Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


Фермер хужаликларининг таш килий-иқтисодий асослари



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

2.3. Фермер хужаликларининг таш килий-иқтисодий асослари
Қиш лоқ хўжалигида фермер хўжаликларини шакллантирмас- 
дан туриб бозор иқтисодиётига ўтиб бўлмайди. Ш унинг учун хам 
Ўзбекистонда фермерчилик харакати кенг қулоч ёзиб кетди. Фер- 
мерчилик 
ҳаракатининг 
архитектори 
бўлмиш 
Президентимиз 
И.Каримовнинг таъбири билан айтганда - фермерлар «кишлокдаги 
иктисодий ислохотларнинг биринчи калдиргочларидир» лар.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қишлоқ хўжалигини чуқур 
иктисодий ислоҳ килиш, ўзининг ҳақиқий мазмун-маъносига, фер­
мер хўжаликларини таш кил этиш билан эриша бошлади. Чунки 
фермер хўжаликларида янгича мулк шакли ўз эгасини топиб, мехнат 
билан бирлаш иб, унинг пировард максади кишлокда мулкдорга 
хизмат килишдир. Фермер хўжаликларида моддий жавобгарлик ва 
иктисодий 
манфаатдорлик ўзининг амалий 
натижасини бера 
бошлади, 
мехнат 
унумдорлиги 
кескин 
кўтарилиб, 
ишлаб 
чикариш нинг иктисодий самарадорлиги ортди.
Ф ермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш 
масаласига мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ катта эътибор 
берилди. Фермер хўжаликларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари 
асосан Ўзбекистон Республнкаси Президента И.Каримовнинг 1991 
йил 29 ноябрдаги «Республика дехкон (фермер) хўжаликларини 
янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш хамда давлат йўли билан 
ишбилармонлик 
фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш 
тўғрисида»ги 
фармони, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Дехкон 
(фермер) 
хўжаликлари тўгрисида»ги ва 1998 йил 30 апрелда кабул килинган 
«Фермер хўжалиги тўгрисида»ги қонунлари билан мустаҳкамланиб


борилди. К абул килинган меъёрий хужжатлар мамлакатнмизда 
фермерчилик 
ҳаракатини 
ривожлантиришда 
ўзининг 
ижобий 
натижаларини берди. Фермерчилик ҳаракатининг бошлангич - 
биринчи 
даврида, яъни 1991-1997 йилларда республика бўйича 
фермер хўжаликлари сонп 7,9 мингтадан (1991 йил) 21,4 мингтага 
(1997 йил) етган ёки 2,7 мартага ошган.
Фермер 
хўжаликларини 
ривожлантиришнинг 
иккинчи 
-
мустаҳкамланиш даврида, яъни 1998-2003 йилларда уларнинг сони
23,0 мингтадан 87,5 мингтага етди. Уларга бириктирилган ер майдо- 
нининг салмоги 8,9 фоиздан (1998 йил) 36,9 фоизгача (2003 йил) 
кўпайди. Қ иш лоқ хўжалигида банд бўлган меҳнаткашларнинг 1998 
йилда 5 фоизи фермерчилик билан шуғулланган бўлган бўлса, 2003 
йилда бу кўрсаткич 19 фоизни ташкил қилди.
Фермерчилик ҳаракатининг учинчи - баркарор мустакил 
ривожланиш 
даври 
2004 
йилдан 
бошланди. 
Фермерчилик 
ҳаракатини истикболда янада ривожлантириш учун, унинг ўзига хос 
хусусиятларини хисобга олган холда республика Президента 
И .Каримовнинг 2003 йил 27 октябрда кабул килинган «2004-2006 
йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси 
тўгрисида»ги фармони айни муддао бўлиб, фермер хўжаликларини 
устувор ривож лантириш га асос яратилди. Фермер хўжаликларида 
ишлаб чикариш кучлари ва ишлаб чикариш муносабатларини бозор 
тамойиллари асосида ривожлантириш максадида 2004 йил 26 
августда янги таҳрирдаги «Фермер хўжалиги тўгрисида»ги қонуни 
тасдиқланди.
2004 йилнинг 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда 104,1 мингта 
фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, улар янги тах.рирдаги қонун 
асосида ўз фаолиятларини бошлаб юбордилар.
Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш, 
аввало, ишлаб чикариш муносабатларини такомиллаштиришни, 
бош кариш нинг маъмурий усулларидан иктисодий усулларга ўтишни 
тақозо этади.
Т а ш к и ли й асослар. Бозор иқтисодиётига ўтаётган республика­
миз кишлок хўжалигида фермер хўжаликлари икки кўринишда, яъни 
турли хужалик шакллари таркибида ички ижара бўлинмалари 
сифатида хамда ўз муҳрига ва банк муассасаларида шахсий хисоб- 
китоб ракамларига эга бўлган мустакил хўжаликлар сифатида 
ташкил этилган. У лар уртасидаги асосий фарқ ерга ва ишлаб 
чикариш воситаларига бўлган муносабатлардагина акс этади. Агар


ижара асосида таш кил этилган фермер хўжаликларида ер ва асосий 
ишлаб чикариш воситалари маълум бир вактга фойдаланишга 
бериладиган 
бўлса, 
мустакил 
фермер 
хўжаликларида 
узок 
муддатларда 
фойдаланиб, 
мерос 
қолдириш 
ҳуқуқи 
билан 
биркитилиб қўйилади. Бозор муносабатларига ўтилаётган хозирги 
даврда иктисодий ислохотларни боскичма-боскич амалга ошириш 
хамда бу борада камчиликларга йўл қўймаслик учун фермер 
хўжаликларини ижара муносабатлари заминида ташкил килиш 
мақсадга мувофикдир.
Бундай хўжалик юритиш шаклида оила ёки кариндошчилик 
заминида фермер хўжаликлари тузилади. Уларга ер ва асосий ишлаб 
чикариш 
воситалари 
узок 
муддатга 
шартнома 
асосида 
фойдаланишга берилади. 
Уз навбатида фермер хўжаликлари 
ширкатларга ёки уюшмаларга, ширкатлар эса ассоциацияларга 
биркитилиши мумкин. Шу билан бирга, ассоцициация таркибида 
фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи бир канча ширкатлар хам 
фаолият 
кўрсатади. 
Ассоциация 
фермер хўжаликлари 
ҳамда 
ширкатлар фаолиятини иктисодий муносабатларга таянган хрлда 
ташкил 
этиш 
оркали 
кишлок. 
хўжалиги 
махсулотлари 
етиштирадиган ва тадбиркорлик билан шугулланадиган хўжаликка 
айланади. Ассоциациядаги барча ширкатлар хўжалик аъзоларининг 
умумий йигилиш ида маъқулланган тартибларда бир-бирлари билан 
иктисодий муносабатларда бўлади. Ш у билан бирга, хар бир фермер 
хўжалигининг 
ассоциациядаги 
марказлашган 
молия-иқтисод 
бўлимида ҳисоб-китоби бўлади. Келгусида ушбу бўлимнинг кошида 
хўжалик аъзоларига хамда барча ширкатларга хизмат кўрсатувчи 
ассоциация банкини очиш масаласи хам назарда тутилади. Бу эса 
фермер хўжаликлари ва ширкатларнинг хар кандай тадбиркорлик 
фаолияти билан шугулланишларига имконият тугдиради. Бундай 
фермер хўжаликлари фақатгина кишлок. хўжалик махсулотларини 
етиштириш билан чегараланиб қолмай, уни нес-нобуд килмай 
саклаш, кайта ишлаш ва сотиш оркали юкрри даражада даромад 
олишга 
ҳаракат 
қилади. 
Лозим 
бўлган 
такдирда 
чет 
мамлакатларнинг 
фирмалари 
билан 
тайёр 
кишлок 
хўжалик 
махсулотларини зарур товарларга алмаштириш ва уни минтақаларга 
сотиш билан хам шугулланиши мумкин. Фермер хўжаликлар 
ширкатлари, шаҳар бозорларида ўзларининг савдо тармоқларини 
очади. Бу эса уларга тижорат ишларини юритиш учун кенг имкони- 
ятлар беради. Яъни, фермер хўжаликлари махсулот етиштириш ва
32


уни сотишда тўла мустакил бўлади. Уюшманинг вазифаси эса улар­
нинг бутун фаолиятини тўгри ташкил этишни таъминлашдан иборат 
бўлади.
Кишлок. 
хўжалигида 
иктисодий 
ислохотларни 
янада 
чуқурлаштириш, кишлокда ишлаб чикариш муносабатларини тако­
миллаштириш, 
кишлок 
хўжалиги 
ишлаб 
чикаришини 
бош кариш нинг бозор тамойилларига мос келадиган ташкилий ту- 
зилмасини тадбиқ этиш, кишлок. хўжалиги махсулотларини ишлаб 
чикарувчиларнинг мустакиллигини кенгайтириш хамда уларнинг 
ишончли ҳуқуқий мухофазасини таъминлаш максадида Узбекистон 
Республнкаси Президентининг 2003 йил 23 мартдаги «Кишлок 
хўжалигида 
ислоҳотларнинг 
чуқурлаштиришнинг 
энг 
мухим 
йўналишлари тўгрисида»ги ПФ-3326 сонли фармони эълон қилинди.
У ш бу фармонга асосан кишлок хўжалигида мулкчилик шакл- 
ларини ўзгартириш ва ишлаб чикариш муносабатларини такомил­
лаштириш 
энг мухим 
вазифалардан бири 
этиб белгиланди. 
К иш локда асосий ишлаб чиқаришнинг бўғини хисобланган кишлок 
хўжалиги товар ишлаб чикарувчиларнинг манфаатларини пухта 
таъминлаш га каратилган иктисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлари 
яратилиб, тайёрлов, кайта ишлаш корхоналари, моддий техника ре- 
сурлари етказиб берувчилар, молия, банк муассасалари хамда бошка 
хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятлари ушбу максад учун 
бўйсундирилди.
Ш унингдек, истиқболда кишлок. хўжалиги махсулоти ишлаб 
чиқарувчиси 
бўлиб 
коладиган 
асосий 
субъект 
-
фермер 
хўжаликларини 
устувор 
ривожлантириш 
асосида 
кишлок 
хўжалигидаги иктисодий ислохотларни жадаллаштириш максадида 
кабул килинган Узбекистон Президентининг «2004-2006 йилларда 
фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси» тўғрисидаги 
фармонида қуйидагилар белгиланган:
- фермер хўжаликларининг тўлиқ иктисодий ва молиявий мус­
такиллигини таъминлайдиган ва фермер хўжаликларига узок, муд- 
датли ижарага берилган кишлок. хўжалиги ер ресурсларидан 
максадли, окилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантирадиган 
ҳуқуқий шарт-шароит ва кафолатларни яратиш;
- қишлоқ хўжалиги махсулоти ишлаб чиқаришда молиялаш- 
нинг бозор тамойилларига жавоб берадиган хамда молиялашнинг 
услуб ва шаклларини танлашда, молиявий маблаглардан фойдала- 
ниш да фермер хўжаликларининг мустакиллигини, барча харажат-
33


ларни қишлоқ хужалиги махсулотини сотишдан тушадиган ўз даро- 
мадлари ҳисобига қоплашни таъминлайдиган ишончли тизимни 
шакллантириш;
- фермер хўжаликларини тижорат банклари оркали тўғридан- 
тўғри кредитлаш йўли билан, мавжуд кредиторлик карзлари 
тулангандан сўнг маблагларни эркин тасарруф килиш хукукини бер­
ган хрлда уларни молиялашга 2004-2005 йиллар мобайнида 
босқичма-босқич ўтишни кўзда тутувчи механизмни ишлаб чикиш;
- кишлокда фермер хўжаликларининг эхтиёжларига караб 
барча зарур хизматларни кўрсата оладиган замонавий ишлаб 
чикариш ва бозор инфратузилмасини жадал ривожлантириш;
- танлов асосида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва 
уларга ерни узок муддатли ижарага беришда кишлок хужалиги 
экинлари, биринчи навбатда, пахта ва ғаллани етиш тириш га етади­
ган барча харажатлар фермер хўжаликларининг кишлок хужалиги 
махсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига 
қопланиши тамойилига катъий риоя килиниши зарур. Бунда электр
- энергия, ёкилги - мойлаш материаллари, минерал ўгитлар етказиб 
берадиган 
ва 
фермер 
хўжаликларига 
бош ка 
хизматларни 
кўрсатадиган таш килотлар билан ўз вақтида хисоб-китоб килиниши 
шарт;
- камида 3 йил давомида мунтазам равишда бу тамойилга амал 
килмаган фермер хўжаликлари билан ерни ижарага бериш шартно­
маси бекор қилиниб, ўзи тарқатиб юборилади.
Ф армонда фермер хўжалигида ижарага берилган кишлок. 
хўжалик майдонларидан бошка максадда фойдаланиш, шу жумладан 
шартномада кўрсатилган экинлар ўрнига бошқа экин экиш - ижара 
шартномасини купол бузиш деб хисобланадиган хамда амалдаги 
қонунчиликда кўзда тутилган чоралар қўлланиладиган тартиб жорий 
этилиши кўзда тутилган.
Ш унингдек, белгилаб қўйилганки, фермер хужалиги фаолия­
тини юритиш учун ижарага ер майдонлари бериш хакидаги туман 
хокимининг қарори вилоят хокими бошчилигидаги ер майдонларини 
ажратиш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комис- 
сияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради;
- фермер хўжаликларига айлантириладиган кишлок хўжалик 
ширкатлари рўйхати Қорақалпогистон Республнкаси Вазирлар Кен- 
гаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига кўра хар йили


Узбекистон Республнкаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан 
тасднкланади;
- фермер хўжаликлари давлат эхтиёжлари учун махсулот со­
тиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки ер 
тўгрисидаги қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланган холларда, 
шунингдек ягона ер солиги белгиланган тартибда ўз вақтида 
тўланмаган такдирда фермер хўжаликлари фаолиятини факат уларга 
ижарага берилган ерлардан ижара шартномасида мувофиқ мақсадли 
ва унумли фойдаланиш масалалари бўйича текширишга йўл 
қўйилади.
Узбекистон 
Республикаси 
Адлия 
вазирлигига 
фермер 
хўжаликларининг қонуний манфаатлари самарали ҳуқуқий химоя 
қилинишини таъминлаш, фермер хўжаликлари уларнинг хўжалик 
фаолиятига бошкарув органлари ва мансабдор шахсларнинг хар 
кандай ноконуний аралашишига уриниш ҳолларига катъий чек 
кўйиш чораларини кўриш топширилган.
Бундан ташқари фармонда қуйидагилар:
- вилоят 
хркимликлари 
таклифларига 
мувофиқ 
қишлоқ 
хўжалиги махсулотлари етиштирувчилар ва тайёрлов ташкилотлари 
ўртасида пахта ва галла учун тузиладиган контрактация шартнома- 
лари умумлаштирилган хрлда прогноз кўрсаткичлари республика ва 
минтақавий даражада белгиланиши;
- кишлок 
хўжалиги 
товар 
ишлаб 
чиқарувчилари 
хўжаликларининг ихтисослашувини хисобга олган холда ва тузила­
диган контрактация шартномаларига асосан кишлок хўжалиги экин­
ларини мустакил жойлаштириш;
- хўжаликлар ўз мехнати натижаларини, шу жумладан етишти­
рилган махсулотни, ўзларига тегишли мол-мулк, молиявий ва мод­
дий ресурсларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши;
- 2004 йилдан бошлаб барча кишлок хўжалиги махсулотлари 
етиштирувчилар экин майдонларидан фойдаланишнинг ижара шак- 
лига ўтиши белгилаб берилди.
Фармон 
ижросини 
таъминлаш 
максадида 
Вазирлар 
М ахкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги «Қишлоқ хўжалигида ижара 
муносабатларини 
янада 
ривожлантириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 486-сонли қарори қабул қилинди.
У шбу қарордан келиб чиккан холда туман ҳокимликлари 1-10 
гектаргача бўлган фермер хўжаликларини бирлаш т ириш , йирик-



Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish