Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

лаштириш 
ва 
экин 
майдонларини 
кенгайтириш,
уларни 
иктисодий бакувват фермер хўжаликларига айлантиришни ўз олди- 
ларига вазифа қилиб белгилаб қўйишлари лозим.
М азкур қарорга асосан Республика М олия вазирлиги ва М арка­
зий банки бош каруви томонидан 2004 йил 6 январда Республика 
Адлия вазирлигида 1295-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Фермер 
хўжаликларининг давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган пахта 
ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан 
кредитлаш тартиби тўғрисида»ги низоми ишлаб чиқилиб, 2004 йил­
нинг 16 январидан кучга киритилди.
Низомга асосан фермер хўжаликларига кредитлар тижорат банк­
лари томонидан муллатлилик. туловга кобилиятлилик хамда максадли 
фойдаланиш шартларида давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган 
ғалла ва пахта хом-ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш 
максадларида имтиёзли фоиз ставкаларида берилади.
Ф ермер хўжаликларига пахта ва дон ҳосилини етиштириш ха- 
ражатлари учун имтиёзли кредитлар куйидаги мақсадлар учун бери­
лади:
- иш хаки ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;
- минерал ўгит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик химоя 
килиш воситаларини харид килиш учун;
- ёнилги-мойлаш махсулотларини харид килиш учун;
- М ТПлар, муқобил МТПлар, СФУ (сувдан фойдаланувчилар 
ую ш маси)лар ва бошқа хизматларга тўловлар учун;
- хўжалик ихтиёридаги техникаларга эҳтиёт кисмларини сотиб 
олиш учун;
- молиявий лизингга берилган техника воситаларининг лизинг 
тўловлари учун;
- электроэнергия тўловлари учун;
- плёнка остига экиладиган пахтага полиэтилен плёнкасини ха­
рид килиш учун;
коллектор-дренаж 
тармокларини 
тозалаш 
хизматларига 
тўловлар учун;
- ягона ер солигини тўлаш учун.
Пахта ва дон етиштириш харажатларини молиялаш тириш учун 
фермер хўжаликларига ажратиладиган имтиёзли кредит маб- 
лағларини 
расмийлаш тиришда 
тижорат 
банкларига 
куйидаги 
хужжатлар такдим этилади:
- хизмат кўрсатаётган банк бўлимига ариза;


- тайёрлов таш килотлари билан тузилган контрактация шартно- 
малари нусхалари;
- бизнес режа;
- сўнги хиеобот даври учун Давлат солиқ хизматининг махаллий 
органи томонидан тасдикланган бухгалтерия баланси ва қўшимча 
ҳисоботлар;
- таъминот турлари (мол-мулк гарови, бўлғуси ҳосилни гаровга 
қўйиш, кредитни кайтмаслик хавфини сугурталанганлиги хакида 
сугурта 
полиси 
ва 
қонунда 
белгиланган 
бошка 
таъминот) 
хужжатлари.
Пахта ва дон етиштириш учун фермер хўжаликларини кредит- 
лаш банк маржасини хисобга олган хрлда имтиёзли фоиз ставкаси 
билан амалга оширилади. Бу кредитлар бўйича фоиз ставкаси йил­
лик 5 фоиз микдорида белгиланиб, унинг 2,5 фоизи банк маржасини 
ташкил этади.
Тижорат банки фермер хўжалигининг кредит олиш тўғрисидаги 
аризасини, фермер хўжалиги томонидан барча зарур ҳужжатлар 
тақдим этилгандан сўнг 5 кун муддат ичида кўриб чиқиши ва у би­
лан кредит шартномасини тузиши лозим.
Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш 
тўгрисида қарор кабул килинган холларда, у раддияни ёзма шаклда 
асослаб бериши шарт.
Фермер хўжаликлари пахта ва дон хосилини етиштириш хара­
жатларини қоплаш учун тайёрлов корхоналари билан давлатга пахта 
ва галла топшириш бўйича тузилган контрактация шартномаларида 
белгиланган мивдор (тонна) киймати (сумма)нинг 50 фоизидан ош- 
маган холда, тайёрлов корхоналари томонидан етказиб берилган 
уруглик чигит ва уруглик дон киймати чегирилган мивдорда 18 ой- 
дан кўп бўлмаган муддатга имтиёзли кредит олиши мумкин.
Ф ермерчилик ҳаракатининг ҳуқуқий таъминотини мустахкам- 
лаш га каратилган У збекистон Республикаси Президентининг фар- 
монлари, хукумат қарори хамда тегиш ли вазирликлар томонидан 
ишлаб 
чиқилган 
меъёрий 
ҳужжатлар 
фермер 
хўжалиги 
тўгрисидаги 
конунчиликка 
хам 
тегишли 
ўзгартиришлар 
киритиш ни, баъзи масалаларни кайта кўриб чиқишни тақозо этди. 
Натиж ада 
У збекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан 
2004 йил 
26 августда янги таҳрирдаги «Фермер хўжалиги 
тўгрисида»ги конуни кабул қилинди.


Янги таҳрирдаги қонун бўйича: «Ф ермер хуж а ли ги -  ижарага 
берилган ер участкаларидан фойдаланган хрлда кишлок хужалиги 
товари ишлаб чикариш билан шуғулланувчи мустакил хужалик 
юритувчи субъект».
Фермер хўжалигининг бошлиги, шу хўжаликнинг муассиси -
фермердир. 18 ёшга тўлган, қиш лоқ хўжалигига тегишли малака ёки 
иш тажрибасига эга бўлган шахе фермер бўлиши мумкин.
Бундан кўриниб турибдики, фермер хўжалиги тадбиркорлик 
фаолиятининг бир кўриниш и бўлиб, улар иктисодий манфаатдорлик 
тамойиллари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик асосида товар 
махсулоти ишлаб чикаришни ривожлантириши, уни сифатини ях­
шилаш ва мехнат хамда маблагни кам сарфлаб, чекланмаган 
миқдорда наф кўриш максадида таш кил этилган хўжалик юритиш 
шаклларидан бири.
Фермер хўжаликларини таш кил этишда энг катта эътибор 
уларни тузиш, фаолият кўрсатиш ва ривожланишининг асоси бўлган 
хўжалик юритиш тамойилларига қаратилган бўлиши керак. Унинг 
бу т ам ой иллар и  қуйидагилардан иборат:
- таш кил этилиши ва хўжалик юритишда барча шаклдаги 
корхоналар ичида манзил-маконга эга бўлиши ва корхоналар билан 
мустакил алоқа қилиши;
- танлов асосида ажратилган ер майдонларидан эллик йилгача, 
лекин 
ўттиз 
йилдан 
кам 
бўлмаган 
муддатга, 
Ўзбекистон 
Республикасининг Ер кодекси ва бошқа ҳужжатларда белгиланган 
тартибда фойдаланиш;
- ишлаб чикариш воситалари (уй жойлар, хўжалик иморатлари, 
кишлок хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, 
маҳсулдор 
чорва 
моллари, 
паррандалар, 
кишлок 
хўжалиги 
техникаси, инвентар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва 
х.к.)га эгалик килиш;
- ишлаб чикариш йўналиши ва таркибини аниклаш, ш унинг­
дек, махсулотни сотиш, олинадиган даромаддан фойдаланиш да 
тўлиқ мустакиллик;
- хўжалик фаолияти учун иктисодий жавобгарлик;
- давлатнинг молиявий-иқтисодий гамхўрлигига таяниш;
- хужалик аъзоларига давлатнинг ижтимоий-таъминот, карилик 
ва ногиронлик нафакасидан фойдаланиш.


Қонунда фермер хўжалигининг мақсади, вазифаларн 
ва 
фаолият доираси янгича, бозор иқтисодига мос равишда таърифлаб 
ўтилган ва куйидагича ифодаланган:
- кишлок хужалик махсулотлари етказиш ва хизмат кўрсатиш 
асосида 
даромад 
(фойда) 
олиш, 
ахрлини 
озиқ-овқат 
билан 
таъминлаш ҳамда ўз аъзоларининг ижтимоий ва иктисодий 
эҳтиёжларини 
қондириш 
фермер 
хўжалигининг 

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish