2.2. Кооператив (ширкат) хўжаликларининг
таш килий-иқтисодий асослари
Бозор иқтисодиёти мулкчилик тизимида кооператив (ширкат)
хужалиги мулкчилигини мулкий пай асосида шаклланишини илгари
сурди. Чунки қишлоқда мулкдорлар синфини яратиш, мулк эгалари-
нинг
янги
авлодини
ўстириш,
ўтиш
даврининг
устувор
йўналишларидан бирига айланиб қолди. Бозор муносабатлари, сар-
мояси бор кишиларни ўзига тортиш билан характерланади, барчани
товар-пул
муносабатларига
жалб
этиш
билан
ахамиятли
хисобланади. М улкий пайга асосланган кооператив (ширкат)
хўжаликлари хам худди ана шу мақсадни рўёбга чикаришга хизмат
килади.
М амлакатимиз қишлоқ хўжалигида иктисодий ислохотлар
мулк шаклини такомиллаштиришдан бошланди. Мулк ўз эгасини
топгандагина ҳақиқий мулкка айланиб, иқтисодий-ижтимоий самара
беради. Қиш лоқ хўжалик корхоналари эса бекиёс катта мулкка эга
бўлиб, жумҳуриятимиз ялпи ички маҳсулотининг деярли учдан бир
кисмини, ахоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 90
фоизини етиштирмоқда.
Таъкидлаш лозимки, кишлок хўжалик корхоналарида мавжуд
бўлган катта имкониятлар, сохада иктисодий самарадорлик ва
баркарорликни таъминлай олмаётир. Ш унинг учун хам Узбекистон
Республнкаси Вазирлар Махкамаси «1998-2000 йиллардаги даврда
кишлок хўжалигида иктисодий ислохртларни янада чуқурлаштириш
Дастури»ни қабул қилди. Дастурда қишлоқда аграр ва иктисодий
муносабатларни ислоҳ килиш нинг ташкилий, иктисодий, ижтимоий
ва ҳуқуқий асослар тизимини яратиш ва янада такомиллаштириш
асосида кўп укладли иктисодиётни шакллантириб, кооператив (шир
кат) хўжаликлари, фермер ва дехкон корхоналари ривожланишига
шароит яратиб бериш кўзда тутилган.
М амлакатимиз кишлок хўжалигида жамоа хўжаликлари ўрнига
кооператив (ширкат) хўжаликларини қайта таш кил этиш ва уларни
жадал ривожлантиришга алохида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон
Республнкаси Вазирлар М ахкамасининг 1998 йил 18 июлда кабул
қилган «Кишлок хўжалигини ислоҳ қилишга мувофиқ кишлок
хўжалиги кооперативи (ширкат) хўжаликларини тузиш чора-тад-
бирлари тўгрисида»ги 299-сонли карорига биноан барча турдаги
жамоа хўжаликларини ширкатларга айлантирилиши кераклиги ва бу
тадбирларнинг амалга оширилиш муддатлари белгиланди.
Ш иркат хўжаликларининг бошқа хўжалик юритувчи субъект-
лардан айрим фарқлари қуйидагилардан иборат:
- ширкат хўжаликларини ташкил этиш, хусусийлаштириш ж а
раёнининг давоми бўлиб, унинг мулкини бир қисми, корхона аъзо-
ларига иш стажи ва иш хаки миқдори ва малакасига қараб,
таксимланиб, мехнаткашлар мулк эгасига айланади;
- якуний
даромад
(фойда)
ширкат хўжалиги
аъзолари
ўртасида уларнинг мулкий пай-улушларига мувофиқ равишда кайта
таксимланади;
- юридик шахсларга хам (бадал тўлаш асосида) ширкат
хўжалигига аъзо бўлиш имконияти тугилади;
- бошкарувнинг демократик тамойиллар асосида олиб бори-
лиши натижасида қарор кабул килинишида «ширкатнинг бир аъзоси
- бир овозга эга» қоидасига амал килинади.
Республикамиз Президента И.Каримов Ўзбекистонда ижти-
моий-иктисодий ислохртларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим ус-
тувор йўналишларига багишланган Вазирлар Махкамасидаги маж-
лисда килган маърузасида: - «Мулкка, мулкдорларнинг шакллани-
шига уларнинг манфаатдорлигини химоя қилишга бўлган муносабат
ниҳоятда секин ўзгармоқда. Холбуки, ана шу муносабат ислохотлар
самарадорлигининг асосий мезони бўлиб хизмат килиши лозим» -
деб таъкидлаб ўтди.
Кишлок хўжалигига раҳбарлик қилаётган ўрта ва қуйи бўгин
бошқарувдаги ходимлар ишида ижобий ўзгариш сезилмаслиги на
тижасида Президентимизнинг сермазмун фикр-мулоҳазалари мулк
чилик тизими, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришига нихрятда се-
кинлик билан жорий этилмоқда. М улкчилик тизимини жойларда
жорий этувчиларда катьият ва талабчанликдан ташкари тафаккур ва
жавобгарлик хам камлик килмокда.
Ш уни айтиш лозимки, пайчилик тизими республикамиз кишлок
хўжалигида янгича хўжалик юритиш шакли сифатида карор топаёт-
ганлиги учун унинг фаолият жараёни ва ривожланишининг асосий
мақсадини ифодаловчи маълум бир тамойиллари бўлиши максадга
мувофикдир. Пай тизимидаги ширкат хўжаликлари куйидаги тамо-
йилларга асосланса, самарали хўжалик юритиш шаклига эришиши
мумкин:
- хўжалик фаолиятини ташкил этишда ва ишлаб чикариш
муносабатларини жорий қилишда ҳар томонлама тўла мустакиллик;
- ишлаб чикариш таркибини белгилашда, корхона табиий-
иктисодий шароитига мос келадиган янги, жадал, дехкончилик ва
чорвачилик тизимларини жорий этишда эркинлик;
- ишлаб чикариш муносабатларини шартнома ва фьючерс
битимлари асосида ташкил этишда моддий манфаатдорлик ва жа-
вобгарлик;
- мулкий пай ва дивидендлар таксимотида адолатлилик;
- корхоналарнинг нима ишлаб чикариш, кимга ва қаерга сотиш,
талаб ва таклиф муносабатидан келиб чиқиб нарх белгилаш, кўпроқ
фойда олиш ва даромадни тақсимлашда тўла иктисодий мус
такиллик;
- ер ва бошка ишлаб чикариш воситаларидан фойдаланишда
моддий жавобгарлик ва харажатлар копланишини ўз даромади
ҳисобидан таъминлаш;
- мехнатни ташкил этишда оила (жамоа) пудрати ва хак
тўлашда аъзоларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш учун
даромадни хар кимнинг ишлаб чиқаришга қўшган хиссасига яраша
одилона таксимлаш;
- кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда хамда
ижтимоий масалаларни ҳал қилишда устуворлилик;
- хўжаликнинг ишлаб чикариш - молия фаолияти устидан чек
тизими ёрдамида сўм билан назорат килиш.
Ю қоридаги тамойилларга амал қилинсагина кишлок. хўжали-
гида иктисодий ислохртларни ўтказишдан кўзда тутилган максадга
эришиш мумкин. Тезкорлик билан кишлокда мулкка эгалик килиш
ҳиссини ва мулкдорлар синфини яратиб, ишлаб чикаришнинг ички
имкониятларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш ва пировард
натижани хар томонлама самарали килиш, харажатларни тежаб-тер-
габ, ҳисоб-китоб ишларини йўлга қўйиш асосида талаб даражаси-
даги, арзон, сифатли ва рақобатга чидайдиган, бозор андозаларига
мос келадиган товар махсулотлари ишлаб чикариш имкониятлари
тугилади.
Киш локда мулкдорлар катламини карор топтириш ва корхона-
ларда мулкий пай тизимини жорий этиш шу куннинг долзарб маса-
лаларидан энг асосийси бўлганлиги сабабли, фақатгина адолатли
ўрнатилган пай тизимигина кишлокда янги ишлаб чикариш муноса-
батларини жорий этиш га ва уларни такомиллаштиришга янги туртки
бўла олади. М улкий пай тизимигина меҳнаткашлар тафаккурини
ижобий томонга ўзгартириб, уларни тадбиркор, интилувчи, янги гоя
эгаси сифатида тарбиялай олади, ҳақиқий мулк эгасига айлантиради.
Мулкий пай эгасининг онгида аста-секин бокимандаликдан
қутилиш хиссини туғдириб, мулкдор ўзининг қарамоғидаги моддий
бойликни талон-тарож бўлишига, фойдаланмасдан қолинишига, тез
ишдан чиқиб қолиш ига бефарқ карай олмайди, унда моддий бой-
ликдан аник, максадда фойдаланиб, пировард натижада манфаатдор-
ликни ўстириш га интилиш ҳисси кундан-кунга ўсиб боради.
Мулкий пай тизими мулкдордан ишлаб чикаришни жадаллаш-
тиришни талаб этади. Натижада мулкдор кишлок хўжалигида мав
жуд булган ортикча мехнат ресурсларини бошқа тармоқларга жалб
этиш йўлларини кидиради, янги ишчи ўринларини яратади,
кишлокка махсулотларни кайта ишлайдиган кичик-кичик саноат
корхоналарини жалб этади. Уларга хизмат килувчи машина-трактор
парклари ва агросервис тизими юзага келади. Буларнинг хаммаси
кишлок хўжалигида сарфланаётган мехнатни тежаб, унинг унумдор-
лигини ўсишига, меҳнаткашлар даромадини кўпайтиришга ва нати
жада кишлок хўжалигининг иктисодий самарадорлигини оширишга
олиб келади.
Мулкий пай тизими, ишлаб чикариш шаклинигина эмас, балки
мазмунини хам янгилайди. Мулкий ҳуқуққа асосланган янги демо-
кратик ижтимоий бошкариш тизими юзага келади.
Ю корида кайд этилган ва бошка кутиладиган афзалликлар
факатгина мулкий пай тизимини жорий этиш натижасида юзага
келмайди. Мулкий пай тизимига яраша янги ишлаб чикариш муно-
сабатлари мехнатни таш кил этишда - оилавий (жамоа) пудратини
жорий этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашда пировард натижага караш,
дехкончилик ва чорвачилик тизимларини, янги техника ва техноло
гия асосида кайта таш кил этишда, даромадларни таксимлашда ва
моддий
манфаатдорликни
такомиллаштиришда
хамда
бозор
тадқиқотларини ўтказиш да ўзининг самарасини тўлиқ юзага чикара
олади.
Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Х.Хўжакулов номли
кишлок хўжалик пайчилик жамияти 1997 йилда жамоа хўжалиги
ўрнида қайта таш кил этилган бўлиб, Устав жамгармаси 56,2 млн.
сўмни таш кил этиб, унинг 30 фоизи ёки 16,9 млн. сўми бўлинмас
жамгармани ва 70 фоизи ёки 39,3 млн. сўми пай жамгармасидан
иборат бўлган. Ш унингдек, корхонада мулкий пайнинг 5 фоизи ёки
1,9 млн. сўми нафақахўрларга ажратилган ва 3 фоизи ёки 1,2 млн.
сўми захирага сакланган.
Корхона аъзоларига тақсимланадиган мулкий пайнинг киймати
36,3 млн. сўмни ташкил этади. Корхонада 1879 киши ишлайди ва
уларнинг жами йил-сўми 272,5 млн. сўмдан иборат бўлиб, хар бир
йил-сўмга тўгри келадиган мулкий пай киймати 0,133 сўм
миқдорида белгиланади. Ж амият бўйича хар бир мулкий пайнинг
ўртача киймати 19284 сўмни ташкил этади. Ҳар бир аъзонинг мулк-
даги улуши эса (19284 х 0,133) = 2564,77 сўмга тенгдир.
Пай тизими жорий этилган йилнинг ўзидаёқ сезиларли натижа-
ларга олиб келди. Биринчи навбатда кишлок хўжалик экинларининг
хоснлдорлиги
пахта
бўйича
режага
нисбатан
21,0
фоизга;
галлачиликда - 33,0; сабзавотчиликда - 11,0; полиз экинлари бўйича
- 12 фоизга кўтарилди. Ш унингдек, пул даромадининг тушуми
бўйича хам ижобий натижалар олинди. Пахтачиликдан режага нис
батан 21,9 млн. сўм, галладан - 15,5; сабзавотчиликдан - 0,8 млн.
сўм, полиз экинларидан эса 71,0 минг сўмдан кўпроқ даромад
олинди.
Тадкикотлар шуни кўрсатдики, пай тизими, мехнатни оила пуд-
рати асосида ташкил этгандагина ўзининг иктисодий самарадорли
гини сезиларли намоён этар экан.
Хўжаликда айрим олинган оила пудрати асосида ишловчилар ва
ижарачилар ўртасида ҳам ишлаб чикариш натижалари турличалиги
кузатилади. Оила пудратида ишловчи Ш .Бўриев бригадасида пахта
хосилдорлиги 49,3 ц. ни таш кил этган бўлса, Рўзибоев ижарачилар
жамоасида бу кўрсаткич 23,3 ц. ни, ҳар 1 гектар ердан олинган
ўртача даромад мутаносиб равишда 109,12 ва 35,7 минг сўмни,
ўртача хар бир иш ловчининг иш хаки 11650 ва 2965 сўмни таш кил
этган. Кўриниб турибдики, оилавий пудрат мазмун жихатдан пайчи-
нинг ер хосилдорлигини оширишга, ишлаб чиқарган махсулотини
рақобатбардош ва харндоргир бўлишини, сарф-харажатларни ка-
майтиришдан манфаатдорлигини оширадиган кучли иктисодий ме-
ханизмлардан бирига айланган.
Оилавий пудрат асосида ишлагандагина ишлаб чикаришнинг
пировард натижасини ва хусусан иш ҳақини сунъий тенглашти-
ришга бархам бериш имконияти тугилади. Энг асосийси хар бир
пудратчининг ўзига топиш ирилган ишга муносабати ўзгариб, жа-
вобгарлиги, масъулияти ошади. Бошкача айтганда, пудрат ёрдамида
24
оилавий хаётни таш кил этиш билан ишлаб чикаришни ташкил этиш
максад ва мазмун жихатдан бирлаштирилади. Натижада пудратчи-
лар хаётида, кунлик турмуш ида янгиланиш, моддий манфаатдорлик,
янада яхш ироқ яш ашга қизиқиш ортади ва кўп холларда айрим иж-
тимоий муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади. Оилавий пудрат
асосида мехнатни ташкил этишнинг жамият учун устуворлик
томони шундаки, кишлокда энг катта муаммо бўлиб турган
мулкчилар синфи вужудга келади, жамоа мулки билан хусусий мулк
ўртасида оилавий пудрат боғловчи звено хизматини ўтайди. Энг
мухими
одамларда
иктисодий
мустақиллик
ва
ҳақиқий
таш аббускорлик туйгулари уйгонади.
Таъкидлаш керакки пайчилик хўжаликларида ишлаб чикариш
муносабатларини ташкил этиш, мулкка бўлган муносабат, пировард
натижадан манфаатдорлик ҳали бозор муносабатлари даражасигача
етказилган
эмас.
Ш унга
карамасдан,
пайчилик
тизими
ўз
афзалликлари билан янги ишлаб чикариш муносабатларини жорий
этилишига кенг йўл очиб беради ва кишлокда мулкчилар синфини
шаклланиш ига ёрдам беради.
Ш иркат хўжалиги фаолиятининг асосий тури кишлок. хўжалик
махсулоти етиштиришдир.
Ш иркат хўжалиги, кишлок хўжалиги махсулоти етиштириш
билан бир каторда ширкат хўжалигининг ўз ҳудудида хам,
шунингдек ундан ташкарида хам кишлок хўжалик хом ашёсини
кайта ишлаш, озик-овкат махсулотлари, халқ истеъмол моллари
ишлаб чикариш, техник ахамиятга эга бўлган махсулотлар ишлаб
чикариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва
жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек конунларда
такикланмаган бошка фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.
Ш иркат
хўжалиги
аъзоларининг сони
ширкат фаолияти
сохасига, унинг уставига кўра белгиланади.
Ш иркат хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
туман хокимлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб таш
кил этилган деб хисобланади ва юридик шахе хукукларига эга
бўлади.
Ш иркат хўжалиги мустақил балансга, банк муассасида ҳисоб-
китоб ва бош қа ҳисоб варакларга, номи ёзилган мух.рга эга бўлади.
Устав ширкат хўжалиги фаолиятини тартибга солувчи асосий
ҳуқуқий ҳужжатдир. Уставда куйидагилар белгиланади:
- ширкат хўжалигининг номи ва жойлашган ери;
- фаолият соҳаси ва мақсади;
- ширкат хўжалигига кириш ва ундан чикиш тартиби;
- ширкат хужалиги муассасаларининг таркиби ва аъзоларининг
сони;
- ширкат хужалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- бошкарув органлари, уларни шакллантириш тартиби ва улар
нинг ваколатлари;
- ширкат
хўжалигининг
пай,
бўлинмас
ва
бошка
жамгармаларининг миқдори ва уларни шакллантириш тартиби;
- ширкат хўжалиги аъзоларининг мехнатда иштирок этиши ва
улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг кўпроқ оила (жамоа) пудратига асос
ланган шакллари;
- ширкат хужалиги даромадларини (фойдасини) таксимлаш, шу
жумладан
мулкий
пайлар
бўйича дивидендлар тўлаш
учун
таксимлаш тартиби;
- ширкат хўжалигини кайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Уставга ширкат хўжалиги фаолияти билан боглиқ бўлган, қонун
ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар хам киритилиши мум
кин.
Ш иркат хўжалигининг устави, мутахассислар томонидан таъсис
йигилишида кабул килинади, унга ширкат аъзоларининг умумий
мажлисида ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.
16 ёшга тўлган, ширкат уставини тан олувчи ва унинг талабла
рига риоя этувчи, ширкат фаолиятида ва унинг жамгармаларини
шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар ширкат
хўжалиги аъзоси бўлишлари мумкин.
Ш иркат хўжалигига аъзо бўлиб кириш берилган ариза асосида
амалга оширилади.
Ш иркат хўжалигини бошқариш , ўз-ўзини бошқариш, ширкат
фаолияти масалаларини хал этиш да ошкоралик асосида амалга ош и
рилади. Ш иркат хўжалигининг юкори бошкарув органи умумий
мажлис бўлиб, у раисни, бошқарувни, тафтиш комиссиясини (таф-
тишчини) сайлайди, ширкатни жорий бошқариш бўйича ўз ваколат-
ларини уларга бериб қўяди.
Кишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар ширкат хўжаликла-
рига белгиланган максадда кишлок хўжалик махсулотлари ишлаб
чикариш учун доимий эгалик қилиш га берилади.
Ш иркат хўжалигига бериб қўйилган ер участкалари хусусий-
лаш тирилиш и ва олди-сотди, гаров, хадя килиш, айирбошлаш объ-
ектлари булиши мумкин эмас. Бу ер участкалари белгиланган тар-
тибда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга,
вактинча фойдаланиш га ёки ижарага берилиши мумкин.
Ш иркат хужалиги ходимларига, дехкон хужалиги юритиш учун
мерос қилиб колдириладиган, ер участкаларини ажратиш қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ўлчамлар ва тартибда амалга оши
рилади.
Ш иркат хўжалигида ер участкалари қоида тариқасида, оила-
ларга кишлок хўжалик махсулотлари етиштириш учун вактинча
фойдаланиш га, оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида
берилади.
Ш иркат хўжалигининг мустақил балансида акс эттириладиган
асосий жамгармалар, айланма маблаглар хамда бошка бойликлар
ширкатнинг мулкидир.
Ш иркат
хўжалигининг
мол-мулки
асосий
жамғармалар
киймати, етиштирган махсулот, уни сотишдан тушган даромадлар
(фойда), аъзоларнинг пул ва моддий бадаллари, банк кредитлари,
кимматли қогозлар ҳисобидан хамда ширкатнинг уставида назарда
тутилган бошка фаолият натижасида ва қонунларда такикланмаган
бош ка манбалар хисобидан
xochj
' бўлади. Ширкатнинг мол-мулкини
шакллантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида
пул ва моддий бадаллар киритиш йўли билан иштирок этишлари
мумкин.
Ш иркат хўжалиги томонидан ташкил этиладиган корхоналар ва
таш килотларнинг мол-мулки, шунингдек, хўжаликлараро корхона
лар ва таш килотларнинг мол-мулки, уларнинг улушли иштирокига
мувофиқ шу ширкатнинг мулкидир.
Ш иркат
хўжалигида,
умумий
мажлис
қарори
билан
қуйидагилардан таркиб топадиган устав жамгармаси (капитали)
ш акллантирилади:
- пай жамгармаси;
- техника сотиб олиш, ижтимоий ва ишлаб чикариш инфра-
структурасини ривожлантириш, бошка умумий, ижтимоий ва
хужалик вазифаларини хал этиш учун мулжалланган бўлинмас
жамгарма.
Ш иркат хўжалигининг пай жамгармаси ер участкаларининг
киймати-бахосини ва асосий жамгармаларнинг қийматини хамда
ширкатнинг мажбуриятларидан холи, бош ка активлари кийматини
ўз ичига олади. Пай жамгармасига к ути л ад и ган ер участкалари
қийматини баҳолаш, Давлат ер кадастри ва конун хужжатларида
белгиланадиган табақалаштирилган қийматни баҳолаш коэффици-
ентлари асосида амалга оширилади.
Пай
ва бўлинмас жамгармаларнинг микдорлари ширкат
хўжалигининг уставида белгилаб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |