Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


 Лизинг хизматини амалга ош ириш тизими



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

23.2. Лизинг хизматини амалга ош ириш тизими
Узбекистон Республикасида лизинг компанияларини ташкил 
этиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш хамда лизинг опера- 
цияларини амалга ошириш тартибини бир тизимга келтириш 
максадида 1999 йилнинг 14 апрелида «Лизинг тўгрисида» ги қонуни 
кабул килиниб, у кишлок. хўжалигида турли мулк шаклига асосла- 
ниб фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг янги 
техника, технология, бино, иншоот ва бошка турдаги асосий восита­
ларга нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга 
ижобий таъсир кўрсатади.


Лизинг тўғрисидаги қонун хужжатлари лизингни амалга оши­
риш пайтида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида «Лизинг 
тўғрисида» ги конун хужжатларида назарда тутилганидан бошкача 
қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари 
қўлланилади.
К онунга биноан амалга ошириладиган барча турдаги лизинг 
операциялари бўйича ёзма равишда шартномалар тузилади. Ли- 
зингга олувчи жисмоний шахе бўлган ҳолларда эса лизинг шартно­
маси нотариал тасдиқланиши лозим.
Л изинг операцияларининг субъектлари ўртасида тузиладиган 
шартномаларда куйидагилар акс эттирилиши талаб этилади:
• лизинг объектининг тавсифи;
• шартноманинг умумий суммаси;
• томонларнинг лизинг объектини олиш ва бериш билан 
боғлиқ бўлган ўзаро мажбуриятлари;
• лизинг объектини етказиб бериш, монтаж килиш ва фойдала­
нишга топшириш тартиби;
• лизинг объектларидан фойдаланиш, уларга караш ва таъмир­
лаш юзасидан томонларнинг мажбуриятлари;
• шартноманинг амал килиш муддати.
Айрим холларда шартнома субъектларининг келишувига би­
ноан лизинг шартномаларига қўш имча равишда куйидаги шартлар 
киритилиши мумкин:
- лизинг объектини сотиб олиш тартиби ва муддатлари;
- лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор килиш тартиби ва 
тамойиллари;
- лизинг объектини сугурта килиш тартиби;
- форс мажор холатлари;
- лизинг субъектлари томонидан лизинг шартномаси шартла- 
рига риоя этилишини назорат килиш тартиби.
Имзоланган лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор килиш, 
агар конун хужжатларида ва шартномада бошка тартиб назарда ту- 
тилмаган бўлса, тарафлар келишувига биноан амалга оширилиши 
мумкин.
Кабул килинган «Лизинг тўғрисида» ги конуннинг 11 ,1 2 ҳамда 
13-моддаларида лизинг субъектларининг ўзаро ҳукуқ ва мажбурият­
лари акс эттирилган бўлиб, унга асосан лизинг шартномаси бўйича 
мол-мулкни олиш ва уни лизинг олувчига эгалик килиш хамда фой­
даланиш учун бериш, лизинг объектини (агар шартномада шундай


шартлар назарда тутилган бўлса) сақлаб туриш, таъмирлаш, унга 
техник хизмат кўрсатиш бўйича лизингга олувчи олдида ўз зимма­
сига олган мажбуриятларни ўз вактида тўлиқ бажариш каби мажбу- 
риятлар эга бўлса, унинг ҳуқуқлари куйидагилардан иборат:
• лизинг олувчининг, лизинг объектидан кандай шароитларда 
фойдаланаётганлигини ва уни белгиланган мақсадларга мувофиқ 
ишлатаётганлигини лизинг шартномаси шартларига ҳамда конун 
хужжатлари талабларига мувофиқ назорат килиш;
• лизингга олувчининг розилиги билан лизинг объекти ва 
унинг сотувчисини танлаш;
• конун хужжатларида хамда лизинг шартномасида назарда ту­
тилган холларда ва тартибда лизингга олувчидан лизинг объектини 
олиб қўйиш;
• лизингга олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган 
такдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни, 
ёхуд етказилган зарарни ундириб ёки лизинг объектини кайтариб 
олган такдирда шартномани қайтиб олишни талаб этиш.
Агар лизинг объекти, лизингга берувчининг айби билан етказиб 
берилмаган бўлса ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ 
бўлса, лизингга берувчи лизингга олувчининг розилиги билан ўзи 
лозим топган дараж ада бажармаган лизинг шартномаси шартларини 
тузатиб бериш га ёки лизингга олувчига бош ка лизинг объектини 
таклиф этиш га ҳақли.
Ўз навбатида лизингга олувчига лизинг объектини кабул килиб 
олиш, ундан фойдаланиш, уни шартнома шартларига мувофиқ 
сақлаб туриш, лизинг тўловларини ўз вактида тўлаб туриш хамда 
лизинг шартномасида бошқача тартибда белгиланмаган бўлса, ли­
зинг объектини ўз хисобидан таъмирлаш ва саклаш харажатларини 
коплаш каби мажбуриятлар юкланган. Ш унингдек, лизинг ш артно­
маси бекор килинган холларда лизингга олувчи лизинг объектини 
лизинг берувчидан кандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда 
меъёрида эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган 
ўзгариш ларни хисобга олган ҳолда қайтариши шарт.
Л изингга олувчининг бошка лизинг субъектларига нисбатан 
юкорида кайд этилган мажбуриятлари билан бир қаторда маълум 
хукуқларга эга бўлиб, уларнинг асосийлари куйидагилардан иборат:
- лизинг объекти ва сотувчисини мустакил танлаш;
- лизингга 
берувчидан 
лизинг 
шартномаси 
шартларини 
бажармаганлиги туфайли етказилган зарарнинг қопланиш ини талаб 
килиш;


- согувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб 
чиқиб, талабларни инобатга олган ҳолда унинг сифати, бутлиги, 
топшириш муддати, кафолатли таъмирлаш ва хоказолар хусусида 
талаблар қўйиш;
- лизинг объекти етказиб берилмаган такдирда, тўлиқ етказиб 
берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати 
талаб даражасида бўлмаганда лизинг объектидан воз кечиш ва 
шартномани бекор килинишини талаб этиш;
- лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор килинган 
холларда, бўнак сифатида тўланган тўловлар ва бошка харажатларни 
лизинг объектидан фойдаланиш даврида олинган фойданинг 
қийматини чегириб ташлаб, ўзига кайтариб беришини талаб килиш.
Кабул килинган «Лизинг тўғрисида»ги конунга биноан, агар 
лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 
олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг лизингга олувчига нис­
батан 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятлари лизинг берувчига нисбатан 
ўрнатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларидек бўлади. Бунда лизингга 
олувчи лизинг объекти олди-сотди шартномасини бекор килиш 
хукукига эга эмас.
Л изинг объекти билан боглик. барча хавфлар, шу жумладан 
унинг тасодифий йўқолиш и ёки тасодифан бузилиши, ўғирланиши, 
барвақт эскириши ёки эскириш хавфлари лизинг шартномасида на­
зарда тутилган тартибда лизингга олувчига ўтади. Хавфлар мулк 
лизингга олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизингга олувчи ли­
зинг объекти хар кандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши 
учун лизинг ш артномаси амал киладиган муддат давомида жавоб­
гар бўлади.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish