Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

jus civile
(э.а. 754 йилдан э.а. 242 йилгача). 
2.
Классик давр – классик қулдорлик давлати ва претор ёки классик рим 
ҳуқуқи даври (перегринлар претори магистратураси ўрнатилишидан 
то император Каракалла эдикти қабул қилингунга қадар – э.а. 242 
йилдан эрамизнинг 212 йилигача). 
3.
Юстиниан даври – марказлашган мутлақ империя ва ягона император 
рим ҳуқуқи даври (император Каракалла эдиктидан то Ғарбий Рим 
империяси таназзулга юз тутиши ёки император Юстиниан вафот этгунга 
қадар – 212 йилдан то 565 йилгача).
2-
§

Рим давлати ва ҳуқуқининг пайдо бўлиши
Римнинг пайдо бўлиши.
Анъанага кўра, милоддан аввалги VIII асрда 
Рим пайдо бўлишидан олдин Италияда варварлик даври ҳукм сурган бўлиб, 
бу вақтда асосий халқ италияликларнинг кўплаб қабилалари – сабинлар, 
самнитлар, пациенлар, умбралар, лотинлар, Италиянинг жануби-шарқий ва 
шимоли-шарқий ҳудудларида иллирийлар, венетлар, шимоли-ғарбида эса 
галлар истиқомат қилар эди. Келгинди юнон ва этрусклар Италиянинг ўша 
пайтдаги аҳолисининг маданий жиҳатдан энг ривожланган қисми ҳисобланар 
эди. Юнонлар Италиянинг жануби ва Сицилияни забт этибгина қолмай, 
этрусклар билан бирга кучли қулдорлик давлатига асос солишга муваффақ 
бўлдилар. 
Римнинг пайдо бўлиши, Катон фикри бўйича, милоддан аввалги 751 
йил, Варрон фикри бўйича – милоддан аввалги 763 йил, тарихчи Тит Ливий 
фикри бўйича, эса милоддан аввалги 754 йилда деб тахмин қилинади. Рим 
шаҳри она бўри томонидан боқилган эгизаклар Ромул ва Рем томонидан 
барпо қилинганлиги тўғрисида афсона мавжуд бўлиб, бу афсона кейинчалик 
археологик топилмалар билан исбот қилинган. Қўшни қабилалар ҳужумидан 
муҳофаза қилиш учун Лациум ҳудуди аҳолиси қалъа-шаҳар барпо қилганлар 
ва, кейинчалик, бу шаҳар давлат ҳамда ҳуқуқнинг пайдо бўлиши учун
замин ҳозирлади.
Рим аҳолисининг асосий машғулоти ерга ишлов бериш бўлиб, 
кейинчалик чорвачилик алоҳида фаолият турига ажралади, вақт ўтиши билан 
ҳунармандчилик ва ундан кейин савдо-сотиқ алоҳида ажралиб чиқади. 
Тижорат ишларини олиб бориш учун қулай жойда жойлашган Римда дастлаб 
қишлоқ хўжалиги, кейинчалик ҳунармандчилик кенг ривожлана бошлайди. 



Бу ҳолатлар жуда кўплаб қабилалар билан хўжалик муносабатларининг 
ўрнатилиши ва савдо-сотиқнинг ривожланишига олиб келди.
Қадимги даврда Римда уруғларнинг ишлаб чиқариш воситаларига 
ижтимоий мулкчилиги мавжуд бўлиб, ишлаб чиқариш муносабатлари 
уруғларнинг манфаатларини ифода қилар эди. Ишлаб чиқариш 
воситаларининг такомиллашуви Римда 
консорциум
деб аталган ижтимоий 
гуруҳларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу гуруҳларга ер майдонлари ва
ишлаб чиқариш воситалари 5 йил муддатга берила бошланди. Кейинчалик, 
бу ерлар консорциумларнинг мулкига айланиши натижасида, хусусий мулк 
пайдо бўлди, хусусий мулк пайдо бўлиши билан эса, эксплуатациянинг турли 
кўринишлари вужудга келди.
Дастлабки даврда Римда 300 уруғ мавжуд эди. Уруғ оқсоқол 


Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish