Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

 
 
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШИДА ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
Назарова Ҳилола - Навоий вилоят Хатирчи туман 74 мактаб биология фани 
ўқитувчиси 
 
Аннотация: 
Мазкур мақолада ўқитувчининг касбий маҳоратини оширишда 
педагогик технологияларнинг аҳамияти ёритиб берилган. 
Аннотация: 
В статье подчеркивается важность педагогических технологий в 
повышении квалификации учителей. 
Annotation: 
This article highlights the importance of pedagogical technologies in 
improving the professional skills of teachers. 
Калит сўзлар: 
онтогенез, бластула, бластосел, гаструляция 
Ключевые слова:
онтогенез, бластула, бластозель, гаструляция. 
Keywords:
ontogeny, blastula, blastosel, gastrulation 
Ўзбек педагогикаси ривожига катта ҳисса қушган А.Авлоний ўзининг “Туркий 
гулистон ёхуд ахлоқ “ асарида болаларда фикрлаш қобилиятини ўстириш ва бу 
тарбия билан мунтазам шуғулланиш бениҳоя зарур ва муқаддас бир вазифа. 
Бинобарин, у муаллимларнинг «диққатларига суялган, виждонларига юкланган 
муқаддас бир вазифадир Негаки фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги, муаллимнинг 


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
157 
тарбиясига боғлиқдир» деган эди. Ҳозирги давр ҳар бир касб эгасидан 
тадбиркорлик,билимдонлик ва касбий маҳоратни такомиллаштириб боришни талаб 
этади. Баркамол етук шахсларни тарбиялаб вояга етказишда педагог кадрларга катта 
талаблар қўйилган. Бу талаблар қуйидагилардир: 
-таълим бериш маҳорати; 
-тарбиялай олиш маҳорати; 
-ўқув тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсият фазилатлари; 
-таълим олувчининг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш 
маҳорати; 
-ўқитишни нновацион усулларини билиши ва қўллай олиши; 
-уй вазифаларини мақсади ва керакли ҳажмда берилиши; 
-педагогик назария ва маҳоратга эга бўлиши; 
-билимдон ва педагогик қобилиятли бўлиши; 
-нутқ ва мулоқат маданиятига эга бўлиши; 
-ташкилотчи, ўзи ва ўзгаларга талабчан; 
-юксак ахлоқий хислатларга эга бўлиши; 
-ватанпарвар ва инсонпарвар бўлиши; 
-ўз-ўзини тарбиялай олиши маданиятига эга бўлиши каби талабларга жавоб бериши 
лозим. 
Биология фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишда педагогик 
технологиялардан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Қуйида биз муаммоли 
таълим машғулотларидан амалда фойдаланиш юзасидан 9 синф ўқув режасидаги 
“Эмбрионал ривожланиш даври” мавзусини 5х5х5 методи асосида ташкил этиш учун 
қуйидаги дарс ишланма намунасини тавсия сифатида тайёрладик. Бу дарс қуйидагича 
режалаштирилди
1. Ташкилий қисм. 
2. Гуруҳларга бўлиниш. 
3. Дарслик билан ишлаб,мавзуни ўрганиш. 
4. Гуруҳларда биргаликда саволларга жавоб топиш ва ёзиш. 
5. Гуруҳларни қайта шаклланиши ва ҳамкорликда ишлаши. 
6. Хулоса ва дарс якуни. 
Дарснинг ташкилий қисмидан сўнг, ўқитувчи ўқувчиларни 5 тадан 5 та гуруҳга 
ажратади ва ҳар бир гуруҳ алоҳида стол ва стулларга ўтирадилар. Ҳар гуруҳга 1 
тадан, олдиндан тайёрланган саволлар тарқатилади. Саволларга жавоб топиш ёзиш ва 
мунозара ўтказиш учун вақт белгиланади. 5та гуруҳнинг ҳар бир аьзоси 5 та рақам 
билан номерланади. Гуруҳлар шакллангач, ўқитувчи ўқувчиларни дарсликдан мавзу 
билан танишиб чиқишларини айтиб, бу фаолиятлари учун уларга 6 дақиқа вақт
беришини тайинлайди. Вақт тугагач гуруҳларга қўйидаги саволлар тарқатилади. Бу 
саволларга жавоб топишлари, гуруҳда муҳокама қилиши, ёзиши учун 8 дақиқадан 
вақт белгилайди. 
Мазкур мавзу бўйича саволлар. 
1. Онтогенез тўғрисида тушунча беринг. 
Онтогенезнинг майдаланиш босқичида қандай жараёнлар кечади? 
2. Бластула, бластосел тўғрисида тушунча беринг. 
3. Гаструляция нима? 
4. Ихтисослашиш жараёнини таьрифланг? 
5. Органогенез жараёнини моҳиятини очиб беринг? 
Ўқувчилар гуруҳларда ишлаб, саволларга қуйидагича жавоб топадилар. 



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish