Узбекистон



Download 0,53 Mb.
bet12/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#228685
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Soliq yuki kurs ishi

Умумдавлат соликлари:

1. Хукукий шахслар даромадига


(фойдасига) солик
2. Жисмоний шахслар даромадига
3. Кушилган киймат солиги.
4. Акциз солиги.
5. Ер ости бойликларидан фойдаланиш солиги.
6. Экология солиги
7. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик.

  1. Савдо ташкилотларининг ялпи тушумидан ягона солиги.



Махаллий соликлар ва йигимлар.

1. Мол-мулк солиги.


2. Ер солиги.
3. Кичик бизнес учун ихчамлаштирилган солик.

  1. Инфратузилмани ривожлантириш солиги.

5. Жисмоний шахсларнинг транспорт ёкилгиси учун истеъмол солиги.
6. Чакана савдо учун микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг белгиланган даромадидан ягона солик.
7. Божхона божи.
8. Давлат божи.
9. Кимматли когозларни руйхатдан утказиш йигими.
10. Бошка даромадлар.
11. Жисмоний шахслар четдан товарлар олиб киргандаги ягона божхона тулови
12. Савдо хукук йигими, шу жумладан алохида товарларни турларини сотиш ,лицензия йигими.
13. Ишбилармонлик билан шугулланувчи хукукий хамда жисмоний шахсларни руйхатдан утказиш йигими.
14. Бошка туловлар. (Тадбиркорлардан катъий ставкадаги солик).

Жадвалда куриниб турибдики, хозирги кунда соликлар кодексда 8 та умумдавлат (Республика) соликлари ва 5 та махаллий соликлар курсатилган. Узгартиришлар билан уларнинг сони йигимлари хам кушиб курсатилган. Солик ва йиримлар бир-бири билан боглик булиб, окибат натижасида улар хукукий ва жисмоний шахсларнинг пул даромадларидан олинади. Демак, солик ва йигимларнинг жами йигиндиси суммаси солик огирлиги тушунчасини келтириб чикаради.




4.2. Соликларни объекти ва иктисодий мохияти буйича гурухлаш.

Соликларни гурухлаш иктисодиётга ижобий ва салбий таъсирларни урганишнинг илмий ва амалий услубидир.


Соликлар соликка тортиш объектига караб беш гурухга булинади:
1. Оборотдан олинадиган соликлар
2. Даромаддан олинадиган соликлар
3. Мол-мулк кийматидан олинадиган соликлар
4. Ер майдонига караб олинадиган соликлар.
5. Харажатларга караб олинадиган соликлар.
Оборотдан олинадиган соликларга кушилган киймат солиги, акциз солиги, божхона ва ер ости бойликлари кийматидан олинадиган соликлар киради. Лекин оборот (айлана) тушунчаси бизнинг конунчилигимиз буйича илгаридек махсулот реализацияси оборотидан эмас, балки махсулотларни юклаб юборган киймат билан улчанади (ККСда). Ялпи тушумдан олинадиган ягона солик хам оборотдан олинадиган соликларга киради.
Даромаддан олинадиган соликларга хукукий шахсларнинг даромадига (фойдасига), жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солик, савдо ташкилотларининг белгиланган даромадидан соликлари киради. Бу гурух соликларга инфраструктурани ривожлантириш солиги хам киради.
Мол-мулк кийматидан олинадиган соликларга мол-мулк солиги, экология ва бошкалар киради.
Ер майдонларидан олинадиган соликларга кишлок хужалик товар ишлаб чикарувчиларнинг ягона ер солиги ва юридик (нокишлок хужалик) ва жисмоний шаахсларнинг ер соликлари киради. Харажатлардан олинадиган соликларга эса экалогия солиги киради.
Иктисодий мохиятига караб соликлар эгри ва тугри соликларга ёки бевосита ва билвота булинади. Тугри соликларни тугридаи тугри солик туловчиларнинг узи тулайди, яъни соликни хукукий туловчиси хам, хакикий туловчиси хам битта шахс булади. Тугри солик юкини бошкаларга ортиш холати бу ерда булмайди. Бу соликларга хамма даромаддан туланадиган ва барча мулк соликлари киради.
Тугри соликлардан тугридан-тугри даромаддан солик туланганлиги учун соликлар ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг куп кисмини уларга колдириб, инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иктисодиётини ривожлантиради. Бу соликларнинг ставкалари купайтирилса, бизнес имкониятлари камая бориб, иктисодий ривожланишни сусайтиради. Демак бу гурух соликларнинг ставкалари тугридан-тугри бозор иктисодиёти билан чамбарчас боглангандир.
Эгри соликларни хукукий туловчилари махсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилардир (хизмат курсатувчилардир). Лекин солик огирлигини хакикатдан хам бюджетга туловчилари товар (иш, хизмат) ни истеъмол килувчилардир, яъни хакикий солик туловчилар бу ерда яширинган. Бу соликлар товар (иш, хизмат) киймати устига устама равишда куйилади.
Бу соликларнинг ижобий томони Республикада ишлаб чикарилган товарларни четга чикиб кетишини чегараланган, мамлакат ичида, 'Товарлар куп булишига ёрдам беради. Эгри соликлар оркали товарлар киймати оширилмаса, бозорларда уларнинг такчиллиги ортади. Эгри соликлар ставкасининг илмий оширилиши корхоналар фаолиятининг молиявий якунига тугридан тугри таъсир этмайди, яъни инвестицион фаолиятини кискартирмайди. Аммо солик ставкаси тахлилсиз оша борса корхоналар сотиш кийинчилигига учраб фойда олишни хам бюджетга туловларни хам камайтириши мумкин.
Бу соликларнинг яна бир томони муомаладаги ортикча пул массасини камайтириб, инкирозни жиловлаб боради. Бирок бу соликлар мехнаткашлар реал даромадини пасайтиради. Корхоналарда тугри соликлар ставкасини камайтириш хисобига берилган имконият купрок махсулот ишлаб чикаришни купайтириб, товарлар мул куллигини таъминлаши керак.
Жахон солик амалиётида тугри ва эгри соликлар нисбатига караб у еки бу мамлакат иктисодиётини ривожланиши ёки иктисодий кийинчиликларни борлигини тахлил килиб бериш мумкин. Macaлан. АКШ да тугри соликлар салмогининг бюджет даромадида 90% га якин булиши бу ерда ривожланган бозор иктисодиёти мавжудлитидан дарак беради.
Эгри соликлар таркибига К.К.С, акциз солиги, божхона божи, ерости бойликларидан фойдаланиш соликлари киради. Юкорида айтиб утилганидек, тугри ва эгри соликлар ягона солик тизимини ташкил этиб бир-бири билан узаро богланган. Умумий солик суммаси узгармаган холда бирининг ставкасини камайтириш иккинчисини ставкасини оширишни талаб этади.


4.3. Соликларнинг умумдавлат ва махаллий соликларга булиниши ва уларни фарки.

Соликларнинг умудавлат (республика) ва махаллий соликларга булиниши хукумат идораларининг республика хукумати ва махаллий хукуматларга булиниши асосида келиб чикади. Хар бир хокимият идоралари узларининг бажарадиган мухим вазифаларидан келиб чикиб, уз бюджетига ва уни таъминлайдиган соликларга эга булиши керак. Республика хукумати умумдавлат масштабида жуда катта вазифаларни мудофаа, хавфсизликни саклаш, тартиб интизом инфраструктурасини яратиш, мехнаткашларга ижтимоий химоясини ташкил этиш ва бошка бир катор йирик вазифаларни бажаради. Шунинг учун унинг бюджети хам соликлари хам салмокли булиши шарт. Йирик ККC, акциз хукукий шахсларнинг даромадидан, фукаролар даромадидан олинган соликлар республика бюджетига тушади. Умумдавлат соликларининг мухим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган соликлардан махаллий бюджетларни бошкариб бориш учун ажратма сифатида тушуши мумкин. Борди-ю, ажратма равишда хар хил ажратма ва бадаллар хисобига тузилади. Бу жамгармаларга мабалар бермасликнинг иложи йук. Чунки булар хам конун ва конун ости хужжатлари ва соликлар сингари мажбурийлик асосида ташкил топади. Бундай жамгармаларга пенсион жамгармага ажратма (мехнат хаки жамгармаси хисобидан 35 фоиз, сотилган махсулот хажмидан 0,7 фоиз), бандлик фонди (МХЖдан 1,5 фоиз), касаба уюшмалар федерацияси (МХЖдан 0,7 фоиз) микдорида хукукий шахслар тулайди. Бу жамгармаларга Давлат мулк кумитасига, йул жамгармасига ажратмалар хам киради. Бу жамгармаларни бюджетдан ташкари жамгармалар деб хам аталади. Бюджетга соликлар тушиши ва жамгармаларга ажратмалар тулаш мохияти жихатдан ягонадир, яъни мажбурий туловлар хисобланиб, айнан бу туловларни хам солик туловлар таркибиги киритиш тугри келади.


Юкоридаги жамгармаларни бозор муносабатлари ривожланиб бориши билан ихтиёрий асосида утказилса хукукий шахслар учун солик огирлиги анча камайиб, уларнинг иктисодиёти анча ривожланиб бориши мумкин.
Узбекистон иктисодиетининг хозирги ахволи, ракобатбардошлиги, унинг ривожланиши суръатлари, бунга тускинлик килаетган муаммолар тугрисида мулохаза юритаетганда, бу муаммоларнинг ечими изланаетганда, баъзилар беихтиер «Иктисодиетнинг гарданига юкланган солик юки огир. Хамма гап ана шунда. Шунинг учун мазкур огирликни кескин камайтириш керак. Бунга эришсак, олам гулистон! Колгани уз- узидан хал булиб кетади!» деган «тайер жавоб»га куниккандаймиз. «Солик тизимини ислох килмасдан туриб, иктисодиетимизнинг ракобатбардошлигига эришиш мумкин эмас!» деб «бонг» ураяпмиз. Бундай «бонг»лар айримларнинг кулогига мойдек екаяпти. Ен-атрофга бундок астойдил карамасдан, иктисодиетимизни «даволаш» максадида «диагноз»ни куйиб ташлаяпмиз.
Афсуски, бундай «дуагноз»лардан иктисодиетимиз «шифо» топаетгани йук. Бизнингча, аввал бир-икки масалага ойдиндик киритиб олиш керак.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish