ҚМҚ 2.04.05-97* 32-бет
бошқа бир гурух хоналарни қўша бориб қуйидаги гурух,
хоналарининг
винтиляция тизимини битта тизимга қўшишга рухсат этилади:
а) турар жой ва маъмурий-маиший ёки жамоат (тегишли меъёрий
хужжатларнинг талабларини хисобга олган холда) хоналарини бошқа
мақсадларга мўлжалланган бир гурух хоналарнинг йиғма ҳаво қувурида ўтни
тутиб олувчи клапанни ўрнатиш шартида;
б) Г ва Д категорияларидаги ишлаб чиқариш ва маъмурий - маиший
(оммавий одамлар бўладиган жойлардан ташқари);
в) А, Б ва В категорияларидаги ишлаб чиқариш ва барча категориядаги
ишлаб чиқариш хоналари, шу жумладан омборлар ва омборхоналар бошқа
мақсадларга мўлжалланган бир гурух хоналарнинг йиғма ҳаво қувурида ўтни
тyтиб қолувчи клапан ўрнатилган шартида 4.106, в ёки 4.106, г бб. ларининг
талаблари. бажарилганда (ёки тypaр жой ва оммавий одамлар буладиган хона-
лардан ташқари бошқа вазифани бажарувчи хоналар).
4.25
. Зарарли моддалар ёки портловчи - ёнувчи аралашмаларни сўриб
олувчи
махаллий
сўрма
тизимларни
умумалмашинув
вентиляцияси
тизимларидан 4.14 б. талабларини бажарган ҳолда алоҳида лойиҳалаштириш
лозим.
Резерв вентилятор билан таъминланган, сутка давомида доимий
ишлайдиган умумалмашинув вентиляцияси тизимига
зарарли моддаларнинг
маҳаллий сўрмалар тизимини, агар ҳавони улардан тозалаш лозим бўлмаса,
уларга рухсат этилади.
Амалиёт хоналарининг вентиляция тизимларига бўлган талаблар 16-сон
иловада келтирилган.
4.26.
Ёнувчи моддалар таркибида бўлган ускуналар атрофидаги 5 метрли
зонадан қайсики бу зонада портловчи - ёнувчи аралашма ҳосил қилиниши
мумкин бўлса, ҳаво чиқариб юборилаётган В, Г, Д категория хоналари учун
сўрма умумалмашинув вентиляцияси тизимларини шу хонанинг бошқа
тизимларидан алохида бўлишини кўзда тутиш лозим.
4.27.
Иссиқлик оқими билан нурланиб турган иш жойларига ҳаво
бериш
учун ҳаво билан ювиш тизимларини бошқа вазифани бажариш учун белгиланган
тизимлардан алохида лойихалаштириш лозим.
4.28.
А ва Б категориялардаги хоналарнинг бир дахлиз - шлюзига ёки бир
гурух дахлиз - шлюзларига ташқи ҳавони сутка давомида ва йил давомида
бериш учун тизимларни резерв вентиляторни кўзда тутган холда бошқа мақсадга
мўлжалланган тизимлардан алохида лойихалаштириш лозим.
Битта хонанинг дахлиз - шлюзига А ёки Б категориядаги бир гурух
хоналарнинг дахлиз-шлюзига ва вентиляцион қурилмалар учун А ёки Б
категория хоналардаги дахлиз - шлюзларга берилаётган ҳавони шу хоналар учун
белгиланган ҳаво бериш тизимидан ёки дахлиз - шлюзлар учун талаб этилаётган
ҳаво алмашинишига резерв вентилятор ва ёнғин хосил бўлганда А, Б, В, Г ёки Д
категория хоналаридаги ҳаво берилишини автоматик равишда ўчирилишини
кўзда тутган холда, В, Г ва Д категория хоналарга хизмат кўрсатувчи тизимдан
алохида (рециркуляциясиз) лойихалаштиришга рухсат этилади.
Бошқа мақсадларга мўлжалланган дахлиз-шлюзлар учун ҳаво бериш
ҚМҚ 2.04.05-97* 33-бет
тизимини, одатда, шу дахлиз-шлюзлар химоялаётган хонани умумий тизимлари
билан кўзда тутиш лозим.
4.29.
Технологик жихозларнинг махаллий сўрмалар
тизимларини
қўшилиши натижасида портлаш хавфи бор аралашма хосил қилувчи ёки янада
хавфлироқ ва зарарлироқ моддалар хосил қилувчи моддалар учун алохида
бўлишини кўзда тутиш лозим. Лойиханинг технологик қисмида ёнувчи ва
зарарли моддаларнинг махаллий сўрмаларини умумий тизимга бирлаштириш
мумкинлиги кўрсатилиши шарт.
4.30.
Ёнувчи газлар ва буғлар ажратувчи А, Б ва В категорияли
омборхоналардаги умумий ҳаво алмашиш тизимини сунъий ундашли бўлишини
кўзда тутиш лозим. Агар ажралаётган газлар ва буғлар ҳаводан енгил бўлса ва
талаб этилаётган ҳаво 1 соатда 2 баробардан кўп бўлмаса, ҳавони фақатгина
юқориги зонадан чиқариб юборилишини кўзда тутган ҳолда, бундай тизимларни
табиий ундашлилигини кўзда тутишга рухсат этилади. 10 т дан ортиқ сиғимга
эга А ва Б омборхона хоналари учун тизимнинг махаллий бош-қарувини кириш
жойига жойлаштириб талаб этилаётган ҳаво алмашишига сунъий ундашли
резерв сўрма вентиляция тизимини кўзда тутиш зарур.
4.31.
Зарарли газлар ва бyғлар ажратувчи омбор хоналаридан
умумалмашинув сурма вентиляция тизимини сунъий ундашли бўлишини кўзда
тутиш лозим. 3-чи ва 4-чи класс хавфи бор зарарли газлар ва буғлар ажралаётган
омбор
хоналарида, агар улар хаводан енгил булса ва тизимнинг махаллий
бошкаруви омборга кириш жойида жойлаштирилиб, талаб этилаётган хаво
алмашиниши учун резерв сўрма вентиляция тизими кўзда тутилганда,
умумалмашинув вентиляция тизими сунъий ундашли булишини кўзда
тутиш
лозим.
4.32.
Ҳаво қувурлари ёки вентиляция қурилмаларида чўкадиган ёки
конденсацияланадиган ёнувчи моддаларнинг маҳаллий сўрмалар тизимларини
ҳар бир хона ёки ҳар бир қурилма учун алоҳида лойиҳалаштириш лозим.
4.33.
А ва Б категориялардаги хоналар учун умумалмашинув сўрма
вентиляция тизимларини сунъий ундашли бўлишини кўзда тутиш лозим.
Йилнинг иссиқ даврида шамол бўлмаган вақтда, иш қобилияти ва 4.55 б.
талаблари табиий ундашлилигини кўзда тутишга рухсат этилади.
4.34.
Хоналарнинг умумалмашинув вентиляция тизимларини, шу хоналарда
жойлашган чуқурчалар ва кузатиш ариқчаларининг вентиляцияси учун
фойдаланишга рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: