В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


шартномалар сони 6 092 тани ташкил этди11



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

шартномалар сони 6 092 тани ташкил этди11.
Халкаро инвестицион шартномаларнинг амал қилипшда икки 
томонлама инвестицион шартномалар муҳим аҳамият касб этади. Илк 
инвестицияларни рагбатлантириш ва ҳимоя қилиш 
тў гр и си д аги
икки 
томонлама инвестицион шартнома 1959 йилда қабул қилинган бўлса,
1980 йилларда уларнинг сони 385 тага етди, 1990 йилларда эса 5 
бараварга ошди. Бу даврда икки томонлама инвестицион шартномалар 
қатнашчилари ҳисобланган мамлакатлар сони 173 тани ташкил этгани 
ҳолда, асосий шартномалар ривожланаётган ҳамда ўтшп иктисодиёти 
мамлакатлари ўртасида тузилди ва уларнинг сони 63 тадан 833 тагача 
ортди12. Охирги ўн йилликда икки томонлама инвестицион шартномаларни 
тузиш жараёни жадаплашди. Мисол учун, хозирда Европа Иттифоқи ва 
унга аъзо бўлмаган мамлакатлар ўртасида 1300 дан ортик икки томонлама 
инвестицион шартномалар мавжуд3.
ТТХИ соҳасидаги икки томонлама инвестицион шартномаларнинг 
асосий элементлари куйидагилардан иборат14:
10 Андрианов А_Ю ., Ваддайцев С .В ., Воробьев IL B . И нвестиции: учебник. М .: П роспект, 2007. С. 575
11 Доклад 
о
мировых инвестициях, 2011 год: Способы организации международного производства, не
связанные с участием в капитале, и развитие. Обзор. Ю Н К Т А Д . Ньк>-Йорк нЖ енева, 2011. С. 31.
13 Ивасенхо А Г , Н вко н о ва Я И . Иностранные инвестиции. -М : КН О РУС , 2011. С. 184.
13 Доклад о мировых инвестициях, 2011 год: Способы организация международного производства, не 
связанные с участием в капитале, и развитие. Обзор. Ю Н К Т А Д . Н ью -Й орк и Ж енева, 2011. С. 31.
14Андрнанов АЛ О ., Вгщпайцеп С .В ., В о р об ье П_В. И нвестиции: учебник. -М .: Проспект, 2007. С . 563.
473


- томонларнинг инвестиция соҳасидаги ўзаро 
муносабатлари 
принциплари тўғрисидаги декларация;
- ТТХ И аниқлаш нинг ум ум ий қоидалари;
- И кки томонлама ҳам корлик ш акллари;
- Ш артном аларни ам алга ош ириш босқичлари;
- И нвестицияларни хдм оялаш механизмлари.
Жаҳон хўжалигида кўптомонлама шартномалар асосида инвести­
цияларни кафолатлаш қоидалари билан инвестицияларни кафолатлаш 
бўйича кўп томонлама агентлик (МАГИ) шуғулланади ва куйидаги 
масалалар кўриб чиқилади:
- хорижий инвестицияларни сугурталаш. Бунда инвестор ркскларни 
сугурталайди. Одатда, сугурта суммаси инвестиция суммасининг 1% игача 
мивдорини ташкил этади. М иллий сугурта агентликлари ва компаниялари 
ф ақат ўзларининг тўгридан-тўғри инвесторларини суғурталайдилар;
- инвестиция низоларини ҳал этиш. Бун и капитални қабул қилувчи 
ёки четга чиқарувчи мамлакатнинг миллий қонунчилиги ёки халқаро хукуқ 
қоидалари асосида амалга ошириш мумкин;

икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш. Агар корпорация 
бир нечта мамлакатда иш юритаётган бўлса, уш бу мамлакатлар унинг 
фойдасини солиққа тортиш га ҳаракат қилади. Икки томонлама солиққа 
тортишнинг 
олдини 
олиш
ҳақидаги 
келиш увга 
асосан 
хорижий 
корпорациялар капитални қабул қилувчи мамлакатда солиқнинг ўз 
мамлакатида тўланмаган кисмидангина солиқ тўлайди;
- маъмурий ва дипломатик қўллаб-кувватлаш. Одатда, капитал 
чиқарувчи мамлакатлар уз инвесторларини кўллаб-кувватлайдилар. Бу 
мамлакатлар инвестиция киритилаётган мамлакат билан ўз инвесторлари 
учун кулай шарт-шароитлар яратиш ҳақида музокаралар олиб борадилар. 
Жаҳоннинг аксарият мамлакатларида инвестицияларни рагбатлантириш 
бўйича миллий агентликлар ташкил этилган. 1995 йилдан бошлаб инвес­
тицияларни рагбатлантириш бўйича Умумжаҳон ассоциацияси фаолият 
юритади ва унинг таркибида 
100
та аъзо мамлакат мавжуд.
Халқаро капиталлар ҳаракати жараёнининг муҳим хусусиятларидан 
бири мазкур жараёнга давлатнинг фаол аралашувидир. Бунда давлат 
куйидаги функцияларни бажаради:
- тарти бга солиш;
- назорат қилиш;
- рагбатлантириш .
Жаҳон амалиётида халқаро капиталлар ҳаракатини давлат томонидан 
тартибга солишда муайян зидциятлар мавжуд. Жумладан, мамлакатлар, бир 
томондан, халқаро капитал хдракати йўлидаги мавжуд чекловларни бартараф 
этишга ҳаракат қилишса, бошқа томондан, халқаро капитал ҳаракатини 
чеклаш чоралар ини кўришади.
474


Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, мамлакатдан капиталнинг четга 
чиқиб кетиши хорижий капиталнинг кириб келишига Караганда камроқ 
даражада тартибга солинади.
Халқаро капитал ҳаракатини давлат томонидан тартибга солишда 
миллий қонунлар, қарорлар ва маъмурий чекловлар асосий ўрин 
эгаллайди. Шуниси эътиборлики, кўпчилик саноат жиҳатдан ривожланган 
мамлакатларда (масалан, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия) 
хорижий инвестицияларни тартибга солиш бўйича махсус конунлар ёки 
кодекслар кабул қилинмаган. Бироқ бошқа мамлакатларда хорижий 
инвестицияларни жалб килиш, улардан фойдаланишга оид махсус миллий 
қонунлар қабул қилинган ва амал қилмоқда.
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш вазифаларини хал қилишда 
миллий қонунчиликка хорижий инвесторлар учун кулай миллий режимни 
шакллантириш 
ҳақидаги 
низомлар 
киритилади. 
Миллий 
режимда 
норезидентлар учун хўжалик фаолиятини юритиш борасвдаги шарт- 
шароитлар 
резидентлар 
учун 
яратилган 
шарт-шароитлардан 
ёмон 
бўлмаслиги керак. Ушбу қоида мухим аҳамиятга эга. Миллий режим -
хўжалик юритиш фаолиятининг минимал шароитлари бўлиб, ушбу минимум 
хорижий инвесторлар учун ёмонлашиб, пасайиб кетмаслиги керак.
Жаҳон амалиётида хорижий инвестициялар ҳаракатини амалга 
ошириш кўпинча қўшимча иқтисодий, сиёсий ва тижорат рисклари билан 
боғлиқ. Шунинг учун хорижий инвестицияларни жалб қилувчи айрим 
мамлакатларнинг миллий қонунчилигида хорижий инвесторларга нисбатан 
қўшимча имтиёзлар қўлланилади. Турли мамлакатларда қўлланиладиган 
қўшимча имтиёзлар таркибида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
~ қайта инвестициялашга нисбатан имтиёзли солик режимини такдим 
этиш;
— шартнома асосида инвестиция лойиҳаларига жалб қилинадиган 
хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи ва бошқа мукофот тўловларини 
солиққа тортишнинг имтиёзли режимини яратиш;
— хорижий инвесторларнинг экспортга мўлжалланган маҳсулот 
ишлаб чиқаришларини ривожлантириш учун импорт кўринишида олиб 
кираётган 
мол-мулк, 
асбоб-ускуна ва технологияларини 
божхона 
тўловларидан озод қилиш.
Шунингдек, агар хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мамлакат 
қонунчилиги миллий инвесторлар учун салбий томонга ўзгарса, одатда, 
хорижий инвестицияли корхоналар учун бу ўзгаришлар бўйича муддати 
кечиктирилиши кўзда тутилади.
Жаҳонда аксарият хрлларда, хорижий инвесторлар учун имтиёзли режим 
хорижий инвестацияларни жалб қилишга максимал даражада интапаётган 
ривожланаётган ва ўтиш иқгасодиёти мамлакатлари томонидан яратилади. 
Шу билан бирга халқаро инвестиция жараёнининг асосий иштирокчилари си­
фатида инвестиция фаолиятини кенгайтиришга ва барча учун ягона инвести­
475


ция режимини яратишга интилаётган ривожланган мамлакатлар ҳисобланади. 
Бошқача айтганда, жаҳоннинг етакчи ривожланган мамлакатлари умумий, бир 
хил тамойиллар асосида ипшайдиган ягона инвестиция режимини шакллан­
тириш тарафдорларидир.
Давлат томонидан ТТХИни қўллаб-қувватлашнинг асосий шакллари 
таркибидан куйидагиларни ажратиш мумкин:
Давлат кафолатларини бериш. Инвестиция кафолатлари тўғрисидаги 
қоидалар миллий ҳукуматлар томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга 
улар икки томонлама ва бир нечта мамлакатлар иштирок этадиган 
минтакавий кўп томонлама келишувларда ҳам мавжуд бўлади. Икки 
томонлама келишувларда асосан куйидаги қоидалар қайд этилади:
— хорижий инвесторлар учун миллий режим;
— хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш (миллийлапггиришдан, 
капитал, фойда ва дивидендларнинг репатриациясидан);
— низоларни ҳал қилиш тартиби;
— сиёсий рисклар билан боғлиқ зарарлардан суғурталаш.
Ўзининг тартибга солиш режимларига ўзгартишлар киритган 
мамлакатлар сони 1992 йилда 43 тани ташкил этган бўлса, 2010 йилга 
келиб уларнинг сони 50 тадан ошиб кетди. Бошқариш режимларидаги 
ўзгаришлар таркибида ТТХИ учун қулайлик тугдирувчи режимлар улуши 
2000 йилда 98% ни, ТТХИ учун нокулайлик яратувчи режимлар улуши эса 
2% ни ташкил этгани ҳолда ушбу кўрсаткич 2010 йилда мос равишда 68% 
ва 32% ни ташкил этган (26.4.1-диаграмма).
26.4.1-диаграмма

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish