МУНОСАБАТ МОТИВАЦИЯСИНИ ЎРГАНИШ УСЛУБИ
З.Қораев, Г.Рўзиева - НВХТХҚТМО ҳудудий маркази ўқитувчилари
Аннотация
: мақолада муносат мезони ва унинг илмий адабиётларда ёритилиб
бориши билан боғлиқ мулоҳазаларнинг тадқиқ этилиши, тадқиқотнинг мақсад ва
вазифалари чуқурроқ талқин этиш имкониятини яратиши тўғрисида фикр юритилган.
Аннотация
: данная статья посвящаетсякритериям отношений и его освещение в
научной литературе, а также раскрываются цели и задачи данной тематики.
Ключевые слова:
Факторы, ответственность, инициатива, активный, сознательный.
Abstract:
this article is dedicated to the criteria of the relationship and its coverage in the
scientific literature, as well as the goals and mandates of the subject.
Keywords
: factors responsibility, initiative, active, conscious.
Ўрганилган адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, айнан кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларда ўқув фаоллигига муносабатнинг шаклланиш жараёнини янада чуқурроқ
таҳлил қилиш ва унинг ўзига хос бўлган ижтимоий психологик хусусиятларни аниқ
Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
110
йўналтирилган тадқиқотлар асосида очиб бериш, бугунги кунда таълим–тарбия
муассасалари олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир.
Дарҳақиқат, бугун ҳар жиҳатдан омилкор, масъулиятли, ташаббускор ва жамият
тараққиёти учун онгли – фаол ижтимоий шахсни тарбиялаш, ундаги илмий
салоҳиятни тўғри йўналтира олиш нафақат таълимнинг, балки бутун бир давлатнинг
ҳам келажак тараққиётига дахлдор бўлган муҳим вазифалардан биридир.
Қолаверса, Ўзбекистонда кечаётган бугунги кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар, бетўхтов шаклланаётган бозор муносабатлари, фан, техника ва ишлаб
чиқаришнинг кескин ривожланишига жавоб бера олувчи жамият ва шахс
эҳтиёжларининг ўзаро узвий мутаносиблигини таъминлаш ҳар бир давр ва давлат
учун муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган Шарқ алломаларининг (Арасту,
Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий, Абдулла Авлоний ва бошқалар)
ўнлаб асарларида таъкидланганидек, ўрта асрлардаёқ, айниқса, бизнинг
ҳудудларимизда диний мактаблар, мадрасаларга толиби илмларни танлаб олиш,
уларнинг ақлий тараққиёт даражасини, бирламчи билим ва малакаларини, касб ёки
санъатнинг алоҳида турига мойиллиги ҳамда ички муносабатининг намоён
этилишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган.
Мустақиллик
йилларида
ўқувчиларнинг
ўқув
фаоллигига
тўғри
йўналтирилишини асослаб боришга қаратилган талайгина педагогик–психологик
тадқиқотлар олиб борилди, қўлга киритилган эмпирик маълумотлар қайтадан таҳлил
қилинди. Албатта, олиб борилган бу таҳлиллар кенг маьнодаги ижтимоий шахсни
ривожлантириш жараёнини янада чуқурроқ тақозо этмоқда.
Дарҳақиқат, ўқувчи шахсини онгли равишда ўқув фаолиятига йўллашда
бирламчи омил - бу шахснинг ички имкониятлари, қизиқишлари, иқтидори ҳамда
эҳтиёжлари ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ўқув жараёнини ташкил этишда
субъектнинг (ўқувчининг) ички позициясини (мотивациясини) ва унга таъсир этиб
турувчи ташқи муҳит билан мутаносиблик жиҳатларини тадқиқ қилиш муҳим
аҳамият касб этади. Зеро, ўқувчи ўқув-фаоллигига йўналтириш жараёнининг объекти
бўлса-да, умумий ўзликни англаш, онгли муносабат жараёнининг субъекти
ҳисобланади. Қолаверса, бугунги илмий матбуотдаги маълум назарий ва эмпирик
маълумотлар таҳлили шуни тасдиқлайдики, ўқувчи шахси ўқув фаолияти жараёнида
ҳам объект, ҳам субъект сифатида иштирок этади. Унинг бу иштироки марказида эса
тўлиқ маънода муносабат мотивацияси тизими шаклланишининг ўзига хос ижтимоий
психологик хусусиятлари ётадики, бу хусусиятлар кўламини назарий ва эмпирик
жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда шу асосда тегишли ижтимоий психологик тавсияларни
ишлаб чиқиш масаласига жиддий эътиборни қаратиш тадқиқотимизнинг асосий
мақсадини ташкил этади. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, тадқиқот умумий
муаммосининг қўйилиши ва тадқиқот умумий вазифаларининг белгиланиши
қуйидаги изоҳларга асосланади:
Шахсни ўқув фаоллигига тайёрлаш ва уни ижтимоий жиҳатдан тўғри
йўналтириш жараёни ҳамма давлатларда ва ҳамма замонларда ҳам жамиятнинг,
халқнинг, ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим, долзарб вазифаларидан бири бўлиб
келган.
Бу борада Шарқ алломаларининг ва илғор психология фани вакилларининг жуда
кўплаб илмий фикр-мулоҳазалари юқорида баён этилган. Эътироф этиш керакки,
юқоридаги фикр-мулоҳазаларда муносабат мотивациясининг тарихи, бугуни ва
келажаги ҳақида қатор назарий мулоҳазалар ва мушоҳадалар асосли равишда баён
Do'stlaringiz bilan baham: |