Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Баротов Ш.Р. Кичик ёшдаги ўқувчилар фаолиятини баҳолаш. Т.: «Ўқитувчи», 
1992. - 48 б. 
2. Маслоу А. Мотивация и личность. – М., 1998. 
ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН “УСТОЗ-ШОГИРД” ТИЗИМИДА ИШ 
ОЛИБ БОРИШ МЕТОДЛАРИ 
O.Ж.Ражабов 
-
 Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси
,
О.О.Холматова - Зарафшон шахри 1-сонли АФЧЎИМ 1-тоифали математика 
фани ўқитувчиси
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли 
ҳамда ПҚ-3151-сонли қарорида белгиланган вазифаларни ижро этиш ҳамда 
мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқсодиёт ва 
ижтимоий соха тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, 
бакалавр ва магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги 
эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишлари уйғунлигига 
эришиш, олий таълим муассасалари битирувчилари меҳнатидан фойдаланишни 


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
113 
яхшилаш, шунингдек иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг 
ўртача муддатга мўлжалланган мақсадли дастурларини жорий этиш, тармоқларни 
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш ва диверсификациялаш 
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида: 
Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши 
туфайли олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларни илмий фаолиятга жалб 
этиш, эришган ютуқларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш, турли Давлат 
стипендияларини тайинлаш, ёш кадрларга малакали профессор-ўқитувчиларни 
бириктириш орқали “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириш каби устувор 
вазифалар давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. 
Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва мақсадли тайёрлашнинг асосий 
мақсади –республиканинг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантирувчиин 
теллектуал элитани тайёрлаш ва бу борада юксак истеъдод соҳибларига, билимнинг 
тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини 
намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш учун 
имкониятлар яратишдир. Иқтидорли ёшлар – Ўзбекистон Республикасининг 
ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти ҳамда унинг жаҳон ҳам жамиятида муносиб ўрин 
эгаллашини таъминловчи муҳим омил ва миллат зийнати ҳисобланади. 
Ана шу борада амалга оширилаётган ишларнинг бир дебочаси сифатида “Касб 
таълим” кафедрасида қуйидаги ишлар олиб борилмоқда, хусусан кафедра ҳузурида 
“Ёш педагог” тўгараги ташкил этилган бўлиб, мақсадга интилувчан, қатъийлик ва 
меҳнатсеварлик каби фазилатлари ҳамда ижодий фаолият билан шуғулланиш истаги 
билан ажралиб турувчи, ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, ижтимоий-
сиёсий ишларида фаол қатнашаётган унга 22 нафар иқтидорли талабалар жалб 
этилган. Уларга интеллектуал салоҳиятини ошириш, қобилиятларини ривожлантириш 
ва илм-фан тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича “Устоз-шогирд” тизимида 
илмий тадқиқотишлари билан шуғулланишлари учун етарли шароитлар яратилиб, 
талабаларнинг ҳар бирига илмий даражали ҳамда илмий тадқиқотишлари бўйича 
етарли билимга ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилар илмий раҳбар этиб 
бириктирилган. “Ёш педагог” тўгараги ҳафтада бир кун, тасдиқланган режа асосида 
фаолият олиб боради. 
Иқтидорли талабаларнинг таълимдан ташқари бўш вақтини тўғри ва оқилона 
ташкил этиш мақсадида ушбу тўгаракда кафедранинг профессор-ўқитувчилари 
бугунги кунда республикамизнинг талабаларни илғор педогогик технологияларнинг 
элементлари бўлган интерфаол методлари билан таништириш ва улардан дарс 
жараёнида фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш 
бўйича долзарб бўлган мавзулар асосида назарий ва амалий машғулотлар олиб 
борадилар. 
Машғулотлар давомида талабалар дарс жараёнининг ўқув мақсади, аниқ 
мақсадлари, таълим берувчи, таълим олувчи, таълим мазмуни, таълим методи, таълим 
шакли, таълим воситалари назорат ва баҳолаш каби таълим жараёнининг элементлари 
билан танишадилар ва улардан фойдаланиш бўйича кўникмаларни эгаллайдилар 
талабаларда қизиқишни янада ошириш мақсадида мавзуларга доир қизиқарли, 
видеороликлар намойиш қилинади ҳамда талабалар мустақил равишда iSpring Quizi 
Maker дастуридан фойдаланиб интерфаол тестлар тузадилар ва ўзаро алмашиб, 
билимларини мустаҳкамлайдлар. 
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон талабларига мос юқори 
малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар тармоқлари эҳтиёжидан келиб 



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish