Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат щ тисодиёт университети


Судьяларга гайриконуний тарзда таъсир



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/183
Sana25.02.2022
Hajmi8,4 Mb.
#288575
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   183
Судьяларга гайриконуний тарзда таъсир 
утказишга йул куймаслик буйича таъсирчан 
чоралар куриш. Утган йиллар давомида суд- 
хукук тизимини тубдан ислох килиш, жамиятни 
демократлаштиришнинг таркибий кисми сифа- 
тида судларнинг холислиги ва мустакиллигини 
мустахкамлаш , судни х,окимиятнинг холис, 
мустакил тармоги сифатида мустахкамлаш, конун 
устуворлигини, инсон хукук ва эркинликлари 
ишончли химояланишини таъминлаш буйича изчил ишлар амалга оширилди. Хусусан, 
суд хокимиятини боскичма-боскич мустахкамлаб бориш, суднинг мустакиллигини таъ­
минлаш, уни собик тузумда булгани каби катагон куроли ва жазолаш идораси сифатидаги
' Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги «Узбекистон Республикаси 
суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора- 
тадбирлари тугрисида»ги ПФ-4966-сон Фармони // «Халк сузи» газетасининг 2017 йил 22 февралдаги 
38 (6732)-сони.
Суд хокимиятининг мустациллиги 
тугрисидаги конституциявий норма- 
ларга ва одил судловни амалга ошириш 
фаолиятига аралашганлик учун жа- 
вобгарлик мук/аррарлигини таъминлаш 
олдимизга куйган мацсадларга эришиш- 
нингмухцм кафолатидир.
Шавкат Мирзиёев
46


орган эмас, балки инсон ва фукаро хукук ва эркинликларини ишончли химоя ва мухофаза 
этишга хизмат киладиган том маънодаги мустакил давлат институтига айлантиришга 
каратилган кенг куламли ташкилий-хукукий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Х,окимиятлар булинишига оид конституциявий принципни изчил амалга ошириш 
максадида 2000 йил 14 декабрда «Судлар тугрисида»ги Конун янги тахрирда кабул 
килинди, шунингдек, бу даврда жиноят-процессуал, фукаролик-процессуал конунчилигига 
тегишли узгартиш ва кушимчалар киритилди. Бу эса уз навбатида, суд тизимини ижро 
этувчи хокимият органлари назорати ва таъсиридан чикариш имконини берди.
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасидан келиб чиккан холда, 
«Судлар тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Крнунининг 4-моддасида судьяларнинг 
мустакиллиги, уларнинг факат конунга буйсуниши, судьяларнинг одил судловни амалга 
ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йул куйилмаслиги ва 
бундай аралашув конунга мувофик жавобгарликка сабаб булиши белгилаб куйилди. 
Ушбу хукук Узбекистон кушилган Инсон хукуклари умумжахон декларациясининг 10- 
моддасида ва халкаро хукукнинг бошка хужжатларида хдм мустахкамланган.
Алохида кайд этиш лозимки, суд-хукук тизимини янада демократлаштириш ва эр- 
кинлаштириш, суд, хукукни мух,офаза килувчи ва назорат органлари фаолияти самара- 
дорлигини кучайтириш, ахдлининг одил судловга булган ишончини ошириш, жамиятда 
конун устуворлигини таъминлаш ва конунийликни мустахкамлаш максадида кабул 
килинган Узбекистон Республикаси Президентининг2016 йил 21 октябрдаги «Суд-хукук 
тизимини янада ислох, килиш, фукароларнинг хукук ва эркинликларини ишончли химоя 
килиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ—4850-сон хдмда 
2017 йил 21 февралдаги «Узбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан та- 
комиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 
П Ф ^966-сон Фармонларининг кабул килиниши ушбу йуналишдаги давлат сиёсатини 
сифат жихдтидан янги боскичга олиб чикди.
Таъкидлаш жоизки, мустакиллик принципи судларга х,укук беради ва шу билан бирга 
улардан суд мух,окамасини адолатли утказишни хамда тарафларнинг х,укукларига риоя 
килишни талаб этади.
Амалдаги конунчиликка асосан судьяларнинг дахлсизлиги суд мустакиллигининг 
мух,им кафолатидир, дахлсизлик конунга мувофик уларнинг тураржойига, хизмат хо- 
насига, фойдаланадиган транспорт ва алока воситаларига, хат-хабарларига, унга тегишли 
мулклар ва хужжатларга х,ам тааллуклидир. Шунингдек, судьялар маслах,атлашувининг 
сир тутилиши ва уни ошкор килинишининг такикланиши судьялар мустакиллиги, улар­
нинг бегаразлиги ва холислигининг энг мух,им кафолатидир.
Бундан ташкари, судьяга нисбатан жиноят иши факат Узбекистон Республикаси Бош 
прокурори томонидан кузгатилиши мумкин. Судья Узбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг ёки Узбекистон Республикаси Олий хужалик суди Пленумининг розили- 
гисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, хдбсга олиниши мумкин эмас.
Судьялар мустакиллигининг асосий кафолатлари «Судлар тугрисида»ги Конунда 
мустахкамланган. Конуннинг 67-моддасига биноан:
- уларни конунда белгиланган тартибда судьяликка сайлаш, тайинлаш ва судьялик- 
дан озод килиш;
- уларнинг дахлсизлиги;
- карор чикариш чогида судьялар маслахатининг сир тутилиши ва уни ошкор килишни 
талаб этишнинг такикланиши;
- судга хурматсизлик ёки муайян ишларни хал килишга аралашганлик, судьялар 
дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;
47


-
судьяга давлат хисобидан унинг юксак макомига муносиб моддий ва ижтимоий 
таъминот бериш таъминланади.
Шунингдек, ушбу Крнуннинг 69-моддасига мувофик судьяларнинг одил судловни 
амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишга йул куйилмайди. Муайян ишни хдр 
томонлама, тула ва холисона куришга тускинлик килиш ёки гайриконуний суд карори 
чикарилишига эришиш максадида судьяларга кандай булмасин бирон-бир тарзда таъ- 
сир утказиш конунга мувофик жиноий жавобгарликка сабаб булади. Судьядан курилган 
ёки иш юритишидаги ишлар мохияти буйича бирон-бир тушунтиришлар беришни, шу­
нингдек, конун хужжатларида назарда тутилган холлардан ва тартибдан ташкари, кимга 
булмасин, танишиб чикиш учун ишларни такдим этишни талаб килиш такикланади.
Халкаро хужжатларда суд мустакиллигининг асосан туртга элементи - ваколат 
муддати, ташки таъсирга карши кафолатларнинг мавжудлиги (хусусан, бюджет масала- 
ларида), суд органларининг мустакил ва холис орган сифатида кабул килиниши ажратиб 
курсатилади.
Хусусан, ГФРда судьяларнинг хукукий холати, асосан, 1962 йили кучга кирган, 1972 
йили узгартиш ва кунгамчалар киритилган «Судьялар тугрисида»ги Федерал конун билан 
тартибга солинган. Мазкур конунга мувофик судья оддий амалдорлар каторига кирмайди, 
балки давлат билан узига хос муносабатда буладиган шахе хисобланади. Бундай хукукий 
макомга эга булиш уларнинг мустакиллигини давлат амалдорларининг гайрихукукий 
таъсиридан муайян даражада кафолатлайди.
Судья суд хокимиятининг шаъни ва мустакиллигини муътабар тутиши, халол ва 
бегараз булиши, конунга риоя этиши ва фукароларнинг хукукларини хурмат килиши, 
хар кандай ножуя харакатлар ёки шундай булиб к)финиши мумкин булган харакатлардан 
узини тийиши, узининг судьялик лавозими нуфузидан шахеий манфаатлари ёки бопща 
шахсларнинг манфаатлари йулида фойдаланишдан узини саклаши, хукук сохасида узи­
нинг касб малакасини ошириб бориши, суд жараёнида гарафларга сабр-токатлилигини 
ва обрусини курсатиши, шахеий х,аётда юксак ахлокий коидаларга амал килиши шарт.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон 
Фармони билан тасдикланган «2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривож- 
лантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Х,аракатлар страгегиясини «Халк билан 
мулокот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури»нинг ик- 
кинчи йуналиши конун устуворлигини ва суднинг чинакам мустакиллигини таъминлаш 
чора-тадбирларини назарда тутади. Жумладан, Узбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 21 февралдаги «Узбекистон Республикаси судтизими тузилмасини тубдан та- 
комиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 
ПФ-4966-сон Фармони билан судьялар хамжамиятининг олий органи хисобланадиган 
ва Узбекистон Республикасида суд хокимияти мустакиллигининг конституциявий прин- 
ципига риоя этилишини таъминлашга кумаклашадиган Узбекистон Республикаси Судья­
лар олий кенгаши ташкил этилди.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish