Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish 2021-yil 23-aprel 406
авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда, ўзига хос
анъаналарини саклаб қолишга муваффак бўлди»
1
. Бугуги кунда Шарқ халқларининг
қудратли маънавиятидан гувоҳлик берувчи исломий обидалар ҳақида тўхталадиган
бўсак,ислом динининг Ўрта Осиёга кириб келиши билан бирга халқни илм марифатга
ундовчи, араб тилидан сабок берувчи мадрасалар хамда ягона этикодатрофида
бирлаштириб, ҳамжихатликка чорловчи масжидлар барпо этилди. Шу билан бирга бу
илм даргохларида ноёб тафаккур ва каромат сохиблари етишиб чикиб, халкни хайрли
ишлар килишга ундаб, ўз орқасидан эргаштирган. Бундай улуғ авлиёлар пиру- устоз
даражасига етиб кўплаб шогирдларни тарбия этганлар.Улар оламдан ўтгандан сўнг
эса, бу улуғ зотларнинг хотирасига багишлаб, шогирдлари томонидан макбаралар
барпо этилди. Ислом дининиг Марказий Осиёда шаклланган тасаввуф таълимоти
ҳамда бу таълимот билан боғлиқ моддий ва маънавий қадриялар фикримизнинг
далилидир.
Бу жараёнлар Ўрта Осиё халкларининг меъморчилигини тараққий этиши билан
бирга Ислом маданияти уйғунлашиши асосида миллат равнақига қолаверса, жахон
маданияти ривожига олиб келди. «Ислом дини билан бирга араб тилининг кириб
келиши, зиёлилар томонидан ўзлаштириш ва кенг фойдаланиши араб тилидаги бой
маданий бойликлар билан яқиндан танишишга ҳамда ўз маданий ютуқларини кенг
мусулмон оламига олиб чиқишга имкон берди»
2
.
Маълумки ҳар қандай диний тарғибот иморатларда амалга оширилади. Ана
шундай илм маърифат ўчоқлари бўлган дастлабки масжидлар Бухорода VIII аср
бошларида қурилганлиги тарихдан маълум. Кейинчалик бу бинолар тури тараққий
этиб, меҳроб томони алоҳида безатилади ва унинг тўғрисидан ягона кириш қисми
жойлашади. Натижада Бухородаги Мағоки Аттори каби пишиқ ғиштдан қурилиб,
усти гумбаз билан ёпилган XI- XII асрлар масжиди юзага келади. Бундай иморатлар
хонақоҳ типидаги маҳалла ва қишлоқ масжидларининг биринчи намуналари бўлиб,
улар ҳам тараққий этиб боради. Ҳовлили масжидларнинг дастлаб барпо
этилганларидан бири Афросиёб қазилмаларидан маълум. Сомонийлар даврида пахса
ва хом ғиштлардан бунёд этилган бу масжид дастлаб ташқи томонлари квадрат
тарзида бўлган. Бухородаги Калон масжидининг ҳам шу даврда ёғочдан қурилганлиги
ва уни Чингизхон томонидан ёқиб юборилганлиги маълум.
Яна тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўзининг тарихий меморчилик
фазилатларига кўра Марказий Осиё халклари меморчилигининг энг ноёб
дурдоналаридан булган. Кармана якинидаги Хазора кишлоғидаги Деҳгарон
масжидини олиш мумкин. Тасаввуф таълимотининг намоёндаларидан улуғ авлиё
Мавлоно Ориф Деггороний номи билан машҳур бу қадамжо бутун мусулмон
оламининг диққатини тортиб келмоқда.
Дехгарон масжиди хозиргача сақланиб қолган қадимий обидаларининг энг ноёб
намунаси бўлиб, Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келаётган
сайёхлар диққатини тортган бу обида ўзининг қвадимийлиги, мустаҳкамлиги, ўзига
хос архитектураси билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу иморатнинг қадимийлиги ҳақида
тарихчи М. Ахмедов “Ўрта Осиё меъморчилиги тарихи” номли асарида шундай дейди
“X – XI аср масжидларидан яна Термиздаги Чорустун ва Кармана якинидаги Хазора
қишлогидаги Деҳгарон масжидларини қайд этиб ўтиш лозим“
3
.
1934 йилда академик А. Ю. Якубовский раҳбарлик қилган Давлат Эрмитаж
3
И. А. Каримов «Узбекистон буюк келажак сари» 524-бет Т.Узбекистон нашриёти 1998.
4М.М.Хайруллаев Урта Осиёда илк уйгониш даври маданияти. Т. Фан. 1994.
5М. К Ахмедов «УртаОсиёмеъмортарихи» Тошкент 1995й 39 бет