Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат щ тисодиёт университети


Оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/183
Sana25.02.2022
Hajmi8,4 Mb.
#288575
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   183
Оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг 
профессионал фаолиятини химоя килиш. Оммавий ахборот воситалари демократия 
ва суз эркинлигининг узига хос улчови, курсаткичи булиб хизмат килади. Эркин ва 
мустакил оммавий ахборот воситалари демократик тараккиётни рагбатлантиради ва 
мустахкамлайди. Оммавий ахборот воситалари эркин ва мустакил булган такдирдагина 
ижтимоий-сиёсий жараёнлар тугрисидаги хакикат ифода этилиши мумкин. Бинобарин,
42


оммавий ахборот воситалари эркинлигини кафолатлаш ва шу оркали муаммоларни кенг 
жамоатчилик билан мухокама килиш, одамларнинг эркин фикр билдиришлари учун 
кенг йул очиб бериш жамиятни эркинлаштиришнинг асосий тамойилларидан биридир. 
Оммавий ахборот воситалари том маънода «туртинчи хокимият» даражасига кутарилмас 
экан, конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятлари каби таъсирчан кучга айланмас 
экан, демократик ислохотларнинг кечиши кийинлашади.
Шуролар даврида оммавий ахборот воситалари якка мафкурани сингдириш куроли 
булиб хизмат килган. Оммавий ахборот воситалари яккаю ягона партия, яккаю ягона 
мафкура ва яккафикрлаш сиёсатининг таргиботчиси эди. Чунки, «кизил империя» хар 
кандай плюрализмни, фикрлар хилма-хиллигини ва, айникса, гоялар хилма-хиллиги- 
ни мутлако инкор килар эди. Барча журналистлар «мутасадди рахбарлар»нинг огзини 
пойлаб, буйругини кутиб, уларнинг курсатмасига катъий амал килган холда фаолият 
юритар эди.
Таъкидлаш жоизки, суз эркинлигини бу- 
гаётган давлат уз илдизига болта ураётган, 
хавф-хатардан огох этадиган жарчининг ово- 
зини бугаётган, узини фикрсизлик, тургунлик 
упконига - таназзулга судраётган булади. Де­
мократик тузум эса халкнинг фикрига таянади, 
халкдан хдмоя топади. Демократик давлатларда 
оммавий ахборот воситаларига купол булса хам 
жамият манфаатларини «курикловчи куппак», 
деб нисбат берадилар. Етакчи демократик давлат-
«Газеталар, журналлар, ахборотно- 
малар, бюллетенлар, ахборот агент- 
ликлари, телевидение (кабелли, эфир-ка- 
белли телевидение) ва радиоэшиттириш- 
лар, хужжатли кино, электрон ахборот 
тизими, шунингдек, доимий номга эга 
булган, давлат тасарруфидаги, мустакил 
ва бошкр оммавий даврий нашрлар омма­
вий ахборот воситаларидир».
Узбекистан Республикасининг «Оммавий 
ахборот воситалари тугрисида»ги Конуни
I
ларда улар жамиятнинг «кузлари», «кулоклари» вазифасини бажаради. Огохлантирувчи 
тизим сифатида улар жамиятдагд иллатлардан хабар берувчи, муаммоларни дадил кутариб 
чикиб, уларнинг турли ечимларддд таклдф кдлувчи кудратли кучга айланган. Бу тузумда 
оммавий ахборот воситалари, бир томондан, мунозаралар юритиладигад минбар булса, 
иккинчи томондан, фукаролар учун холис ахборот олиш манбаи булиб хдзмат кдладд.
Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятидддг хукукий асослардни 
мустах,камлаш борасида катор ишлар килинди. «Оммавий ахборот воситалари тугрисида», 
«Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлард тугрисида», «Журналистларнинг касби- 
га дойр фаолиятднд хдмоя кдлдш тугрдсдда», «Ахборот эркддлдги прддциплари ва 
кафолатлари тугрисида» конунлар кабул килинди. Журналистларнд кайта тайёрлаш 
халкаро жамоатчилик маркази, Миллий матбуот маркази, Оммавдй ахборот восдтала- 
рини демократлаштириш ва куллаб-кувватлаш жамгармаси тузилди. Бошкача айтганда, 
республикамизда оммавий ахборот восдталард фаолдятднинг зарур хукукий базаси ва 
уларни эркинлаштирдш учуд шарт-шародтлар яратдлган.
Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларини «туртинчи хокимият»га айлантдриш 
долзарб вазифага айланмовда. Уларнд мустакдл джтдмоий кучга, сиёсий тдздмдднг 
тулаконли бугинига ва жамоатчилик фикрини шаклладтдрувчд таъсдрчад воситага ай- 
лантириш - ислохотлар талаби булиб колмокда. Мутахассисларнидг фикрича, оммавий 
ахборот воситаларидддг эркддлдги ва мустакиллигд уч омилга боглик. Булар: биринчи- 
дан, махсус конунлар ва коидаларнидг мавжудлиги; иккинчидан, ахборот сохасида бозор 
муносабатлари ва ракобат мухитининг амал кдлдши; учинчидан, журналистлардднг касб 
махорати ва уз сузи учун масъулият даражаси.
Демак, аввало, оммавий ахборот восдталард эркин ва мустакил булиши керак. Бу -
улар давлатдан мутлако мустакил булдб, алохдда шахслар кулдга утиб кетиши керак, 
дегани эмас. Гап мустакилликнинг энг юксак даражаси - ички мустакил лик хдкида
43


бормокда. Оммавий ахборот воситаларининг бундай мусгакиллиги журналистлар ижоди- 
нинг эркинлиги, мавзу танлаш ва фикр беришдаги мустакилликда намоён булади. Бунда 
журналистнинг маъмурий иммунитетга эга булиши назарда тутилади. Яъни, журналист- 
нинг материал тайёрлашда уз рахбариятидан мустакил булиши 
хдмда 
уз ижод намуналари 
учун факатгина унинг узи масъулиятли ва жавобгар булиши талаб этилади. Шундагина 
журналистнинг ижодий фаолиятини факатгина оммавий ахборот воситалари фаолиятига 
дахлдор конунларгина чеклайди, холос. Иш жойида журналистлар ни факатгина ижодий 
жараёнга алокаси булмаган хатолари учунгина жазолаш мумкин булади. Ижодидаги хато- 
лари - кимнингдир кадр-кимматини, шаънини поймол килгани учун, бузгунчи гояларни 
таргиб килгани ёки вокеа-ходисаларни бузиб талкин килгани учун эса у факат суд олди- 
да жавоб беради. Шундагина журналистнинг ижодий салохияти тула руёбга чикишига 
шароит яратилади, у профессионал мустакилликка эга булади.
Таъкидлаш жоизки, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг плюрализм тамойили 
асосига курилиши хам демократия тараккиётига хизмат килади. Бунинг учун карама- 
карши нуктаи назарлардан иборат булган дастурларни яратиш, чнкишларда мукобил 
фикрлар тукнашувига эришиш лозим. Шундагина оммавий ахборот воситалари жамоат- 
чилик фикрини шакллантириш ва рагбатлантиришга кодир булади. Купгина мамлакат- 
ларда оммавий ахборот воситаларининг ислохоти «гоялар бозори»да хали айтилмаган 
янги фикрларни узатишга каратилади. Лекин уринли бир савол тугилади: бу «бозор» 
хар кандай гоялар учун хам очик булиши керакми? Йук, албатта. Экстремистик нуктаи 
назарлар, гайриинсоний табиатга эга фикрлар ва купорувчиликка чакирувчи гояларга 
бу «бозор»да урин йук. Лекин жамиятимиз равнакига хизмат килувчи, бунёдкорлик 
табиатига эга, хдётимизни фаровон килишга йуналтирилган янги гоялар, таклиф ва тав- 
сиялар бу «бозор»да бемалол ракобат кила олади. Шундагина жамият хаётининг турли 
йуналишларида кабул килинаётган хукукий-меъёрий хужжатлар, истикболли дастур- 
лар, лойихаларни амалга оширишда журналистлар томонидан ахборот олиш, туплаш ва 
таркатиш масалаларида конунчилик механизмларини такомиллаштиришга, фукароларни 
давлат хокимияти ва бошкаруви органларининг фаолияти тугрисида холис, тезкор ва 
тула-тукис хабардор килишга, давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари 
ишининг такомиллашишига, фукароларнинг давлат ва жамият курилиши жараёнларида 
фаол иштирокини таъминлашга хизмат килиб, бу органлар устидан жамоатчилик назо- 
ратини амалга оширишда барча зарур шароитлар яратилади.
= ( ^ )
------- -— —
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ —
—-------------------------------
1. Халц билан самарали мулоцот механизмлари Харакатлар стратегиясининг цайси 
бандида уз аксини топган?
2. «Халц билан мулоцот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида 
цандай ишлар амалга оширнлиши лозим?
3. «Жамоатчилик назорати»нинг зарурати нималарда куринади?
4. Жамоатчилик назоратининг мацсади ва вазифалари нималардан иборат?
5. Жамоатчилик назоратининг субъектлари тугрисида нималарни биласиз?
6. Давлат хокимияти ва бошцаруви органлари фаолиятининг очи^лиги жамоатчилик 
назорати самарадорлигининг мууим шарти экани %ацида нималарни биласиз?
7. 2017 йилнинг «Халц билан мулоцот ва инсон манфаатлари йили», деб эълон ци- 
линиши жамоатчилик назоратини кенг мицёсда ривожлантириш учун цандай 
имкониятлар яратади?
8. Фуцаролик жамияти институтларига цандай жамоат ташкилотлари ёки бир- 
лашмалари киради?

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish