахслар ўртасвдаги 
амалда рўхатга олиш қийин бўлган операцияларни акс эттиради.
Мамлакат тўлов баланси, агар хориждан келадиган тушумлар унинг 
тўловларидан кўп бўлса - актив (ижобий), агар хорижга тўланаёгган тўловлар 
унинг тушумларидан кўп бўлса — пассив (салбий) бўлади. Назарий жиҳатдан 
жорий операциялар балансининг камомади капиталлар ва кредитлар ҳаракати 
(капитал ва молиявий дастаклар билан боғлиқ операциялар) балансининг 
қолдиғи хнсобидан қопланади. Капиталлар ва кредитлар харакати баланси 
ўзгармаган ҳолда эса мамлакат захирапарида ўзгаришлар рўй беради. Ушбу 
ҳолат хорижий валютага булган талаб юқори бўлганда юз беради. Хорижий 
валютага булган талаб ва таклиф валюта бозорида шаклланади ва Марказий 
банк миллий валюта курсининг бирдан ўзгаришига йўл қўймаслик учун 
хорижий валютани сотиши ёки сотиб олиши мумкин. Бу эса мамлакат валюта 
захираларининг ўзгаришига олиб келади.
Гулов баланси мамлакатнинг халқаро иқгисодий, жумладан, валюта ва 
кредит муносабатлари орқали жақон хўжалигига ингеграциялашу ви 
даражасини билдиради. Шунинг учун тўлов балансида акс эттирилган 
операциялар ҳажми мамлакат халқаро хўжалик апоқаларининг ривожланиш 
даражаси, миллий иктисодиетнинг рақобалбардошлиги, ташқи савдо, валюта 
режими, носавдо муносабатларнинг эркинлашиш даражасини кўрсатади.
Тўлов баланси мамлакат валюта-молия ҳолатини тахдил қилиш ва ташки 
иқгисодий сиёсатни ишлаб чиқиш асоси ҳисобланади. Баъзи ҳолларда ноқулай 
тўлов баланси айрим мамлакатлар ва мамлакатлар гурухдари ўртасида 
келишмовчиликлар келтириб чиқаради. Тўлов балансининг мунтазам 
тақчилликка эга бўлиши аксарият мамлакатларда валюта курсининг пасайиши 
ва олтин-валюта захиралари ҳажмининг қисқаришига олиб келади. Натижада 
мамлакатларнинг хукумаглари ва Марказий банклари тўлов баланси 
тақчиллигини молиялаштириш учун валютада кредитлар жалб этишга ёки 
тўлов баланси камомадини қисқартиришга қаратилган валюта сиёсатини 
амалга оширишга мажбур бўлишади.
Тўлов балансига куйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- иктисодий ва сиёсий ривожланишнинг нотекислиги;
569


- халқаро рақобат;
- циклик тебранишлар;
- давлатнинг хорижий харажатларининг ўсиши;
- ҳарбий харажатларнинг ортиши;
- халкаро молиявий ўзаро боғлиқликнинг кучайиши.
Тўлов 
баланси 
барқарорлигининг 
муҳим 
омили 
экспортнинг, 
пировардида миллий иқгисодиётнинг рақобатбардошлиги хисобланади.
Миллий валютаси захира валюта хисобланган мамлакатларда тўлов 
балансининг мунтазам тақчиллиги жиддий муадшо ҳисобланмавди. Чунки бу 
мамлакатларнинг хўжалик субъектлари ташқи иктисодий фаолиятидаги 
халкаро ҳисоб-китобларнинг катта қисмини миллий валютада амалга 
оширишади.
Мутахассислар 2000 йилларда глобал иқгисодий вазиятнинг инқирозга 
учрашига олиб келган номутаносибликлар қаторига дунёнинг йирик 
худудлари ва мамлакатлари тўлов баланси мувозанатининг бузилишини сабаб 
қилиб кўрсатишади. Инқироздан олдинги ўн йиллик АҚШ тўлов баланси 
жорий операциялар счёти тақчиллигининг ортиши, Шаркий Осиё ва нефть 
экспорт қилувчи мамлакатлар тўлов баланслари жорий операциялар счетида 
ижобий қодциқнинг жадал суръатлар билан ўсиши билан тавсифланади. АҚШ 
тапщи товар савдосидаги камомад 2006 йилга қадар барқарор ўсиш 
тенденциясига эга ва бу ҳолат хомашё, биринчи навбатда, ёқилғи нархининг 
ошиши билан изохданади. Хитой товарлар савдосининг ижобий қолдиғи 2004 
йидцан2010йилгақадар 5,5 мартага ортди (30.1.2-жадвал).

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish