Кичик ва ўрта бизнесни ташкил этилиши ва хўжалик фао
лиятини муваффақиятли амалга оширилишининг ҳуқуқий
нормалари амалдаги республика конституцияси асосида таш
кил этилади. Бу ўз навбатида қонун устиворлиги тамойил и
моҳиятини англатади.
Бозор
иқтисодиётига
ўтишда кучли ижтимоий ҳимоя.
Ўзбекистоннинг ўз янгиланиш ва тараққиёт йўлига асос бўлган
энг муҳим қоидалардан бири бозор иқтисодиётига ўзининг
босқичларида олдиндан кучли ижтимоий сиёсат ўтказишдир.
Ушбу томойилнинг моҳияти кичик корхоналардаги ижти
моий сиёсат моҳияти, ижтимоий сиёсатнинг ҳозирги кундаги
йўналишлари, ўтиш давридаги вазифалар ва уларни амалга
оширилиши билан характерланади.
Ижтимоий сиёсатнинг асоси:
- аҳолининг модций аҳволини кескин ёмонлашиб, оммавий
қашшоқланишга йўл қўймаслик;
- ижтимоий ҳимоя воситаларидан онгли фойдаланиш, ша-
роитга мослаштириш;
- ижтимоий ҳимоя воситаларини, унга муҳтож бўлганларга
нисбатан қўллаш;
- онгли баҳо сиёсати олиб бориш, уни асоссиз ортиб ке-
тишга йўл қўймаслик. .
Узбекистонда бозор иқтисодиёти ривожланишида кичик ва
ўрта бизнесни ташкил этилиши аҳолини турмуш фаровонлиги-
ни
ошириш,
ишсизликни
бартараф
этиш,
инвестиция
тақчиллигини олдини олиш имконини яратади.
Босқимма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиш.
Мамлакатда
бозор иқгисодиётига босқичма-босқич ўтилиши иқгисодиётни
барқарорлаштириш, бозор инфраструктурасини яратиш ва бо
зор муносабатларига ўтиш; миллий инфратузилмани сақлаб
қолиш ва уни бузилишига йўл қўймаслик учун асос яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |