Зарарсизлантириш (нейтрализация) – Ишқорий эритмалар (20% NaOH, 10% ли КОН, темир купораси )ёрдамида амалга оширилади.
Биринчи тиббий ёрдам. Жабрланганлар очиқ ҳавога олиб чиқилади, ифлосланган кийимлар ечилади, терига тўкилган кислота кўп миқдордаги сув билан ювиб ташланади.Аҳволи ёмонлашса дарҳол касалхонага ётқизилади.
ЦИАНИД КИСЛОТАСИ
Физик-кимёвий хоссалари. Аччиқ бодом ҳидига эга ўзига хос тиниқ, рангсиз суюқлик Тсуюқ=13, 30 С, tкайн = +25,70 С.200С да буғлари босими 612мм сим.уст.га тенг. Қайнаш температураси пастлиги ва буғ босимининг юқорилиги сабабли жуда тез учувчан. 200С иссиқликда унинг ҳаводаги максимал концентрацияси 837-1100г/см3 га етади. Сианид кислотаси буғлари ҳавода қишда-1соатда, ёзда-қарийб 5 минутда буғланиб кетади. Спирт, бензин ва бошқа органик эритувчиларда эрийди, сувда ҳар қандай ҳажмда эрийди.
Таъсири. Марказий нерв системаси тўқимаоаридаги ҳужайраларда оксидланиш – қайтарилиш жараёни издан чиқаради, бош айланиши ва ҳаракат координациясининг бузилишига олиб келади. Нафас олишнинг қийналишига ва кўз қорачиқларининг катталашишига олиб келади.
Зарурий тадбирлар. Сианид кислотаси буғлари билан зарарланган ҳудудга В, БКФ, МКФ ва ГП-5,7 маркали газниқобларда, терини ҳимояловчи КИХ-4 ва Л-1 ҳимоя костюмларини кийган ҳолда киритилади. Жабрланганларни тезда зарарланган ҳудуддан эвакуция қилинади.
Зарарсизлантириш (нейтрализация) – Буғлари ёғоч, ғишт ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳамда, текстил материалларига осон адсорбцияланади. Заҳарланган атмосферага махсус мосламалар ёрдамида кўп миқдорда сув пуралганда тезда заҳарлилиги йўқолади. Очиқ жойларда сиан кислотаси учувчан бўлгани учун дегазация қилиб бўлмайди. Ёпиқ биноларни яхшилаб шомоллатиш ёки формалин пуркаш керак.
Биринчи тиббий ёрдам. Сианид кислота буғларидан заҳарланганларга газниқоб кийдирилиб, зарарланган атмосферада антидот берилади ва зарарланган ҳудуддан эвакуция қилинади. Агар заҳарланганлар аҳволи оғир бўлса 5 дақиқадан кейин Яна амилнитрат антидоти берилади.
Тоза ҳавода жабрланганларга пахтага шимдирилиб амилнитрил берилади, зарарланган кийимлар ечиб ташланади, ҳамда тинч ва иссиқ жой Билан таъминланади. Нафас олиши қийинлашса сунъий нафас олдирилади.
Сиан кислотаси ва унинг тузлари ошқозонга тушганда тусатдан ичбуруғ бошланади. Бундай ҳолларда антидотсифатида1% ли гипосульфат натрий ичирилади.
Агар кўп миқдордаги суюқ кислота тўкилса, у ҳолда қум, ёғоч қипиғи ва бошқа тез шимиб олувчи воситалар қулланилади.
Кийимлар ва терига тушган сианид кислотаси қолдиқларини дегазация қилиш учун 10% ли гипохлорид кальций ёки темир сульфати қўлланилади, ундан кейин ишқор билан ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |