Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
229
таъкидлайди [3,4, 5, 6]. Мазкур тамойил “Компьютер таъминоти” фанидан аудитория
ва аудиториядан ташқари вақтларда талабаларни маълум бир соҳанинг илмий
фактлар, қонуниятлар, асосий назариялар, тушунчалар билан таништиришга, унинг
сўнгги ютуқлари ва ривожланиш истиқболларини амалга оширишни назарда тутади.
2. Тизимли ва изчиллик тамойили. Ушбу тамойил “Компьютер таъминоти”
фанини ўқитишда тизимли ва изчилликни таъминлашни назарда тутади. Яъни
“Компьютер таъминоти” фанида ўқитиладиган мавзулар ва ўқитиладиган ўқув
воситалар тизимли ва изчиллик равишда бўлишни талаб этади.
3. Таълим олишга қизиқтириш тамойили. Ушбу тамойил шахснинг ривожланиш
учун ички эҳтиёжига асосланади [3]. Эҳтиёжларнинг ўзгариши шахсий ўзгаришлар
сифатида қайд этилади[6]. Шу боис, мазкур тамойил “Компьютер таъминоти” фанида
талабаларнинг қизиқишини ўйғотадиган электрон таълим ресрслардан ва мотивация
ўйғотадиган топшириқлардан иборат бўлишини назарда тутади.
4. Тақдимотли ўқитиш тамойили. Мазкур тамойил талимга оид объект, жараён ва
ҳодисаларни намойиш этиш орқали талабаларда когнитив фикрлашни шакллантириш
ҳамда визуал таълим олиш имкониятини яратади[3]. Ушбу тамойил “Компьютер
таъминоти” фанини ўқитиш технологиясининг ташкилий ва услубий асоси бўлган
дидактик ўқитиш воситалардан фойдаланишни талаб этади. Бу борада
У.М.Мирсановнинг фикрига кўра, фанни ўқитишда турли хил ўқув воситаларидан
(статик ва динамик графикалар, анимация, аудио муҳитлар, моделлаштириш
муҳитлари ва бошқалар) фойдаланиш, фанни ўқитиш самарадорлигини сезиларли
даражада оширади [3]. У.Лидвелл, К.Холден, Д.Батлер, С.Уэншейкларнинг фикрига
кўра, тақдимотли ўқитиш тамойилини таълим жараёнига қўллашда илмий
асосланмаган ўқув воситаларидан, яъни мультимедиа эффектларининг кўплиги
тайёрланган материалнинг сифатини яхшилашга эмас, балки уни идрок этиш
сифатининг пасайишига олиб келади. Шунинг учун “Компьютер таъминоти” фани
ўқув жараёнига педагогик, психологик ва психофизиология талаблар асосида
яратилган ва тажриба-синовдан ўтказилган тақдимотли таълим ресурслардан
фойдаланишни назарда тутади [5].
5. Назария ва амалиёт ўртасидаги боғлиқлик тамойили. Бу борада
У.М.Баходировава, П.М.Жалоловаларнинг фикрига кўра, ушбу тамойилфаннинг
назарий ва амалий ўқув машғулотларини ўзаро боғлиқлигини таъминлашни талаб
этади. Бунда “Компьютер таъминоти” фанидан маъруза дарсларида олинган назарий
билимларни амалий ва лаборатория машғулотларида қўллашни талаб этади[5, 9].
6. Таълимнинг демократик моҳиятини ошириш тамойили. Ушбу тамойил
“Компьютер
таъминоти”
фанини
ўқитишда
ахборот-таълим
муҳитидан
фойдаланишни назарда тутади. Бу муҳитда талабаниўзи таълим олишга бўлган
муносабатини тубдан ўзгартиришини, маданий ва маърифий даражасини доимий
равишда ошириш имконинияратади[5].
7. Мустақил таълим олиш тамойили. Ушбу тамойил “Компьютер таъминоти”
фанидан мустақил ўқув фаолиятида таълим олишни назарда тутади. Бунда талабалар
фанга оид маълумотларни мустақил равишда ўзлаштиради. Бу эса бениҳоят Интернет
тармоғига мўлжалланган замонавий ўқитиш тизимиларидан фойдаланишни назарда
тутади [3, 5, 10].
8. Ўзини-ўзи баҳолаш ва назорат қилиш тамойили. Ушбу тамойил “Компьютер
таъминоти” фанида талабалар ўзини-ўзи мустақил равишда баҳолаш ва назорат
қилишни назарда тутади. Буни бениҳоят замонавий ўқитиш тизимларида
жойлаштирилган онлайн стандарт ва ностандарт тестлар, красссвордлардан
Do'stlaringiz bilan baham: |