Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/125
Sana12.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#547114
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   125
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik (Ravshanxo\'ja Rasulov)

Хамид Неъматов
Хамид Неъматов учинчи авлод узбек тилшуносларининг 
сардори, истеъдодли олим, $пгкир назариётчи ва амалиётчи, хам 
диахрон, хам синхрон тилшуносликнинг энг етук вакилларидан 
бири, узбек тилшунослигининг Иван Бодуэн де Куртенэсидир.
Хамид Неъматов 1941 
йилда Бухоро шахрида зиёли 
оиласида тугилди. 1 9 5 0 - 1960 йилларда мактабда укиди. 1961— 
1966 йилларда Санкт Петербург университетининг шарк фа- 
культетида таълим олди. Устозлари машхур олимлар: академик 
А.Н.Кононов ва профессор С.Н. Ивановлардир.
1967 - 1970 йилларда Санкт Петербург университетининг 
аспирантурасида 
билим 
олди. 
1970 
йилда 
академик 
А.Н.Кононов рахбарлигида «Девони Кошгарий» материаллари 
асосида феъл морфологияси» мавзусида номзодлик, 1978 йилда 
«Морфология восточно - тюркского языка XI - XII в.в» мавзу­
сида докторлик диссертациясини химоя килди. 1982 йилда 
профессор унвони беридци.
Проф. Х-Неъматов улкан тил шу нос олим сифатида узбек 
тилшунослигидаги янгиликларга ва она тили буйича таъдим 
системасидаги, таълим йуналишидаги ишларга рахбарлик 
килди ва ушбу жараёнда узи хам фаол катнашди, гоявий 
рахнамо булди.
Х.Неъматов 1991 йилдан шу кунгача амалда ва эътиборда 
булган «Узбек тили доимий анжумани» (УТДА)нинг асосчиси, 
ташкилотчиси ва раиси хамдир. У она тили таълими буйича 
амалда булган катор концепция, дастур, дарслик, кулланма ва 
илмий - назарий ишларнинг муаллифидир.
X- Неъматовнинг, айникса, «Бухоро тилшунослик мактаби- 
нинг шаклланиши ва ривожида»1™ хизматлари каттадир.
X- Неъматов узбек тилшунослигида икки мухим гояни 
ил гари сурди:
1 К.Назаров.Истеъдодли олим. Тухфа (проф Х-Неъматовнинг 60 йиллигига 
багишланади).- Т., 2 0 0 1 ,14-бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi


1. 
Тил ва нуткни фарклаш. 2. Илмий изланиш ва 
тадкикотларда 
диалектик 
фалсафага, 
унинг 
конун 
ва 
категорияларига асосланиш, тил ва нутк ходисаларининг 
мохиятини (субстанцияни) очиш.
Аллома узининг бутун ижоди давомида кайд этилган икки 
мухим 
гояга 
амал 
килмокда, 
уни 
ривожлантирмокда, 
шогирдларидан хам талаб килмокда. Аниги, ушбу гояларга 
асосланган мактаб яратди.
Олим нафакат тилшунос сифатида, балки филолог, турколог 
сифатида республикада ва ундан ташкарида - хамдустлик 
давлатларида, Туркия, Россия ва бошкаларда хам таниклидир. 
У ислом фалсафасини хам мукаммал билувчи ва лисоний 
ходисаларга асосли хамда ишонарли татбик килувчи шахсдир.
Проф Х-Неъматов тилшуносликнинг деярли барча сохалари 
буйича баракали ижод килиб келмокда. Асарлари: 1.«Махмуд 
Кашгарскии 
о 
тюркских 
языках» 
(хамкор). 
«История 
лингвистических учений». Средневековый Восток. (1981).
2.«Функ-циональная морфология тюркоязычных памятников XI
- XII в». (1989). 3. «Узбек тили тарихий фонетикаси.»( 1992). 4. 
«Тил ва нутк» (хамкор, 
1993). 5. «Узбек тили систем 
лексикологияси асослари» (хамкор, 1995). 6. «Она тили таълими 
мазмуни» (хамкор, 1995). 7.«Узбек .тили структурал синтаксиси 
асослари» (хамкор, 1999). 8. «Лингвистик тадкикот методикаси, 
методологияси ва методлари» (2006). 9. 5-9 синфлар учун 
яратилган катор она тили дарсликлари ва бошкалар.
Шунингдек, «Тилшунослик тарихига хамда хозирги узбек 
тилшунослигининг долзарб масалаларига, она тили таълими 
мазмунига багишланган 300 дан ортик илмий, илмий-методик 
маколалари»1 фанимизга - унинг ривожига баракали хизмат 
килмокда. Шу уринда «Узбек тили систем лексикологияси 
асослари» асари хакида проф. А.Нурмоновнинг куйидаги 
фикрини келтириш айни муддао: «Хамид Неъматов ва 
Р.Расуловларнинг 
«Узбек 
тили 
систем 
лексикологияси 
асослари» 
китобининг 
нашр 
килиниши 
факат 
узбек 
тилшунослигида эмас, балки бутун туркийшуносликда катта
1 Э.Умаров., А.Пардаев. “ Хамид Гуломович Неъматов” Тухфа, 20-бет.
152
www.ziyouz.com kutubxonasi


вокеа булди».1 Шундай. Чунки ушбу иш туркий тилшуносликда
- туркий лексикологияда илк фундаментал тадкикот сифатида 
катта ахамиятга эгадир.
Абдухамид Нурмонов
Абдухамид Нурмонов йирик узбек тилшуносларидан бири, 
кенг камровли сермахсул олим, филология фанлари доктори 
(1983), профессор (1984).
Абдухамид Нурмонов 1942 йилда Андижон вилоятининг 
Баликчи туманида тугилди. 1958 йилда мактабни тугатди. 1958 -
1963 йилларда Фаргона давлат педагогика институтида укиди. 
1973 йилда профессор М.Миртожиев рахбарлигида «Узбек 
тилида фонетик узгаришлардаги тежамкорлик принциплари» 
мавзусида номзодлик, 1983 йилда «Узбек тили синтаксисини 
систем тадкик килиш муаммолари» мавзусида докторлик 
диссертациясини ёкдади.
Проф А.Нурмонов узбек тилшунослигининг фонетика -
фонология, 
морфология, 
синтаксис, 
лексикография, 
тилшунослик тарихи ва назарияси 
буйича катор мукаммал 
асарлар яратган, мактаблар учун она тили дарсликларини нашр 
килдирган етук олимдир. Унинг асосий асарлари: 1.«Проблемы 
системного исследования синтаксиса узбекского языка» (1982).
2. «Гап хакида синтактик назариялар» (1988). 3.«Узбек тили­
нинг мазмуний синтаксиси» (хамкор, 1991). 4. «Узбек тили фо- 
нологияси ва морфологияси» (хамкор, 1992). 5.«Узбек тили­
нинг назарий грамматикаси. Синтаксис» (хамкор, 1995). 6. 
«Узбек тилининг назарий грамматикаси. Морфология» (хамкор, 
2001). 7. «Тилшунослик ва табиий фанлар» (2001). 8. «Хозирги 
узбек тили фаол сузларининг изохли лугати» (хамкор, 2001). 9. 
«Узбек 
тилшунослиги 
тарихи» 
(2002). 10. 
Структур 
тилшунослик: илдизлари ва йуналишлари (2006) ва бошкалар.
Кайд этилган манбалардан маълумки, олим, асосан, узбек 
тили назарий грамматикаси - синтаксиси йуналишида баракали 
ижод килган, мухим тадкикотлар яратган, уз асарлари билан 
айни соханинг сифатли ривожланишига, синтаксиснинг формал
www.ziyouz.com kutubxonasi


— семантик йуналишига, унинг «усишига» катта хисса кушган 
тилшуносдир. Умуман, у узбек тили синтаксисини система си­
фатида тадкик этишда фаоллик курсатган олимлардан биридир.
А.Нурмоновнинг 
узбек 
тилшунослигидаги 
катта 
хизматларидан яна бири тилшунослигимиз тарихига оид 
фундаментал тадкикотнинг - «Узбек тилшунослиги тарихи» 
номли укув кулланмасининг яратилишидир. Аникроги, катта ва 
огир 
мехнат 
эвазига 
яратилган 
ушбу 
асар 
узбек 
тилшунослигида мухим вокеа булди. Чунки хозиргача 9-асрдан
- халифалик давридан бошлаб, то шу кунгача изчиллик 
асосида, боскичма - боскич, бирма - бир тилшунослигимиз 
тарихи ва тараккиётини синчиковлик билан акс эттирган, баён 
килган жиддий тадкикот йук эди. Муаллифнинг сузи билан 
айтганда «Аслида узбек тилшунослиги узининг узок тарихига 
эга. Тилшунослик 
с о х д с и д а
калам тебратган алломаларимиз 
узларигача булган жахон олимларининг илмий меросидан 
бахраманд булишлари билан бирга жахон тилшунослигининг 
равнаки учун хам узларининг муносиб хиссаларини кушдилар.
Айникса, тилшуносликнинг фалсафий масалаларини хал 
этишда, фонема ва харф муносабатини белгилашда, лисоний 
бирликларнинг мазмуний томонини ёритишда, узвий тахлил 
усулининг пайдо булишида, алфавит ва мазмуний майдон 
асосидаги лугатлар тузиш тамойилларининг белгиланишида 
узбек тилшуносларининг хизматлари катта.
Аждодларимиз колдирган маданий меросини урганиш, 
улар яратган оламшумул илмий кашфиётларни руй-рост баён 
килиш имконияти факат мустакиллик туфайлигина вужудга 
келди.
Ана шу имкониятдан фойдаланган холда утмиш маданий 
меросимизни синчиклаб урганиш> аждодларимизнинг дунё 
тилшунослигига кушган хизматларини фахр - ифтихор туйгуси 
билан кенг омма зфтасида таргиб ва ташвик килиш хар бир узбек 
зиёлисининг энг шавкли-завкли ишига айланмоги лозим.]Биз хам 
шу фикрдамиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Равш анхужа Расулов
Равшанхужа 
Расулов 
истиклол 
даври 
узбек 
тилшунослигининг таникли вакили, сермахсул назариётчи 
олим, филология фанлари доктори (1989), профессор (1990).
Равшанхужа Расулов 1946 йилда Тошкент шахрида тугилди. 
1965 йилда мактабни тугатди. 1965 - 1970 йилларда УзМУ 
(собик ТошДУ)нинг узбек филологияси факультетида укиди.
У 1975 йилда «Алпомиш» достонида сузлар орасидаги 
синтактик муносабатнинг ифодаланиши» мавзусида номзодлик, 
1989 йилда «Узбек тилидаги холат феъллари ва уларнинг ва­
лентлиги» мавзусида докторлик диссертациясини химоя килди.
Р.Расулов 
узбек 
тилшунослигининг 
лексикология, 
семасиология, лексикография, синтаксис, умумий тилшунос­
лик, 
нутк маданияти ва узбек тили фанлари буйича 
фундаментал тадкикотлар яратган олимдир.
Унинг асосий асарлари: 1. «Узбек тилидаги холат феъллари 
ва уларнинг облигатор валентликлари» (1989). 2. «Узбек тили 
феълларининнг семантик структураси» (1-кисм, 1990). 3. «Гла­
голы состояния в узбекском языке и их валентность» (1991). 4. 
«Лексикологияни урганиш» (хамкор, 1992). 5. «Узбек тили 
феълларининг семантик структураси» (2-кисм, 1993). 6. «Узбек 
тили систем лексикологияси асослари» (хамкор, 1995). 7. 
«Узбек тили тасвирий ифодаларининг изохли лугати» (хамкор, 
1997). 8. «Узбек тили феълларининг маъно тузилиши» (2001, 
2005, 2008). 9. «Узбек тили» (хамкор, 2004). 
10. «Нутк мада­
нияти» (хамкор, 2004). 11. «Узбек тили» (хамкор, 2005, 2006, 
2009). 12. «Умумий тилшунослик. Тилшунослик тарихи. 
1-кисм» (2005). 13. «Умумий тилшунослик. Тилшуносликнинг 
назарий масалалалари. 2-кисм» (2006). 14. Нутк маданияти ва 
нотиклик санъати» (хамкор, 2006, 2008, 2009). 15. “Умумий 
тилшунослик” (2007) ва бошкалар.
Проф. Равшанх>ока Расулов туркологияда холат феълларига 
оид катор монографияларида илк бор ушбу феълларни илмий - 
назарий ва фалсафий жихатдан мукаммал урганиб чикди. 
Мазкур феълларнинг маъно тузилишини компонент тахлил 
усули асосида текшириб, уларнинг ички ЛСГларини аниклаб,
www.ziyouz.com kutubxonasi


бу гурухга кирувчи феълларнинг хар бирини таърифлади, 
тавсифлади Шунингдек, айни холат феълларининг валентлик 
имкониятларини хам чукур ёритиб берди. Шунга кура узбек 
тилшунослигида 
систем 
лексикологиянинг 
ва 
систем 
синтаксиснинг шаклланиши ва кенг кулоч ёйиши учун 
му ставкам замин яратди.
Олимнинг 
устози 
проф. 
Х,.Неъматов 
хамкорлиги 
ва 
рахбарлигида яратилган «Узбек тили систем лексикологияси 
асослари» асарида туркий тилшуносликда илк бор жахон 
систем - структур тилшунослигининг энг яхши жихатлари 
узининг аник ифодасини топди. Шунингдек, тадкикотда шу 
кунгача 
узбек 
лексикологиясида 
эришилган 
ютуклар 
умумлаштирилди, чукурлаштирилди1, 
бир бутун холда 
китобхонга таадим этилди.
Олим 
назарий-фалсафий 
йуналишдагина эмас, балки 
амалиёт билан боглик - шу кунги тил сиёсатининг долзарб 
масалаларидан бири булган давлат тилини урганиш борасида 
хам 
асарларга 
эътибор 
бериб 
келмокда. 
Аникроги 
хамкорликда олий укув юртлари хамда урта махсус касб- 
хунар таълими муассасаларининг рус гурухи талабалари учун 
лотин ёзувида «Узбек тили» дарслиги ва укув кулланмаси 
.. нашр килинди.
Р. Расуловнинг шогирди билан хамкорликда яратган 
тилимиз бойлигини намоён этувчи парафразаларнинг изохли 
лугати хам булиб, ушбу асар шу йуналишдаги дастлабки 
тадкикот сифатида эътиборга лойикдир.
Р. Расуловнинг истиклол даври узбек тилшунослигидаги 
жиддий ва мухим ютукларидан 
бири унинг “Умумий 
тилшунослик” асаридир. Олий укув юртларининг узбек 
филологияси факультета талабалари учун нихоятда зарур 
булган, ёш тилшуносларни назарий жихатдан тайёрлаш, жахон 
тилшунослиги тарихидан хабар дор килиш учун хизмат 
киладиган мазкур манбалар жуда зарур вактда яратилди. 
Негаки, собик иттифок даврида мураккаб илмий-назарий, 
фалсафий фан булган умумий тилшунослик буйича манбалар
www.ziyouz.com kutubxonasi


узбек тилшунослигида бармок билан санокли даражада эди. 
Аниги ушбу соха 

Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish