Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

м ақсади 
хисобланади.
В азиф алари:
- ажратилган ердан агротехника қоидалари асосида окилона ва 
самарали фойдаланган ҳолда юқори даражада хосил олишни 
таъминлаш;
- кишлок. хўжалик махсулотларини етиштириш, уларни кайта 
ишлаш ва реализация килиш;
- чорва молларини зооветеринария қоидалари асосида тарбия- 
лаш ва уларнинг махсулдорлигини ошириш.
Фермер хўжаликларининг фаолияти қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
- кишлок хўжалик махсулотлари етказиш;
- кишлок хўжалик махсулотларини кайта ишлаш, саклаш ҳамда 
бозорларда сотиш, шу жумладан, ўз савдо шахобчалари оркали реа­
лизация килиш;
- тижорат фаолиятини ва маркетинг тадқиқотларини ташкил 
килиш;
- ахолига пуллик хизмат кўрсатиш;
- ташқи иктисодий фаолиятни амалга ошириш;
- фаолиятнинг конун хужжатларида такикланмаган бошка 
турларини амалга ошириш.
Ф ермер хўж алиги ва унинг аъзоларининг ҳу қ уқ ва маж бури- 
я т л а р и  (16, 17-моддалар) бозор иктисодиёти талабларидан келиб 
чиккан холда белгилаб берилган: ишлаб чикариш фаолиятини таш ­
кил этиш да ихтисослаш ув ва ижарага олиш шартларига амал 
килиш, барча сохаларида мустакил иш юритиш, шартномалар 
тузиш
оркали 
иктисодий 
муносабатлар 
ўрнатиш, 
товар 
махсулотларига, бажарилган иш ва хизматларга мустакил нарх 
ўрнатиш, ўз хоҳиш и бўйича истеъмолчига сотиш, фьючерс 
битимларини тузиш , чекланмаган микдорда даромад (фойда) олиш, 
акциялар ва бош ка кимматбахо когозлар сотиб олиш, кредит олиш,


барча имтиёзлардан фойдаланиш , ер майдонини ижарага бериш 
хукукини кредит олиш учун гаровга қўйиш , ходимларни ишга 
ёллаш, ишлаб чикариш воситаларини сотиб олиш, кооператив, 
ую ш ма ва бирлаш маларга аъзо бўлиш 
ва бошка конуний 
ҳуқуқлардан фойдаланиш.
М а ж б у р и я т л а р и : ер майдонидан ш артномада кўрсатилган 
мақсадда ва ш артларда, самарали ва окилона фойдаланиш ини 
таъминлаш , экологик талабларга ва атроф-мухитни химоя килиш 
коидаларига риоя этиш, ер майдонларини асраш , унинг унумдорли- 
гини ош ириш ю засидан сарф-харажатлар килиш , ижарага олинган 
ерларни бир йилда ўзлаш тириш , агротехника коидаларига ва серви- 
тутларга риоя килиш , давлат эхтиёжлари учун ш артномада кўзда 
тутилган хаж мда махсулот етказиб бериш ни таъминлаш , ғўза ва 
дон экинларини навлар бўйича жойлаш тириш , сув лимити бўйича 
ундан фойдаланиш , ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига 
карш и кураш иш , агротехник талабларга риоя этиш, қарзларга тўлиқ 
ж авоб бериш , солиқ, ижтимоий таъминот ва пенсия ж амғармасига 
мажбурий бадаллар тўлаш, ходим ларининг мехнат фаолияти нинг 
хисобини ю ритиш ва улар учун хавфсиз мехнат ш ароитларини 
таъминлаш .
Ф ермер хўжалиги аъзолари фойдадан ўз улушини олиш, иж ­
тимоий сугурта ва ижтимоий таъминланиш , ижтимоий мехнатда 
ш ахсий улуши билан қатнаш иш ҳуқуқига эга, ш унингдек улар 
мехнат тартибига бўйсуниш га мажбурдирлар.
Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги конунда энг катта 
эътибор унинг умумий-таш килий том онларига қаратилган. Ф ермер 
хўж аликларини рўйхатдан ўтказиш учун туман хокимлигига 
куйидаги ҳужж атлар тақдим этилади:
- туман хокимлигига ариза;
- фермер хўжалигининг низоми ва бизнес режаси;
- фермер хўжалигига тегиш ли ерни ижарага бериш далолатно- 
маси;
- ажратилган ернинг ҳолати (картограммаси), кадастр балли;
- фермер хўжалигини таш кил этиш ва ер тўгрисида ширкат 
хўжаликлари 
аъзоларининг умумий 
йигилиш баённомасидан 
кўчирма.
Ф ермер хўжалиги ўз фаолиятини У ст ав асосида шаклланти- 
ради. Уставда фермер хўжалигининг номи, бош лигининг исми-ш а-


рифи, яш аш манзили, жойлашган ери, почта манзили, ихтисосла- 
шуви, асосий фаолият турлари, 
устав фондининг миқдори 
кўрсатилади.
Ф ермер хўжаликлари қ а й си ерларда т а ш к и л э т и ли ш и хам 
янги ишлаб чикариш муносабатларини жорий этишда ўта долзарб 
масалалардан бири сифатида каралади. Узбекистон Республика- 
сининг 
«Фермер 
хўжалиги 
тўгрисида»ги 
(янги 
таҳрирда) 
конунининг 10-модцасига биноан фермер хўжаликларини захира 
ерларда, республиканинг махсус ер фондларида, мехнат ресурслари 
етарли 
бўлмаган 
хўжаликларда 
ва 
янги 
сугориладиган 
манзиллардаги ерларда ва зарар кўриб ишлаётган ёки паст рента- 
белли кишлок. хўжалиги корхоналарининг ерларида ташкил этиш 
кўзда тутилган.
Ер 
участкасини 
ижарага 
олиш 
шартномаси 
фермер 
хўж алигининг бошлиги ва туман хокими томонидан имзоланади.
Чорвачилик махсулоти етиш тириш га ихтисослашган фермер 
хўж алиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда таш­
кил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер майдон- 
ларининг энг кам ўлчами бир шартли бош 
чорва молга 
хисоблаганда Андижон, Наманган, Фаргона, Тошкент, Самарканд 
ва Х оразм вилоятлардаги сугориладиган ерларда камида 0,3 гектар, 
К оракалпогистон 
Республикаси 
ва 
бошка 
вилоятлардаги 
сугориладиган ерларда камида 0,45 гектар, сугорилмайдиган (лал­
микор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.
Д ехкончилик махсулотлари етиштиришга ихтисослашган фер­
мер хўж аликларига ижарага бериладиган ер майдонларининг энг 
кам ўлчами пахтачилик ва галлачилик учун камида 10 гектар, 
богдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошка экинлар етишти­
риш учун камида 1 гектарни таш кил этади.
Ер майдонлари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига 
киш лок хўжалик экинларининг хосилдорлигини(уч йил учун ўртача 
йиллик 
хосил 
ҳисобида), 
ернинг 
кадастр 
бахосидан 
кам 
бўлм аслигини таъминлаш , мажбуриятини олади ва ижара шартно- 
масида қайд қилинади.
Ф ерм ер хўжалигига берилган ер майдонидан фойдалан- 
ганлиги учун ижара хаки, ер майдонининг сифатига, жойлашган 
манзилига ва сув билан таъминланганлик дараж асига қараб, унинг 
кадастр бахосини хисобга олган хрлда белгиланадиган ягона ер 
солиги меъёри микдорида ундирилади (14-модда).


Д авлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан дастлабки икки 
йил давом ида ф ерм ер хужалиги ер майдонидан фойдаланганлик 
учун ҳақ тўлаш дан озод этилади.
Ф ерм ер хуж алиги ерни ўз ҳисобидан ўзлаш тираётган даврда 
ва ўзлаш тириб бўлгандан кейин беш йил давомида ернинг мазкур 
ўзлаш тирилган қисми учун ягона ер солиги тўлаш дан озод 
килинади.
Бозор иқтисодига ўтиш да фермерлар учун ўта долзарб му- 
аммо, бу - мулкка бўлган муносабатдир. Янги таҳрирдаги 
қонуннинг 18-моддасида м у л к и й м уно са б а т ла р  ўз ечимини 
топган.
Ф ерм ер хўж алигининг Устав ф онди -  хўж алик бош лиги то­
монидан белгиланиб, унга пул, кимматли когозлар, бинолар, иншо- 
отлар, бош ка мол-м улк ёки пул билан бахоланадиган мулкий 
ҳуқуқлар киритилади. Ф ермер хўжалигининг Устав фондига хисса 
бўлиб, фермер оиласи аъзолари учун умумий ҳисобланадиган мол- 
мулк қўш илаётган бўлса, уш бу мол-мулкнинг барча мулкдорлари- 
дан нотариал тасдиқланган розилик хати олиниш и талаб этилади.
Ф ерм ер хўж алигининг мулк ҳуқуқи давлат томонидан 
ҳимояланади ва конун ҳуж ж атларига мувофиқ мерос килиб 
колдирилади.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish