Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

эътиқодлилик
тушунчаси билан боғлиқдир.
Эътиқодлилик - шахснинг ўзига хос сифати бўлиб, унда шахс учун аҳамият касб 
этган қадриятлар тизими ва яхлит фаолиятнинг умумий йўналишини белгиловчи 
мезонлар ўз аксини топган бўлади. Бу сифатда шахснинг ўз хатти-харакатлари ва 
эътиқодига нисбатан субъектив муносабати ўз ифодасини топади. Эътиқодлилик 
асосида англанган эҳтиёжлар, қадриятлар ва ижтимоий нормалар унинг реал 
турмуш-ҳаётига шунчалик қорилиб, сингиб кетадики, шахснинг барча ҳаракатлари 
ва хулқи тўлиғича уларга бўйсунади.
Эътиқодлилик инсоннинг ҳаётий тажрибаси ва жамият билан бўлган 
муносабатларига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам бу сифат инсоннинг дунёқарашини 
ташкил этувчи 
билимлари
билан чамбарчас боғланган. Шу нуқтаи назардан бу 
сифат яна унинг 
иродаси
билан боғланиб, фаолият мотивлари, ижтимоий 
установкалар ҳам унинг табиатидан келиб чиққанлиги учун ҳам эътиқодли 
инсонда мардлик, шижоат, дадиллик, қатъият, иймон бутлиги каби иродавий 
сифатлар бўлади. Шахс ижтимоий фаоллигининг асоси сифатида у жамият 
эҳтиёжлари, унинг ижтимоий-тарихий жараёнлари ҳамда шу жамиятдаги ахлоқ 
нормаларини англашига ёки улардан воз кечишига имкон беради. Яъни, агар ўша 
ижтимоий нормалар ундаги эътиқод мазмунига мос келмаса, рад этади, рад этиш 


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
106 
кучига қараб, шахс эътиқодли ёки эътиқодсиз деб эътироф этилади. Лекин шахс у 
ёки бу нормаларни танқидсиз, тушунмай қабул қилиши ҳам мумкин, унда бу холат 
ундаги эътиқодлиликни сусайтириши ёки буткул йўқотиши ҳам мумкин.
 
Шундай шароит, қай муҳитда бўлмасин, шахснинг турли ижтимоий муноса-
батлар таъсирида, шахслараро ўзаро таъсир муҳитида бўлиши психологияда 
исботланган ҳолатдир. Оила ҳам айнан шундай бир ижтимоий муҳитки, ундаги 
барча ҳаракатлар ҳар бир оила аъзосига таъсир кўрсатади. Бу таъсирлар энг аввало 
таъсирни қабул қилувчининг ижтимоий тасаввурларида, билимлари тизимида, 
қадриятларга муносабатларида, эътиқоди ва ишончида ўз аксини топади. Ҳаёт ва 
унинг қадриятлари, никоҳ ва оила муносабатлари борасидаги илк тасаввурлар 
ҳамда ижтимоий установкалар ҳам айнан ота-онанинг борлиги ва уларнинг 
тарбияловчан таъсири туфайли рўй беради. Шунинг учун ҳам ўсмир болаларда 
оилапарварликка, юртпарварликка ва инсонийлик туйғуларининг пайдо бўлиши ва 
эътиқодга айланиши муаммосини назарий жиҳатдан тўлароқ таҳлил қилиш учун 
илмий адабиётларда, жумладан, ғарб адабиётларида қандай ўрин берилганлигини 
таҳлил қиламиз. 
Шахсда бирон-бир эътиқодни шакллантириш, уни тегишли соҳа ва маълум 
бир ғояга ишонтириш соф ижтимоий-психологик жараён бўлиб, унга охирги 
йилларда йирик мутахассислар, психолог олимлар катта эътибор бермоқда-лар. 
Эътиқоднинг шаклланиш жараёни осон эмас, унинг самарадорлигига таъ-сир 
кўрсатувчи энг бирламчи омил - бу ахборотлардир, деб ёзади америкалик 
ижтимоий психолог Р. Аронсон. 
Кўпгина ғарб олимлари фикрларини умумлаштириб, Аронсон таъкидлайди-
ки, ҳозирги ёшлар «ахборотлар касаллигига» дучор бўлганлар. Уларнинг ёзи-
шича, «ахборот касаллигини, табиий, фақатгина ахборотли дори-дармон билан 
даволаш» мумкин Бу фикр билан улар эътиқод масаласи кўпроқ тарғибот ва 
ташвиқот ишлари билан боғлиқлигини эътироф этишмоқда. Ижтимоий психо-
логия соҳасидаги мутахассисларнинг фикрича, кўплаб давлатларда демокра-тия 
нималигини, унинг имтиёз ва имкониятларини англаганлари сари, тарғибот ва 
ташвиқот ишлари тобора кучайиб бормоқда. 

Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish