ҚМҚ 2.04.05-97* 31-бет
оғирликлар фарқида ҳисоблаш лозим.
Ишлаб чиқариш хоналари учун табиий ундашга эга тортувчи вентиляция
тизимини:
а) ҳисобий параметрлардаги ташқи ва ички ҳаво солиштирма оғирликлари
фарқи йилнинг совуқ даврида барча иситиладиган хоналар учун иссиқ даврида
ортиқча иссиқлик бўлган хоналар учун;
б) 1 м/с тезликка эга шамолнинг таъсирига йилнинг иссиқ даврида ортиқча
иссиқлик бўлган хоналар учун ҳисоблаш лозим.
Турар жой биноларида ошхона, ҳожатхона, ваннахона ва душхоналарда
чиқарув каналлари орқали бартараф этилган ифлосланган ҳавони ўрнини
тўлдириш форточка ва дераза ва эшикларнинг пастга очилувчи фрамугалари
орқали табиий кирувчи ташқи ҳаво кўзда тутилиши лозим. Вентиляцияланувчи
ҳаво ҳаракатланиши учун хонадон ичидаги эшикларнинг паст қисмида 0,02 м
дан кам бўлмаган тирқич ёки бир жойда ҳосил қилинган асл кесими 0,015 м
2
дан
кам бўлмаган вентиляция панжарасига эга бўлиши лозим.
4.21.
Ишлаб чиқариш хоналари учун ҳаволи иситиш тизимини доимий иш
жойларидаги ёруғлик тушувчи ўймаларнинг тагига ҳаво берилганда, агар бу
ўймаларга иситиш асбоблари ўрнатишнинг иложи бўлмаса, йўқотилаётган
иссиқликни тўлдиришни ҳисобга олган ҳолда кўзда тутиш лозим.
4.22.
Вентиляция, ҳавони кондициялаш ва иситиш тизимларини бир ёнғин
отсеки чегарасида жойлаштирилган ҳар бир гурух хоналар учун алохида кўзда
тутиш лозим.
Портлаш хавфи бўйича бир категориядаги, ёнғинга қарши тўсиқлар билан
тўсилмаган, шунингдек бошқа хоналарга умумий майдони 1 м2 да ортиқ очиқ
ўймалари бўлган хоналарни битта хона каби қарашга рухсат этилади.
4.23.
Вентиляция кондициялаш ва ҳавони иситиш (сўнгра - “вентиляция")
тизимларини қуйидаги хоналар учун:
а) турар жой;
б) Д категориядаги жамоат, мамурий-маиший ва ишлаб чиқариш (исталган
бирикмада);
в) учдан ортиқ бўлмаган қаватларда жойлашган А, Б ёки В кате-
горияларнинг биридаги ишлаб чиқариш;
г) В, Г ёки биридаги ишлаб чиқариш;
д) учдан ортиқ бўлмаган қаватда жойлашган А, Б ёки В категорияларнинг
биридаги омборлар ва омборхоналар;
е) исталган бирикмалардаги А, Б вa В категориялари ва умумий майдони
1100 м
2
дан ортиқ бўлмаган барча бирикмалардаги А, Б ва В категорияларнинг
омборлари, агар эшиклари бевосита ташқарига бўлган алохида бир қаватли
бинода жойлашган бўлса;
ж) Г ва Д категориялари ва Д категориядаги омборлар;
з) В категория ва иш хоналарнинг майдонида жойлашган алохида маъмурий
- маиший хоналар учун умумий деб қарашга рухсат этилади.
Амалиёт хоналаридаги вентиляция тизимларига бўлган талаблар 16-сон
иловада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: