Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


Ш у н и н г д е к л и з и н г о п е р а ц и я л а р и а м а л га о ш и р и л а ё т га н б о зо р



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Ш у н и н г д е к л и з и н г о п е р а ц и я л а р и а м а л га о ш и р и л а ё т га н б о зо р  
с е к т о р и га к а р а б к у й и д а г и л а р га б ў л и н а д и :
ички лизинг (битимнинг барча вакиллари, бир мамлакат 
вакиллари бўлган холларда):
■ 
таш ки ёки халкаро лизинг (лизингга берувчи ва лизингга 
олувчи турли мамлакатларнинг вакиллари бўлган холларда).
Ҳаракатдаги ҳар бир мулк лизинг объекти бўлиши мумкин, бо- 
зорда эркин сотилиши таъқиқланган мулклар бундан мустаснодир. 
Лизинг битимида одатда бир нечта субъект иштирок этиб, улар 
куйидагилардан иборат:
-
мулкни сотувчи (ускуна чикараётган завод, унинг диллери 
ёки дистрибьютори);


- лизингга берувчи (мамлакатдаги ёки хориждаги лизинг 
компанияси);
- лизингга олувчи (тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
учун ускуна керак бўлган жисмоний ёки ҳуқуқий шахе);
- лизинг компаниясини ускуна сотиб олиши учун уни маблаг 
билан таъминлаётган банк (ёки бошка кредит муассасаси);
- лизингга берувчининг мулкини сугурта қилувчи, шунингдек 
ускуна сотиб олиш учун лизингга берувчига берилаётган кредит- 
ларни кайтара олмаслик ёки ҳақ тўламаслик таваккалчилигидан 
сугурта қилувчи сугурта компанияси.
Дунё тиж орат амалиётида лизинг операцияларининг амалга 
ошириш бўйича жахон тизими мавжуд бўлиб, унинг биринчи 
босқичида, лизингга олувчи лизинг компаниясига зарур ускуналарни 
етказиб беришини сўраб мурожаат килади ва у билан лизинг шарт­
номаси тузади. И ккинчи босқичда, лизингга берувчи лизингга олув­
чига ўз пулига ёки карзга олган кредит пулига мулк сотувчидан ха­
рид қилган ускунани топширади. Лизингга мол олувчи ўз-ўзидан 
бир канча устунликларга - имтиёзларга эга бўлиб колади, чунончи:
■ корхона мулкига солинадиган солиқ микдори камаяди, 
чунки лизинг объектлари киймати лизинг шартномаси муддати ту- 
габ, мулк унинг ихтиёрига ўтгандан кейингина мулкни ўз баланси 
активида акс эттиради. Бунгача ўш а киймат лизинг берувчининг ба- 
лансида туради;
■ фойда солиғи микдори камаяди, чунки лизинг тўловлари 
махсулот таннархига кирадиган харажатдир. Бундан ташкари, ли­
зинг олувчида бухгалтерия хисоби соддалашиб, соликнинг бир 
кисмини тўлаш ва қарзни ҳисоблаш лизинг компанияси зиммасида 
бўлади;
лизинг мулкини сотувчи, лизинг операцияларида катнашар 
экан, махсулот ишлаб чикаришни қайтадан бошлашга, хатго уни 
кенгайтириш имкониятига эга бўлади, хамда махсулот сотишдан ва 
лизинг ускунасига эхтиёт кисмлар сотишдан, бу ускуналарга сервис 
хизмати кўрсатишдан ва уни такомиллаштиришдан даромади ор­
тади.
Кишлок. хўжалигида олиб борилаётган аграр иктисодий сиёсат, 
энг аввало тармок. ишлаб чиқаришида таркибий ўзгаришларни амалга 
ошириш, хўжаликларни иктисодий мустақиллик асосида махсулот 
ишлаб чикариш, кайта ишлаш ва сотиш жараёнларида кооперация ти­
зимини шакллантириш билан бир қаторда агросервис хизмати


кўрсатиш тизимини ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида 
моддий техник таъминоти муносабатларини такомиллаштиришга 
катта эътибор берилмоқда. Республика хукумати қарорига мувофиқ 
1999 
йилнинг 
октябр 
ойида 
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» 
ҳиссадорлик компаниясининг ташкил этилиши бунга яккол мисол 
бўлади. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясини ташкил этиш- 
дан асосий максад жойларда техникага бўлган талаб бўйича маркетинг 
тадқиқотларини олиб бориш ва умумлаштириш, лизингга олиш иста- 
гида бўлган хўжалик субъектлари билан тегишли хужжатларни рас- 
мийлаштириш хамда лизинг шартномаларини тузиш, лизингга берил­
ган техниканинг тўла бутланганлиги ва тўгри ишлатилишини назорат 
килишни амалга оширишдан иборат.
Қиш лоқ хўжалигини самарали замонавий қишлоқ хўжалиги 
техникаси билан таъминлаш ни рагбатлантириш, етакчи хорижий 
компаниялар иштирокида кишлок. хўжалиги машинасозлигини ри­
вожлантириш 
учун 
зарур 
шарт-шароитларни 
шакллантириш, 
кишлокка етказиб берилаётган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси 
учун хисоб-китоб килиш механизмини янада такомиллаштириш да 
Вазирлар М аҳкамаси томонидан 2000 йил 2 ноябрда «Қишлоқни 
Лизинг шартларида кишлок. хўжалиги техникаси билан таминлаш 
чора - тадбирлари» тўғрисидаги қарорининг кабул килиниши мухим 
ахамиятга эга хисобланади. М азкур карорга биноан 2001-2007 йил­
ларда «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси корхоналари 
томонидан илгор чет эл компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб 
чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга 
олувчиларга 7 йиллик муддатда куйидаги шартлар асосида етказиб 
берилиши белгиланган:
• тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси кийматининг 15 фоизи 
хисобидан машина-трактор паркпарининг худудий бирлашмалари, 
муқобил машина-трактор парклари, кишлок. хўжалиги кооператив- 
лари ва фермер хужаликларига ўз маблағлари хисобидан тўланади;
• транспортлар ва ўрим-йиғим техникаси кийматининг 85 
фоизи «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан унга 
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги хузуридаги кишлок 
хўжалигини техника билан таминлашни давлат томонидан қўллаб - 
қувватлаш жамгармаси қарзи асосида берадиган маблаглар хисобига 
таминлайди.
Л изингга олувчиларнинг иктисодий манфаатларини янада 
химоялаш максадида кабул килинган қарорда техника бутун лизинг


муддати давомида мулкий таваккаллар сугурта полиси мавжуд 
бўлгандагина лизингга олувчига етказиб берилиши назарда тутил­
ган. Ш унингдек лизинг компанияси даромадининг (маржа) имтиёзли 
ставкаси М арказий банк томонидан кайта молиялаштириш ставка- 
сининг ярми миқдорида белгиланганлиги лизингга олувчиларга яра- 
тилган қўшимча имтиёз хисобланади. Кабул килинган қарорга асо­
сан лизингга олувчиларга техникага эга бўлиши борасида катта им- 
кониятлар яратилиши билан бир каторда иктисодий жихатдан бир 
канча имтиёзлар хам яратилади. Масалан: шартли равишда бир тех­
никанинг нархини 5 млн. сўм деб олайлик. Кишлок хўжалиги кор­
хонаси ана шу маблагнинг 15 фоизини ёки 750 минг сўмни ўз маб­
лаглари хисобидан тўлайди, колган 85 фоизини, яъни 4 млн 250 
минг сўмини банк томонидан йиллик 24% миқдорида жалб килинган 
узок муддатли (7 йиллик) кредит хисобидан олади. Шунда кишлок 
хужалиги корхонасининг 7 йил мобайнида банкка кайтарадиган 
маблаги 7947500 (кредитнинг асосий суммаси хисобланган 4250000 
сўм, хисобланган фоизлар 3697500) сўмни ташкил этади. Натижада 
техниканинг умумий нархи 8697500 (аванс 750000 сўм, банкка 
қайтариладиган маблағ 7947500 сўм) сўмни ташкил этади. Агар у 
техникани лизинг компаниясидан лизинг шартларида 7 йил муд- 
датга йиллик 12 фоиз миқдорида оладиган бўлса, ана шу даврда ли­
зинг компаниясига қайтариладиган маблаг 6098750 (лизинг суммаси 
4250000 сўм, хисобланган фоизлар 1848750 сўм) сўмга тенг бўлади. 
Техниканинг умумий нархи эса 6848750 (аванс 750000, лизинг ком- 
паниясининг қайтариладиган маблаг 6098750 сўм) сўмни ташкил 
этади. Бошкача айтганда, банк кредитига нисбатан, молиявий лизинг 
туфайли 1848750 сўм иқгисод килинади. Шу билан бирга кишлок 
хужалиги корхонаси узок муддатли кредит олиш максадида банк- 
ларга мурожат килмайди. Бу лизинг олувчилар учун молиявий ли- 
зингнинг кредитга нисбатан афзаллигини яккол кўрсатиб турибди.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компа­
нияси ва унинг филиаллари томонидан буюртмаларни кўриб чиқиш 
ва кишлок хўжалиги техникасини молиявий лизингга беришнинг 
вактинчалик тартиби белгиланган бўлиб, унга мувофиқ кишлок 
хўжалиги техникасини лизингга олиш истагида бўлган хўжалик 
субъектлари, ўрнатилган намуна асосида куйидаги хужжатларни 
расмийлаштиришлари талаб килинади:
-
қишлоқ хўжалик техникасини молиявий лизингга олиш буюрт­
маси;


- таъсис хужжатларининг нусхаси (корхонанинг устави, стати­
стик орган рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси);
- лизингга олувчининг охирги хиеобот чорак (йили) даги солиқ 
инспекцияси томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси, илова- 
лари билан биргаликда (дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хакида 
маълумот, хизмат кўрсатувчи банкдан ссуда қарзлари хакида маълу­
мотнома);
- техникани 
молиявий 
лизингга 
олиш 
даврида 
техник- 
иқтисодий асослаш;
- сугурта полиси (Эксперт кенгашининг ижобий қарори кабул 
қилинганидан сўнг);
- зарурият бўлганда банк кафолат хати ёки учинчи шахе кафил- 
лиги шартномаси;
- зарурият бўлганда лизингга олувчининг молиявий холатини 
чукурроқ ўрганиб чикиш максадида дебиторлик ва кредиторлик 
қарзларининг ёйма рўйхати, асосий воситаларнинг таркиби, ўз маб­
лаглари хисобига бош ка ёки шўъба корхоналар ташкил этишдаги 
иштироки ҳақидаги маълумотлар.
Лизингга олувчи томонидан кайд этилган хужжатлар тўплами 
белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, «Узқишлоқхўжаликмаш- 
лизинг» компаниясининг филиалига тақдим этилиши талаб килинади. 
Филиал тақдим этилган хужжатларни кўриб чиқиб, лизингга олувчи­
нинг молиявий-икгисодий ахволи хакида хулоса тайёрлайди ва уни 
филиалнинг Эксперт кенгашига кўриб чикиш учун тақдим этади. Фи- 
лиалнинг Эксперт кенгашига молиявий лизингни амалга ошириш 
бўйича ижобий карор кабул килинган холларда Ўзбекистон Республи­
каси Молия вазирлиги хузуридаги қишлоқ хўжалигини техника билан 
таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамгармаси ажра- 
тадиган маблаглар хажми ва сотувчининг лизинггга бериладиган тех­
никани ишлаб чикариш муддатидан келиб чиккан холда лизингга 
олувчи билан компания ва сотувчи ўртасида молиявий лизинг 
тўгрисидаги шартнома тузилади.
М олиявий лизинг шартномасининг умумий киймати лизинг 
қийматларининг фоизларини хисобга олган ҳолда аниқланиб, лизинг 
тўловлари хисоб-китоб жадвалида кўрсатилган миқдор ва муддат­
ларда лизингга олувчи томонидан тўлаб борилиши шарт. Лизинг 
тўловлари ўз вактида амалга оширилмаган холларда, муддати 
ўтказиб юборилган кийматдан хар бир кечиктирилган кун учун ли­


зинг олувчи 0,2 фоиз микдорда жарима (пеня) тўлаши кўзда тутил­
ган.
Техникага мулк ҳуқуқи лизингга берувчи номидан сакланган 
холда лизингга олувчига кабул килиб олиш - топшириш далолатно- 
маси асосида кабул килиниб, ушбу далолатнома имзолангандан сўнг 
(лизингга берувчи, лизингга олувчи ва сотувчи), лизинг битами 
амалга ош ган деб саналади.


1. Узбекистон Республикаси Конституциям. Т. «Ўзбекистон», 2002.
2. Узбекистон Республикаси Қонуни «Мулкчилик тўғрисида». Т. «Адолат».
I991-
3. Ўзбекистон Республикаси Конуни «Давлат тасарруфидан чикариш ва хусу­
сийлаштириш тўғрисида».
4. Узбекистон Республикаси Қонуни «Тадбиркорлик тўгрисида». 15.02.1991. 
Т. 1991.
5. Узбекистон Республикаси Қонуни «Ижара тўғрисида». 19.11.1991. Т. 1991.
6. Узбекистон Республикаси Қонуни «Акциядорлик жамиятлари ва акциядор- 
ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида». 25.04.1996. Т. 1996.
7. Узбекистон Республикаси Қонуни «Қишлоқ хўжалик корхоналари санацияси 
гўгрисида». 20.01.1998. Т.1998.
8. Узбекистон Республикасининг «Ер кодекси». 30.04.1998. Т. 1998.
9. Ўзбекистон Республикасининг "Мехнат кодекси". Т. 1998.
10. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Фермер хўжалиги тўгрисида» (янги 
таҳрири). 26.08.2004. Т. 2004.
П.Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Деҳқон хўжалиги тўғрисида». 
30.04.1998. Т.1998.
12. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Қишлоқ хужалиги Кооперативи (шир­
кат хўжалиги) тўгрисида». 30.04.1998. Т.1998.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори «Қишлоқ 
хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тад­
бирлар тўғрисида». 02.01.1992.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори «Ўзбекистон 
Республикаси қишлоқ хўжалигида иқгисодий ислоҳотларни чукурлаштириш 
тадбирлари ҳақида». 09.01.1993.
15.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1998-2000 
йилларга мўлжаланган «Қишпоқ хўжалигида иқгисодий ислоҳотларни 
чукурлаштириш Дастури». Т. 1998.
16.Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 
ишлаб чикилган «Мулкий пай асосида қишлоқ хужалиги кооперативи (ширкат 
хужалиги) тузиш бўйича услубий тавсиялар». Т. «Ўқитувчи». 1998.
17.Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий 
ҳужжатлар тўплами. «Шарк» нашриёт матбаа концерни бош тахририяти. 1 -2 ки­
тоб. Т. 1998.
18. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўгрисидаги қонун ҳужжатлари". 1- 
китоб. 1999.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони «Қишлоқ хўжалиги ис- 
лоҳотларини чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида». «Халк 
сўзи». 24.03.2003.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони «2004-2006 йилларда фер­
мер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида». «Халк сўзи». 
27.10.2003.


21.КаримовИ.А. «Ўзбекистонкелажагибуюк давлат». Т. «Узбекистон». 1992.
22. Каримов И.А. «Узбекистон иктисодий сиёсатининг устивор йўналишлари». Т. 
«Ўзбекистон». 1993.
23. Каримов И.А. «Узбекистон бозор иқгисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли». Т. 
«Ўзбекистон». 1993.
24. Каримов И.А. «Дехкончилик таракқиёти - фаровонлик манбаи». Т. 
«Узбекистон». 1994.
25. Каримов И.А. «Узбекистон XXI асрга интилмокда». Т. «Узбекистон». 1994.
26. Каримов И.А. «Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йўлида». 
Т. «Узбекистон». 1995.
27. Каримов И.А. «Узбекистон миллий истиқпол, иктисод. сиёсат, мафкура». 
Т. 
«Узбекистон». 1996.
28. Каримов И.А. «Қишлоқ хўжалиги таракқиёти - тўкин хаёт манбаи». Т. 
«Ўзбекистон», 1998.
29. Каримов И.А. «Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз». Т. 
«Узбекистон». 1999.
30. Абдуллаев Ё. «Бозор иктисодиёти асослари». Т. «Меҳнат». 1996.
31. Абдурахмонов К. «Мехнатга ҳак тўлашни ташкил этиш». 
Т. 
1997.
32. Абдурахмонов К.Х, Муртазаев Б.Ч. «Мехнат бозори» (ўқув қўлланма). Т. ТДИУ.
1999.
33. Абдурахмонов К.Х. ва бошкалар «Мехмат иктисодиёти ва 

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish