Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


WINDOWS 2000 иш столи ва экранининг тузилишини ўрганиш



Download 1,71 Mb.
bet43/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

WINDOWS 2000 иш столи ва экранининг тузилишини ўрганиш


WINDOWS 2000 системасининг интерфейси иш столини, Ишга тушириш (Пуск) тугмачасини босганда чиқадиган меню (Бош меню) ни ва масалалар панелини ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бирини ўзингиз учун қулай холда жойлаштиришингиз мумкин.
Юқорида айтиб ва тушунтириб ўтганимиздек Менинг компьютерим (Мой компьютер, My computer) папкаси орқали Сиз хусусий компьютернинг дискларидаги маълумотларни тезлик билан ўқиб олишингиз мумкин. Тармоқ Элементлари (Мое сетевое окружение, Network) папкаси эса тармоқ ресурсларини тезлик билан ишга тушириш имкониятини таъминлаб беради. Бу элементлар (пиктограммалар) Сизнинг ҳисоблаш тармоғингиздаги ҳамма компьютерларнинг белгиларини кўрсатиб туради. Агарда Сиз тармоқда мавжуд бўлган барча компьютерлардаги ишлатишингиз мумкин бўлган ресурсларни билмоқчи бўлсангиз Ҳамма тармоқ (Вся сеть, All network) белгисини икки марта сичқонча билан туртасиз (яъни, керакли белгига сичқонча кўрсатгичини келтириб, сичқончанинг чап тугмачасини тезлик билан икки марта босасиз).
Агарда Сиз сичқончанинг ўнг тугмачасини боссангиз, у холда экранда сичқонча кўрсатгичи билан кўрсатилиб турган объектнинг хусусиятларини ўзгартиришингиз мумкин. Масалан, янги объектлар ва заставкалар қўйиш, иш столининг рангини ўзгартириш, экран кўринишини ўзгартириш ва хоказолар. Папканинг белгисини кўрсатиб турган холда сичқончанинг ўнг тугмачасини босиш ушбу объектнинг хусусиятларини кўришга имкон беради.
WINDOWS 2000 системаси Йўл бошловчи (Проводник, Navigator) программасига эга бўлиб, ушбу программа хусусий компьютердаги ҳамма нарсани кўришга ва бошқаришга имкон беради. Бу эса ўз навбатида қулай усулда файлларни мақсадга мувофиқ равишда бошқаришга, хилма-хил амалий дастурларни ишга туширишга, хужжатларни очишга ва бошқаларга имкон беради.
Энди сичқонча кўрсатгичларининг хилма хил кўринишларини ўрганиб чиқамиз. Асосий режимда кўрсатгич қийшиқ стрелка кўринишини олади ва экрандаги хилма хил объектларни кўрсатиш ёки танлаш учун ишлатилади. Агарда у матннинг ичида бўлса, кўриниши ўзгариб, I лотин ҳарфи шаклини олади. Унинг ёрдамида матннинг керакли қисмига маълум ўзгартиришлар киритиш мумкин. Бунинг учун белгини матннинг керакли қисмига келтириб, сичқончанинг чап тугмачасини босамиз, кейин эса керакли матн бўлагини кирита бошлаймиз.
Агарда WINDOWS 2000 системаси бирор бир масалани ечиш билан банд бўлса ва Сизнинг маълумотларингизни қабул қилишга тайёр бўлмаса, сичқонча кўрсатгичи қум соатча шаклини олади. Агар WINDOWS 2000 системаси бирор бир масалани ечиш билан банд бўлган холда Сизнинг масалангизни бажаришга ҳам қодир бўлса, у ҳолда сичқонча кўрсатгичи бир вақтнинг ўзида стрелка ва қум соатча шаклини олади.
Агар Сиз кўрсатгични дарча чегарасига келтирсангиз, у холда сичқонча кўрсатгичи горизонтал ёки вертикал икки томонга йўналган стрелкача шаклини олади, Бу эса Сизга тегишли дарча ўлчамини горизонтал ёки вертикал йўналишда ўзгартириш имконини беради.
Агарда сичқонча кўрсатгичи дарчанинг бурчагига келтирилса, унинг кўриниши диагонал бўйлаб йўналган икки томонлама стрелка шаклини олади. Бу эса дарча ўлчамини иккала йўналишда ҳам бараварига ўзгартиришга имкон беради.
Баъзи пайтларда эса бу операцияни бажариш мумкин эмас деган маънони англатувчи ўртасига чизилган айлана тасвири хосил бўлади. Бу Сиз бажармоқчи бўлган операциянинг бажарилиши мумкин эмаслигини англатади. Мисол учун, Бошқарув панели папкасини Принтерлар папкасига солиб қўйиш мумкин эмас. Стрелканинг ёнида сўроқ белгиси тасвири бўлса, бу Сизнинг ёрдам талаб қилаётганлигингизни билдиради. Бирор бир объектни бошқа жойга кўчириш учун сичқонча кўрсатгичи билан у танланади ва сичқончанинг тугмачаси босилади ва уни қўйиб юбормасдан туриб, сичқонча ёрдамида керакли жойга суриб келтирилади. Ундан сўнг сичқонча тугмачаси қўйиб юборилади. Бунда ўша объект керакли жойга бориб жойлашганлигини кўрасиз.
Масалан, бирор бир хужжатни бошқа папкага кўчирмоқчи бўлсангиз, унинг белгисини тегишли папкага кўчириб келтиришингиз лозим бўлади. Бу пайтда Ctrl тугмачаси ҳам босиб турилса, объект нусхалаштирилади, яъни биринчи холдан фарқли ўлароқ, унинг нусхаси эски жойда ҳам қолади. Агарда бу операцияларни бажараётганда сичқончанинг ўнг тугмачаси босиб турилса, у холда бирданига учта операция бажарилади, яъни кўчиш, нусхалаш ва объектнинг ёрлиғини ҳосил қилиш.
Матнларнинг бўлакларини ҳам бир хужжатдан иккинчисига олиб ўтиш имконияти сичқонча билан амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун керакли матн бўлагини белгилаб олганингиздан сўнг, унга сичқонча кўрсатгичини келтирасиз ва унинг тугмачасини босиб турган холда керакли жойга ёки керакли хужжатга кўчирасиз.
Ушбу операцияни олдинги дарсларда хосил қилган матнларингизни ишлатган холда амалга оширсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Дарчани ҳаракатлантириш (бошқа жойга суриш) учун сичқонча кўрсатгичини дарча номи ёзилган жойга келтирасиз ва сичқончанинг чап тугмачасини босасиз, кейин уни қўйиб юбормаган холда янги жойга кўчирасиз. Янги жойга келганингиздан сўнг сичқонча тугмачасини қўйиб юборсангиз ҳам бўлади. Бир вақтнинг ўзида бир қанча программалар билан ишлаётганингизда экранда дарчалар сони кўпайиб кетади ва улар билан маълум кетма кетликда ишлаш ва уларнинг биридан бирига ўтиш мушкуллашади. Ҳамма очиқ дарчаларни мозаика ёки каскад шаклида экранда жойлаштириш учун сичқончани масалалар панелига келтиринг ва унинг ўнг тугмачасини босинг. Бунинг натижасида хосил бўлган менюдан Каскад (Окна Каскадом), Юқоридан пастга (Сверху вниз) ёки Чапдан ўнгга (Слево направо) номли буйруқларни танлаб олинг.
Бунда Сиз дарчаларнинг Сиз танлаган тартибда жойлашганлигининг тирик гувоҳи бўласиз.
Агар Сиз ҳамма очиқ дарчаларни биргина буйруқ билан ёпмоқчи бўлсангиз, у холда Ҳаммаси беркитилсин (Свернуть все окна) буйруғини танлаб олишингиз керак бўлади.
Бир дарчадан иккинчисига осонликча ўтиш учун Alt тугмачасини босиб турган холда Tab тугмачасини босинг. Бунда экраннинг ўртасида ҳозирги пайтда очиқ турган ҳамма папкалар ва амалий программаларни ўз ичига олган дарча хосил бўлади. Alt тугмачасини босиб турган холда Tab тугмачасини керакли марта босиб Сиз учун керак бўлган программа белгичасига келинг. Энди Alt тугмачасини қўйиб юборсангиз, танлаган белгингизга мос бўлган программа экранда энг олдинги тасвир бўлиб қолади. Агарда Alt ва Tab тугмачаларини бараварига босиб, сўнгра қўйиб юборсангиз, Windows 2000 тасвир бўйича кейинги ўринда жойлашган папка ёки программага ўтади. Ушбу ишларни дарчанинг энг қуйисида жойлашган масалалар панелини ишлатган холда ҳам амалга ошириш мумкин. Яъни, керакли номдаги тугмачани босиш етарлидир.
Бундан ҳам осон усул, агар Сиз ишламоқчи бўлган дарчанинг бирор бир қисми экранда кўриниб турган бўлса, унинг худди шу қисмига сичқонча кўрсатгичини келтиринг ва унинг чап тугмачасини босинг. Бунда Сизга керакли бўлган дарча экранда актив холатни олади.
Клавиатурани ишлатишда оддийгина қоида қўл келиши мумкин. Агар эътибор берган бўлсангиз, менюнинг бирор бир ҳарфи ажратиб ёзилган бўлади. Демак, ҳоҳлаган менюни очиб ишга тушириш учун Alt тугмачасини босиш ва уни қўйиб юбормасдан керакли меню ҳарфини клавиатурадан топиб босиш лозим. Бунда ўша меню очилади (Русча регистрдан фойдаланиш ёдингиздан чиқмаса бас).
Иш столида янги папка хосил қилиш учун сичқонча кўрсатгичини иш столига келтиринг ва унинг ўнг тугмачасини босинг. Бунда хосил бўлган менюдан Хосил қилинг (Создать, Create) пунктини танлаб олинг ва кейин ундан Папка буйруғини танланг. Ушбу харакат натижасида WINDOWS 2000 экранда номсиз янги папкани (Новая папка) хосил қилади. Сиз унга тегишли ном беринг ва кейин тугмачалар мажмуасидан Enter тугмачасини босинг. Агар унинг номини ўзгартирмоқчи бўлсангиз, сичқончани ишлатишингиз мумкин. Яъни, сичқонча кўрсатгичини папканинг номига келтириб, унинг тугмачасини аста-секин икки марта босасиз ва номни клавиатура тугмачаларидан фойдаланиб, кераклисига ўзгартирасиз. Бу ишни бажаришни бошқа усули ҳам мавжуд. Бунда сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган менюдан Переименовать имкониятини танлайсиз ва ниятингизга эришасиз.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish